Бугун 11 октябрь, 2026 йил, якшанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11895 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 11.10.2026

      07:00 Д/ф "Месси".
      08:00 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      10:00 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      14:00 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      15:55 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      17:55 LIVE Чемпионат Италии. "Лечче" - "Болонья". Прямая трансляция.
      20:00 "Наши иностранцы".
      20:30 "Непобедимый".
      20:55 LIVE Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор". Прямая трансляция.
      22:55 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      01:00 "Бесконечная история". "1998 год".
      01:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс". Прямая трансляция.
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Мирасол". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 11.10.2026

      05:25 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
      07:00 LIVE Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины. Прямая трансляция.
      11:45 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1.
      13:15 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Кубок России "Суперфинал РДС" на автодроме "Нижегородское кольцо".
      14:10 Д/ф "Бобби Робсон. Больше, чем тренер".
      16:10 "Эволюция спорта".
      16:40 Дзюдо. Чемпионат мира в Азербайджане.
      18:30 "Вы это видели".
      19:25 LIVE Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2. Прямая трансляция.
      20:45 "Лучшие из лучших".
      21:10 Дзюдо. Чемпионат мира в Азербайджане.
      22:55 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины.
      03:55 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 11.10.2026

      08:00 Профессиональный бокс. Оскар Де Ла Хойя против Бернарда Хопкинса. Бой за титул абсолютного чемпиона мира в среднем весе.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      09:55 LIVE Хоккей с мячом. Кубок России. Финал. "Динамо" (Москва) - "СКА-Нефтяник" (Хабаровск). Прямая трансляция.
      12:15 "Формула-1. Гаснут огни".
      12:45 Новости.
      12:50 Все на Матч! Прямой эфир.
      13:25 LIVE Регби. Чемпионат России. 1/2 финала. "Енисей-СТМ" (Красноярск) - "Стрела-Ак Барс" (Казань). Прямая трансляция.
      15:25 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Комо" - "Рома". Прямая трансляция.
      17:30 Новости.
      17:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:35 LIVE Дзюдо. Чемпионат мира в Азербайджане. Прямая трансляция.
      20:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:15 LIVE Футбол. Альфа-Банк Российская Премьер-Лига. 10-й тур. "Рубин" (Казань) - "Динамо" (Москва). Прямая трансляция.
      23:35 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Кальяри" - "Ювентус". Прямая трансляция.
      01:45 После футбола с Георгием Черданцевым.
      03:00 Новости.
      03:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      04:00 Д/ф "Бобби Робсон. Больше, чем тренер".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 11.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      08:00 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      09:30 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      11:30 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Наннапе, Австралия. Женщины.
      12:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      14:00 Снукер. Открытый чемпионат Шэньчжэня в Китае. Финал. Сессия 2.
      16:00 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      17:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Наннапе, Австралия. Мужчины.
      18:00 LIVE Велоспорт. Париж-Тур во Франции. Прямая трансляция.
      20:15 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      21:15 Снукер. Открытый чемпионат Шэньчжэня в Китае. Финал. Сессия 2.
      23:00 Велоспорт. Париж-Тур во Франции.
      00:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Наннапе, Австралия. Мужчины.
      01:00 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Шэньчжэня в Китае. Финал. Сессия 2.
      04:30 Велошоссе. Чемпионат мира в Монреале, Канада. Мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
  • ФАЗА6-ТВканал
    • Сана: 11.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Октябрь, 2026
Д С Ч П Ж Ш Я
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Мураббийлик иши

Баҳо:
+4; -0

Тасаввур қилинг, эшигининг тепасига “Терма жамоа” деб ёзиб қўйилган хона. Хонада бир нечта ўринлар бор, Мақсудов ўз жойида ўтирибди, нариги столда қоғозларга кўмилиб Рустам Акрамов, нарёғда, бошқача қоғозларга кўмилиб Асқар Толибжонов ўтирибди. Қосимовни хонага олиб киришди ва “мана бу сенинг жойинг” деб “бош мураббий” деб ёзилган бир бурчакни кўрсатишди. Қосимов у ерга ўтиради ва турли “дело”ларни титиб, ишлашни бошлайди.

Ва терма жамоамиз Иордания терма жамоасига тарихда илк бор ютқазади. Ҳа, кечаги мағлубият гарчи ўртоқлик ўйини бўлса-да, кўпчиликка салбий таъсир кўрсатди, Миржалол Қосимов танқидларга кўмилди, Абрамов эсланди ва ҳоказо. Бу муҳит ҳозир ҳам давом этаётгани табиий. Лекин биласизми, бош мураббий бош мураббий сифатида ўзининг илк тўлақонли йиғинини ўтказди. Айнан нега икки кун оралиғида Иордания танланди, Аргентинадан воз кечиб, мана шунга рози бўлганимизда бош мураббийнинг ҳам ташаббуси борми йўқми, билмадим-у, йиғинни тўлақонли демаган бўлардим. Шунингдек, Аҳмедовнинг жароҳат олиши ҳам ўзига яраша ўз таъсирини кўрсатди. Хўп, бунга розимиз.

Агар параллелни давом этаверадиган бўлсак, Вадим Абрамов пайтида ҳам терма жамоамиз салкам бир йил турли туман ўртоқлик ўйинларида тентираганди. Айниқса, илк ўйинларда жамоа ўта нурсиз ўйин кўрсатган, танқидларга кўмилган, мағлубиятларга учраган. Абрамов тинмасдан жамоа энди ташкил қилинаётгани, унга вақт кералиги ҳақида гапираверди, гапираверди. Қайсидир маънода у ҳақ эди, мевани Қатардаги Осиё чемпионатида кўрдик, терма жамоамиз озми кўпми бизни хурсанд қила олди. Айтмоқчиманки, ўша расмий ўйинлар учун замин ҳозирланиб борилган ва етарли вақт бўлган эди.

Агар таққослайдиган бўлсак, Қосимовни танқид қилишга ҳам ҳаққимиз йўқ. Илк ўртоқлик ўйинидаёқ қандайдир мукаммаллик талаб қилиш ноўрин, балким бу ўйинларга мураббийнинг ўз режалари бўлгандир ва режа бажарилгандир. Хўп. Лекин бу ерда иккита катта муаммо ва савол бор.

Биринчидан, 2011 йилдан фарқли равишда бизда, бош мураббийда бир йил эмас, атиги бир ойдан камроқ вақт бор. Яна битта ўртоқлик ўйини қолди холос, рақиб эса жиддий. Хўш, мана шу тайёргарликлар Жанубий Корея билан ўйинга тайёр ҳолда бўлишимизга кифоя қиладими? Ўз ўзидан, йўлнинг ярмида янги жамоа қуриш, шакллантириш, услубни тубдан ўзгартиришга уриниш салбий оқибатларга олиб келиши шубҳасиз. Бизга янги терма жамоа эмас, янги натижалар керак эди, шундайми? Четдан қарасак, терма жамоада ҳамма ишлар жойида бўлган-у, Абрамовнинг ўйин пайтидаги ёки мураббий сифатида қарорлари нуқул бизга панд берган, натижада бош мураббийни ўзгартириб, терма жамоанинг натижаларини яхшимоқчи бўлгандекмиз. Мураббийлар штабининг жамоада қолиши, Толибжонов ва Акрамовларнинг ҳалиям терма жамоада эканликлари мана шунга далолат қилаётгандек. Унда ўз ўзидан табиий ва кўпчилик томонидан янграётган савол туғилади – Қосимов ўйинни ташкил қиладиган тажрибали мутахассис сифатида жамоани сезиларли сакрата оладиган даражадаги устун мураббийми? Яъни ҳаммаси ўз ҳолича қолиб, шунчаки, битта бош мураббийни алмаштириш орқали катта бурилиш ясай оламизми? Қосимов Абрамовдан кучли бўлиши мумкин, фойдалироқ бўлиши ҳам мумкин, буни инкор ҳам қилмоқчи ёки бу борада сиз билан баҳслашмоқчи эмасман. Бу бошқа мавзу. Муаммо шундаки, бизга тўлақонли мураббий Қосимов керакми ёки Абрамовнинг “шогирди” Қосимовми? Абрамовнинг шогирди ёки ўринбосари сифатида Миржалол Қосимов умуман бизга керак эмас, тўғрими?

Айтмоқчиманки, бош мураббийни алмаштириш орқали терма жамоамизни ўз мақсадига ета оладиган даражада кучайтиришни ният қилган эканмиз, шунақа ният қилгандек тасаввур уйғотмоқчи эканмиз, демак терма жамоа тубдан янгиланиши керак. Ҳозир эса бироз тушунмаяпман. Натижа қониқтирмади, розиман. Хўш, мақсад терма жамоани тубдан ислоҳ қилишмиди? Унда нега бош мураббийдан бошқаси ислоҳ бўлмади? Эрон билан ўйиндан кейинги мураббий алмаштирилиши, кейинги ишлар, йиғинлар, рақиблар - терма жамоага бўлган эътиборнинг кучайганидан даракми ё сусайганиданми?

Терма жамоа бош мураббийлиги хонадаги битта стул ёки ўриндошлик асосида ишланадиган бир иш эмас. Терма жамоа бош мураббийлиги – бу ҳаёт. Мураббий фақат шу билан яшаши, фақат шу билан нафас олиши керак. Хўш, хаётингизни имкон қадар ўзингизга мослайсиз, атрофингизга ўзингизга ёққан одамларни тўплайсиз, уйланишдан олдин келин билан гаплашиб кўрасиз-ку, тўғрими? Сизни бир нотаниш уйга олиб келиб, “мана бу одамлар билан яшайсан” деса осонликча яшаб кетавермайсиз-ку, нима дедингиз? 

Жаҳон чемпионатига чиқадими ёки йўқми, бизга терма жамоамиз керак. Ким бош мураббий бўлишидан қатъий назар, у ростан ҳам “бош” бўлсин. Қосимов ишлайдиган эмас, Қосимов бошчилик қиладиган тўлақонли терма жамоани кўришни истайман. Ютқазсаям майли...

 

Қаҳрамон Асланов

 
Киритилган сана: 16.08.2012 16:48. Ўкилди: 8700 марта.
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.