
Роналду

Месси

Салоҳ

Ламин Ямал

Винисиус

Холанд

Мбаппе

Левандовски

Флик

Алонсо

Гвардиола

Файзуллаев

Машарипов

Шомуродов

Ҳусанов

Кападзе
| № | Давлат |
|
|
|
Жами |
|---|---|---|---|---|---|
| 1 | Хитой | 169 | 89 | 83 | 341 |
| 2 | Япония | 83 | 95 | 91 | 269 |
| 3 | Жанубий Корея | 39 | 43 | 68 | 150 |
| 4 | Ҳиндистон | 21 | 27 | 37 | 85 |
| 5 | Ўзбекистон | 21 | 25 | 24 | 70 |
| 6 | Эрон | 19 | 18 | 15 | 52 |
| 7 | Таиланд | 18 | 13 | 21 | 52 |
| 8 | Қозоғистон | 12 | 24 | 48 | 84 |
| 9 | Гонконг | 11 | 19 | 24 | 54 |
| 10 | Баҳрайн | 11 | 5 | 6 | 22 |
| № | Жамоа | Ў | О | |
|---|---|---|---|---|
| 1 | ![]() |
Нефтчи | 16 | 39 |
| 2 | ![]() |
Пахтакор | 16 | 35 |
| 3 | ![]() |
ОКМК | 16 | 28 |
| 4 | ![]() |
Навбаҳор | 16 | 28 |
| 5 | ![]() |
Бухоро | 16 | 27 |
| 6 | ![]() |
Локомотив | 16 | 25 |
| 7 | ![]() |
Насаф | 16 | 25 |
| 8 | ![]() |
Андижон | 16 | 21 |
| 9 | ![]() |
Динамо | 16 | 21 |
| 10 | ![]() |
Бунёдкор | 16 | 19 |
| 11 | ![]() |
Хоразм | 16 | 19 |
| 12 | ![]() |
Сўғдиёна | 16 | 18 |
| 13 | ![]() |
Сурхон | 16 | 18 |
| 14 | ![]() |
Қизилқум | 16 | 17 |
| 15 | ![]() |
Қўқон-1912 | 16 | 12 |
| 16 | ![]() |
Машъал | 16 | 4 |
| 16-тур | Сўғдиёна | 1-0 | Андижон |
| 16-тур | Пахтакор | 2-2 | Бухоро |
| 16-тур | Сурхон | 0-1 | Навбаҳор |
| 16-тур | Локомотив | 2-1 | Динамо |
| 16-тур | Хоразм | 2-0 | Машъал |
| 16-тур | Нефтчи | 5-0 | Қизилқум |
| 16-тур | Бунёдкор | 2-3 | ОКМК |
| 16-тур | Насаф | 0-0 | Қўқон-1912 |
Қаҳрамон Асланов
Ҳасанали ота
Фурқат Қурбонов
Холис таҳлилчи блоги
Жалолиддин ҚобилжоновИнтервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар
Виктор Кумиков: "Бундай анархияга биринчи марта дуч келдим"
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Сафарали Сиддиқов
«InterFutbol» газетаси
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигиUzA.uz — спорт хабарлари блоги
“Сурхон” Супер лигага даъвогар...ми?
Маъмуржон Ибрагимов
|
||||||||
| Д | С | Ч | П | Ж | Ш | Я | ||
|
1
|
2
|
3
|
4
|
|||||
|
5
|
6
|
7
|
8
|
9
|
10
|
11
|
||
|
12
|
13
|
14
|
15
|
16
|
17
|
18
|
||
|
19
|
20
|
21
|
22
|
23
|
24
|
25
|
||
|
26
|
27
|
28
|
29
|
30
|
31
|
|||
| Баҳо: |
+0; -0
|
Маълумки, Австралиянинг “Аделаида Юнайтед” жамоаси Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида “Бунёдкор” билан бир гуруҳдан жой олган. 6-март куни ушбу жамоалар биринчи турда, Тошкентда ўзаро баҳс олиб боришлари керак эди. Ҳатто билетлар сотила бошланган. Билет олмай туринглар. Гап бор.
Умуман замон оғир бўлиб кетди, бировга қаттиқ гапира олмайсан, сариқ карточка олсанг, пул талаб қилишади, пул берсанг, бошқа тарафдан жазолашади. Дисквалификациялар, буларнинг орқасидан чиқадиган бош оғриқлари ҳеч тугамайдиган кўринади.
Хуллас, ўша “Аделаида Юнайтед” жамоаси Осиё Чемпионлар лигасидаги охирги учрашувини 2010 йил, май ойининг 12-санасида, нимчорак финал доирасида Жанубий Кореянинг “Чонбук Моторс” жамоасига қарши ўтказганди. Ўша ўйинни австралияликлар 2:3 ҳисобида бой беришган. Бунинг устига Кассио лақабли бразилиялик футболчиси майдондан четлатилганди. Шу гап эсингизда турсин.
Орадан йиллар ўтиб, яъни, шу йилнинг 16 февралида “Аделаида Юнайтед” Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқичида “Персипура”га қарши баҳс олиб борди. Қарангки, ўша Кассио ҳали ҳам клуб таркибида бор экан. Майдонга тушибди.
Ана энди, ҳамманинг оғзида шу гапки – нега энди Кассио олдинги учрашувда қизил карточка олиб, кейинги учрашувни ўтказиб юбормаяпти? Ахир, орадан неча йил ўтса ҳам, қизил карточка бу қизил карточка! Тўғрими?
“Аделаида Юнайтед” ҳам китобнинг шу жойини ўқиб қўйган экан. Дарров, ОФК тартиб интизом кодексининг 138-бандини пеш қилишибди. У ерда ёзиб қўйилган экан – соддароқ қилиб айтганда, агар футболчи турнирнинг жамоаси учун сўнгги учрашувида қизил карточка олса, клублар ўртасидаги кейинги расмий ўйинни ўтказиб юборади. Бу турнир Осиё чемпионлар лигаси бўлиши шарт эмас экан. Тушундингиз-а?
Яъни, австралияликларнинг айишича, Кассиони уларнинг ўзи жазолаб бўлишган. У миллий чемпионат доирасида битта учрашувни ўтказиб юборган. Ҳаммаси тўғри!
Албатта, ОФК ҳам аҳмоқ эмас. Текшириб кўради. Қаанақа текширади билмадим-у, ишқилиб яхшилаб текширади. Биз ҳам ўзимизча текширмоқчи бўлдик. Албатта, Австралияга қўнғироқ қилмадик. Қўрқишяпти ёки хурсанд бўлишяпти, деб ўйлашмасин. Бошқа нимаям қилардик, интернет титкилаймиз-да.
Хуллас, Кассио 12.05.2010 санасида ОЧЛ да қизил карточка олган бўлса, у пайтда Австралия миллий чемпионати якунланиб бўлган эди. 2010/2011 мавсум эса август ойида бошланган. 1-турда, 06.08.2010 да “Аделаида Юнайтед” клуби “Ньюкасл Жетс”га қарши ўйнаган. Ўша ўйинда Кассио 90 дақиқа тўлиқ ҳаракат қилган. Ҳар ҳолда, мен кўрган манбада шунақа ёзилибди. Балки бошқасида бошқачадир. Билмадим. Нима бўлгандаям, ОФК нинг текшируви ва якуний қарорини кутишга мажбурмиз. Агар “Аделаида Юнайтед”нинг “тушунтириш хати” ўтмайдиган бўлса, жамоага саралаш ўйинида мағлубият ёзилади ва ОЧЛ мусобақаларидан олиб ташланади.
Айтганча, қарор тезроқ чиқса, яхши бўларди. “Бунёдкор” қийинчилик билан ғалаба қозонса-ю, кейин “Аделаида” ҳисобмас, “Персипура” билан ўйнасизлар энди деб қолишса борми? Лекин, ҳозирча, “Персипура”да ҳам ОЧЛ да қатнашиш бўйича рухсат йўқ. Улар ОФК билан судлашишяпти. (Спортми бу криминалистика?) Спорт Арбитраж Суди клубга вақтинчалик, “Аделаида” билан ўйнаб олиш учунгина рухсат берган эди. Спорт арбитраж суди эса бу ишни 6 март куни кўриб чиқади ва шу куни якуний қарорни чиқаради. Шу боис, агар ОЧЛда “Персипура” иштирок этадиган бўлса, 6 март куни бўлиб ўтадиган “Бунёдкор”нинг 1-тур ўйини ўтказилмайди. САСнинг якуний қарори кутилади. САС балки “Персипура”ни ОЧЛ иштирок этишига рухсат бермас? Унда яна “Аделаида”нинг ўзи ОЧЛга қайтарилади. Қизиғи, “Аделаида” жамоаси Тошкентга келиш учун аллақачон 100 минг доллар миқдорида харажат қилиб қўйган. Э. менга нима...
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|