Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11895 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.10.2026

      05:20 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      06:00 Д/ф "Беккенбауэр - король".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      12:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      15:15 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      17:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Касымпаша".
      19:15 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      20:30 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор".
      22:30 Журнал Чемпионата Бразилии.
      23:00 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      01:00 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      01:40 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      03:40 Журнал Чемпионата Бразилии.
      04:10 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.10.2026

      05:40 "Страна спортивная".
      05:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      07:35 "Лучшие из лучших".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Классический лук.
      10:10 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 1.
      11:15 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 2.
      12:20 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Квалификация.
      14:40 "Страна спортивная".
      14:55 "Эволюция спорта".
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 "Страна спортивная".
      17:30 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
      18:55 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1.
      20:30 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      22:00 "Лучшие из лучших".
      22:30 Д/с "Зенит навсегда".
      00:50 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 3.
      01:50 "Эволюция спорта".
      02:20 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 4.
      03:25 "Династия". Коростелёвы-Мориловы.
      03:55 Велотрек. Чемпионат мира в Китае.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.10.2026

      05:55 Новости.
      06:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины.
      08:00 "Эволюция спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 Футбол. Чемпионат мира 2026. 1/8 финала. Аргентина - Египет.
      13:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 Специальный репортаж.
      14:45 Новости.
      14:50 "Чемпионы на все времена". Александр Дитятин.
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 Новости.
      17:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:00 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Крылья Советов" (Самара) - "Балтика" (Калининградская область). Прямая трансляция.
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Динамо" (Махачкала) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. ЦСКА (Москва) - "Ростов" (Ростов-на-Дону). Прямая трансляция.
      01:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:20 Футбол. Чемпионат Италии. Обзор тура.
      03:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      08:00 Велоспорт. Тур Энеко. Пролог. Женщины, мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      10:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      11:30 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      13:35 LIVE Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      15:15 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      16:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      17:20 LIVE Велоспорт. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Тур Венето в Италии. Прямая трансляция.
      19:45 Велотрек. Чемпионат мира в Шанхае, Китай. День 1.
      21:15 Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1.
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 10 в Гуйяне, Китай. Скоростная эстафета. Финалы.
      23:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал. День 2. Сессия 2.
      00:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      01:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      04:30 Автоспорт. WEC. Этап 3. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
  • ФАЗА6-ТВканал
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Октябрь, 2026
Д С Ч П Ж Ш Я
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

90 дақиқа қолганда...

Баҳо:
+1; -0

Биласизми, шундай фаразлар борки, мени ростан ҳайрон қолдиради. Масалан - қайсидир жамоа бу мавсумда фалон мусобақага бор имкониятини қаратишни ният қилган. Қизиғи, бундай фикрлар асосан миллий чемпионатда пайдо бўлаётган муаммолар гирдобида янграйди. Менга бундай фаразларни қабул қила олмаслигимнинг сабаби, бу айнан қандай шаклда амалга оширишилишини тасаввур қила олмайман.

Мисол учун, “Реал”. Мадрид. Ёзда жамоа кенгашиб, “келинглар, бу мавсум ЕЧЛ га каттароқ эътибор қаратамиз, Ла Лигага эса камроқ” деб келишиб олишадими? Кулгилими? Йўқ, “Барселона” билан орадаги фарқ катталашиб кетгач, навбатдаги мажлисларнинг бирида амалга ошадими бунақа келишув? Бир қараганда, мантиқлидек, кейинги барча ўйинларда ғалаба қозонилган тақдирда ҳам, рақибга етиб олишнинг иложи бўлмагач, нега ўзини қийнаш керак? Бор эътиборни ҳали имконият сақланиб қолган турнирларга қаратган фойдалироқ, самаралироқ эмасми?
Одамлар, бу “ўзбекча” фикрлаш. Биз у ерларда футбол айнан қандай қадриятлар устига қурилганини ҳисобга олмаяпмиз. Ҳар доим реалист бўлиши талаб қилинадиган мураббий, айниқса у Моуриньо бўлса, шундай стратегияни ўз хаёлининг бир чеккасига киритиши мумкиндир балки. Лекин жиддий тарзда буни кимгадир сингдира олиш мумкинлигини ақлимга сингдира олмайман. Оддий фактор бор – мухлислар! Жуда катта фактор. Эътибор бераётган бўлсангиз, ҳали ҳам, “Бернабеу”га бир неча минлаб мухлислар ташриф буюрмоқдалар. Ҳақиқий мадридлик мухлисларни форумлардаги тортишув ҳам, “Барселона” ҳам қизиқтирмайди – анъана, ҳар ҳафтанинг якшанбасида севимли стадионига келиш ва жамоаси ўйинини томоша қилиш. Отасидан, бувасидан қолган анъана. Ўғлини етаклаб олади. Ишонинг, “Реал” деганда, мана бу сайт ва гуёки интригани ошириш мақсадида ОАВ кўпиртираётган қандайдир қарамақаршиликлар бу ерда бир пул. Тўғри, қандайдир фангуруҳлар ўртасида қандайдир манфаатлар тўқнашуви бордир, лекин бу ҳақиқий Мадрид анъанали олдида, бир чақа. Бир ўйлаб кўринг. Сиз “Реал”га қарайсиз, улар учун эса “Реал” атрофнинг ҳар тарафи. “Реал”га ҳозир сиз қараётган ракурсдан эмас, ўша мадридликнинг ракурсидан қараб кўринг. Айтмоқчиманки, ўша муҳитда яшайдиган, ҳар ҳафта ўйнайдиган футболчиларда ўша ҳар ҳафтадаги ўйинларга қандайдир бошқача муносабат бўлиши мумкинми?  

Албатта, Ла Лигадаги муваффақиятсизлик ўз ўзидан пайдо бўлиб қолгани йўқ. Бунинг ўз сабаблари бор, шубҳасиз. Бир ўхшатиш: “Барселона” қайсидир оролда истиқомат қиладиган аборигенлар, “Реал” эса ўша оролга хазина излаб келиб қолган қароқчилар гуруҳи. Қароқчи, бу яхши маънода, ёпишиб олманг, Жонни Депп масалан. Аборигенлар шу ерда туғилганлар, шу ерда улғайдилар, шу ерда ўладилар. Оролдаги хазина, қимматбаҳо идишлардан кундалик ҳаётда фойдаланадилар, бахтли хаёт кечирадилар. Қароқчиларчи? Улар айнан хазина топиш илинжида бир кемага ўтирганлар, хазина топилади, ўртада бўлинади, кейин тарқаб кетилади. Шунақа бўлиб қолдики, “Реал” ўтган йили хазинани қўлга киритди, Ла Лигани айнан ўша аждарҳо қўриқлайдиган ғордан ўғирлади. Ҳақли равишда. Бу психология, яна ўша хазина илинжида яна ўшандек ҳаракат қилиш доим қийинчилик туғдиради. Ахир ўтган йили уларни айнан шу мақсад бирлаштирган, кучайтирган эди-ку, тўғрими? “Барса”чи? У яшайверади. Ғалаба бўладими, йўқми, хаёт давом этаверади.

Йўқ, мен бирини иккинчисидан устун қўймаяпман, бу икки жамоа доимо шундай анъаналарда яшаган демоқчи эмасман. Ўз вақтида “Барселона” голландлар учун карвонсаройга айланганда, “Реал” эса бутун дунёни ром этганди.  Шунчаки, шунақа давр келдики, “Барселона”да ҳозир ўн нафар абориген тўп суряпти. Улар футбочи сифатида айнан шу ерда туғилганлар, хазина излаб келмаганлар. “Реал” эса узоқ вақт хазинасиз қолган, айнан ўша хазина илинжида қисқа лойихани ишлаб чиқди, қароқчиларни йиғди, Деппга эмас, Клунига ўхшаб кетадиган бошлиқни танлади. Қайсидир маънода хазинага эришилди, ана энди “Барселона”дан кўра уларга қийинроқ бўлиши маълум эди ушбу мавсумда. Менимча.  

“Реал”нинг ўйини кучсизлангани йўқ. Футболчиларнинг спорт формаси орқага қараб кетиб қолгани йўқ. Моуриньонинг хуши ҳам жойида. Фақат “Барселона”нинг рекорд старти ва бир иккита омадсиз ўйин натижасида, ўртада жиддий фарқ юзага келди. Мана шу фарқ туфайли, “Реал” футболчиларида айнан Ла Лигада муаммолар юзага келаётган бўлиши мумкин. Албатта, улар ўйинларга ғалаба учун тушишади. Ўхшаб қолса, йирик ҳисоблар юзага келади. Асосийси эса, ўхшаб қолмай қолганда керакли очколарни олишдир. Ўхшамай, чиқмай қолган пайтларда ўзида куч топиш, ўйинда бурилиш ясаш, майдонда жонни жабборга бериш учун фақат тактика ва профессионализмнинг ўзи кифоя қилмайди. Профессионализм ҳар бир ўйинда 100 фоиз куч билан ҳаракат қилиш билангина чекланади. Керакли пайтда, 200 фоизни ишга солиш учун эса ўта кучли руҳият ва ишонч керак бўлади. “Реал”да айнан мана шу руҳият етишмаяпти. Ушбу мавсумда, қандайдир ўйинларни буриб ташлаган вожоҳатли “Реал”ни кўрдингизми Ла Лигада?

Мақолам танқидий эмас. Аксинча. Умидбаҳш. Мен ҳам бир фикрга қўшиламан. “Реал” Ла Лигадан кўра ЕЧЛ да ёки Испания кубогида кучлироқ ўйин намойиш қилади. Бу мавсумда. Сабаби, Ла Лигага бўлган эътиборнинг йўқлигидан эмас. Бугунги “Реал”да мавжуд бўлган муаммо фақат Ла Лигага хос, сабаби айтилди, худди шу муаммонинг бошқа турнирларда ҳам чиқишига асос йўқ. Бу турнирларда ҳар бир рақиб билан юзма юз келиш ва ғалаба қозониш орқали турнирда ютиб чиқиш имконияти мавжуд. Айни муддао.

Демак, бугун сиз ҳақиқий Эл Классико кўрасиз, анови жадвалдаги 15 очконининг хидини ҳам сезмайсиз. Мен эса “МЮ”- “Саутҳэмптон” ни кўраман. Ҳазил.   

Киритилган сана: 30.01.2013 23:40. Ўкилди: 8780 марта.
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.