Bugun 14 oktyabr, 2026 yil, chorshanba.

Aichi-Nagoya-2026

№ Davlat Jami
1 Xitoy 169 89 83 341
2 Yaponiya 83 95 91 269
3 Janubiy Koreya 39 43 68 150
4 Hindiston 21 27 37 85
5 O‘zbekiston 21 25 24 70
6 Eron 19 18 15 52
7 Tailand 18 13 21 52
8 Qozog‘iston 12 24 48 84
9 Gonkong 11 19 24 54
10 Bahrayn 11 5 6 22

Turnir jadvali

№ Jamoa O' O
1 Neftchi 16 39
2 Paxtakor 16 35
3 OKMK 16 28
4 Navbahor 16 28
5 Buxoro 16 27
6 Lokomotiv 16 25
7 Nasaf 16 25
8 Andijon 16 21
9 Dinamo 16 21
10 Bunyodkor 16 19
11 Xorazm 16 19
12 So‘g‘diyona 16 18
13 Surxon 16 18
14 Qizilqum 16 17
15 Qo‘qon-1912 16 12
16 Mash’al 16 4

O'tgan o'yinlar. 16-tur

16-tur So‘g‘diyona 1-0 Andijon
16-tur Paxtakor 2-2 Buxoro
16-tur Surxon 0-1 Navbahor
16-tur Lokomotiv 2-1 Dinamo
16-tur Xorazm 2-0 Mash’al
16-tur Neftchi 5-0 Qizilqum
16-tur Bunyodkor 2-3 OKMK
16-tur Nasaf 0-0 Qo‘qon-1912

So'rovnoma

  • JCH-2026da qaysi jamoa chempion bo‘ladi, deb o‘ylaysiz?

  • Natijalar | Jami ovoz: 11895 ta.
  • So'rovnomalar arxivi

TV dasturlar

  • MATCH! FUTBOL-3
    • Sana: 14.10.2026

      06:00 Д/ф "Беккенбауэр - король".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      12:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      15:15 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      17:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Касымпаша".
      19:15 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      20:30 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор".
      22:30 Журнал Чемпионата Бразилии.
      23:00 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      01:00 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      01:40 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      03:40 Журнал Чемпионата Бразилии.
      04:10 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
  • MATCH! ARENA
    • Sana: 14.10.2026

      05:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      07:35 "Лучшие из лучших".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Классический лук.
      10:10 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 1.
      11:15 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 2.
      12:20 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Квалификация.
      14:40 "Страна спортивная".
      14:55 "Эволюция спорта".
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 "Страна спортивная".
      17:30 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
      18:55 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1.
      20:30 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      22:00 "Лучшие из лучших".
      22:30 Д/с "Зенит навсегда".
      00:50 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 3.
      01:50 "Эволюция спорта".
      02:20 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 4.
      03:25 "Династия". Коростелёвы-Мориловы.
      03:55 Велотрек. Чемпионат мира в Китае.
  • MATCH-TV
    • Sana: 14.10.2026

      06:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины.
      08:00 "Эволюция спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 Футбол. Чемпионат мира 2026. 1/8 финала. Аргентина - Египет.
      13:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 Специальный репортаж.
      14:45 Новости.
      14:50 "Чемпионы на все времена". Александр Дитятин.
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 Новости.
      17:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:00 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Крылья Советов" (Самара) - "Балтика" (Калининградская область). Прямая трансляция.
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Динамо" (Махачкала) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. ЦСКА (Москва) - "Ростов" (Ростов-на-Дону). Прямая трансляция.
      01:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:20 Футбол. Чемпионат Италии. Обзор тура.
      03:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
  • EUROSPORT-1
    • Sana: 14.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      08:00 Велоспорт. Тур Энеко. Пролог. Женщины, мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      10:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      11:30 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      13:35 LIVE Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      15:15 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      16:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      17:20 LIVE Велоспорт. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Тур Венето в Италии. Прямая трансляция.
      19:45 Велотрек. Чемпионат мира в Шанхае, Китай. День 1.
      21:15 Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1.
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 10 в Гуйяне, Китай. Скоростная эстафета. Финалы.
      23:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал. День 2. Сессия 2.
      00:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      01:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      04:30 Автоспорт. WEC. Этап 3. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
  • FAZA6-TVkanal
    • Sana: 14.10.2026

      TV-Dastur kiritilmagan!

Blogdagi o‘zgarishlar

Teglar buluti

Xabarlar arxivi

Oktyabr, 2026
D S C P J S Y
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Blog

Hasanali ota

O‘zingni angla

MUALLIFNING BOSHQA MAQOLALARI

 

BLOGGERLAR

Бобомурод Абдуллага...

Baho:
+1; -0

7. Ғаддор йўл ортда қолдими?

Бултур шу пайт Мифтахуддинов сохта бош қўмондон эди. Абрамовни бош мураббий деб эълон қилишганида сохтакашликдан қутилганимиз туфайли хурсанд бўлдим. Бу йил Январ ойида босилиб чиққан Солдадзенинг мақоласи мени ўйлантириб қўйди. Бир мураббийга икки термани юклаш қадрсизсикнинг белгиси деб ёзган эди у. Ё ОТЖни, ё МТЖни, ё Мураббий обрўсини, ё Юрт шаънини ерга уриш бўлди деб ёзган эди. Лобановскийни ҳам эслаб қўйган эди. Бир чавандоз бирданига иккита отни миниб бирданига икки манзил сари пойгада от чоптира олмайди деган эди. Фақат циркда чавандозлар бирданига иккита, учта отни минишини кўришимиз мумкин. У ерда рақиб йўқ. Ғалаба қозониб эмас, томоша кўрсатиб пул ишлаш, циркнинг интилган манзилидир. Бизнинг ЎФФ Абрамовни бирданига иккита отга миндириб ЎЗБЕК ФУТБОЛини циркка айлантириб қўйган экан. Шуни тушиниб етдим. Январда ҳамма Абрамовни олқишга кўмиб қўйган бир пайтда Солдадзе чуқур ташвишда эди. Бу ғаддор кўчанинг бошланиши бўлган. Ҳалиям шу кўчада кетмоқдамиз, шекилли.

 Қачон бу кўча орқамизда қолади? Шу “кўчада” эканмиз-ки, Абрамов анжуманда, УФФ раҳбарияти мажлисда Ҳақиқатни бўяб, яшириб бизларни лақиллата беришади. “Биз яхши футбол намоиш этибмиз.” Бу қандай янгилик бўлди? Бундай ёлғонни кимга кераги бор? Тағин ғаддор кўчада футболга, ишқибозга ҳиёнат қилиб лой кечмоқдамизми? “ Ироқ билан ўйиндан сўнг ўйинчилар ўзларига кела олишмабди, ҳалос.” Бундай аҳволга, “ўзидан чиқиб кетишга” ким ё нима сабабчи бўлса бўлсин, фақат Абрамов эмас экан-да. Чунки Абрамов “талабалик даврида рухшунослик фанидан бир бўлим маъруза тинглаган экан.” Бу ҳам ўша кўчанинг лойкаш гаплари.

Кўчамизнинг ғаддорлигидан яна бир шингил мисол келтирай. Футбол халқ ўйини эканлигини раҳбарият билмас, ё назарга илмас эканми дейман. Мажлисларда халқни алдаб, юпатиб бир нималар деган “Раҳбарият” номли юқори Қудрат Тимсоли ўйинлар таҳлилини мутахассислар даврасида, ёпиқ эшиклар ортида ўтказар экан, “тегишли хулосалар чиқарар экан.” Халқ олдида эмас. Ишқибоз маълумотнинг маъданли сувини булоқ бошидан эмас, журналистиканинг лойқа ариғидан ичар эканда. Ишқибозлар яна журналистлар оғзига тикилиб қоладиларми? Кўрдик, ёппасига мақтаганлар хозир ёппасига айбламоқдалар. Ироқдан олдинги даврда ё Диёр, ё Қаҳрамон, ё Солдадзе, ё каминангизнинг таҳлилнамо, ҳавотирнамо товушлари олқиш гаплар қуюни остида эшитилмай қолган эди. Уларни ҳеч ким тингламади. Шунда саҳифа майдонига танқид тўқмоғи билан Бобомурод кириб келди. Уни ҳамма эшитди.

 Январ ойи эди. Абрамов ҳақида салбий фикр билдириш салкам тақиқланган эди. Фозилов ортидан ҳамма фанатлар ҳар бир ўйин олдидан беш дақиқа бақириб “Аб-ра-мов” деб олқишлаши одат бўла бошлаган эди. Биласиз, ҳар қандай авторитар тузилмалар журналистиканинг биринчи душманидир. Бобомурод аввало ва биринчи навбатта журналистдир. У бор маҳоратини жамлаб Абрамовни қахр-ғазаб билан танқид бўрон қила бошлади. Унинг ёзганларини кўр ҳам пайпаслаб ўқиди, айтганларини кар ҳам жон қулоғи билан тинглади. Омма маддоҳларнинг чучмал мақтов гапларидан тўйиб кетган эди-да. Аввалига Унга ҳавасим келди. Мен қанча ҳаракат қилмай, шунчалар кўп одам эътиборини Сўзимга қарата олмайман. Кейин журналист бўлмаганимга шукр қилдим. Мен Футбол ишқибозиман. Мен учун фуболимиз манфаати биринчи ўринда туради. Журналистика манфаати эмас. Мен шунинг учун ёзаман. Ўқувчиларим сони беш нафар бўлса ҳам майлига.

Бобомуроднинг ёзганларига ҳеч ким бефарқ бўлмади. Мен ҳам. Ҳамма муносабат билдирди. Энди шов-шув тинган пайт. “Бобомурод” номли воқеа туфайли фуболнинг яна бир қиррасига қуёш нури тегиб ўтди. Шунинг учун мен ҳам билганимни, кўриб қолганимни гапирай. 

Мазкур журналист хақиқатни бўямайди, ундан қўрқмайди. ФУТБОЛда катта йўл қолиб, тор кўчаларни кезиб юради. Тирноқ ичидан кир қидиради ва буни яширмайди. Жамият “тирноқ”ларини бўяб, “кир”ни бўёқ остида яшириб юргувчиларни ёмон кўради. Аҳлат ётган тор кўчаларга мен кирмайман. У киради, ҳаммага кўрсатади. Ҳаммамиз суйган ФУТБОЛ “шаҳрини” аҳлатдан тозалайман дейди. Куни кеча футбол агентларининг кўчасига чироқ ёқиб, “чиқит” уюмларини ёритиб берди. Уч йил аввал бир машҳур футбол арбоби “Ҳоразм” хақини “Пахтакор”фойдасига ўмариш ниятида қонун деворини айланиб ўтмади, девор қаъридан игнадек тешик топиб, ичидан ўтиб кетди. Рўзим Аҳмедовнинг футболдаги тақдирини қўлида қўғирчоқ қилиб, ғижимлаб ўтди. Бобомурод бутун футбол аҳлига бу хақда жангиллади, бўғилди, ўкириб йиғлади.

У, мен оптимист ҳам, пессимист ҳам эмасман, дейди. Мен реалистман дейди. Мен шу ерда унга қўшилмайман. Инсон ҳамма нарсани, барча воқеани жуфтлаб идрок этади. Оқ -қора, ер-осмон, ою-қуёш, ваҳоказо. Бобомурод реалист эмас, балки унинг акси, жуфти идеалистдир. Ҳаётни идеал даражада тоза бўлишини хоҳлайди. 20-асрнинг бир буюк давлат арбоби, ўзини моддиюнчиман дегани билан, аслида, идеалист бўлган эди. Идеал жамият яратишни мақсад қилган. Ҳуррият, эрк, озотлик, тенглик асосида янги жамият, яъни коммунизм қураман деб қанча одамлар ҳаётини қурбон қилган. Бобомурод ҳам шу йўлдами? Бир одамнинг тинчлигини қурбон қилиб, қандай идеал футболга етишмоқчи бўлди? Қандай идеал футбол тизимини яратмоқчи бўлди? Ҳеч қандай. Тўғри, у ҳеч кимнинг ёстиғини қуритмади. Лекин Абрамовни яхши билган минглаб ишқибозларнинг тинчи бузилди. Мураббий Ханойдан кела солиб Бобомурод тимсолида барча журналистларни мағлубиятда айблаб, мени ҳайрон қолдирган эди. Япониядаги ғалабадан сўнг ечиниш ҳонасида Ҳайдаров айтган аламли сўзларни эслаб далил сифатида келтирди. Ёпирай, мен ҳеч нарсани англамай қолдим-ку. Биласиз, сайтбозлик қила олмайман, ўша матоҳни ишлата билмайман. Абрамов Бобомуроднинг сайт блогида чиққан мақоласини кўзда тутган экан. Йигитлар ёрдам беришди, тезда ўқиб чиқдим. Ол-а, ана халос............

Қаҳрамоним танқидни келажак меваси деб билади. Танқид қилишга бир сабаб топа олмаса, бир зумда фараз қилиб уни ўзи тўқиб ташлар экан. Бу гал ақл-одоб чекидан чиқиб кетибди, шекилли. Мен ҳам унинг йўлидан юриб боқай, эшитинг. 

Бобомурод нима учун ҳақиқатпарвар, танқидпарас инсон бўлган? Фараз қилайлик, У бир аёлни ўз ҳаётини баҳшида қилар даражада севиб қолган. Унга уйланган. Баҳтли оила қурган. беш ўғил, тўрт қиз кўришган. Фаразни давом эттириш оғир бўлса-да, ҳаммасини айтаман. Бир кун аёли унга ҳиёнат қиляпганини билиб қолади. ..... Бизнинг қаҳрамон Мағрур, Ориятли, Оилапарвар, Меҳрибон инсон. Яъни МООМ киши. Бундай ҳолатда МООМ қандай йўл тутади. У бир гал кечириб юборди. У иккинчи марта хотинини ҳиёнат устида тутиб олди. МООМ ота қандай йўл топади? Қандай бош кўтариб юради? МООМ эркак нима қилди? Бундай оғир, қабиҳ гапларни бошқа ёза олмай қолдим. .....Уҳ,ҳ, ёзиш керак... МООМ бор ҳақиқатни фарзандларидан яширди. Ҳамма айбни ўзига олиб, ҳотини билан ажралишди. Бошқа уйланмади. Ижарада яшаб қолган умрини фарзандларига бағишлаб келмоқда...... Унинг ифлосгарчиликка чидаб туролмаслиги мана шу сабабдандир.

 Фараз-у тусмолларимни Унинг яқинлари ўқийди-ку, энди уятга қоламан-у демадим. Тағинам, фараз билан қаҳрамонимни ижобий рангларга бўядим. Бобомуродга ўҳшаб уни НПК деб фараз қилмадим. Барибир қуюшқондан чиқиб кетибман. Бизнинг қаҳрамон Абрамов ҳақида фаразий гапларни қандай қилиб ёза олган экан. Абрамовнинг яқинлари НПК ҳақидаги фаразларни эшитиб қанча азият чекишмади дейсиз. Тасаввур қилиш қийин эмас. Энди Бобомуроднинг яқинлари шундай аҳволда қолишди. Мен улардан узр сўрайман. Мени кечиринг.

Менинг кимгадур пахта қўйиш ниятим йўқ. Журналистикани бундай “танқид” жанридан ҳимоя қилмоқчиман. Нима сабабдан ушбу танқидий мақола босиб чиқарилган эди? Ҳар бир ишда НИЯТ муҳим. Ҳаётда ҳам, журналистикада ҳам, футболистикада ҳам. НПКлар жуда кўп, ва улар футболга жуда катта зарар етказишяпти. Футбол “шаҳри”ни “аҳлат” уюмлари билан тўлдиришяпти: Баъзида ҳимоячилар, ё дарвозабонлар ўйинни сотишади. Келишувлар парда ортида содир бўлади, баъзан бе парда. Баъзида ечиниш хоналари олди-сотти бозорига айланиб кетади. Ўша куни майдонда футболнинг мурдасини кўрамиз. НПК мавзуси жуда жиддий масала-ки, у биздан алоҳида ёндашувни, лов-лов ёнувни, алоҳида кунни талаб этади.

 Лекин айни ўша куни қандай ниятда бу мақола ёзилди, босилди? НПК масаласи кўтарилди? ОТЖнинг муҳим ўйинлари олдидан омма эътиборини терма муаммоларидан четга чалғитиш учунми? Эсиз маҳорат, эсиз жанр. Ўша кезлари мен қанча қон ютиб “Қадрлаш” деб мақола ёзиб, омма эътиборини терма муаммоларига тортмоқчи бўлсам-да, маҳоратим етмадими дейман, эплолмаган эдим. Айтар Сўзимга бирор кимса эътиборини қарата олмаган эдим. Хозир ҳам шундай. Ёзганларимни айтарли ҳеч ким ўқимаяпти. Маҳоратли Журналистнинг НПКни қоралаб чиқишдан мақсади нима эди, хозиргача тушина олмайман.  Танқид қилиш мақсадида танқид йўлида танқид қилишми? Солиштиринг, баъзилар пул топиш йўлида пулни кўпайтириш учун пул ишлайди. Пул топишни мақсад деб билишади, пулни Эзгу мақсад йўлида бир восита халос деб билишмайди. Танқид жанри ҳам мақсад йўлида бир восита халос. Муаллиф мақсади нима эди? ОТЖда мавжуд бўлган муаммолардан, Мураббий йўл қўйган хатолардан омма эътиборини чалғитишми? Бунга юз фоиз эришди. Ҳамманинг оғзида Абрамов шахсияти дув-дув гап бўлди. ОТЖ ўйинларидаги нуқсонлар эмас. Абрамовгаям бу аҳвол қўл келди. Ҳамма ОТЖ ўйинларини эмас, мақола сўзларини таҳлил қила бошлади. Ханойдан келиши билан Бош мураббий О. Т. Жамоасининг руҳан синиб қолишида асл сабабдан қочиб Бобомурод мақоласини рўкач қилди. Суҳбат мавзуси четга чиқиб кетди.

 Бу ҳам ғаддор кўчамизнинг журналистик кўринишими дейман.

Ўзбекистонда қирқтача футбол журналисти бор. Улар халқ билан футбол ўртасида кўприк бўлиб туришибди. Бу кўприкда ҳаёт серҳаракат эмас. Футбол номли соҳил бандида кўприк бошига дарвоза қуриб қўйилган. Йигирма йил деганда бир инсон биринчи марта дарвозадан ўтиб Халқ номли соҳилга келиб кетди. Бу Рауф Инилеевдир. Отасига раҳмат. Бошқа пайт ФУТБОЛ соҳилининг хира суратини тв сиртида, газета бетида кўрамиз халос. Ўша соҳилдан туриб Рауф ака хақиқий, хаққоний чиқиш қилди. Тирик Инсонни кўрдик, суратни эмас. Бошқа пайт футболсиз яшай олмайдиган ишқибоз ФУТБОЛ ҳаётининг суратини кўради, тиригини эмас. Албатта, фотошопдан чиққанини кўради. Ишқибоз бор буди билан, кўзда ёши билан, қайноқ юраги билан ФУТБОЛ ичига интилади. ФУТБОЛ эса, халқ олдига бўялган, фотошопланган, “двойнигини” юборади. Бошқа соҳада билмайману, Футболни бундай фотошоплашда бизнинг журналистлар устамон, маҳорати фаранг бўлиб кетишган.

 Ханойдан қайтиб келгач, Абрамов билан журналистлар учун матбуот анжумани уюштирилди. Анжуманга ман суқулиб кириб ўтиришни ўзимга эб билмадим. Мен бир ишқибозман, халос. Бу учрашув драматик тарзда кечганлиги аниқ. Кечаги халқ қаҳрамони бугун босқон остида қолган жавобгар бандага айланиб қолгани кутилган бир ҳол эди. Сўроқдорнинг даъволари, айбловлари тутаб кетгандур. Маддоҳларнинг ҳамирсифат сўзлари чўзилгандир. Олишувлар, тортишувлар бўлгандир. “Журналист”нинг отасига раҳмат, у тўқиб берган эртак “комбинациялари” чокидан ситилиб кетдику. Эртакка ишонган халқ олдига чиқиб энди нима дейди У? У ўзининг силлиқ саволига ялтироқ жавоб олгандур. Бунга Бобомурод каби “зирапчалар” кўнишармиди? Хуллас жонли, жонсўз, саркаш гаплар кўп бўлганлиги аниқ.  Халқ учун эса, ҳар доимгидек газета бетида, т.в. сиртида фотошопдан силлиқ бўлиб жилва сочган тасвир етиб келади, халос. Бу билан журналистлар тирик Мураббийни жонсиз қилиб, унинг шаънини силлиқ матоҳга ўхшатиб қўйишганидан ўзлари беҳабар бўлишиб, бундай “касбикоридан”мамнун бўлишиб юришига ўлайми, кулайми?

 Бирорта жамоа ҳаётидан биз бир мисқол ҳабар топа олмаймиз. Жепаров, ё Нестеров ойлиги қанча? Билмаймиз. Бундай ҳабарлар фотошопланади. Ҳаётда энг муҳим омил пул муносабати-ку. Пулни инкор этамизми? Бу социализмга қайтиш бўлмайдими. Бефойда уриниш. Уйдаям, кўчадаям пул муносабати ҳукмрон-ку. Тадбиркор ҳам, миришкор ҳам, “Бунёткор” ҳам пул топишни, уни тўғри сарф қилишни билиши шарт. Бизда катта ФУТБОЛ халқ олдига чиқмайди. Халқдан яширин кун кўради, пул топади. “Пардозчи” журналистларга раҳмат. ФУТБОЛни қўғирчоқ ўйинига айлантириб қўйиб Халқни ёш бола қилишади, аҳмоқ қилишади. Бунга жавобан халқ стадионга келмай қўйган. ТВ сиртига тикилиб Европадан ҳақиқий ФУТБОЛни, ҳақиқий ҲАЁТни кўришади. Бизнинг “журналист”лар куну-тун бор касбий маҳоратини ФУТБОЛ муаммоларини ёритишга эмас, ё нашриёт, ё ўриндиқ, ё шаҳсий турмуш муаммоларини ҳал қилишга сарфлайдилар. Мана шундай ижод йўли бўғилган иқлимда бирон-бир “бобомуродга” талаб пайдо бўлмоқда. Бизнинг “танқидчимиз” эса қош қўяман деб кўз чиқариб юрибди.

 Мен ҳам футболимизнинг фотошоп билан бўялган ғаддор кўчасида сарсон-саргардон юрибман. Ҳаммасига қўл силтаб бу кўчадан бош олиб узоқларга кетиб қолгим келади. Лекин кетолмайман. Доим футбол йўлига шайман, ўйиндан ўйинга пардар-пайман. Фотошоп ичидан Хаққоний маълумот ушоғини топиб яшайман. Уни авайлаб, идрокимга таяниб бу ғаддор кўчани сизларга танитишга астойдил ҳаракат қиламан. Агар ўқиганларингиз туфайли кўзларингиз мошдай очилиб, бу ғаддор кўчанинг соҳта суратлари йиртилиб, уст-бошингизга, хатто тил-забонингизга лой сачраб текканини кўриб қолсангиз, манфаат пардаси босган кўзингизни таниб қолсангиз, келинг, қўл беришайлик. 

 Бу кўча тезроқ орқамизда қолиб кетсин. Равон, кенг йўлга чиқиб олайлик. 

Kiritilgan sana: 15.05.2012 11:52. O'kildi: 13741 marta.
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.