Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11895 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.10.2026

      05:20 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      06:00 Д/ф "Беккенбауэр - король".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      12:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      15:15 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      17:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Касымпаша".
      19:15 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      20:30 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор".
      22:30 Журнал Чемпионата Бразилии.
      23:00 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      01:00 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      01:40 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      03:40 Журнал Чемпионата Бразилии.
      04:10 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.10.2026

      05:40 "Страна спортивная".
      05:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      07:35 "Лучшие из лучших".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Классический лук.
      10:10 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 1.
      11:15 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 2.
      12:20 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Квалификация.
      14:40 "Страна спортивная".
      14:55 "Эволюция спорта".
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 "Страна спортивная".
      17:30 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
      18:55 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1.
      20:30 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      22:00 "Лучшие из лучших".
      22:30 Д/с "Зенит навсегда".
      00:50 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 3.
      01:50 "Эволюция спорта".
      02:20 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 4.
      03:25 "Династия". Коростелёвы-Мориловы.
      03:55 Велотрек. Чемпионат мира в Китае.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.10.2026

      05:55 Новости.
      06:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины.
      08:00 "Эволюция спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 Футбол. Чемпионат мира 2026. 1/8 финала. Аргентина - Египет.
      13:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 Специальный репортаж.
      14:45 Новости.
      14:50 "Чемпионы на все времена". Александр Дитятин.
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 Новости.
      17:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:00 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Крылья Советов" (Самара) - "Балтика" (Калининградская область). Прямая трансляция.
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Динамо" (Махачкала) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. ЦСКА (Москва) - "Ростов" (Ростов-на-Дону). Прямая трансляция.
      01:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:20 Футбол. Чемпионат Италии. Обзор тура.
      03:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      08:00 Велоспорт. Тур Энеко. Пролог. Женщины, мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      10:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      11:30 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      13:35 LIVE Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      15:15 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      16:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      17:20 LIVE Велоспорт. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Тур Венето в Италии. Прямая трансляция.
      19:45 Велотрек. Чемпионат мира в Шанхае, Китай. День 1.
      21:15 Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1.
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 10 в Гуйяне, Китай. Скоростная эстафета. Финалы.
      23:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал. День 2. Сессия 2.
      00:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      01:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      04:30 Автоспорт. WEC. Этап 3. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
  • ФАЗА6-ТВканал
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Октябрь, 2026
Д С Ч П Ж Ш Я
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Мен ҳам эдим сенингдек...

Баҳо:
+0; -0

Ўсмирлар ёки ёшлар терма жамоаларининг натижаларига катта аҳамият беришни ёқтирмайман. Қайсидир турнирда узоққа боришларини ёки жаҳон чемпионига чиқишлари учун мухлислик қилишим – фақат, кўпроқ ўйин ўтказишса, кўпроқ тажриба тўплашади, деган фикр важидан холос. Лекин кўпинча, ўзимизга қарши боришга мажбур қилиб қўйишади.

Бир вақтларми, яқиндами, ишқилиб, ёшлар терма жамоаларидан бирига бош мураббий қилиб тайинланган Дилшод Нуралиев терма жамоа марказидан сўрабди:

- Жамоа қанақа услубда ўйнасин?

Марказдагилар аввал бир бирларига, кейин биргаликда Нуралиевга тушунмаган одамнинг назари билан қараб қолишган. Мураббий шуниям сўраш керакми? Ростанам, “қанақа услубда ўйнайлик” деган савол аввал бироз аҳмоқона туюлади, ахир, ҳар бир мураббий учун энг яхши услуб – ғалабага олиб борадиган услуб эмасми? Табиийки, Нуралиев шунақароқ жавоб олган.   

Бу воқеа муаллифингиз томонидан бироз бўртирилган бўлса-да, эътиборингизга молик бўлган нозик жиҳатни таъкидлаб кетаман. Албатта, Нуралиев аҳмоқ эмас, савол ҳам аҳмоқона эмасди. Гап ёшлар терма жамоаси устида, яъни келажакда миллий ерма жамоанинг ўринбосарлари бўлиши керак бўлган болалар ҳақида бораётганди. Мана шу биргина савол, ушбу жамоага бўлган муносабатни очиқлаб бериши ва мураббийнинг фаолиятига йўналиш бериши керак эди.

- Ёшлар терма жамоасининг асосий вазифаси қандайдир натижани қўлга киритишми ёки имкон қадар катталар терма жамоаси учун муносиб номзодларни тайёрлашми?

Мана бу Нуралиевнинг саволи орқасида яширинган асосий мақсад. Вей, ёш футболчи халқаро ўйинларда майдонга тушган сари тажриба тўплайди ва қачондир терма жамоа ўйинларида майдонга тушади, бу табиий жараён. - шунақами ростанам?  Наҳотки, мана шу ёшлар ўртасидаги турни турнирлар, гарчи у жаҳон чемпионати бўлса ҳам, катталар терма жамоасидаги ўйинлар учун тажриба вазифасини бажара олса?

Йўқ! Ўзбекчасига айтганда, барча терма жамоаларимиз айнан, бир бирига яқин бўлган услубда тўп суришлари керак, вассалом. Ҳар қандай клубнинг ўринбосарлар, ёшлар жамоалари, академияси бўлганидек, терма жамоа бош мураббийи кичик ёшдагиларни худди шу услубда бошқариши керак. Ана ўшандагина, ёшлар термаларидаги ўйинлар терма жамоа учун тайёргарлик вазифасини ўтайди. Ўшанда, ёшлар ортиқча қийинчиликсиз, катталарга қўшила оладилар.

Испанияда аввалдан кучли футболчилар бўлган. Қачонки, у ерда ҳам услуб ҳақида ўйлашгачгина, натижалар кела бошлади. Тўғри, бу йўналиш, асосан, “Барселона” ТЖ таркибининг асоси бўлиб қолгач, юзага келган. Айни футболчилар учун бошқача футбол ахтаришнинг кераги қолмаганди. Аммо ҳозир ундай эмас, ўша ютуқларни систематик ҳолга келтириш, барқарорлаштириш учун йўналиш ишлаб чиқилган. Эътибор берсангиз, Испанияннинг барча терма жамоалари бир хил услубда тўп сурадилар. Бу эса терма жамоалар ўртасидаги узвийликни таъминлаб келмоқда. Сўнгги йилларда Испания терма жамоасида узлуксиз майдонга тушган Хави агар футболдан кетадиган бўлса, унинг ўрнини тўлдириш катта қийинчилик тўлдирмайди. Ёшлар таркибидаги “хави”лардан бири бемалол таркибга кириб бориши мумкин.

Халқаро футболда юқори ўсишга эришаётган Германия ёки Япония ҳақида ҳам шуни айтиш мумкин. Бу мамлакатлардаги терма жамоалар тизимига қараганимизда, айниқса бир жиҳатга, йилдан йилга юлдузларнинг кўпайиб бораётганига ҳайрон қоласиз? Сабаб? Чунки, клуб фаолияти қандай кечаётганидан қатъий назар, улар 15-16 ёшдан терма жамоада бир хил услубда ўсиб бормоқдалар. Бендернинг клубдаги ишлари жойида бўлмаса-да, терма жамоа таркибида юлдузларга хос ўйнай оляпти.

Биздачи? Мағлубиятлардан сўнг, “ҳа энди, бизда ушбу вазифа учун керакли савиядаги футболчилар йўқ, кам” дейишдан олдин, бор имкониятни ишга солдикми ёки йўқми, деб ўйлаб қўриш керак. Ишонинг, гап кимдурнинг қийшиқ тепганида ёки ўртоқлик ўйинлари ҳам эмас, терма жамоаларимиз орасида катта жарликларнинг пайдо бўлиб қолаётганида эмасми?   

Вадим Абрамов олимпия терма жамоасини ҳам бошқариб, барча жамоаларнинг бир хил услубда ўйнаши кераклиги ҳақида кўп гапирганди. Ўша пайтлардан ундан “сиз тақдим қилаётган услуб айнан ўзбеклар учун яхши деб ҳисоблаганингиз учунми ёки ўзингизга ёққанлиги учунми?”деб сўрагандим. Жавоби эсимда йўқ, лекин унинг анча аввалдан, “Локомотив” ва “Трактор”даги фаолиятида ҳам майдапас ва тўп назоратига асосланган футболни танлаганини эсласак, Абрамов ТЖ га ўз услубини таклиф қилган холос. Нима бўлганда ҳам, бу давр терма жамоаларимизда олдинга бўлган силжиш, ҳеч бўлмаса, шунга ҳаракат дея оламан.

Аслида эса, биз анчадан бери Терма жамоалар Илмий марказига эгамиз. Терма жамоа клуб эмас, исталган пайтда керакли позицияларни кучайтириш учун футболчи сотиб олиб бўлмайди. Яъни ривожланиш режасини конкрет бир мураббийнинг футболга бўлган қараши асосида шакллантириш маъқул эмас. Хўш?

Мисол учун, Англияда испанча футбол ўйнашни истаётган клублар бор ва улар негизни ташкил қилиш учун испан футболчиларига эхтиёж сезишмоқда. Хавининг вазифаларини Каттермоулга юклай олмайсиз, тўғрими? Ёки таркибида Краучга ўхшаган футболчилар кўп бўлган жамоа, урғуни кўпроқ стандарт вазиятларга, юқорилатиб тўп оширишларга қаратади.

Айтмоқчиманки, фаол қанотларга эга бўлган тезкор футбол кўрсатишимиз учун таркибимизда, шунингдек, ёшлар терма жамоаларимизда тезкор, юқори техникага эга футболчилар кўп бўлиши керак. Ёки бошқа миллатларга қараганда бўйимиз ҳам баландроқ бўлгани, яхши. Борми? Ҳали ҳам Жасур Ҳасановдан яхшиси чиқмаяпти-ку? Ёки, масалан, доим бизда, тўпни ўзида сақлаб тура оладиган, юқори техникага эга бўлган марказий ярим ҳимоячилар кўп бўлган. Қосимов, Хайдаров, Аҳмедов, Жепаров, Искандаров, Каримов ва ҳоказо... Хўш, бу футболчилар билан инглизча футбол кўрсата олмаймиз-ку, нима дедингиз?

Терма жамоалар Илмий маркази ўзбекистонликларнинг генетик хусусиятлари, характери, жисмоний таснифи ва бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, умумий характеристка ишлаб чиқиши шарт. “Илмий марказ”нинг бундан ҳам зарурроқ қанақа вазифаси бўлиши мумкин? Ўша характеристка асосида терма жамоаларимиз учун аниқ бир услуб ёки йўналиш танланади. Ана ўшандагина терма жамоаларимиздаги авлодлар алмашинуви оғриқсиз кечади. Ана ўшандагина, терма жамоамизнинг узоқ йиллик режасини ишлаб чиқишимиз, ҳали таркиб ҳақида ҳеч нарса билмай туриб ҳам, умумий йўналиш ҳақида бемалол тасаввур хосил қилишимиз мумкин бўлади. Ана ўшандагина, Нуралиевга ўхшаганларнинг ўринли саволи ўринсиз ажабланишларга сабаб бўлмайди.   

Ҳа, ёшлар мураббийидан фарқли равишда Миржалол Қосимовни қолипга солиш ва “мана бундай услубда ўйнайсан” дейиш хато, унақа демаяпман. Бу ерда масала бошқа ёқда, ўша мен “илмий” деб таърифлаётганим марказ, мураббий танлаётганда ҳам ўша йўналишга асосланади. Яъни ўзбеклар қандай услубда тўп суришса, самаралироқ, деган саволга жавоб топгандан кейин, ўша услубни тадбиқ эта оладиган мураббий ким, деган саволнинг жавобини излашлари керак бўлади. Изланишади, илмийку улар, музокаралар ўтказишади, келишишади ва ҳоказо. Ҳар ҳолда, ушбу қарорлар илмий асосга эга бўлади. Мураббийни таклиф қилволиб, кейин барчаси ҳақида бош қотириш ва охирида, “савияли футболчилар кам эди” ёки “жичча қолди” дейишдан кўра яхшироқ, менимча.

Мавзуга қайтамиз. Шуҳрат Мақсудов қўл остидаги 22 ёшгача бўлган ёшларимиздан ташкил топган терма жамоамиз Осиё чемпионатини гуруҳ босқичида якунлади. “Тажриба тўпладик”, “сал қолди”, “келаси сафар ёриб ташлаймиз”, “бу аҳамиятсиз турнир эди” қабилидаги тушунтиришларни қабул қила олмаслигимнинг биргина сабаби бор – негадир, Мақсудов ўзи билан 22 ёшгача бўлган болаларни олиб кетди. Ахир келаси йили худди шунақа турнир яна бўлиб ўтади, фарқи, ўша турнирда Осиё чемпионлигидан ташқари, Бразилияда ўтадиган олимпиада йўлланмалари ҳам тикилади. Эртага тарқалиб кетадиган жамоадан кўра, Оманга, 20 ёшгача бўлган таркибни жўнатиш ва шу орқали, Рио-2016 саралашига бўлган тайёргарликни бошлашимиз мақсадга мувофиқроқ эмасмиди? Эртага, олимпиада чиқишимиз керак деб, қаерлардан кераксиз турнир ахтармасдан, болаларни ҳадеб клубидан олиб кетиб, норозиликларга сабаб бўлмасдан, тайёр турнирда иштирок этганимиз яхшироқ эмасмиди? Жуда кўп Осиё жамоалари шунақа қилишдику?

Демак, бизнинг мақсад кейинги мусобақалар эмас, бизнинг мақсад терма жамоага номзодларни тайёрлаш эмас, айнан бугун, 22 ёшлилар ўртасида чемпионатда яхшироқ натижага эришиш ва кейинчалик, “биз яхши ишлаяпмиз, мана натижалар, фақат, катталарга бироз омад етмади холос”ларда фойдаланиш бўлган, дейишга мажбурман. Таёқнинг бу учидан ҳам бир дунё саволлар туғилади – унда нега тайёргарлик яхши бўлмади, нега Мақсудов, нега ютмадик унақада, нега нега...

 

Терма жамоаларимизнинг умумий ҳолатига қарар эканман, бирор бир режа ёки мантиқни эмас, сарлавҳадаги ўша аянчли ибора эслайвераман, афсуски.   

Киритилган сана: 17.01.2014 18:36. Ўкилди: 9957 марта.
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.