Бугун 13 октябрь, 2026 йил, сешанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11895 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 13.10.2026

      07:00 Журнал Чемпионата Бразилии.
      07:30 "Бесконечная история". "1998 год".
      08:00 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      12:00 Журнал Чемпионата Бразилии.
      12:30 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Мирасол".
      14:30 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      15:10 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      17:10 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      19:10 Журнал Чемпионата Бразилии.
      19:40 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      21:40 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      22:20 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:35 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      01:30 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Мирасол".
      03:25 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 13.10.2026

      05:50 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 1.
      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Блочный лук.
      10:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      11:55 "Династия". Коростелёвы-Мориловы.
      12:25 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Квалификация.
      14:25 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
      15:50 "Формула-1. Гаснут огни".
      16:20 "Эволюция спорта".
      16:50 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины.
      21:30 "Сюрпляс".
      22:00 "Лучшие из лучших".
      22:30 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Классический лук.
      00:45 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 2.
      01:45 "Эволюция спорта".
      02:15 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 2.
      03:15 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". Спортпрототип ВR03.
      04:20 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 13.10.2026

      06:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Женщины.
      08:00 "Эволюция спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 Футбол. Чемпионат мира 2026. 1/8 финала. Мексика - Англия.
      13:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Вид сверху".
      16:55 "Что за спорт?".
      17:30 Новости.
      17:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Брендан Аллен против Кристиана Лероя Данкана.
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Локомотив" (Москва) - "Акрон" (Тольятти). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Краснодар" - "Факел" (Воронеж). Прямая трансляция.
      00:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:20 Футбол. Чемпионат Испании. Обзор тура.
      03:25 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 13.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Финал. Сессия 2.
      08:00 Велошоссе. Чемпионат мира в Монреале, Канада. Мужчины. Групповая гонка.
      10:00 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Финал. Сессия 2.
      11:30 Автоспорт. WEC. Этап 1. "6 часов Имолы" в Италии. Лучшие моменты.
      14:00 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Финал. Сессия 2.
      16:00 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      17:00 Велоспорт. Париж-Тур во Франции.
      18:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Наннапе, Австралия. Женщины.
      19:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Наннапе, Австралия. Мужчины.
      20:00 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      20:50 LIVE Велоспорт. Тур Энеко. Пролог. Женщины, мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      00:15 Водно-моторный спорт. Формула-1 на воде. Чемпионат мира. Этап 2 в Шанхае, Китай. Обзор.
      00:45 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 7 эп.
      01:15 Автоспорт. TCR World Tour. Этап 5 на трассе Индже Спидиум, Южная Корея. Обзор.
      01:45 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Копере, Словения. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      04:30 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
  • ФАЗА6-ТВканал
    • Сана: 13.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Октябрь, 2026
Д С Ч П Ж Ш Я
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

"Челси тажрибаси"

Баҳо:
+1; -0

Яқинда машҳур “Форрест Гамп” фильми ҳақидаги бир мулоҳазани ўқиб қолдим. Ибратли жиҳат. Инсон табиати гуёки, оқимга қарши сузишга ўхшайди. Гуёки бутун олам бизнинг эхтиёж ва орзуларимиз йўлидаги тўсиқлардек, унга қарши сузишга, ёриб чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз. “Яшаш учун кураш” деб номлаймиз, ўзимизча. Инсон ўз тақдирини ўз қўллари билан яратади, деб шиорлар танлаймиз ўзимизга. Аммо биздан талаб қилинадиган вазифа шунчаки, ўзимизни тақдир хукмига ташлаганча, хукм бизни умрнинг қайси бурчагига етаклаб бормасин, фақатгина ҳар бир нуқтада инсон бўлиб қолишгина эканлигини тушунсак, қолганини ўзига ҳавола қилсак, ҳаммаси яхши бўлишини кам ўйлаймиз. Ўша фильм давомида майин шабада билан учиб юрган оппоқ пат ҳам, аслида мана шу фалсафани тарғиб этса, не ажаб?

Европа футболида “ПСЖ”, “Манчестер Сити”, “Малага”, “Анжи” каби клублар пайдо бўлаётган ва озми-кўзми бу ҳаракатлар ўз мевасини бераётган бир пайтда “Челси”нинг ЕЧЛ даги ғалабаси жуда керак эди. Йўқ, кўпчилик “Челчи”ни юқорида санаб ўтилган жамоалар билан бир қаторда кўрса-да, мен бундай деб ҳисобламайман, аксинча, айнан бугунги “Челси”нинг кечаги ғалабаси мана шундай проектларга қарши ўзига хос зарба бўлди.

Ҳа, бир пайтлар “Челси” ҳам шу йўлдан борган. Тўққиз йил олдин бу клуб чексиз маблағга эга бўлган ва керакли натижа учун ҳеч қандай сарфдан қайтмайдиган катта бир аждарҳони эслатгани бор гап. Лекин жамоа брэндини яратиш устидаги ишлар, “Челси” атрофидаги пиар компания шу даражада усталик билан барқарор ишладики, бугун биз “Челси”ни гуёки, юз йиллардан бери ўша “Юнайтед” билан чемпионлик талашиб юрган буюк клуб сифатида қабул қиламиз негадир. Балки сиз учун парадоксал янграр, аммо ЕЧЛ йўлидаги “Бавария”нинг йўли юқоридаги “пули кўплар”га намуна сифатида бўлиши ва футбол йўналишини айнан ўша “Сити”лар тарафга буриб юбориши мумкин эди. Йўқ, яна тушунтира олмадим, “Бавария” зинҳор “Сити”га ўхшамайди. Гап бошқа ёқда.

“Бавария” ёки “Реал” Европа чемпионлар лигасини ютиш учун керакли бўлган барча ишларни амалга оширишди. Узоқ вақт шаклланган таркиб, тажрибали тренер, халқаро тажриба, мақсад ва амбиция, ҳамма ҳаммаси ушбу совринни ютиб олишга қаратилганди. Ҳатто “Бавария” финал ўйинини ўз майдонида ўтказиши ҳам яна битта муҳим фактор эди. Бу жамоаларнинг оқибатда мақсадга эришишлари биласизми, ЕЧЛ ғолиби бўлишнинг формуласини пайдо қилган бўларди. Сиз ҳам ЕЧЛ ғолиби бўлмоқчимисиз, марҳамат, мана шу жамоалар қилган ишни қилинг, сарфланг, тайёрланинг, ва сизга ҳам омад кулиб боқади! Ёқадими?

Мен финал куни “Челси”га мухлислик қилдим. Буни яширмайман. Сабаби, айнан “Челси”нинг ғалабаси эртакнамо романтикани тақдим этди бизга. Футболнинг маъносини ўша моддиёт-у менежментлардан юқорига кўтарди. Абрамович илгари ҳаракат қилмаганмиди ЕЧЛ га? Йўғ-е бу йўлда ундан ортиқ ҳаракат қилган йўқки, биз ҳар йили ЕЧЛ финалини Абрамовичга ачиниш билан ҳам тугатар эдик. Кечаги ғалаба айнан ўша ҳаракатларнинг маҳсули экани, “Челси” ғалабасида ўша “Бавария”да мавжуд моддий пойдевор мавжуд экани ҳақидаги гаплар сафсата. Хўш, “Челси”нинг ғалабасида формула борми? “Челси”ни йўлини такрорлай оласизми? Кимдир энди, ЕЧЛ ни ютмоқчи бўлса, “Челси”нинг йўлидан юра оладими?

Йўқ, азизлар. “Челси”нинг йўлидан юриш учун кимматбаҳо мураббий олиб келиш керак. Кейин жанжал чиқиши, у ҳайдалиши, мураббий сифатида ҳеч ким танимайдиган “бири” келиши, “Наполи”га тўртта гол уриш, АПЛ ни бой бериш, финалнинг 84-дақиқасида гол ўтказиб юбориб, кейин жавоб қайтариш керак. “Челси”нинг йўлидан юриш учун финалнинг қўшимча дақиқаларида пенальтини қайтариш керак. “Челси”нинг йўлидан юриш учун “Барселона” майдонида ягона имкониятдан гол уриш керак. Шунақасини эплаш осонми? Кўряпсизми, жамоанинг ғалабагача босиб ўтган йўли ҳеч қайси таҳлил ва мантиқ билан ифодаланмайди. “Челси” кубок учун офисда, тактика тахтасида, трансфер бозорида юрмади. “Челси” кубокни фақат ва фақат футбол майдонида ютди. Фақат футбол майдонида. Тўп думалоқ, майдон текис. Кимдир шу йўлдан яна юра оладими? Йўқ! Бу жуда хатарли. Бунинг учун Месси пенальтини ура олмаслиги керак. Бунинг учун “Наполи” мавсумдаги энг ёмон ўйинини ўтказиши керак. Бунинг учун тарихда серияда ютқазмаган (!) немисларда (!!!) пенальти тепа оладиган мард топилмай қолиши керак. Бунинг учун Мюнхендаги ҳар бир бурчак тўпини голга айлантириш керак. Хўш, юрасизми бу йўлдан?

Моуриньо қанчалик мақтанмасин, 2004 йилда у барпо қилган “Порту”ни ҳам ғалабага етаклаб келган асосий омил футбол майдони эди. Ўша "Порту" да ҳам ЕЧЛ ғолиби бўлиш учун барча шароит буткул амалга ошириб қўйилмаганди. Ўша ғалаба ҳам менежмент ва мураббийликнинг чўққиси эмасди. Футбол майдонида мантиқ йўқ. Футбол майдонида воқеалар ривожи, кетма-кетлиги бор. Мана шу кема кетлиқ оқибатда “Порту”ни шоҳсупага олиб чиққан эди.

Ҳамма гап шунда. Биз “Челси”нинг Европа Чемпионлар лигасига ҳақли экани, йиллар давомидаги тажриба, ниҳоят уларнинг ҳам ғолиб чиқишга ҳақ қозонганликлари ҳақида гапирмоқдамиз. Аммо Абрамович бу йўлда миллиард доллар сарфлаб қўйгани учун эмас, айнан “Челси”нинг майдондаги ўйинлари туфайли бу тасаввурга эга бўляпмиз, тўғрими? Бир пайтлар Москвада йиқилиб тушган Терри, ғалати Эвребе, “Ливерпуль” билан ярим финаллар... “Челси” ушбу соврин йўлида яратган пойдевор ҳам, унинг ушбу мавсумда босиб ўтган йўли ҳам – бу соф футбол! Футболда эса формула йўқ, акс ҳолда оддий ғилдиракдан энг сўнгги русумдаги автомобилгача чиқиб борган инсон зеҳни футболни писта пўчоқдек чақиб ташлаган бўларди.

Хўш, нима бўпти? Энди нима бўлади? “Пенсионерлар”нинг (кеча “чоллар” деганимда нотўғри тушунганлар ҳам бўлди, аслида клубнинг лақабларидан бири – “пенсионерлар” ҳисобланади) ғалабаси футболдаги революциями? Йўқ. Бу ерда ҳеч қандай янгилик йўқ. Атроф муҳит ўхгармади. Ўзгаришга мухтож ҳам бўлмади. Атрофга нисбатан муносабат ўзгарди. “Кубокни шу йили оламан” деб кетма-кет мураббийларни алмаштираверган Абрамович бир кечада ўзгариб қолишига ишонмайман. Аммо менимча, у шуни тушуниб етдики – йиллаб орзу қилган ва эришган бу шоҳсупа, аслида, ҳеч кутилмаган томондан тақдим этилиши мумкин экан. Морал шундаки, ундай кубоклар илгари орзу қилганидек, оламшумул мукофот ҳам эмас экан. Атроф “Челси”ни ЕЧЛ ғолиби сифатида осонлик билан қабул қила олди. Шунинг ўзи эди бу ерда мукофот. Яъни, бундай инсонлар учун асосий мақсад қандайдир совринлар эмас, кучли ва эътиборли жамоа яратиш бўлиш кераклигини тушуниб етгандир балки. Таҳмин қилиш мумкинки, энди Абрамович бошқа йўлдан боради. Узоқ муддатли лойиҳалар, катта даврга мўлжалланган ривожланиш йўлини танлайди. Кубокни ютиш эмас, кубокка лойиқ бўлган жамоа тузиш йўлидан боради. Ана шунда кубоклар ҳам ўз ўзидан келаверишини пайқагандир, энди. Бу йўлда, Ди Маттеодан воз кечилиши эҳтимолга жуда яқин. У бу мавсум ажойиб ишлади, уялтирмади, кутилганидан зиёда натижа келтирди. Аммо унинг ушбу мавсумда бажарган иши билан келаси мавсумда “Челси” мураббийидан талаб қилинадиган ишлар ўртасида жуда катта фарқ бор. Кейинги вазифани Ди Маттео қай тарзда уддалаши эса, худди ўша қишда, жамоа “Наполи” дарвозасига тўртта гол уришни уддасидан чиқа олармиди, деган саволдаги каби мавҳум. Абрамович эса, таваккал қилишни истамаса керак. 

“Челси тажрибаси” эса, бизга яна футболни эслатди. “Челси” ғалабаси бизга икки йил кетма-кет ҳеч ким кубокни ютиб ололмайдиган бу ажойиб мусобақанинг даражасини юқорироқ кўтарди. Ёз бўйи, у буёққа ўтармиш, бу уёққа қайтармиш, қабилидаги ҳар қанча янгиликлар эшитмайлик, келаси май ойининг пардасини кўтара олмаслигимизни тушуниб етдик. Моуриньо “келаси мавсумда “Реал” ярим куч билан ҳам кубокни ўзиники қилиб олади” деб юборганида, биз енгилгина кулиб қўя қолдик...

Киритилган сана: 21.05.2012 17:10. Ўкилди: 9176 марта.
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.