Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11895 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.10.2026

      05:20 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      06:00 Д/ф "Беккенбауэр - король".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      12:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      15:15 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      17:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Касымпаша".
      19:15 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      20:30 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор".
      22:30 Журнал Чемпионата Бразилии.
      23:00 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      01:00 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      01:40 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      03:40 Журнал Чемпионата Бразилии.
      04:10 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.10.2026

      05:40 "Страна спортивная".
      05:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      07:35 "Лучшие из лучших".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Классический лук.
      10:10 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 1.
      11:15 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 2.
      12:20 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Квалификация.
      14:40 "Страна спортивная".
      14:55 "Эволюция спорта".
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 "Страна спортивная".
      17:30 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
      18:55 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1.
      20:30 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      22:00 "Лучшие из лучших".
      22:30 Д/с "Зенит навсегда".
      00:50 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 3.
      01:50 "Эволюция спорта".
      02:20 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 4.
      03:25 "Династия". Коростелёвы-Мориловы.
      03:55 Велотрек. Чемпионат мира в Китае.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.10.2026

      05:55 Новости.
      06:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины.
      08:00 "Эволюция спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 Футбол. Чемпионат мира 2026. 1/8 финала. Аргентина - Египет.
      13:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 Специальный репортаж.
      14:45 Новости.
      14:50 "Чемпионы на все времена". Александр Дитятин.
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 Новости.
      17:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:00 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Крылья Советов" (Самара) - "Балтика" (Калининградская область). Прямая трансляция.
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Динамо" (Махачкала) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. ЦСКА (Москва) - "Ростов" (Ростов-на-Дону). Прямая трансляция.
      01:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:20 Футбол. Чемпионат Италии. Обзор тура.
      03:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      08:00 Велоспорт. Тур Энеко. Пролог. Женщины, мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      10:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      11:30 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      13:35 LIVE Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      15:15 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      16:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      17:20 LIVE Велоспорт. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Тур Венето в Италии. Прямая трансляция.
      19:45 Велотрек. Чемпионат мира в Шанхае, Китай. День 1.
      21:15 Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1.
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 10 в Гуйяне, Китай. Скоростная эстафета. Финалы.
      23:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал. День 2. Сессия 2.
      00:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      01:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      04:30 Автоспорт. WEC. Этап 3. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
  • ФАЗА6-ТВканал
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Октябрь, 2026
Д С Ч П Ж Ш Я
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

"Барселона"да инқирозми?

Баҳо:
+0; -0

 

Мадриднинг кечаги ғалабасидан сўнг, интернет оламида ўзига хос солиштирма пайдо бўлди. Етти йил олдин Роналдиньо бошчилигидаги “Барселона” “Бернабеу”га ташриф буюрган ва худди кечаги меҳмонлар каби барча жабҳаларда рақибини мағлуб этганди. Ўйин охирига келиб, мадридлик ишқибозлар ўрниларидан турган ҳолда бразилиялик феноменни олқишлагандилар. Вараннинг голидан сўнг, мен ҳам, айнан ўша ўйинни эсладим, лекин Криштиануни олқишлаётган барселоналикларга кўзим тушмади. Менда бағрикенглик ўлчовида тарафларни солиштириш ният йўқ. Одатда мухлисларда пайдо бўладиган “тан олиш”, “олқишлаш” каби бу жараёнлар табиий равишда пайдо бўлади ва одатда, рақибнинг ўша ўйиндагина эмас, умуман қўл этмас даражада кучли эканига таслим бўлишни англатади. Кечаги ўйин картинаси ўша “0:3” у “2:6”лардан буткул фарқ қилмаса-да, жамоаларнинг бугунги футболдаги умумий мақоми ва реал ҳолат бир бирини олқишлашни тақозо қилмайди. Менимча.

Яъни икки ой олдин “Реал”даги муаммоларни инқирозга йўйишганда, бу фикрга қўшилмаганим сингари, бугунги “Барселона” инқирозини ҳам у қадар бўрттириб юборишни истамасдим. Аввало, инқироз тушунчасида айнан нимани тушунишимизни аниқлаб олишимиз лозим. Биласизми, футбол инқирози тубдан ўзгаришни, янгиланишни талаб қилади, ҳар икки жамоада турли даврларда пайдо бўлган бу пасайиш эса, конкрет ва очиқ муаммолар туфайли юзага келганди. Моуриньо бор жойда қандайдир муаммо чиқиши керак бўлса, албатта, турли келишмовчиликлардан иборат бўлади. “Барселона” эса ўзига хос тарзда, масалан, ўйин механизмида муаммолар пайдо бўлиши билан пасайиш кузатилади. Бу табиий.

Иккинчидан, айнан “Барселона”га нисбатан инқироз тушунчасини янада осонроқ ишлатишга ўрганиб қолганмиз. Жамоа шундай чўққига чиққандики, энди ҳар қандай қийинчилик, ҳар қандай совриндан қуруқ қолиш қандайдир пасайишнинг бошланиши қабилида тушунилаверади. Лекин биласизми, ўша ҳаммани ҳайратланишга мажбур қилган буюк “Барселона” аллақачон йўқолиб кетган. “Барселона” аллақачон ўша асрнинг энг буюк жамоаси мақомидан тушиб, оддий кучли жамоага айланган. Сиз нима, “Барселона”нинг пасайиши деганда, Сегундага тушиб кетиш ёки қаторасига мураббий алмаштиришни кутганмидингиз? Шунчаки, жамоа шу даражада юқорилаган эдики, сезиларли пасайиш билан ҳам, дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири бўлиб турибди, барча совринлар учун курашни давом эттирмоқда, таркибда ҳали ҳам ажойиб футболчилар тўп сурмоқдалар ва ҳоказо. Аммо эндиги вазифаларни олдингидек осонлик билан ечиш мумкин эмаслиги янгилик эмас.

Кечаги мағлубият ким учундир бомбасимон портлагандир, лекин эътибор берсак, “Барселона” бир йилдан буён жиддий жамоалар билан қийинчиликка учраб келаётганди. “Реал”га қарши ўйинларда Ла лига ва Суперкубок бой берилди, “Челси” ЕЧЛ ни илиб кетди, “Милан” билан қийин вазият ва мана, Испания кубоги ҳам бой берилди. Бу тенденцияни Тито Виланова давридаги рекордсимон ўйин унуттиришга улгурганди. Аммо унинг кетиши жамоада янги муаммони пайдо қилди.

Роура! Мағлубиятнинг асосий сабабчиси сифатида бу шахсни кўрсатиш жуда осон. Ҳам қийин. Гуёки у ҳеч қандай сезиларли хатоларга йўл қўймаётгандек, таркибда ҳам, тактикада ҳам. Ҳамма гап шунда.

Яхшилаб эътибор берсангиз, мен гуёки ўзимга ўзим қарши чиқаётгандекман. “Барселона”да инқироз йўқ, деяпман, лекин ўйиндаги пасайишлар ва кучли жамоалар билан бўлаётган муайян муаммоларни муҳим даражага олиб чиқяпман. Агар жамоа кучли жамоалар ёки мукаммал ташкиллаштирилган ҳимояга қарши нуқул муаммога дуч келаверса, шунинг ўзи ислоҳотталаблик эмасми, дейиш ҳам мумкин, шундаймасми? Энди фарқ тушунтираман – илгари “Барселона” шундай механизм эдики, ўз ўйини билан ҳар қандай жамоани сочиб ташлай оларди, жамоалар унинг ўйинига мослашишга мажбур ва кўпинча буни уддалай олмасдилар. Ҳозир ҳам “Барселона” кучли клуб, аммо ҳамма қатори катта ўйинларда муаммоларга дуч келади. Асосий савол: ўша муаммолар ечиладими ёки йўқми? Мана бу ерда мураббий қўли керак бўлади, энди “Барселона” юқори мақсадларни бажариш учун, мана шунақа ўйинларга алоҳида эътибор қаратишга, рақибни ҳам ўрганиш, қандайдир тактик режалар ишлаб чиқиш, керак бўлса, рақибга мослашишга мажбур. Икки йил олдинги “Барселона” билан бугунгиси ўртасида айнан мана шу фарқ бор. Жамоанинг кучсизларга қарши иш берадиган умумий механизми ишдан чиқмади, аммо конкрет ўйинларга бўлган муносабат ўзгаришга мухтож. Энди “Барселона” ҳар қандай жамоага қарши ўз “тики така”мизни ўтказа оламиз деган йўналишни танласа, муаммолар катталашиб бориши мумкин. “Барселона” ўша машҳур устунлик ёрдамида ғалабанинг бошқа омилларига бемалол кўз юмиши мумкин эди. Мисол учун, бош билан яхши ўйнаш шарт эмас, у қадар бўйдор футболчиларга эхтиёж йўқ, тезкорликка эътибор бермаса ҳам бўлади ва ҳоказо. Буларнинг барчасига қарши “Барселона”нинг ўз фишкаси бор, қандайдир стандарт вазиятлар, футболчилардаги универсаллик талаби бажарилмасди. Натижада ўша тезкорлик, ўша стандарт вазиятлар жамоага муаммо туғдирмоқда, барчани ювиб юборадиган пойдевор эса олдингидек мукаммал эмас.   

Яна баъзилар таъкидлаётганидек, “Барселона”нинг машҳур услуби инқирозга юз тутмади. Аксинча, жуда кўп жамоалар ўзлаштириб, яхшигина натижаларга эришмоқдалар. Шунчаки, бу энди янгилик эмас, энди, мана шу пойдевор устига конкрет мураббийлик стратегиялари ва қарорларига эхтиёж сезилади, шу холос. “Милан” ва “Реал”га қарши ўйинлар деярли бир хил тенденцияни намойиш қилди – негадир “Барселона” рақибдан қатъий назар ўз ҳолича ўйинини намойиш қилмоқчи бўлди, уни яхшилаб ўрганган ва мукаммал режа тузган рақиб эса, ҳар бир кўрсаткичда “Барселона”ни тор мор этди. Балки Роура икки йил олдинги баъзи ўйинларда “Барселона”ни бошқарганда муваффақиятлироқ чиқарди, сабаби ўшанда ўйинни бузиб қўймаса, керакли таркибни танласа бўлди. Ҳозир эса, бундай ўйинларнинг ҳар бирида янгилик шарт.

2008/09 мавсумдаги Гвардиолани яхши эслайман. Иккинчи классико Мадридда бўлиб ўтди. Мезбонларни ғалабадан бошқаси қониқтирмасди. Ўшанда Гвардиола ўзининг ноодатий қарори билан барчани ҳайрон қолдирганди. Хави+Иньеста жуфтлиги жамоанинг асосий қуроли экани ва ҳар қандай рақиб айнан мана шу нуқтани зарарсизлантиришга ҳаракат қилиши табиий эди. Пеп ЭтоО ни ўнг қанотга ўтказди ва биринчи марта Месси марказда ҳаракат қилди. Месси+Иньеста+Хави учлиги бир бирига жуда яқин ҳаракат қилган ҳолда, “Реал” марказини сочиб ташлади. Меҳмонла 6:2 ҳисобида ғалаба қозондилар. Ёки икки йил олдинги ЕЧЛ ярим финали, кутилмаганда, Афеллайнинг майдонга тушиши ҳал қилувчи аҳамият касб этганини эслайлик. Ўз навбатида Виланова ҳам бош мураббийга айлангач, ўз имзосини қўя бошлагани, дадил тактик ўзгаришларни амалга оширишни бошлаганини ҳам таъкидлаш лозим. Мана шу жиҳатдан Роура бош мураббий эмаслиги панд бермоқда.

Йўқ, унинг футболдаги билимларини шубҳага олишни истамайман. Айнан шу Роура “Милан”га учта гол уриши мумкин, агар кеча илк имкониятни Месси голга айлантирганда, “Реал”ни ҳам енгиши мумкин эди. Энг муҳими, бу натижаларнинг воқеалар ривожига боғлиқ бўлиб қолганидир. Агар Месси голни уриб, жамоа кейинги босқичга ўтганида, Роурани эмас, “Барселона”ни мақтардик, ва тўғри қилган бўлардик. Чунки бундан фарқли воқеалар ривожига нисбатан Роурада ҳеч нарса топилмади. Адашяпман, Роурада бундай хаёллар, режалар, тажрибалар борлигига шубҳа йўқ – аммо бош мураббийга хос бўлган энг муҳими – қарор чиқариш масъулияти йўқ. Барибир маслаҳат бериш билан қарор чиқариш ўртасида катта фарқ бор, машғулот ўтказиш билан ўйнаш ўртасида ҳам.

Роура барибир бош мураббий эмас, у фақат ўзиники бўлган қандайдир чизги беришни ва ушбу қарор оқибатини ўз бўйнига олишни истамайди. У ҳали “Эспаньол”ни бошқариш ҳаққини ҳам қозонмай туриб, “Эл Классико”да мураббийга айланяпти, эътибор беринг. Бу гуёки, бировнинг машинасини бошқаришдек гап, қанчалик тажрибали бўлманг, барибир қўшимча хаяжон бўлади, тўғрими? Фергюсоннинг ажойиб ёрдамчиси мураббий сифатида ҳали ҳам футболдаги ўрнини топа олмаётганини эсланг,  Роура эса ҳатто бунга даъво ҳам қилмаганди. Балки аввалдан шарт шундай бўлгандир, “ҳеч нарсага тегмасдан” бошқариш айтилгандир. Миландаги нурсиз ўйиндан сўнг яна Хавини асосий таркибга тушириш шунга далолат қилмаяптими?

Албатта, “Реал” ва Роналдунинг ажойиб ўйинини эътироф этмаслик нотўғри. Моуриньо рақибга мос жуда тўғри ва аниқ тактика танлади. Бу режа тўлиқ ишлади ва натижа берди. Сабаб ҳақида мулоҳаза қилсак, яна ўша мавзуга бориб қолаверамиз: Моуриньо “Барселона”нинг қандай таркиб ва тактикада майдонга тушишини олдиндан аниқ биларди. Аниқ биларди. 



Киритилган сана: 27.02.2013 12:45. Ўкилди: 9419 марта.
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.