Бугун 13 октябрь, 2026 йил, сешанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11895 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 13.10.2026

      07:00 Журнал Чемпионата Бразилии.
      07:30 "Бесконечная история". "1998 год".
      08:00 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      12:00 Журнал Чемпионата Бразилии.
      12:30 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Мирасол".
      14:30 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      15:10 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      17:10 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      19:10 Журнал Чемпионата Бразилии.
      19:40 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      21:40 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      22:20 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:35 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      01:30 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Мирасол".
      03:25 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 13.10.2026

      05:50 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 1.
      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Блочный лук.
      10:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      11:55 "Династия". Коростелёвы-Мориловы.
      12:25 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Квалификация.
      14:25 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
      15:50 "Формула-1. Гаснут огни".
      16:20 "Эволюция спорта".
      16:50 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины.
      21:30 "Сюрпляс".
      22:00 "Лучшие из лучших".
      22:30 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Классический лук.
      00:45 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 2.
      01:45 "Эволюция спорта".
      02:15 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 2.
      03:15 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". Спортпрототип ВR03.
      04:20 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 13.10.2026

      06:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Женщины.
      08:00 "Эволюция спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 Футбол. Чемпионат мира 2026. 1/8 финала. Мексика - Англия.
      13:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Вид сверху".
      16:55 "Что за спорт?".
      17:30 Новости.
      17:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Брендан Аллен против Кристиана Лероя Данкана.
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Локомотив" (Москва) - "Акрон" (Тольятти). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Краснодар" - "Факел" (Воронеж). Прямая трансляция.
      00:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:20 Футбол. Чемпионат Испании. Обзор тура.
      03:25 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 13.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Финал. Сессия 2.
      08:00 Велошоссе. Чемпионат мира в Монреале, Канада. Мужчины. Групповая гонка.
      10:00 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Финал. Сессия 2.
      11:30 Автоспорт. WEC. Этап 1. "6 часов Имолы" в Италии. Лучшие моменты.
      14:00 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Финал. Сессия 2.
      16:00 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      17:00 Велоспорт. Париж-Тур во Франции.
      18:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Наннапе, Австралия. Женщины.
      19:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Наннапе, Австралия. Мужчины.
      20:00 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      20:50 LIVE Велоспорт. Тур Энеко. Пролог. Женщины, мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      00:15 Водно-моторный спорт. Формула-1 на воде. Чемпионат мира. Этап 2 в Шанхае, Китай. Обзор.
      00:45 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 7 эп.
      01:15 Автоспорт. TCR World Tour. Этап 5 на трассе Индже Спидиум, Южная Корея. Обзор.
      01:45 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Копере, Словения. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      04:30 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
  • ФАЗА6-ТВканал
    • Сана: 13.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Октябрь, 2026
Д С Ч П Ж Ш Я
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

"Иблис адвокати"

Баҳо:
+2; -0

Агар ўзбек футболидаги энг зўр шарҳ қайси, деб сўрашса, иккиланмасдан, устозимиз Давлат Турдиалиевнинг 2009 йилда терма жамоамизнинг Баҳрейнга қарши Манамада бўлиб ўтган ўйин транслациясидаги шарҳни эслаган бўлардим. Аслида ўйинни ўша ерда туриб, Мурод Ризаев шарҳлаган. Лекин сўнгги ўн беш дақиқада, аниқроғи, Баҳрайн ҳисобда олдинга чиқиб олгач, техник сабаблар туфайли алоқа узилади. Натижада Давлат ака студиядан туриб шарҳни давом эттиришга мажбур бўлганди. Ўша салкам ўн беш дақиқалик шарҳ  ўзбек эфирларидаги энг зўр шарҳ бўлиб ёдимда қолган. Бу мавзуга қайтамиз, келинг, аввал бошқа мулоҳазаларни ўртага ташласам.

Инсон қайсидир жиҳатдан яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги курашнинг жамланган шаклидир. Ҳар қандай инсонда яхши ва ёмон хислатлар доимо мувозанатда бўлиб, гоҳ яхши амаллар, баъзан эса хатолар устунликка эга бўлади. Мана шу мувозанат инсон ҳақидаги умумий фикрни юзага келтиради. Танқид ва олқишга асос бўлиб хизмат қилади. Ҳеч ким, ҳеч ким мукаммал яралмаган. Ҳеч бир жамоа доимо ғалаба қозонмайди. Ҳеч бир мураббий хатодан ҳоли эмас. Тўғрими? Бу ҳамма томонидан қабул қилинган футбол қоидаларидан бири, шундайми? Биз жамоадан доим ғалаба талаб қилишга ҳаққимиз йўқ, асосан жараённи кузатамиз ва таҳлил қиламиз. Жараён эса худди, инсоннинг амалларидаги мувозанатга ўхшайди, гоҳ хатолар, гоҳ муваффақиятлар алмашилиб турилади. Мавзу тугади.         

Энди, энг “модний тема” бўлмиш, Абрамов мавзуга ўтамиз. Тасаввур қиламиз, Абрамов устидан оммавий суд бўяяпти, кимдир уни қоралаган, кимдир ҳимоя қилган, ҳамма томоша қилган, хуллас буёғи фантазия. Мен табиатан адвокатликни кўпроқ ёқтираман, буни қандай тушунасиз, ўзингизга ҳавола. Шунчаки, Шекспир айтганидек, айнан мана бу театрда ролим балки шунақадир. Йўқ, бу менинг “абрамовчи” ёки оптимист эканимнинг англатмайди. Мен Абрамовнинг хатолари ҳам кўплигини, мукаммал мураббий эмаслигини жуда яхши биламан. Фақат унга йўналтирилаётган танқид тўфони шунчалик кучлики, унга шунчаки, тўғон қўйсангиз ёки тўхтатишга ҳаракат қилсангиз ҳам, гуёки адвокатга ўхшаб қолишингиз табиий. Яъни бу ерда ҳакам йўқ, демак “прокурор”нинг гапларига қўшилмаган ҳамма “адвокат” мақомидадир. Хўп, қабул қилдим.

Биласизми, мен агар Абрамовни ҳимоя қилишни истасам, буни жуда осонлик билан амалга ошира оламан. Масалан, “Абрамов – мураббий эмас” деган фаразни оламан-да, аксини исботлашга ҳаракат қиламан. Осонми? Битта гап – “Абрамов мураббий бўлмаганда, терма жамоамиз кейинги босқичгача чиқа олармиди?” деб қарши савол берсам, ҳамма ўчади! Тўғрими? Демак, мен ғалаба қозондим, ҳамма хато фикрлаяпти, дея оламанми? Йўқ, менинг бундай йўл тутишим сизни умуман қониқтирмайди.
- Жаноб, Абрамов мураббий эканини биз ҳам тан олиб турибмиз, шунчаки, унинг баъзи хатолари устида айблаяпмиз, Сиз ўша хатолар масаласида уни оқлай оласизми? – дейсиз!

Энди, мана бу ерда мен қийналиб қоламан. Чунки мавзу янада чуқурлашди. Ҳар қанча уста бўлмайин, Абрамовни сариқ карточкалар ёки Ироқ билан ўйиндаги тактик хатолар борасида оқлашим жуда қийин кечади. Оқлай олмайман. Кўряпсизми, мен қандай айёрликка йўл қўйдим? Атайлаб, талабни юқори кўтардим, гуёки “Абрамов – иблис” деган энг оғир айбловни инкор қилишга киришдим ва бунга эришдим. Абрамовнинг иблис эмаслигини исботлаш осон, бир иккита яхши хислатларини санасам бўлди, унинг иблис эмаслиги ойдинлашади. Лекин унинг иблис эмаслиги унинг фаришта эканига исбот эмаску, тўғрими?

Бироз чалғидингиз-а? Буни мен бошламадим. Абрамовни танқид қилаётган журналистлар, мухлислар айнан мана шундай айёрликни намойиш қиляптилар ва натижада осонлик билан ғалаба қозонаётгандеклар.

Айтайлик, “Абрамов – фаришта” деган иддаони қаршиларига қўйиб оляптилар-да, буни инкор қилишни бошламоқдалар. Албатта, Абрамовнинг фаришта эмаслигини исботлаш жуда осон. Унинг бир-иккита хатосини, “гуноҳ”ини хужжат қилинса кифоя.

Лекин, масаланинг туби бошқа ёқда-ку! Ким Абрамовни фаришта деяпти?

- Жаноб, Абрамовнинг фаришта эмаслигини хатолар қилишини биз ҳам биламиз. Яхшиси, унинг хатоларини санамасдан, айнан қайси омиллар эвазига ҳозирда терма жамоамизга мос эмаслигини-ю, унинг яхшилигидан ёмонлиги кўплигини исботлаб берингчи? – деб сўралса, вазифа янада оғирлашади, шундайми?

Абрамовни “қора қилиш учун” унинг фаришта эмаслигини исботлаш кифоя эмас,  бир нечта хатосини санаб, шу билан хулоса чиқариш нотўғри. Унинг яхши томонлари ҳам бўлиши мумкин, Биз унинг фаришта ёки иблис эканига далилларни эмас, унинг яхши ва ёмон томонлари тўғрисидаги мувозанат ҳақида гаплашишимиз керак. шундаймасми?

Тушунарли бўлиши учун, оддий мисол келтираман. Ҳамкасбим, устозим Бобомурод Абдулланинг “Абрамовнинг “қовунлари”” мақоласида шундай жумлалар бор:

“Мана, масалан, ўша оптимистлардан: "Корея ва Япония термаларига қарши бўладиган ўйинларда Ўзбекистон термаси қандай натижага эришади?" – деб сўрасангиз, улар иккиланмасдан: "Бизникилар ғалаба қозонишади!" – деб жавоб қайтаришади. Жавоб бераётиб, Абрамов ўша ўйинларга кимларни олиб кетганига (таркибга) қарашмайди ҳам. Иброҳим Раҳимов, Александр Шадрин каби футболчилар корейсларга ва японларга муносиб қаршилик кўрсата олишармикан? Ёки оғир югурадиган Элдор Магдеев чаққон корейслардан ва японлардан ўзиб кетармикан?”

Мана шу ерда “оптимист” тушунчасини турлича қабул қилиш ҳисобга олинмаётганини сездингизми? Мендан оптимист ҳақида сўрашса, “у жамоамиз ўйинларидаги яхши нуқталарга кўпроқ урғу беради, ҳар қандай ҳолатда терма жамоамизнинг ғалабасидан, омаддан умид қилади” деб жавоб берган бўлардим. Бобомурод Абдулла эса оптимист деганда, “Япония ва Кореяни албатта ютамиз” деб ҳисоблайдиганларни тушунишларини таъкидламоқдалар. Албатта, у кишига ўша японларни ютишига аниқ ишонадиганларнинг ноҳақ эканини исботлаш жуда осон. Лекин менинг тушунчамдаги оптимистларнингчи? Агар мухлислар ва журналистлар билан гаплашсангиз, “Японияни йиртиб ташлаймиз” деб ҳисоблайдиган одам 1 фоизни ҳам ташкил этамаса керак. Демак, аслида умуман бўлмаган инсонлар билан тортишиш, мунозара қилишдан нима фойда? Бундай мунозарани енгиш осон-ку? Яхшиси, ўша кўпчиликни ташкил қиладиган оптимистларнинг аргументлари билан мунозара қилиш фойдалироқ эмасми? Акс ҳолда, у “Абрамов фаришта эмас” деб ўнлаб далил келтиради, мен “Абрамов иблис эмас” деб ўнлаб далил келтираман. Аслида бу мунозара эмас, умуман бир бири билан кесишмайдиган иккита алоҳида фараз бўлиб қолмаяптими?

Абрамов сариқ карточкалар билан найранг ишлатди ва биз панд едик. Абрамов ўйин вақтини ўзгартиришга ҳаракат қилди ва ўхшамади. Абрамов Ироққа ютқазди. Биз олимпиадага чиқа олмай қолишимиз мумкин. Абрамов иккита жамоани ва яна бир клубни ўзиники қилиб оляпти ва кўп нарсани чалкаштириб юбормоқда. Абрамов терма жамоага мос бўлмаган футболчиларни чақиряпти, мос бўлганларни чақирмаяпти. Ўртоқлик ўйинларини бой беряпти.

Бу тарозининг иккинчи палласи ҳам бор.

Абрамов сариқ карточкалари найрангини ишлатишдан олдин кейинги босқич масаласини ҳал қилиб бўлганди. Ҳа, биз ҳар доим бу босқичдан ўтиб келганмиз. Лекин бу сафар биз билан бир гуруҳда иккита ЖЧ қатнашчиси тўп сурди. Илгари бўлганмиди шунақаси? Абрамов Ироққа ютқазди, лекин иккинчи ўрин масаласи нақд, ғалаба қозонсак, бевосита Лондонга борамиз. Илгари агар ютқазиб қўйсак, иккинчи ўрин ҳам сўроқ остида қолар, кимларнидир қандайдир натижасини кутардик, шундайми? Абрамов ўртоқлик ўйинларини бой бергани билан, яна битта факт -  мана шу саралаш циклида Абрамовнинг икки жамоаси умумий бўлиб 14 ўйинда майдонга тушди. 10 ғалаба, 3 дуранг ва атиги бир мағлубият. 14 ўйиннинг 12 тасида дарвозамизни даҳлсиз сақлай олдик. Атиги учта гол ўтказиб юбордик. Рақибларнинг ҳаммаси бўш эмасди – Япония билан ўйнадик, Шимолий Корея билан икки марта, БАА ва Австралия майдонида тўп сурдик. Яна нима, икки тур олдидан йўлланмани нақд қилиб қўйишимизни кутганмидингиз? Абрамовнинг икки жамоани бошқариш ҳолатини салбийга йўйаётганлар, наҳотки мана шу оддий статистикани эътиборга олишмаяпти?

Олдинги мураббийларимиз ҳам икки жойда ишлашган. Қосимов “Бунёдкор “ ёрдамчи мураббийи эди, Непомняший ва ундан олдингилар “Пахтакор”да ишлашарди. Абрамов клубни эмас. ОТЖ ни бошқармоқда. Яъни, асосий терма жамоамизнинг пойдеворини ташкил қилиши керак бўлган, биринчи жамоа билан узвий боғлиқ  жамоани. ОТЖ ва МТЖ ни икки мураббий бошқарганида, бир-бирига ҳалақит бериши шубҳасиз эди, айниқса ҳозирги паллада. Икки жамоани бошқаришда, баъзи пайтларда уёқдан буёққа учаётганини танқид қилаётганлар, бу ҳолатнинг ҳар икки жамоага фойдаси ҳам борлигини наҳотки, кўришмаса? Икки жамоанинг алоҳида мураббийи ё Ислом Тўхтахўжаевни талашиб иккига бўлиб юборишарди ёки бири ундан воз кечиб қўя қоларди, тўғрими?

Мен кўпроқ иккинчи палага эътиборимни оширётган бўлишим эҳтимол. Истасангиз, сиз биринчи паллани устун ва муҳим билинг. Ҳамманинг ўз қараши ва муносабати бор. Ҳеч кимни айблашга ҳаққим йўқ. Лекин кимки, тарозининг фақат битта палласини кўрар экан, унинг на пессимист, на оптимистликка алоқаси йўқ. Ушбу тушунчалар мавжуд паллаларга нисбатан турлича муносабатни билдиради холос. Зинҳор, бир томонлама фикрлашни эмас! Биз эса Абрамовни, терма жамоани, футболчиларни эмас, жараённи таҳлил қиляпмиз. Жараён ҳақида эса мутлақ фикр бўлмайди.

Нега ўшанда Давлат Турдиалиевнинг шарҳи зўр чиққан, биласизми? Чунки, Давлат ака фақатгина сўнгги дақиқаларда, яъни биз ҳисобда орқада бораётганимизда шарҳлашни бошлагандилар. Ўша шарҳ бошлангунча, у кишининг кайфияти, фикри қанақа бўлганини биз билмасдик. Ўшанда эфир узилмаганда, Мурод Ризаев бу тарзда танқидий мулоҳазаларни айтмаган бўларди. Сабаб? Сабаби, Мурод ака учрашув бошидан ўйинни шарҳлаб борган. Мухлислар билан бирга жараённи кузатган. Қайсидир жиҳатда мақтаган, қайсидир жиҳатда умид билдирган. Шу гапларни айтиб ўтирган инсон, бирданига гол ўтказиб юборилгач, масаланинг тубига кириб кетиши ва пойдевордаги камчиликлар ҳақида сўзлаб кетиши бироз ғалати бўларди. Ишонманки, агар Давлат Турдиалиев ўша ўйинни бошидан шарҳлаб борганларида, ўйин сўнггидаги ўша гаплар бўлмасди, муаммолар ўша шаклда кўтарилмасди.  Айнан мана шу жиҳатдан, жараён билан бирга юришнинг мураккаб жиҳатлари бор. Доимо бир позицияда туриб, охирида ҳақ бўлиб чиқишдан умид қилиш ёки охиригача жим туриб, кейин, “айтовдим-а” дейишдан осони йўқ. Саломат бўлинг.   

Киритилган сана: 25.02.2012 01:32. Ўкилди: 8995 марта.
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.