Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11895 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.10.2026

      05:20 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      06:00 Д/ф "Беккенбауэр - король".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      12:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      15:15 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      17:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Касымпаша".
      19:15 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      20:30 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор".
      22:30 Журнал Чемпионата Бразилии.
      23:00 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      01:00 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      01:40 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      03:40 Журнал Чемпионата Бразилии.
      04:10 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.10.2026

      05:40 "Страна спортивная".
      05:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      07:35 "Лучшие из лучших".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Классический лук.
      10:10 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 1.
      11:15 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 2.
      12:20 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Квалификация.
      14:40 "Страна спортивная".
      14:55 "Эволюция спорта".
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 "Страна спортивная".
      17:30 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
      18:55 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1.
      20:30 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      22:00 "Лучшие из лучших".
      22:30 Д/с "Зенит навсегда".
      00:50 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 3.
      01:50 "Эволюция спорта".
      02:20 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 4.
      03:25 "Династия". Коростелёвы-Мориловы.
      03:55 Велотрек. Чемпионат мира в Китае.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.10.2026

      05:55 Новости.
      06:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины.
      08:00 "Эволюция спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 Футбол. Чемпионат мира 2026. 1/8 финала. Аргентина - Египет.
      13:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 Специальный репортаж.
      14:45 Новости.
      14:50 "Чемпионы на все времена". Александр Дитятин.
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 Новости.
      17:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:00 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Крылья Советов" (Самара) - "Балтика" (Калининградская область). Прямая трансляция.
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Динамо" (Махачкала) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. ЦСКА (Москва) - "Ростов" (Ростов-на-Дону). Прямая трансляция.
      01:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:20 Футбол. Чемпионат Италии. Обзор тура.
      03:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      08:00 Велоспорт. Тур Энеко. Пролог. Женщины, мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      10:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      11:30 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      13:35 LIVE Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      15:15 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      16:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      17:20 LIVE Велоспорт. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Тур Венето в Италии. Прямая трансляция.
      19:45 Велотрек. Чемпионат мира в Шанхае, Китай. День 1.
      21:15 Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1.
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 10 в Гуйяне, Китай. Скоростная эстафета. Финалы.
      23:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал. День 2. Сессия 2.
      00:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      01:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      04:30 Автоспорт. WEC. Этап 3. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
  • ФАЗА6-ТВканал
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Октябрь, 2026
Д С Ч П Ж Ш Я
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Жозе Моуриньо - қўмондон!

Баҳо:
+2; -0

"Келаси йили Мадридда бўлмасам керак. Мени яхши кўришадиган жойда ишлашни истайман" – деб, ва яна ўз одати бўйича, ҳакам ҳақида ҳам ўз айбловларини эълон қилиб, Жозе Моуриньо Мадриддаги юришини якунига етказди. Тўғри, у расман ҳали ҳам “Реал” бош мураббийи, ҳатто яқин кунларда боши узра яна бир совринни кўтариш эҳтимоли ҳам бор. Аммо ҳамма билиб турибдики, Испания кубоги ҳозирда Моуриньонинг “юриш мазмуни эмас”, балки, Иван Васильевичнинг дўсти княз Мелославский таъбири билан айтганда, “қайтишда Қозониям ола келинглар” дегандек гап. Зеро ўша буйруқнинг жавобини ҳам яхши биласиз. Демак сўнгги уч йилдаги Жозе Моуриньо, унинг “Реал”даги миссияси ва буни қанчалик бажариб, бажара олмагани ҳақида фикр юритишнинг айни вақти ҳозир. Якун “Интер”даги каби эмас экан, бу мавзу доим мунозарали ва турлиёқлама бўлиши табиий, бу эса ушбу мавзуда ёзиш эхтиёжини икки баробарга оширади.

Албатта, мураббий ишига баҳо беришдаги дастлабки ва энг оддий ўлчов клубнинг у келмасдан олдинги ҳолати ва бугунгисини солиштириш билан бўлади. Хўш? Масалан, олти йил ЕЧЛ чорак финалини кўрмаган “Реал” қаторасига учинчи марта турнир ярим финалида ўйнамоқда. Ажойиб натижа, бу кўрсаткич фақат “Барселона”да яхшироқ холос. Фақат “Барселона”. “Барселона”.

Ўз ўзидан мавзу ўша Каталония клубига бориб тақалаверади. Жозе Моуриньо “Барселона”ни Испаниядаги яккаҳокимлигига чек қўйди, аввал қироллик кубогини, кейин чемпионатни тортиб олди. Кейин эса очиқчасига устидан кулди – “Барселона” сўнгги етти ўйинда фақат бир маротаба мадридликлар устидан ғалаба қозона олди холос. Қалай?

Келтирилаётган натижалар ва ўйинларга қараб туриб, ҳар ким Жозенинг Мадриддаги фаолиятининг нақадар муваффақиятли ёки қанчалик муваффақиятсиз чиққани ҳақида фикр юритавериши мумкин, зеро ҳар ким “Реал”га нисбатан ўз муносабатига эга. Кимгадир кам, кимгадир кўп. Қизиқроқ мавзу эса, Жозенинг Мадридда мураббий сифатида қайси жиҳатларини намойиш қила олгани, аниқроғи, ўша натижаларнинг сабаб ва оқибатлари, шундай эмасми?

Қаердадир ўқигандим, уруш пайтида инсонни шамоллаш каби енгил касалликлар четлаб ўтар экан. Одатий кунда юпун кийиниб, кўчада бироз туринг, дарров бирор касалликни орттириб олишингиз ҳеч гап эмас. Аммо урушда аскарлар унданам қийин шароитларда жанг қилишлари мумкин. Сабаби инсон организми қайсидир маънода мияга бўйсунади, мия эса янада каттароқ хавф билан машғул бўлар экан. Катта хавф олдида эса, кичик хавфлар четга чиқади, аниқроғи, иммунитет инсонни безовта қилиб ҳам ўтирмасдан, касалликни енгиб кетаверар экан. Бу фаразни нафақат инсон организми, балки жамиятга нисбатан ҳам қўллаш мумкин. Инсонлар ташқи душман ёки табиий офат, ўлимлар пайтида жипслашишади, аммо хавф камайгач, қандайдир майда чуйда муаммолар туфайли ҳам жанжаллашишлари мумкин, тўғрими?

Хуллас, Жозе Моуриньонинг клублардаги фаолиятлари, характери ва узоқ вақт бир жамоада ишлай олмаслиги ва бошқа факторлар ҳақида фикр юритиб унга бир таърифни бериш мумкин. У – уруш мураббийи. У уруш ҳолатида жамоани яхшироқ бошқаради. Уруш пайтидаги давлат раҳбарларида қандай вазифалар бўлади? Шундоғам жипс халқни янада жипслаштириш, ғоявий йўлбошчи бўлиш, душманга зарба бериш, режалар ишлаб чиқиш, стратегик муаммоларни бартараф этиш ва ҳоказо. Моуриньо “Реал”га келганида жамоа уруш ҳолатида эди. Душман Мадридни қуршовга олган замонлар эди. Илк ўйиндаги йирик мағлубият мадридликларни янада важоҳатлантирди. Уларга ҳақиқий йўлбошчи, душманнни қандай енгиш кераклигини ўргата олувчи, ишонтира олувчи етакчи керак эди. Бусиз улар рақибни енга олмасликларини жуда яхши тушуниб туришарди, шунинг учун, ҳар бир жангчи қўмондоннинг ҳар бир сўзини ерда қолдирмай бажаришга ўзини мажбурлай оларди. Қўмондон ваъда қилаётган ғалабани ҳамма истаётганди.

Жамоа ўйини нега айнан ушбу мавсумда пасая бошлагани сабабини шу ердан ахтарсак бўлади. Уруш ўтган йили тугаган. Мадриднинг ғалабаси билан. Энди тинчлик мураббийи керак эди “Реал”га. Тинчлик пайтида давлат раҳбарларининг вазифаси бутунлай бошқа томонга ўзгаришини яхши биламиз, тўғрими? Энди раҳбар умуман бошқа вазифаларни бажариш керак бўлади. Ижтимоий қонунларни такомиллаштириш, иқтисодиётни барқарорлаштириш, таълим тизимини ривожлантириш, коммуникация ва яна бир нечта “ция”лар... Шунингдек, халқ ва халқ, халқ ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солиш ҳам уруш пайтидагидек осон бўлмайди. Жонга бўлган хавф камайгач, жамиятдаги жипслик йўқолади, турли манфаатлар пайдо бўлади ва табиийки, бу манфаатлар тез тез тўқнашишни бошлайди.

Жозе “Реал” учун ажойиб қўмондон бўла олди, аммо айнан тинчлик пайтида керакли одам бўла олмади, назаримда. Аввалги “Реал” агар бирор совринни ютишни истаса, албатта, “Барселона” тўсиғидан ўтиши шарт эди. Ўз ўзидан Моуриньо бор эътибор ва имкониятини “антибарса” услубини ишлаб чиқишга қаратган бўлиши табиий эди. Чунки бошқа жамоаларни савиядаги фарқ ва ўша уруш ҳолатидаги жипслик ёрдамида енгса бўлади, “Барселона”ни енгиш учун эса алоҳида йўналиш керак. Жамоа айнан ўша йўналишда иш олиб борди. Хўш “Барселона” учун энг фойдали “қарши восита” нима? Тажовуз ва қарши ҳужум, тўғрими? “Реал” айнан мана шу икки йўналишда мукаммалликка интилди ва менимча, жамоа ҳозирда бу борада Европада тенгсиз.

Уруш тугади. Эндичи? Энди тинчлик вазифаларини ҳам бажариш керак. Ўйинни ташкил қилишни такомиллаштириш. Таркибдаги рақобатбардошликни ошириш. Ёшларга таълим бериш. Ўзаро муносабатлар ва муаммоларни ечиш. Ҳоказо, яъни ўша тинчлик пайтида давлат раҳбари амалга ошириш керак бўлган ишлар.

Жозе эса, бу борада олдингидек кучли эмаслигини жуда яхши билади. Нима қилиш керак? Аввал унга нима ёрдам берган бўлса, ўша факторни яратиш керак, сунъий бўлса ҳам. Иккинчи жаҳон урушидан кейин, собиқ иттифоқ раҳбарлари (жумладан, АҚШ ҳам) халқни осонроқ бошқариш учун нима қилдилар? Ташқи душман ўйлаб топдилар. Уни бўрттирдилар. Социализм ва капитализм баҳси, ўзаро рақобат, совуқ уруш – аслида жамиятни жипсликда ушлаб туриш, осонроқ бошқариш учун ўйлаб топилмаганмидикин, мабодо? Бояги метафорани эсласак, организмни енгил касалликлардан асраш учун мияни каттароқ хавфлар билан тўлдириш керакмикин?

“Реал” ўйини мукаммал эмасди. “Реал” ўйини “антибарса” эди холос. Ҳа, Испаниядаги бошқа жамоалар фонида бу у қадар сезилмайди, лекин эътибор беринг, “Реал” мана шу уч йил давомида “Барселона”дан бошқа барча кучлироқ жамоаларга қарши муаммоларга дуч келган, барибир. Ўтган мавсумни эслашимиз мумкин, “Барселона”ни ўз майдонида енгган “Реал” учун гуёки уруш тугаган эди, фақат ўша байроқни керакли жойга ўрнатиш учун ясатилган отларда кибор юришини қилаётганда партизан мисоли ўрмондан немислар чиқиб қолишганди, эсингиздами? Ўшанда “Реал”га айнан эмоция етишмаганди. Йўқ, бошқа ҳаммаси жойида эди, демоқчи эмасман. Муаммо ўйинни ташкил қилишда эди, “Реал” айнан эмоция ва юксак мотивация орқали рақибни енгишга ўрганиб қолган, “Бавария” билан ўйинда эса ўша устунлик юзага чиқмаганди. Уруш йўкку?

Жозе буни пайқаган бўлиши табиий. Лекин уинг услуби шундай. Масалан кулол кўза ясаши учун фалон, фалон хом ашёлар керак бўлишини жуда яхши билади. Жозе ҳам ўша кулол мисоли, ўз маҳсулотини ясашда, сув ўрнида айнан “юқори мотивация”ни ишлатади. Усиз Жозенинг маҳсулоти маҳсулот бўлмайди. Балки Венгерга бу шартмасдир, Хайнкес умуман яккаҳокимлик чемпионатида туриб ҳам кучли жамоа ярата олар, лекин Жозенинг услуби шундай.

Бу мавсум бошланганда эса, уруш тугаб бўлганди. Енгиллик натижасида бой берилган очколар “Барселона”ни олдинга улоқтирди. Ла Лига бой берилгандек, фақат ЕЧЛ орзуси жамоани бир маромда ушлаб турганди. Лекин қаранг, умуман курашсиз, урушсиз “Манчестер” Юнайтед”га тайёрланиб бўладими? Ўта шахсий фикрим, лекин “Реал” ичкарисида пайдо бўлган қандайдир муаммолар, Касильяс можароси, буларнинг ҳаммаси Моуриньо томонидан атайлаб ўйлаб топилгандек. У тинчликда бошқара олмасди-ку, эсингиздами? Қайсидир ўйиндан кейин у ўз шогирдлари очиқчасига айблади. Яна бир марта, “икки-уч қўзи” ҳақидаги гап. Касильяснинг захирага ўтириши, танқидларга кўмилган пайтда ўйиндан олдин майдонга чиқиб келиш ва мухлисларга “ҳақоратларни ўйиндан олдин ўзимга нисбатан қилинг, ўйин пайтида бизни олқишланг” дея туриб бериш – буларнинг барчаси Мадридда уруш ҳолатини яратиш, шу орқали футболчиларда қўшимча мотивациялар яратиш, уларни уйғотиш учун қилинмаганмиди? Бусиз иложи йўқ, “антибарса” тактикасининг доим иш бериши, одатий ва давомли ғалабаларга асос бўла олишига ишонриш қийин. Қаранг, “МЮ” билан ўйинда ҳам, кечаги ярим финалдаям, ўйин айнан Моуриньо истагандек тарзда кечиши учун қайсидир эпизодга эхтиёж сезилди. Нимчоракда Нанининг четлатилиши, кеча эса Бензема киритган биринчи гол. Унгача, “Реал” рақибига ўзиникини ўтказишнинг уддасидан чиқа олмаётганди. Ахир биз урушда эмасмиз, рақиб эса душман эмас.

Ҳа, шундай. Моуриньо кеча ўйиндан кейин, жуфтлик масаласини Дортмунддаги ўйин натижаси ҳал қилганини тан олди. Қўшиламан. Ҳатто айтишим мумкинки, бу жуфтлик тақдирига Мюнхендаги ўйин натижаси ҳам таъсир кўрсатди. Кулманг, бир кун олдин асосий душман курашдан чиқиб кетганини билган “Реал” футболчилари учун уруш ҳолати якунига етиб қолгандек эди гўё. Чунки бугунги “Реал” айнан Жозенинг “Реал”и. Ортиқ ҳам, кам ҳам эмас.
“Барселона” мураббийни алмаштириб, қандайдир янгиликлар устида бош қотириб, хуллас урушдан бир муддат чиққан паллада эса Жозе Моуриньо “Реал”га, “Реал” эса Жозе Моуриньога керак эмас. У бир йилда атиги 2-3 тагина муҳим ўйин, чақириқ бўладиган чемпионатда жамоасини юқори тонусда барқарор ушлаб тура олмайди. Унга уруш керак. Ҳар куни. Уни яхши кўришсин. Уни ёмон кўришсин. Фақат уни унутишмасин, унга бефарқ бўлишмасин. У фақат шундан қўрқади. Бусиз Жозе ҳеч ким.

Жозе Моуриньо яна Англияни орзу қилаётгани ҳам шундандир балки. У ер Испания эмас ҳар ҳолда. Тақвимни кўриб, “Барселона билан фалон ойда ўйнар эканмиз” дейилмайди. Деярли ҳар ой қандайдир топ рақиб билан ўзаро ўйин бор. Яна бир нечта дербилар. Яна бир нечта дербисифат ҳисоб китоблар. Венгер, Фергюсон... Ди Канио, керак бўлса. Ўйин олди даҳанакилар. Шоумен ҳакамлар. Тентакнамо журналистлар. Ҳар куни уруш. Ҳар куни жанг.
Испанияда эса уни ёрқин ғалабалар билан бирга аччиқ мағлубиятлар кузатиб қолмоқда. Унинг “Реал”даги уч мавсуми қандай кечгани ҳақида ҳар ким баҳони ўзи берсин. Айнан “Реал”га бўлган муносабатидан келиб чиққан ҳолда. Лекин шуни билингки, Жозени сизнинг фикрингиз умуман қизиқтирмайди. У – қўмондон. У жанг қилаётганда, майда муаммолар билан мутлақо иши бўлмайди. Муаммонинг каттаси эса, айни муддао.

Киритилган сана: 01.05.2013 13:56. Ўкилди: 11475 марта.
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.