Bugun 12 oktyabr, 2026 yil, dushanba.

Aichi-Nagoya-2026

№ Davlat Jami
1 Xitoy 169 89 83 341
2 Yaponiya 83 95 91 269
3 Janubiy Koreya 39 43 68 150
4 Hindiston 21 27 37 85
5 O‘zbekiston 21 25 24 70
6 Eron 19 18 15 52
7 Tailand 18 13 21 52
8 Qozog‘iston 12 24 48 84
9 Gonkong 11 19 24 54
10 Bahrayn 11 5 6 22

Turnir jadvali

№ Jamoa O' O
1 Neftchi 16 39
2 Paxtakor 16 35
3 OKMK 16 28
4 Navbahor 16 28
5 Buxoro 16 27
6 Lokomotiv 16 25
7 Nasaf 16 25
8 Andijon 16 21
9 Dinamo 16 21
10 Bunyodkor 16 19
11 Xorazm 16 19
12 So‘g‘diyona 16 18
13 Surxon 16 18
14 Qizilqum 16 17
15 Qo‘qon-1912 16 12
16 Mash’al 16 4

O'tgan o'yinlar. 16-tur

16-tur So‘g‘diyona 1-0 Andijon
16-tur Paxtakor 2-2 Buxoro
16-tur Surxon 0-1 Navbahor
16-tur Lokomotiv 2-1 Dinamo
16-tur Xorazm 2-0 Mash’al
16-tur Neftchi 5-0 Qizilqum
16-tur Bunyodkor 2-3 OKMK
16-tur Nasaf 0-0 Qo‘qon-1912

So'rovnoma

  • JCH-2026da qaysi jamoa chempion bo‘ladi, deb o‘ylaysiz?

  • Natijalar | Jami ovoz: 11895 ta.
  • So'rovnomalar arxivi

TV dasturlar

  • MATCH! FUTBOL-3
    • Sana: 12.10.2026

      05:30 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор".
      07:30 "Бесконечная история". "1998 год".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      09:55 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Мирасол".
      11:50 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор".
      13:50 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      15:50 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Мирасол".
      17:45 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор".
      19:45 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      21:45 "Герои Мельбурна". "Никита Симонян".
      22:45 Журнал Чемпионата Бразилии.
      23:15 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      23:55 LIVE Чемпионат Испании. Сегунда. "Тенерифе" - "Жирона". Прямая трансляция.
      01:55 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Касымпаша".
      03:55 "Герои Мельбурна". "Никита Симонян".
      04:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро". Прямая трансляция.
  • MATCH! ARENA
    • Sana: 12.10.2026

      06:25 Водно-моторный спорт. Формула-1 на воде. Чемпионат мира. Этап 3. Гран-при Шанхая в Китае. Гонка.
      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Дзюдо. Чемпионат мира в Азербайджане.
      09:45 Автоспорт. Ралли. Чемпионат России.
      10:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 1.
      11:55 "Страна спортивная".
      12:15 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Квалификация.
      14:35 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
      16:20 "Эволюция спорта".
      16:50 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Женщины.
      21:35 "Лучшие из лучших".
      22:05 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Блочный лук.
      00:20 "Герои Мельбурна". Никита Симонян.
      01:20 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 1.
      02:30 "Эволюция спорта".
      03:00 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 1.
      04:10 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
  • MATCH-TV
    • Sana: 12.10.2026

      06:05 Гандбол. Чемпионат России. Женщины. Суперлига. "Динамо-Синара" (Волгоград) - "Лада" (Тольятти).
      07:35 "Матч! Парад".
      08:00 "Эволюция спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Ольга Фомина.
      11:25 Футбол. Чемпионат мира 2026. 1/8 финала. Бразилия - Норвегия.
      13:30 Футбол. Альфа-Банк Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Герои Мельбурна". Никита Симонян.
      17:35 Новости.
      17:40 LIVE Громко. Прямой эфир.
      18:55 Смешанные единоборства. ONE FC.
      20:15 Футбол. Альфа-Банк Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      21:20 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Аталанта" - "Венеция". Прямая трансляция.
      23:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:50 LIVE Футбол. Чемпионат Испании. "Леванте" - "Севилья". Прямая трансляция.
      02:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
  • EUROSPORT-1
    • Sana: 12.10.2026

      06:00 Снукер. Финал.
      08:00 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      10:00 Снукер. Финал.
      11:30 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      13:30 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на трудность. Финал. Мировая серия. Шамони.
      14:00 Снукер. Финал.
      16:00 Гравийный велоспорт.
      17:00 Гравийный велоспорт.
      18:00 Велоспорт. Тур Ломбардии. Мужчины.
      20:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на трудность. Финал. Мировая серия. Шамони.
      21:00 Конный спорт. Конкур. Рим. Global Champions Tour.
      23:00 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      01:00 Велоспорт. Париж Тур. Мужчины.
      02:00 Велоспорт. Тур Ломбардии. Мужчины.
      03:00 Снукер. Chinese Open. Финал.
      04:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Имолы. Гонка.
  • FAZA6-TVkanal
    • Sana: 12.10.2026

      TV-Dastur kiritilmagan!

Blogdagi o‘zgarishlar

Teglar buluti

Xabarlar arxivi

Oktyabr, 2026
D S C P J S Y
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Blog

Safarali Siddiqov

Futbol — sport qiroli!

MUALLIFNING BOSHQA MAQOLALARI

 

BLOGGERLAR

Чемпион бўлолмаган «Ливерпуль» (1-қисм)

Baho:
+0; -0

Анлгия премьер-лигасида сўнгги 20 йилдаги ҳеч кайси мавсумда "Ливерпуль" клуби шу йилгидек чемпионликка яқин келмаганди. Ҳатто ўша Чемпионлар Лигасини ютган 2005 йилда ҳам жамоа премьер-лигада 5-ўрин билан кифояланганди. Ўз тарихида 18 марта Англия чемпиони бўлган "қизиллар", айниқса, шу йилгидек оғзидаги ошини олдиришмаганди. 2001 йилда "Ливерпуль" дунёнинг энг яхши футбол клуби деб топилди, лекин ўша йили ҳам премьер-лигани ютгани йўқ. Ўзи 1990 йилдан бери "қизиллар"нинг омади чопмаяпти. Бўлмаса "Ливерпуль" ўз тарихида 5 марта Чемпионлар Лигасини ютган, бир қатор титулларни қўлга киритган, футбол тарихида ўз ўрни ва мавқеига эга жамоалардан. Жамоа тарихида энг ҳаяжонли ва қизиқарли лавҳаларга кўз югуртирамиз.

Мозийга назар
Ўзи "Ливерпуль" деганда кўпчиликнинг кўз ўнгига 2005 йилги ЧЛ финали келади. Аммо ундан олдинроқ 1985 йилги Италиянинг "Ювентус" жамоасига қарши финал ҳам ундан кам эмасди. Ўшанда "Ливерпуль" фанатлари кўтарган тўполон туфайли стадионда тартибсизликлар келиб чиққан ва ҳатто кўпчилик одам вафот ҳам этганди. Натижада УЕФА ўша йилларда Англиянинг ҳамма клубини Еврокубоклардан 5 йилга дисквалификация қилганди.

Майкл Оуэнми ёки Стивен Жеррард?
Премьер-лиганинг 1998/1999 йиллар мавсумида ўйинлардан бирида "Ливерпуль" ўз майдонида "Саутгемптон"ни қабул қилганди. Кўпчилик ўша куни ЖЧ-1998да супер голларидан бирини Аргентина дарвозасига киритган Майкл Оуэндан кўп нарса кутаётганди. Қолаверса, уни келажакда "Ливерпуль" ва Англия терма жамоасининг етакчиси сифатида кўраётгандилар. Аммо ўша куни мерсисайдликлар сафида бошқа бир вундеркинд — 18 ёшли Стивен Жеррард порлаб чиқди. У майдон марказида шеригидан тўпни қабул қилиб олган заҳоти бирин-кетин "Саутгемптон" футболчиларини алдашга киришиб кетди. Деярли ярим жамоани алдаб ўтиб, дарвозани ишғол қилган 28-рақам эгаси (Жеррард ўша куни ана шу рақам остида майдонга тушганди) бетакрорлик борасида ЖЧ-1998даги Оуэнникидан ошиб тушадиган супер гол киритди. Ана шундан бошлаб Стивен Жеррард деган ном бутун Европани забт этишни бошлади. "Ливерпуль" ўша куни рақибини 4:1 ҳисоби билан тор-мор этди.

Бир мавсумда 5 соврин ёхуд Дортмунддаги драматик финал ҳаяжонлари
"Ливерпуль"нинг 2000/2001 йиллар мавсумидаги ўйинлари ҳақида фикр билдирадиган бўлсак, мерсисайдликларнинг ўша жамоаси таркиби сўнгги 20 йилдаги ҳозиргача энг кучлиси эканлигини таъкидлаш керак. Ўша мавсумда 5 та соврин ютган "қизиллар" йил охирида 2001 йилнинг тенгсиз клуби деб топилдилар. Фақатгина Англия премьер-лигасида ғолиблик "МЮ"га насиб этди. Аммо шуни таъкидлаш керакки, "Ливерпуль" премьер-лигадаги ҳар икки ўйинда ҳам "МЮ"ни енга олди - 2:0, 1:0. Айниқса, "Ливерпуль" майдонида кечган учрашувда 21 ёшли Стивен Жеррарднинг узоқ масофадан киритган голини санъат асарлари қаторига қўшиш мумкин. У пайтлар Жеррард 17-рақам остида тўп тепарди. Шундай бўлса ҳам "Ливерпуль" чемпионатни 3-ўринда якунлади. Кейин Англия Лига Кубоги финалида иккинчи двизионнинг "Бирменгем" жамоасига қарши ўйиндаги машаққатли ғалаба. Дастлаб "Ливерпуль" ҳисобни очди ва ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ҳисобни ушлаб қолиш учун ўйнади. Бунинг учун эса ўйин охирида муносиб жазоланди. "Бирменгем" футболчилари пенальтидан ҳисобни тенглаштиришди. Аммо пенальтилар сериясида барибир "Ливерпуль"нинг омади келди. Демак, мавсумдаги илк соврин — Англия Лига Кубоги қийин курашда ютилди.

Кейин Англия Кубоги финалида "Арсенал" билан тўқнашув. Майкл Оуэннинг дубли "Ливерпуль"га мавсумдаги иккинчи совринни тортиқ этди — 2:1.

Ўша мавсумда "Ливерпуль" Европада нуфузи жиҳатдан Чемпионлар Лигасидан кейинги ўринда турадиган УЕФА Кубоги ғолиблиги учун кураш олиб борди. Ярим финалда анча жиддий рақиб — Каталониянинг "Барселона" жамоаси "Ливерпуль"га тўғри келди. "Камп Ноу"да кечган дастлабки учрашувда ҳар иккала жамоа ҳар қанча ҳаракат қилишмасин ҳисоб очилмади. "Энфильд"даги баҳсда эса ўйин тақдирини 44-дақиқада "Ливерпуль" фахрийси 37 ёшли шотландиялик Гари Макаллистер киритган ягона гол ҳал қилди. Аммо ўйиннинг сўнгги дақиқаларида "Барса" ҳужумчиси бразилиялик Ривалдонинг айланма зарбасини "Ливерпуль"нинг голландиялик дарвозабони Сандер Вертервельд катта қийинчилик эвазига қайтармаганда финалда икки испан жамоаси ўйнарди.

Финал ўйинида эса бошқа бир Испания жамоаси - "Депортиво Алавес" "Ливерпуль"га қарши мардонавор кураш олиб борди. Дортмунддаги "Вестфаленштадион" (ҳозирги "Сигнал Идуна Парк") стадионида кечган ўша финал, айтиш мумкинки, футбол тарихидаги энг қизиқарли ўйинлардан бири сифатида тан олинди. Испаниянинг басклар истиқомат қиладиган мўъжазгина Витория шаҳарчасидан ташриф буюрган бу жамоа Англия премьер-лигаси етакчиларидан бирини роса довдиратиб ташлади. Дастлаб 4- дақиқада "Ливерпуль"нинг германиялик легионери Маркус Баббель ҳисобни очди. Кейин 16-дақиқада Стивен Жеррард ҳисобдаги фарқни иккитага оширди.

Ана шундан кейин "Алавес" уйғонди. Кўпчиликка учрашув тақдири ҳал бўлгандек кўринган бир пайтда "Алавес" ҳужумчиси Иван Алонсо жавоб тўпини киритди. Биринчи бўлимда Гари Макаллистер пенальтидан гол киритиб, танаффусгача 3:1 ҳисобини таъминлади. Иккинчи тайм бошланишидан виторияликлар бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтишди. Жамоа тўпурари Хави Морено 3 дақиқа ичида 2 та гол киритиб, тарозининг палласини тўғрилаб қўйди - 3:3. Унинг иккинчи голи яқиндагина ўтган ЧЛ ярим финалидаги Криштиану Роналдунинг "Бавария" дарвозасига киритган 2-голига ўхшаб кетади. Ўша ўйиндаги ҳаяжонли вазиятлар ва Хави Моренонинг ўша голини кўрмоқни истаганларга Интернетдаги мана бу манзилга ўтмоқни тавсия этаман:



Кейин захирадан майдонга тушган Робби Фаулер "Ливерпуль"ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди - 4:3. Лекин виториялик қайсар йигитлар бугун осонликча таслим бўлмасликларини тағин кўрсатиб қўйдилар. Машҳур Йоханн Кройфнинг ўғли Хорди Кройф 89-дақиқада ҳисобни тенглаштирди ва жамоаларни қўшимча вақтга таклиф этди - 4:4. Воқеалар ривожи шундай кечардики, бутун дунё футбол жамоатчилиги нигоҳи Дортмунддаги драматик финал томон қаратилганди. Аммо қўшимча вақтда жамоалар ниҳоятда эҳтиёткорлик билан майдонда ҳаракат қилишди. Чунки у пайтлар ҳали "олтин гол" қоидаси амалда бўлиб, мабодо қайси жамоа қўшимча вақтда биринчи бўлиб гол урса, ўйин тўхтатиларди. Ана шу гол пенальтилар сериясига 3 дақиқа колганда "Алавес" дарвозасига киритилди. "Ливерпуль"нинг чехиялик легионери Владимир Шмицер қанотдан жарима майдончасига узатган тўпни "Алавес" ҳимоячиси Дельфин Хели ўз дарвозасига тўғрилаб қўйди. Бунгача эса "Алавес"нинг бошқа бир ҳимоячиси 33 ёшли Антонио Кармона ҳам ҳакам майдондан четлатилганди.

Якуний ҳисоб- 5:4. Ана шундай хоккей ҳисоб орқали "Ливерпуль" рақибини мағлуб этди. Лекин ушбу супертўқнашув бутун дунё футболи тарихини безаб берди. ФИФА томонидан 100 йилликнинг энг қизиқарли футбол учрашувлари рўйхатига киритилди. Эртаси куни эса Витория шаҳрида "Алавес" футболчиларини халқ қаҳрамонлардек кутиб олди. Уларга финалдаги чиройли ўйин учун бутун баск халқи чексиз миннатдорчилик билдирди. "Ливерпуль" эса ана шундай қийин курашда мавсумдаги 3-соврин — УЕФА Кубогини қўлга киритди.

УЕФА Кубоги-2000/2001. Финал.
"ЛИВЕРПУЛЬ" - "ДЕПОРТИВО АЛАВЕС" - 5:4.
Асосий вақт - 4:4, қўшимча вақт - 1:0.
Дортмунд. "Вестфаленштадион". 65000 томошабин. 16.05.2001.
Ҳакам: Жиль Вайссьер (Франция)
"Ливерпуль": Вестервельд, Аншо (Шмицер, 55), Хююпя, Баббель, Каррагер, Мёрфи, Хаманн, Жеррард, Макаллистер, Хески (Фаулер, 65), Оуэн (Патрик Бергер, 79).
Бош мураббий: Жерар Улье.
"Депортиво Алавес": Эррера, Контра, Эгген (Иван Алонсо, 23), Кармона, Хели, Хорди Кройф, Томич, Десио, Астудильо (Маньо Мозелин, 46), Хави Морено (Пабло Гомес, 65).
Бош мураббий: Мане.
Четлатиш: Кармона (114)
Голлар: Бабель (4), Жеррард (16), Иван Алонсо (27), Макаллистер (41-пен.), Хави Морено (48, 51) , Фаулер (73), Хорди Кройф (89), Хели (117-автогол).


Кейин август ойида "Ливерпуль" 2 та суперкубок ютди. Дастлаб УЕФА Суперкубоги учун курашда Чемпионлар Лигаси ғолиби "Бавария" мағлуб этилди - 3:2.  Кейин Англия чемпиони "Манчестер Юнайтед" бир мавсумда 3-марта мағлуб этилиб, Англия Суперкубоги ҳам "Ливерпуль музейидан жой эгаллади. Совринлар ҳаммаси 5 тага етди. Йил охирида "Ливерпуль" ФИФА томонидан йил жамоаси деб топилди. Жамоа ҳужумчиси Майкл Оуэнга эса 2001 йилда Европанинг энг яхши футболчисига аталган "Олтин тўп" соврини топширилди. Аммо шундай таркиб билан, шундай ўйин билан "Ливерпуль" 2001 йилда премьер-лига ғолиблигини қўлга кирита олмади.

Стивен Жеррардга билдирилган ишонч ёхуд футбол тарихидаги иккинчи энг яхши ўйин
ФИФАнинг 100 йиллигида бир қанча номинациялар буйича ғолиблар аниқланди. Масалан, ЖЧ- 1970 ярим финалидаги Италия-ГФР (4:3) ўйини футбол тарихидаги энг қизиқарли ўйин деб тан олинди. Ўшанда ўйиннинг 90-дақиқасида немислар ҳимоячиси Карл-Хайнц Шнеллингер ҳисобни тенглаштириши ва қўшимча 30 дақиқаликда дарвозаларга киритилган 5 та гол бунга сабаб қилиб кўрсатилган бўлса, ажабмас. Аммо Истанбулдаги ЧЛ-2005 финали эса тамоман алоҳида мавзу.

2004/2005 йиллар мавсумида "Ливерпуль"нинг таркибида ҳам, мураббийлар штабида ҳам ўзгаришлар юз берди. Жамоани етакчилардан бири Майкл Оуэн тарк этди. У Мадриднинг "Реал" жамоасига бориб қўшилди. Жамоани узоқ йиллардан бери бошқариб келаётган франциялик мураббий Жерар Улье вазифасидан озод этилиб, ўрнига сўнгги йилларда "Валенсия" билан Испания чемпионлиги ва УЕФА Кубогини қўлга киритган Рафаэль Бенитес бош мураббий лавозимига тайинланди. "Ливерпуль" билан умрбод бирга қолишни ният қилган Стивен Жеррардга эса сардорлик боғичи ишониб топширилди.

Рафаэль Бенитес ўзи билан бирга Хосеми, Хаби Алонсо ва Луис Гарсиа каби ҳамюртларини ҳам "Ливерпуль"га олиб келди. Бундан ташқари ирландиялик Стив Финнан, франциялик Жибриил Сиссе ҳамда ЕВРО-2004 тўпурари чехиялик Милан Барош ҳам мерсисайдликлар сафида ўзларини кўрсатишди. Жамоа таркибида янги келганлар кўплиги учунми, дастлаб премьер-лига ўйинларида "Ливерпуль"нинг ўйинлари унчалик ҳам қовушмади. Мамлакат чемпиони "Челси" чемпионатдаги ҳар икки ўйинда ҳам "Ливерпуль"ни мағлуб этди. Кейин бу жамоалар Англия Лига Кубоги финалида кураш олиб боришди. Ўйиннинг 6-дақиқасидаёк "Ливерпуль"нинг норвегиялик ярим ҳимоячиси Йон-Арне Риисе "Челси" дарвозасини ишғол қилди. Айтишларича, футбол тарихидаги энг кучли мухлислар ҳайқириғи айнан ана шу голдан кейин янграган эмиш (мен бу маълумотни қайсидир бир китобдан ўқигандим). Ўйинда "Ливерпуль" бехато ўйнаётган эди. Аммо 84-дақиқада "Ливерпуль"нинг ишонгани Стивен Жеррард ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. Қўшимча 30 дақиқалик вақтда эса ташаббус "Челси" томонига утди. Улар "Ливерпуль" дарвозасини 2 марта ишғол қилишди, "Ливерпуль" бунга бир тўп билан жавоб берди - 2:3. Кейин эса "Ливерпуль" ва "Челси" Чемпионлар Лигаси ярим финалида тўқнаш келишди.

Ярим финалгача жамоалар 2 хил йўлни босиб ўтишди. "Челси" бу босқичгача йўлида учраган ҳар қандай рақибни ҳам янчиб ташлаб етиб келган бўлса, "Ливерпуль" бир оз қийналиброқ рақибларни енгди. Гуруҳ босқичида улар Грециянинг "Олимпиакос" жамоаси қаршилигини синдиришларига тўғри келди. Грециядаги ўйинда "Олимпиакос" 1:0 ҳисоби билан устунликка эришди. Сўнгги турда айнан ана шу жамоалар "Ливерпуль" майдонида кураш олиб боришди. 87-дақиқагача "Ливерпуль" 2:1 ҳисоби олдинда эди. Маълумки, Европа мусобакаларида биринчи ўринда тўплар нисбатига эмас, узаро ўйинлар натижаларига каралади. Шунинг учун сафарда киритилган гол қоидасига кўра 2:1 ҳисоби кўпроқ "Олимпиакос"ни қаноатлантирар эди. Аммо узоқ масофалардан бериладиган зарбалар устаси Стивен Жеррард ўзига сардорлик боғичи бежизга берилмаганини исботлади. Бу пайтга келиб у 8-рақамли футболка эгасига айланганди. Тўпни эгаллаб олган заҳоти узоқ масофадан шундай зарба бердики, бу гол 2004 йилнинг чиройли голлари қаторидан муносиб ўрин эгаллади. Бу Жеррарднинг мавсумдаги илк муваффакияти эди.

Кейин нимчорак финалда Леверкузеннинг "Байер" жамоаси ҳар 2 ўйинда ҳам бир хил ҳисоб билан таслим этилди - 3:1, 3:1. Чорак финалда Италия "А" серияси пешқадами "Ювентус" мағлуб этилди - 2:1, 0:0. Ҳар икки босқичдаги ғалабаларда Жеррарднинг ҳиссаси катта бўлганини таъкидлаш керак.

Ярим финалда эса "эски танишлар" беллашуви. Жозе Моуриньо қўл остидаги "Челси" чемпионатда ва Лига Кубоги финалида ҳаммаси бўлиб "Ливерпуль"ни 3 марта таслим этганини юқорида айтиб ўтдик. Бу сафарги учрашув олдидан эса аввалги интервьюларида рақибларни анча масхаралиб, камситиб гапирадиган Моуриньо бу гал анча ўйлаб гапирадиган бўлди: "Бу сафарги рақибимиз анча жиддий. Бизга қарши қандай ўйнашни билади. Улар бизнинг услубни анча ўрганиб олишган".

Дархакикат, унинг бу сузлари амалда ҳам ўз исботини топди. Нимчорак ва чорак финалларда "Барселона" ва "Бавария" дарвозаларига ҳаммаси бўлиб 11 та гол киритган "Челси" 2 та ўйинда 180 дақиқа ҳужум қилиб, бирор марта ҳам "Ливерпуль" дарвозаси томон йўл топа олмади.

"Энфильд Роуд"даги жавоб ўйинида испаниялик Луис Гарсиа киритган ягона гол "Ливерпуль"ни финалга олиб чиқди. Аммо ўйиннинг энг сўнгги сонияларида "Челси"нинг исландиялик ҳужумчиси Эйдур Гудйонсен жуда қулай имкониятни кўкка совурмаганда финалда "Челси" ўйнарди.

Давоми бор.

Kiritilgan sana: 20.05.2014 10:14. O'kildi: 12093 marta.
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.