Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11895 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.10.2026

      05:20 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      06:00 Д/ф "Беккенбауэр - король".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      12:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      15:15 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      17:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Касымпаша".
      19:15 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      20:30 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор".
      22:30 Журнал Чемпионата Бразилии.
      23:00 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      01:00 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      01:40 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      03:40 Журнал Чемпионата Бразилии.
      04:10 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.10.2026

      05:40 "Страна спортивная".
      05:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      07:35 "Лучшие из лучших".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Классический лук.
      10:10 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 1.
      11:15 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 2.
      12:20 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Квалификация.
      14:40 "Страна спортивная".
      14:55 "Эволюция спорта".
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 "Страна спортивная".
      17:30 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
      18:55 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1.
      20:30 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      22:00 "Лучшие из лучших".
      22:30 Д/с "Зенит навсегда".
      00:50 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 3.
      01:50 "Эволюция спорта".
      02:20 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 4.
      03:25 "Династия". Коростелёвы-Мориловы.
      03:55 Велотрек. Чемпионат мира в Китае.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.10.2026

      05:55 Новости.
      06:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины.
      08:00 "Эволюция спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 Футбол. Чемпионат мира 2026. 1/8 финала. Аргентина - Египет.
      13:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 Специальный репортаж.
      14:45 Новости.
      14:50 "Чемпионы на все времена". Александр Дитятин.
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 Новости.
      17:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:00 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Крылья Советов" (Самара) - "Балтика" (Калининградская область). Прямая трансляция.
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Динамо" (Махачкала) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. ЦСКА (Москва) - "Ростов" (Ростов-на-Дону). Прямая трансляция.
      01:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:20 Футбол. Чемпионат Италии. Обзор тура.
      03:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      08:00 Велоспорт. Тур Энеко. Пролог. Женщины, мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      10:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      11:30 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      13:35 LIVE Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      15:15 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      16:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      17:20 LIVE Велоспорт. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Тур Венето в Италии. Прямая трансляция.
      19:45 Велотрек. Чемпионат мира в Шанхае, Китай. День 1.
      21:15 Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1.
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 10 в Гуйяне, Китай. Скоростная эстафета. Финалы.
      23:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал. День 2. Сессия 2.
      00:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      01:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      04:30 Автоспорт. WEC. Этап 3. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
  • ФАЗА6-ТВканал
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Октябрь, 2026
Д С Ч П Ж Ш Я
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

"Сен иккинчисан!"

Баҳо:
+2; -0

Еврокубокларда испанлар тез тез АПЛ жамоаларини қақшатиб туришса-да, ўша клубларга нисбатан ички чемпионатдаги ишонч камроқ, доимо, негадир, Англияда кучли клублар кўпдек туюлаверади. “Реал” ва “Барселона”нинг ўта кучайиб кетганида эмас гап, бу ерда асосий масала ўша пастроқдаги клубларнинг етакчилар билан ўйинларга бўлган муносабатларида.

Айтайлик, АПЛ да футболга нисбатан томоша сифатида баҳолашади, клублар ана ўша томошани сотиш орқали бизнес қилишади. Клубни бир корхона деб тасаввур қилсак, улар очко эмас, ўйин ишлаб чиқарашида ва сотишади. Транслациялардан тушадиган пуллар клублар ўртасида тақсимланади, қайси клубга кўпроқ қизиқиш бўлса, ўша жамоа кўпроқ пул олади. Демак ўз мухлисларидан ташқари қўшимча қизиқишга эга бўлиш учун жамоа айниқса пешқадамлар билан ўйинларда ўзини кўрсата билиш керак. “Сток Сити” бир ўйинда “Юнайтед” билан тенгма тенг курашиши ва бир очко олиши, кейинги ўйинда арзимаган жамоага ўз майдонида ютқазиб қўйиши мумкин. Оқибатда жамоа бир очкога эга бўлди холос, лекин мана шу ҳолат айтайлик, “Юнайтед”га бемалол ютқазиб, кейинги ўйинидаги “дежурний” очкосини олишдан кўра қимматлироқ ва қизиқарлироқ. Гарчи иккинчи ҳолатда жамоа уч очко эгасига айланган эрса-да. Демак ўз ўзидан жамоа етакчилар билан ўйинларга кўпроқ эътиборини қаратади, АПЛ нинг томошабоплик жиҳатидан юқори мақомдаги клублар сирасига киришга интилишади.
Испанияда муносабат бироз бошқача. Бу ерда кўпроқ очко йиғиш ва турнир жадвали бўйлаб юқорига кўтарилиш, еврокубокларни ютиш муҳимроқ. Ўз ҳолича Ла Лига транслацияларидан тушган пулларнинг тақсимланишида муаммолар бор, ики етакчи жамоага ҳаддан ташқари кўпроқ улуш тегади. Бу ҳолат юзасидан кескин танқидий фикрларни билдирган ва мана шу йўналишда кураш олиб бормоқчи бўлган “Малага” раҳбари ҳам охири хафсаласи пир бўлди. Демак “Севилья” “Реал” билан Мадриддаги ўйинда жонини жабборга бериб, омади келиб қолса бир очкога эга бўлишдан кўра, кейинги ўйинга яхшироқ тайёрланиб, очко йўқотмасликка ҳаракат қилади. Буям танлов.

Бу гаплар шунчаки, мулоҳаза учун, аслида сизни бу ерга чақирганимдан мақсад бошқа. Нафақат юқорида санаб ўтилган, балки ҳар қандай турнирга жамоа ва унинг мухлисларининг хос муносабати бўлади. Масалан. УЕФА га ўтиш кераклиги ҳақида бонг урадиган мухлислар иддао сифатида, атиги уч ўйин учун бутун умр ЖЧ га ҳаракат қилишдан кўра, ҳар йили жаҳон футболи грандлари билан ўйнаш яхшироқ эканини айтишади. ОФК чилар эса, бу ўйинларда азарт йўқлигини, асосийси нима учундир курашиш ва мақсадга эришиш, агар УЕФА да бўлсак ўша мақсадларга эришишимиз қийинлиги ҳақида гапиришади. Мана шу ерда асосий фарқ ўртага чиқади, ҳар қанча уринмайлик қозоқ мухлисининг бугунги саралаш ўйинлари бўлган муносабатини тўлиқ англаб етолмаймиз танамизда. Улар жаҳон чемпионатига чиқа олмасликларини яхши биладилар, улар учун ҳар бир ўйин ўзига хос чўққи, вазифа, мақсад. Рақиб Португалия, мақсад ўша ўйинда ғалаба қозониш ёки дуранг ўйнаш, камида кураш тақдим этиш. Вазифа ўйиндан кейин тугайди ва кейинги вазифа, кейинги рақиб билан ўйин ҳисобланади. Масалан, 1-турда қозоқлар ўз майдонларида Испанияни ютиб қўйишса, “ух, энди ЖЧ га чиқиш учун имкониятимиз ошиб кетди” демайдилар, ўша алоҳида вазифа уддаланганини байрам қиладилар. Улардан финал босқичларига чиқиш учун қачон қанча очко етмай қолганини сўраманг, лекин Сербия устидан қозонилган ғалаба, Бельгиядаги дуранг каби алоҳида тарихий натижаларни ёддан айтиб берадилар. Улар учун турнир мотивацияси йўқ, алоҳида учрашувлар бор. Албатта бундай жамоалар нафақат Европада, балки Осиёда ҳам бор, лекин биз эмасмиз. 

Лекин биз эмасмиз. Биз ҳар бир турнирга муайян вазифа қўядиган, ўша вазифанинг бажарилиши эътибори билан таҳлил қилинадиган ва ҳисобот берилиши керак бўлган давлат мақомидамиз. Биз Кореядан қанчалик кучсизмиз, бизнинг нечта ўйинчимиз Европада, уларниннг таркиби қанақа, бу бутунлай бошқа масала, чунки ўша мақомга ўзимиз истаб чиққанмиз, мухлисларнинг талаби ҳам шу. Биз ҳеч қачон Усмонов ёки Қосимовнинг “асосийси саралашдаги иштирок ва Япония ва Корея билан тенгма тенг ўйнаб юриш” қабилидаги баёнотларини хазм қила олмаймиз, унақа дейишмайди ҳам улар.

Ана энди, мен ростан ҳам, “Жанубий Корея билан дуранг жуда яхши натижа, ахир улар ким-у, биз ким” қабилидаги муносабатларни тушуна олмаяпман. Йўқ, Корея чинданам кучли эканини инкор қилмайман, ютқазишимиз ҳам мумкин эди. тўғри, лекин бизнинг мақсадимиз тенгма тенг ўйнаш эмас, аслида ғалаба қозониш бўлганини унутмаслигимиз керак. Биз жаҳон чемпионатига чиқишни ният қилдикми, демак буни амалга ошириш учун Испанияни ютиш керакми, демак Испания билан ўйинда ҳам ғалаба учун ўйнашга мажбурмиз. Ё нотўғрими? Ахир мақсад очко тўплаш эдими? Ёки айтинг, йўқ, Корея бу Корея, улар билан дуранг ўйнашнинг ўзи катта натижа, деб тан олинг, бемалол, байрам қилаверинг. Фақат очко ҳисобламанг, бу энди бутунлай бошқа ва бегона муносабат бўлиши керак. Ёки Кореядан ютқазиб, қолган ўйинларни ҳал қилган ҳолда ЖЧ га бормоқчимидик? Осиёдан атиги тўрт жамоа мундиалга боради, биз мана шу тўртликка ўзимизни лойиқ кўриб туриб, қанақасига, мана шу тўртликдаги бошқа жамоа билан Тошкентдаги дурангдан қониқамиз? Мана шундай муносабат билан мундиални орзу қилиш мумкинми? Масалан, ўзимиздан кучсиз жамоа билан ўйинда ҳам, қачондир дуранггга рози бўлиб қолишимиз мумкин. Воқеалар ривожи шуни далолат қилади, улар ҳисоьда олдинга ўтиб кетадилар ёки ўйинимиз қовушмайди ва ҳоказо. Лекин тубдан, аслан дурангдан қониқиш ҳосил қилиш нотўғри. “Уввв, бу ахир Корея-ку” дейишдан олдин, бир йил ўтиб Бразилия билан ўйнамоқчи эканимизни ҳам эслаб қўйинг. Ўтган мавсумда, очко сувдек зарурлигида КПР нега "Сити"нинг майдонида очко талашди? Вей, улар "сити"ку, нархи миллиард, демади-ку? Тушунмадингиз, ҳар доим, ҳаммани ютайлик, демаяпман, ҳар қандай жамоа билан очко йўқотилиши мумкин. Асосий мавзу бизнинг муносабатимиз, дурангдан қониқишимизда. 

Мана шу касаллик нафақат терма жамоамиз атрофида балки, бутун футболимизни еб битирмоқда. Максималистик бизга ёд, гуёки кучли учлик учун курашадиган “Нефтчи” мураббийи ўз майдонида “Бунёдкор” билан тенгма тенг курашгани !!! учунгина ўйиндан қониқиш хосил қилади. Маълум жамоалардан учралган мағлубият учун ҳам ҳатто энг ашаддий мухлислар ҳам норози бўлишмайди. Бу футболчилардаги ғолиблик, мағлуб бўлмаслик туйғусини ўлдирмайдими? Ҳозир, “гап йўқ, иккинчи таркиб бўлсаларинг ҳам!!! (футболчиларга “сен иккинчи таркибсан” дейиш оғир ботмайдиган бўлиб кетганми?), корейслар билан дуранг ўйнаб бердинглар” дейишимиз уларнинг курашувчанлик туйғусини кўмиб юбормайдими? Кейинги сафар биринчи таркиб бўлишга кафолат борми? Туркия Евро-08 ярим финали олдидан саккизта асосий таркиб ўйинчисидан айрилганди, аммо кун тартибидан финалга чиқиш талаби олиб ташланмаган, жамоа ўйин охирларигача жонбозлик кўрсатган. Баъзида бажариб бўлмас вазифаларни ўз олдига қўйиш, аслидан кўра кучлироқ ўйнашга ҳаракат қилиш бошқасига рози бўлмаслик каби спортча характерлар орқали, чинакам ирода шаклланади. Бажариб бўлмас вазифага уринишгина спортчини ҳақиқий кучли қилади. Ахир доимо янгиланадиган рекордлар ҳам, айнан бажарилмаган чўққиларни забт этишга уриниш эмасми? Нега “ сизлар аслан кучсизсизлар, улар билан тенгма тенг ўйнаганларингнинг ўзи натижа” дейишимиз керак? Очко бизга заруррооқ эди, тўғрими? “Аслида сизлар кучлисизлар, уларда система тўғри ташкил қилиниб қолгани учун Европада ўйнаб кетишлари осон бўлган, сизлар ҳам кам эмассизлар” дейишимиз яхшироқмасмиди?

Мен осмондан олиб талаб қўймаяпман. Жанубий Кореянинг чинданам кучли жамоа эканини инкор қилмаяпман. Ўзингиз қўйган мундиал талабидан келиб чиқиб, планкани белгилаяпман, сизларга шуни эслатяпман. Бирламчи рақибнинг кучи эмас, биз ўз мақсадимизга қай даражада эришаётганимиздир. Танланг, ё қозоқларга ўхшаб кучли рақиб билан дуранглар-у курашлардан завқ олиб, юраверайлик ёки... Фақат машҳур мультфильмдаги кўршапалакка ўхшаб, баъзан қуш, баъзида хайвон бўлиб, байрамга сабаб қидирмайлик...

Киритилган сана: 12.09.2012 14:03. Ўкилди: 10027 марта.
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.