Bugun 13 oktyabr, 2026 yil, seshanba.

Aichi-Nagoya-2026

№ Davlat Jami
1 Xitoy 169 89 83 341
2 Yaponiya 83 95 91 269
3 Janubiy Koreya 39 43 68 150
4 Hindiston 21 27 37 85
5 O‘zbekiston 21 25 24 70
6 Eron 19 18 15 52
7 Tailand 18 13 21 52
8 Qozog‘iston 12 24 48 84
9 Gonkong 11 19 24 54
10 Bahrayn 11 5 6 22

Turnir jadvali

№ Jamoa O' O
1 Neftchi 16 39
2 Paxtakor 16 35
3 OKMK 16 28
4 Navbahor 16 28
5 Buxoro 16 27
6 Lokomotiv 16 25
7 Nasaf 16 25
8 Andijon 16 21
9 Dinamo 16 21
10 Bunyodkor 16 19
11 Xorazm 16 19
12 So‘g‘diyona 16 18
13 Surxon 16 18
14 Qizilqum 16 17
15 Qo‘qon-1912 16 12
16 Mash’al 16 4

O'tgan o'yinlar. 16-tur

16-tur So‘g‘diyona 1-0 Andijon
16-tur Paxtakor 2-2 Buxoro
16-tur Surxon 0-1 Navbahor
16-tur Lokomotiv 2-1 Dinamo
16-tur Xorazm 2-0 Mash’al
16-tur Neftchi 5-0 Qizilqum
16-tur Bunyodkor 2-3 OKMK
16-tur Nasaf 0-0 Qo‘qon-1912

So'rovnoma

  • JCH-2026da qaysi jamoa chempion bo‘ladi, deb o‘ylaysiz?

  • Natijalar | Jami ovoz: 11895 ta.
  • So'rovnomalar arxivi

TV dasturlar

  • MATCH! FUTBOL-3
    • Sana: 13.10.2026

      07:00 Журнал Чемпионата Бразилии.
      07:30 "Бесконечная история". "1998 год".
      08:00 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      12:00 Журнал Чемпионата Бразилии.
      12:30 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Мирасол".
      14:30 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      15:10 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      17:10 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      19:10 Журнал Чемпионата Бразилии.
      19:40 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      21:40 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      22:20 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:35 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      01:30 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Мирасол".
      03:25 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор".
  • MATCH! ARENA
    • Sana: 13.10.2026

      05:50 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 1.
      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Блочный лук.
      10:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      11:55 "Династия". Коростелёвы-Мориловы.
      12:25 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Квалификация.
      14:25 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
      15:50 "Формула-1. Гаснут огни".
      16:20 "Эволюция спорта".
      16:50 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины.
      21:30 "Сюрпляс".
      22:00 "Лучшие из лучших".
      22:30 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Классический лук.
      00:45 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 2.
      01:45 "Эволюция спорта".
      02:15 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 2.
      03:15 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". Спортпрототип ВR03.
      04:20 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
  • MATCH-TV
    • Sana: 13.10.2026

      06:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Женщины.
      08:00 "Эволюция спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 Футбол. Чемпионат мира 2026. 1/8 финала. Мексика - Англия.
      13:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Вид сверху".
      16:55 "Что за спорт?".
      17:30 Новости.
      17:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Брендан Аллен против Кристиана Лероя Данкана.
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Локомотив" (Москва) - "Акрон" (Тольятти). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Краснодар" - "Факел" (Воронеж). Прямая трансляция.
      00:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:20 Футбол. Чемпионат Испании. Обзор тура.
      03:25 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4.
  • EUROSPORT-1
    • Sana: 13.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Финал. Сессия 2.
      08:00 Велошоссе. Чемпионат мира в Монреале, Канада. Мужчины. Групповая гонка.
      10:00 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Финал. Сессия 2.
      11:30 Автоспорт. WEC. Этап 1. "6 часов Имолы" в Италии. Лучшие моменты.
      14:00 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Финал. Сессия 2.
      16:00 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      17:00 Велоспорт. Париж-Тур во Франции.
      18:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Наннапе, Австралия. Женщины.
      19:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Наннапе, Австралия. Мужчины.
      20:00 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      20:50 LIVE Велоспорт. Тур Энеко. Пролог. Женщины, мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      00:15 Водно-моторный спорт. Формула-1 на воде. Чемпионат мира. Этап 2 в Шанхае, Китай. Обзор.
      00:45 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 7 эп.
      01:15 Автоспорт. TCR World Tour. Этап 5 на трассе Индже Спидиум, Южная Корея. Обзор.
      01:45 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Копере, Словения. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      04:30 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
  • FAZA6-TVkanal
    • Sana: 13.10.2026

      TV-Dastur kiritilmagan!

Blogdagi o‘zgarishlar

Teglar buluti

Xabarlar arxivi

Oktyabr, 2026
D S C P J S Y
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Blog

Hasanali ota

O‘zingni angla

MUALLIFNING BOSHQA MAQOLALARI

 

BLOGGERLAR

3. Мажлисдан олдин ва кейин (очиқ хатнинг давоми)

Baho:
+1; -0

Пешонамга тағин неча йил умр кўриш ёзилган бўлса, шунча йил яшайман. Шунча йил Сиздан миннатдор ҳолда яшайман. Чунки, ярим асрлик ишқибозчилигимни қадрлаб, Сиз мени сўнгги дамда ОК-2011 ўйинларини Доҳа стадионларида кўриб, футболчиларимизни қўллаш учун кетяпган вакилларимизга қўшиб юборган эдингиз. Абдураҳмон Сизнинг топшириғингизни бажариб, сўнгги кунлари ҳамма ёққа югуриб ҳужжатларни тўғрилаб берган эди. Биз бир ой Доҳада бўлдик. Ўша дамлар хотирамга муҳрланиб қолди.

АРАВАЧА ВА ФУТБОЛ
Доҳадаги биринчи куни бир давра бўлиб турклар очган кафеда овқатланаётган эдик. Шуҳрат биринчи бўлиб кўчада бир гуруҳ футболчиларимизни кўриб қолди. Улар рўпарамиздаги магазинга кириб кетишяпган эдилар. Ҳаммамиз туриб, шоша-пиша улар олдига кетдик. Қайтиб кафега келгунимизгача хавотирланиб юрдим. Қайтгач, не кўз билан кўрайки, ташлаб кетган ноутбуклар қай аҳволда қолган бўлишса, шундай ҳолда турган эканлар. Майли, бу кафе ичида содир бўлган бир воқеа эди. Турк ходимлари буюмларимизни авайлаб асрашган эди дейлик.

Энди кўчадаги гапни эшитинг. Кафега келяпганимизда қора танли бир ходим магазин аравачасини ҳар хил молларга тўлдириб бир уй ёқалаб, уни етаклаганича қайгадир кетяпганини кўрдим. “Али-ака, ажабланманг, бу ерда сим қоқиб буюртма беришса, ходим уларни айтилган манзилга етказиб беради”, деб Шуҳрат тушинтириб қўйган эди. Мени ўйлантириб қўйган нарса бу эмас. Ўша куни асрдан кейин меҳмонхонага қайтаётган эдик. Эрталаб қолдирилган аравача тўла моллари билан ҳали-хануз эшик олдида сўппайиб турар эди. Гавжум жой бўлса. Бу ерда ўғрилаб кетиш ҳеч кимнинг хаёлига келмайдими? Бу ерда ўғрилик тушунчасининг ўзи йўқ экан. Бу нима дегани? Майли, арабларни тушуниш мумкин. Улар асрлар давомида ҳалол яшаб келишмоқда. Доҳани тўлдирган ҳиндлар, непалликлар, вьетнамликлар-чи? Паст табақадагилар бу ерга келиб ишлашяпти-ку. Улар ўз юртида, хатто бананни ҳам ўғрилаб ейишади-ку. Бу ерда уларни кимдир сеҳрли таёқча билан ўзгартириб қўйганми? Мен бир ой эртакда яшаб келдим, шекилли.

ЯЯ ТУРЕ ВА СЕРВЕР.
Мираброр-ака, мен бежизга қадрли вақтингизни олиб, шу пайт хотираларимни бутун ўлкага достон қиляпганим йўқ. Хулосам шуки, ҳамма нарса муҳитга, шароитга боғлиқ бўлар экан. Руҳан ҳамма ҳалол яшашни маъқул кўрар экан. Ҳамма онасининг қорнидан ҳалол бўлиб туғилар экан. Гўдак адолатни, ҳақиқатни деб қон-қақшаб йиғлаганини неча бор нўрганмиз. Муҳит инсонни бузар экан.

Футболга қайтайлик. Манимча, шароитни яхши қилсак, Олмония чемпионатининг ҳар бир жамоасида биттадан ўзбек футбол ўйинчиси ўйнайдиган бўлади. Шароит, муҳит деганимда Сиз билан мен бошқа-бошқа нарсани кўзда тутамиз, шекилли. Сиз асосан моддий шароитни кўзда тутсангиз, мен биринчи навбатта инсоний муҳитни кўзда тутаман. Сиз, масалан, ўйинчилар ойлигини, жамоаларнинг моддий аҳволини, буржлардаги (трибуналардаги) ўриндиқлар сифатини, академия ва футбол мактабларининг моддий таъминотини биринчи навбатга қўясиз. Шунинг учун Сиз футболимизда моддий, молиявий шароитни яхшилаб олмагунимизга қадар, яъни “олти йил ўтмагунга қадар” мутасаддиларга ҳеч қандай талаб қўймаган экансиз.

Мен эса инсоний омилларни биринчи галда ўйлайман. Биласизми, оқ филнинг суягими, филнинг оқ суягими, хуллас, Фил Суяги Қирғоғи деган давлат бор экан Африкада. Шуларнинг футболида дарвоза тўри ипакданмас ё тилла сувлик эмас. Ўриндиқлари момиқдан эмас. Бетон устида ўтириб футбол кўришади. Стадионни тўлдириб ўтиришади. Ўтиришмайди, 90 дақиқа рақс тушишади. Ўйинчи устига қурилган футбол пирамидаси, ёки унинг молиявий таъминоти бизникидан катта эмас. Баҳайбат эмас. Нега биз эмас, ушбу давлат вакиллари Европа даражасида футбол ўйнашади? Дрогба, Саломон Калу, Абдул Раззоқ, Абдулқодир Кейта, Яя Туре, Коло Туре, Лассина Трауре, Жервиньо, хулласи санасам, саноғи кўп. Европада ўйнаётган тағин қанчадир ўйинчиларни санамай ўтдим. Нега бизда бундай ўйинчилар етишиб чиқмаяпти? Бу ҳақда ўйлаб кўрганмисиз? Бу саволга кейин қайтамиз.
Жисмоний салоҳиятга эга Жасур Ҳасанов нега Рибери каби футбол ўйнамайди? Чунки бизда урф бўлган жамоавий ўйин ғояси ундан бундай ўйнашни талаб қилмайди. Футболда ҳам талаб бор жойда таклиф пайдо бўлади-да. Масалан, Жасур Россияда ўйнаса, у ердаги ўйин талабига мувофиқ келаман деб бошқача ўйнаган бўларди. Мен бунга ишонаман. Жасур истеъдодли футболчи. Ҳозир Сиз ҳам мен каби Жасурнинг ўйини бунчалар қашшоқ бўлмаса, деб унга ачиняпгандирсиз. Эсиз, туғма истеъдод. Эсиз, шунча йилги қаттиқ меҳнат. Нега ўйинчилар маҳорати ўсишдан тўхтаяпти? Нега? Ирисметовга ачинаман. Жуда эрта ўсишдан тўхтади. Кейин ўйнашдан ҳам. Энди у футболимиз ўтмиши. Нега бизнинг Сервер Иньеста даражасига интилмайди? Йил сайин ўйнаш тажрибаси ўсиб боряпти, тўғри, лекин ўйин маҳорати, услуб даражаси эмас. Нега бизда шундай аҳвол?

“ЖОН ОЛИБ, ЖОН БЕРИШ” НИМА ДЕГАНИ?
Сабабини айтайми? Чунки майдон ичидаги ўйин “муҳити” шундай даражада. Яна айтсам, чунки бизнинг майдон атрофидаги футболимиз ғирромлик ботқоғига ботиб ётибди. Келишилган ўйинларда бижғиб ётибди. Йил бўйи шу мавзуда “йиғлай бериб”, ўзимдан эмас шу мавзудан Сизни ҳам бездириб қўйдимми?. Наҳоти, Зафаржон хақ бўлса? Наҳотки, мисрлик “Ал-Аҳли” билан Хитой чемпиони ўртасидаги ўйинда кўрган шиддатни ўз ўйинларимизда ҳеч қачон кўра олмасам? Биз бундай ҳақиқий жангни кўришга лойиқ эмасмизми? Енгил атлетика йўлагида старт берилдими, спортчи футболчига ўхшаб чапга ё орқага эмас, фақат финиш томон сўнги сониянинг сўнги улушигача жон-жахди билан югуради. Чунки, у спортчи-да, дерсиз. Ундай бўлса, Футболчи ким? Мираброр-ака, Сиз ҳам клублар аро жаҳон чемпионатидаги ўйин шиддати бизнинг ўйинларимизда бўлмаслигини оддий ҳолат деб айтасизми? Бундай гапларга бор вужудим билан қаршиман. Қўшали қишлоғининг дала майдонларида, Наманган маҳалла кўчаларида гўдаклар ўйинида шиддат бўлса-ю, Сиз қурилишга бош бўлган замонавий майдонларда шиддат бўлмаса, рози бўласизми? “Ал-Аҳли” йигитларининг маҳоратини кўра олмайлик, майли. Шижоат, важоҳат, шиддат қани? ЭРКАК, минглаб болалар орзу қилиб эриша олмаган яшил майдонга сен эришдинг. Уни босиб турибсан. Сени ҳақиқий футбол ўйнаш учун ҳали чоғлантириш керакми? (Мотивация керакми?) Бусиз МАЙДОНни эрмак қиласанми?!

Мираброр-ака, кўз ёшим ичимга оқмоқда. Бизнинг футболни нима деб аташим керак? Зал футболими, Қум футболими, Лой футболими (шундай футбол ҳам бор экан.), эрмак футболими? Ёки масхара футбол, тасқара футбол десак тўғри бўлса керак. Бундай футболни кўришга Стадион томон ҳеч ким ошиқмайди.

Бу йилги мавсумнинг охирги ҳал қилувчи ўйинларини эсласам, юрагим эзилиб кетади, тахир луқма чайнаганимдай афтим бужмайиб кетади. Биронтасида ҳақиқий жангни, шиддатни кўрмадим. Пиёда юриб мавсумни якунлашди. Охирги ҳал қилувчи ўйинларга ҳеч ким келмади-я. Ишқибоз аҳмоқ бўлишни истамаяпти. Ҳасановларнинг ўйинини ўстирмасдан чемпион бўляпмиз-ку, олқишлар оляпмиз-ку. Бизга шу етади экан-да. Томошабин келмаса келмасин экан-да? Анвар Ғофуров Серхио Рамос каби якунловчи пайтда ҳужумга қўшилишни ўрганиб “мақади”, Рикардо Карвальюга ўхшаб ўткир ҳужумни бошлаб беришни унга ким қўйибди? Шундоғам чемпион бўлди-ку. Ҳаёти шундоғам таралла-бедод. Ўзбекистон даражасида ўз ўрнида биринчи бўлиб, термада ўйнашни орзу “қиб мақади”? Энди “Локомотив”га ўтиб кетиб ўша жамоа талаби даражасида ўйнайди. Вассалом - гап тамом. Олам - гулистон.

Айтмоқчиманки, кўзга кўринган ўйинчининг аҳволи шу бўлса, атрофида тағин қанчадан-қанча футболимиздаги балласт ўйинчилар мана шундай жонни койитмасдан майдонда ўйнаш учун қанча эшшакларни тоға деб, ҳаром ишни ҳалол деб, майдон ичидамас ташида “жон олиб жон беришади”. Шундай жамоада шундай тарда ўйнашса, жон-жон дейишади.

“Қизилқум” футболчилари баланд савияда жанг қилиб “мақишади”, раҳбарият “Олмалиқ” билан келишиб олса бўлгани. Майдонга тушиб, “сигир боқиб юриб” ҳам олий лигага осилиб олишди-ю. Юқори, ўрта ва қуйи, даражадаги жамоаларимиз футболчилари мос равишда ўз ўйинини юқори, ўрта, қуйи савияда ушлаб, ўзларидан мамнун бўлиб юрибдилар. Бир нимага интилиб “мақишади”. “Қизилқум”га қараб оқадиган ҳомийларнинг сармоялари олий лига даражасида тағин бир йил нақд бўлди. Кейинги йил “Қизилқум”кучли саккизликдан жой олади. Ажойиб... боқимандалик.

ҚЎЛ СИЛТАБ ҚЎЙИШ СТРАТЕГИЯСИ
Бирон-бир ҳабаши ёки ҳинд Доҳага келиб ҳалол яшаб, юқори маданият даражасига эришяпти-ку, нега бизнинг Сергеев ўйин даражасини ўстириб, масалан, ўзбек Левандовскийи бўла олмайди? Чунки футболимиз ичи ва ташидаги муҳит бунга йўл қўймайди. Мазкур футболчиларнинг жисмоний салоҳияти бир-бирига жуда яқин. Шунинг учун Сергеевни поляк ўйинчисига таққосладим. То бутун тизимни ўзгартирмас эканмиз, то бизда жанговор футбол бўлмас экан, шунга кўра Сергеев бизнинг ҳар бир ички ўйинимизда жанг қилиб тобланмас экан, то термамиз таркибида Капеллодай юқори малакали мураббий қўл остида турли турнирларда ўйнаб маҳоратини ўстирмас экан, у Левандовский бўла олмайди. Қосимов яна бир йил термамизда “ўриндош” бўлиб юрар экан, Сергеевниг ўйин услубига у бир мисқол маҳорат ҳам қўша олмайди. Сергеев тарихимизда ҳатто, Шквириндай из қолдирмайди. Ёшлар термасида олган унинг багажи ўриндош Қосимовнинг мураббийлик ҳолатини қондириб, умрбодга етади (Махсталиевнинг ўйин услуби икки йилдан бери умуман ўсгани йўқ, ўсмайди ҳам. Маълум шароитда тажрибаси ўсиши мумкин, холос).

Термамиз олдига, ўйин даражасини ўстириб, масалан, Осиёда биринчи ё иккинчи бўлиш учун юқори даражада футбол ўйнаш талабини қўймаяпсиз. Қосимовни топиб олиб, унинг елкасига тағин бир йилга терма тақдирини ағдариб қўйдингизми? Энди “Марказ” бор, “Марказ”да коттакон мутахассислар бор деб, хотиржам юрасиз. “Марказ”дагилар эса, Сизнинг оғзингизга тикилиб туришади. Сиз уларга, улар Сизга тикилишади. Кейинги йили “Бунёдкор”дан қўли бўшаган пайтида Қосимов битта расмий ва иккита ўртоқлик ўйинида термани майдонга олиб тушса бўлгани. Жаҳон чемпионати финали йўлида олтита муҳим расмий ўйинларда ҳаммасига балогардон бўлиб термани ўриндош бўлиб бошқарган киши ҳеч нимани ҳал қилмайдиган битта расмий ўйинда жамоани бошқара олмайдими, дейсиз-да. Уч ойда бир марта футболчилар билан йиғинда беш кун машғулот ўтказиб, кейин майдонга тушиб натижа кўрсатса, бўлгани, дейсиз-да. Термамиз учун бундан бошқа стратегиямиз йўқ (агар буни стратегия дейиш мумкин бўлса).

БЕЗБЕТЛИК
Термамиз ҳақида яна гапирсам, ҳасратим тутинидан кўчамиз зимистон бўлиб кетади. Футболимизга қайтайлик. Демак, ғирромлик ботқоғига белимизгача ботиб турсак-да, обрў сақлаб юришимиз, медаллар тақиб туришимиз яланғоч баданига галстук тақиб устидан чиройли кастюм-шим кийиб олган кишига ўхшаб қолмаётибдими? Бу аччиқ дашномларим кимга тегишли? Ўзимгами Сизгами, билмай қолдим. Ҳаммамизнинг шўримиз бу. Келишилган ўйинларга қарши бутун дунё арбоблари курашётган бир пайтда, масалан, Туркияда, айбдорларни жиноий жавогарликка тортишаётган бир пайтда, биз нега бу ҳолатга индамай қараб турибмиз? “Ювентус”нинг бош мураббийи Антонио Конте уч йил олдин келишилган ўйинларда қатнашгани тўлиқ тасдиқланмаса ҳам, жазога тортилиб, бултур уч ой жамоани майдонда бошқаришдан четлатилган эди. “Ювентус”нинг қуйи лигага тушиб кетганини айтмай қўя қолай. Бизда ким жазоланди? Еврофутболда ўйинларнинг олди-соттиси ташқи кучларнинг, масалан, наркомафиянинг назорати остида бўляпти, дерсиз. Улар ўйинни ўз “цех”и вакилларига эмас, футболга ёт кучларга сотишяпти. Шунинг учун бутун жамият бу иллатга қарши курашяпти, дерсиз. Футболимиз иллати ичимизда, орамизда, ўртамизда. Уни ҳеч ким четга ошкор қилмайди. Ёпиғлик қозон ичини қамраб олган. Олди-сотдини футболимиздаги ички суллоҳларимиз қиладими, ташқи кучлар қиладими, футболимиз учун барибир эмасми. Улар ўз номусини эмас, ўз жамоасини эмас, Ўзбек Футболини сотишмоқда-ку. Бундан Сиз-у бизнинг Футболимиз зарар кўряпти-ку. Нега биз қўл қовуштириб туришимиз керак экан? Мираброр-ака, бу аҳволни ҳеч тушуна олмай қолдим.

“Уч очко деб шунча аюҳаннос соласизми, қулоқлар тешилиб кетди-ку”, деган эди функционерлардан биттаси. “Ундай бўлса, халқаро расмий ўйинларни ҳам сотиб олинг. Биз шу ўйин даражамиз билан Осиё кубогини ютиб олайлик”, деб киноя қилсам, “Осмондан тушдингизми, ҳалқаро ўйинлар ҳам сотилади” деса бўладими. Олдимда у ҳеч нарсадан қўрқмас, тўғри гапдан қочмайдиган, мард, уддабурон муттаҳамга айланиб, сўз билан мени калтаклаб, ҳаётда мени куюнчак ва йиғлоқи, лекин ҳамма учун ортиқча бўлиб қолган, хаёлпарас одамга айлантириб қўйган эди, ўшанда. Бундайлар кўчага чиқиб мансаб олдида қўрққанидан дарров олийжаноб, одил, ҳақиқатпарвар раҳбар ниқобини кийиб олишади. Қария олдида керилишни билишади. Ғарни уялтирмоқчи бўлсангиз, ҳамма ғарлик қилади деб ўзини оқлагани каби, безбет бўлиб юришади. Лекин ҳозир гап уларда эмас. Гап-Сиз-у бизда. Гап ўзбек футболида.

Сайтда айтиб ўтганингизни тўғри тушунган бўлсам, масалан, “Гулистон” стадионида ўриндиқларни янгисига алмаштирганимиздан кейин, қатор стадионларимизда ёритгичлар ўрнатганимиздан кейин бу иллатга қарши курашамизми? Бу ишни кейинги авлодга қолдирамизми? Иллат қотиб қолса, гул қайчи иш бермайди-ку. “Дарахт” букирлигича қолади-ку. Потенциал ўғриларнинг ҳалол муҳитда тўғри яшаганини ўз кўзим билан Доҳада кўриб келдим. Футболимиз мамлакатида ҳалоллик ва тўғриликни асосий мезон қилиб покиза, мусаффо футбол жанги муҳитини яратсак бўлмайдими? Ҳалол, олижаноб аждодларнинг фарзанди бўла туриб, нега энди футболимиз ҳаром-хариж қусурлар ичида қолиб кетишига индамай қараб турамиз. Фалончиман, фалончининг фарзандиман деб, ҳақли ғурурланамиз. Гўдак фарзандларимиз, набираларимизнинг бизга термулиб турган кўзларига қандай қараб турамиз, ўйнаяпган чиркин футболимиз учун уялишни билмайин?

Давоми бор.

Kiritilgan sana: 16.12.2013 10:58. O'kildi: 12518 marta.
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.