Bugun 14 oktyabr, 2026 yil, chorshanba.

Aichi-Nagoya-2026

№ Davlat Jami
1 Xitoy 169 89 83 341
2 Yaponiya 83 95 91 269
3 Janubiy Koreya 39 43 68 150
4 Hindiston 21 27 37 85
5 O‘zbekiston 21 25 24 70
6 Eron 19 18 15 52
7 Tailand 18 13 21 52
8 Qozog‘iston 12 24 48 84
9 Gonkong 11 19 24 54
10 Bahrayn 11 5 6 22

Turnir jadvali

№ Jamoa O' O
1 Neftchi 16 39
2 Paxtakor 16 35
3 OKMK 16 28
4 Navbahor 16 28
5 Buxoro 16 27
6 Lokomotiv 16 25
7 Nasaf 16 25
8 Andijon 16 21
9 Dinamo 16 21
10 Bunyodkor 16 19
11 Xorazm 16 19
12 So‘g‘diyona 16 18
13 Surxon 16 18
14 Qizilqum 16 17
15 Qo‘qon-1912 16 12
16 Mash’al 16 4

O'tgan o'yinlar. 16-tur

16-tur So‘g‘diyona 1-0 Andijon
16-tur Paxtakor 2-2 Buxoro
16-tur Surxon 0-1 Navbahor
16-tur Lokomotiv 2-1 Dinamo
16-tur Xorazm 2-0 Mash’al
16-tur Neftchi 5-0 Qizilqum
16-tur Bunyodkor 2-3 OKMK
16-tur Nasaf 0-0 Qo‘qon-1912

So'rovnoma

  • JCH-2026da qaysi jamoa chempion bo‘ladi, deb o‘ylaysiz?

  • Natijalar | Jami ovoz: 11895 ta.
  • So'rovnomalar arxivi

TV dasturlar

  • MATCH! FUTBOL-3
    • Sana: 14.10.2026

      05:20 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      06:00 Д/ф "Беккенбауэр - король".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      12:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      15:15 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      17:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Касымпаша".
      19:15 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      20:30 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор".
      22:30 Журнал Чемпионата Бразилии.
      23:00 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      01:00 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      01:40 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      03:40 Журнал Чемпионата Бразилии.
      04:10 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
  • MATCH! ARENA
    • Sana: 14.10.2026

      05:40 "Страна спортивная".
      05:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      07:35 "Лучшие из лучших".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Классический лук.
      10:10 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 1.
      11:15 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 2.
      12:20 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Квалификация.
      14:40 "Страна спортивная".
      14:55 "Эволюция спорта".
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 "Страна спортивная".
      17:30 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
      18:55 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1.
      20:30 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      22:00 "Лучшие из лучших".
      22:30 Д/с "Зенит навсегда".
      00:50 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 3.
      01:50 "Эволюция спорта".
      02:20 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 4.
      03:25 "Династия". Коростелёвы-Мориловы.
      03:55 Велотрек. Чемпионат мира в Китае.
  • MATCH-TV
    • Sana: 14.10.2026

      05:55 Новости.
      06:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины.
      08:00 "Эволюция спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 Футбол. Чемпионат мира 2026. 1/8 финала. Аргентина - Египет.
      13:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 Специальный репортаж.
      14:45 Новости.
      14:50 "Чемпионы на все времена". Александр Дитятин.
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 Новости.
      17:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:00 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Крылья Советов" (Самара) - "Балтика" (Калининградская область). Прямая трансляция.
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Динамо" (Махачкала) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. ЦСКА (Москва) - "Ростов" (Ростов-на-Дону). Прямая трансляция.
      01:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:20 Футбол. Чемпионат Италии. Обзор тура.
      03:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
  • EUROSPORT-1
    • Sana: 14.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      08:00 Велоспорт. Тур Энеко. Пролог. Женщины, мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      10:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      11:30 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      13:35 LIVE Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      15:15 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      16:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      17:20 LIVE Велоспорт. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Тур Венето в Италии. Прямая трансляция.
      19:45 Велотрек. Чемпионат мира в Шанхае, Китай. День 1.
      21:15 Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1.
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 10 в Гуйяне, Китай. Скоростная эстафета. Финалы.
      23:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал. День 2. Сессия 2.
      00:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      01:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      04:30 Автоспорт. WEC. Этап 3. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
  • FAZA6-TVkanal
    • Sana: 14.10.2026

      TV-Dastur kiritilmagan!

Blogdagi o‘zgarishlar

Teglar buluti

Xabarlar arxivi

Oktyabr, 2026
D S C P J S Y
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Blog

Shuhrat Shokirjonov

Kelajak futboli

MUALLIFNING BOSHQA MAQOLALARI

 

BLOGGERLAR

Профессионаллик сари: Журналистлар билан ишлаш

Baho:
+3; -0

Умумий мавзу остида чоп этиб бораётган мақолаларимизнинг учинчисини стадионларимизда қалам аҳли — журналистларга яратилган шароитлар, камчиликлар ва уларни яхшилаш йўлларига бағишлайман. Ўйлайманки, мақолада билдирилган эътирозлар ўринли, деб топилади. ПФЛимиз тавсия ва талабларни бажариш учун ҳаракат қилади.

ҲОЗИР ҚАНДАЙ?
Тўғрисини тан олиш керак, ОФК лигаларида иштирок этаётган грандларимиздан бошқа клублар ўйнаётган стадионлардаги шароитлар ҳавас қилгудек эмас. Шахсан мен ҳатто "Нефтчи"дан хавотирдаман. Гарчи ПФЛ бу борадаги камчиликлар жамики стадионларимизда бартараф этилди, деб ОФКга ҳисобот берган бўлса-да, биз — журналистлар кўпчилик стадионларимизда асло бундай эмаслигини жуда яхши биламиз.

Пойтахтдаги "Пахтакор" ва "Жар", Қаршидаги "Марказий" стадионлардан ўзга барча стадионларда журналистларнинг ишлашлари учун мутлақо шароит йўқ ҳисоби. Клуб маъмурияти, стадион мутасаддилари, кези келганда очиғини тан олиш керак, ҳамкасбларимизни одам ўнида кўришмайди. Тартиб-интизомга масъул милиция ходимлари эса ҳар бир қаламкаш сиймосида потенциал қўпорувчини кўришади. Бундай салбий ҳолатлар журналистларга ўйин олдидан кайфиятнинг тушишига, ўз ишига юракдан ёндашишига тўсиқ бўлиб хизмат қилади.

Оддий мисол: стадионларимизнинг ҳаммасида ҳам матбуот ходимлари учун ложалар яратилмаган. Яратилган бўлса-да, аксарияти журналистикасига мутлақо алоқаси бўлмаган томошабинлар томонидан ишғол этилгани рост. Менимча, айрим футбол журналистларимизнинг фанатларча фикр билдиришида мана шундай муҳитнинг мавжудлиги ҳам беқиёс ўрин тутади. Бинобарин, журналистларимизни ўз касбини сидқидилдан бажариши учун уларга тегишли шароит яратиш фурсати етган.

Ҳамма стадионларда ҳам матбуот анжумани ўтказиладиган жойлар мавжуд эмас. Кўп клубларимиз мураббийлари бунинг нималигини ҳам билишмайди. Вазият шунчаликка бориб етганки, мураббийларимиз бу нарса фақат пойтахт стадионларида, телевидение учун хўжакўрсинга ташкил этилган, деб ҳисоблашади. Масалан, Фарғонадаги мухбирларимиз бирор марта "Нефтчи" стадионида матбуот анжуманига киришмаган. Умуман, бирор нашрда бу даргоҳда матбуот анжумани ўтгани ёритилмаган. Бунинг сабаби нелигини, очиғи, билмайман. Балким шароит йўқдир, балким "сэр" Сарксияннинг тотал диктатураси бунга изн бермас...

Хуллас, стадионларимизда матбуот анжумани, микст-зоналарда фақат ва фақат журналистларнинг ишлаши учун шароит ҳозирланиши керак. Аккредитация тизимини қатъийлаштириш лозим. Мураббийлар ва футболчилар билан мулоқот чоғида фанатлар, мухлислар ва ўзга кишиларнинг мавжудлигига нуқта қўйиш фурсати етди.

Самарқандда ўзим шоҳиди бўлганман: ширакайф мухлислар матбуот анжуманига тушиб кўзини лўқ қилганча "Металлург" ёрдамчи мураббийига "Нега бугун ўйинни сотдиларингиз?" — деб савол берди. Ё бўлмасам "Пахтакор" стадионида мезбонларнинг провакатор фанатлари томонидан матбуот анжумани фарсга айлантириб юборилганининг гувоҳлари бор. Тўғри-да, журналистик этика нималигини тушунмайдиганларнинг расмий тадбирларда иштирок этишини чекламоқ даркор. Билъакс, футболчилар ва мураббийларда қалам аҳли хусусида нотўғри тушунча ҳосил бўлмаслиги учун!

Қуйида бу борада қандай йўл тутиш кераклиги хусусида ўз қарашларим билан ўртоқлашмоқчиман. Ушбуларни ёзишда турли ҳамкасбларимнинг ҳам фикрларини ҳам умумлашган тарзда баён этиб кетаётганимни ҳам ҳисобга олиб, мутасаддилар бу таклифларни аҳли журналистларнинг талаби ўлароқ қабул қилишларини сўраб қолардим.

ҚАНДАЙ БЎЛМОҒИ КЕРАК?

Аккредитация тизими. Аввало аккредитация тизимини марказлаштириш лозим. Клублардан бу ҳуқуқ батамом олиб қўйилмоғи шарт! Чунки клубларимизнинг аксарияти бу ишончни суиистеъмол қилишмоқда.

Майли клублар фақат Осиё чемпионлар лигаси, ОФК кубоги каби мусобақалар учун ўзлари аккредитация тақдим этишаверсин! Чунки бу мусобақаларнинг ПФЛга дахли йўқ. Шунда ҳам ОЧЛ ёки ОФК кубоги мусобақаси учун тақдим этилган аккредитация карточкалари ПФЛ мусобақаларига кириш ҳуқуқини бермайдиган қилиб қўйиш лозим! "Бунёдкор", "Насаф" каби клубларда ПФЛ ўйинида ҳам "буни ОФК берган ахир" қабилида миллий чемпионатимиз ўйинларида ҳам ОЧЛ, ОФК кубоги аккрдеитацияларини бўйинга илиб олишганига гувоҳ бўлганман.

Хўш, нега ОЧЛ ва ОФК кубоги ўйинлари учун берилган аккредитациялар ПФЛ ўйинига ўтмаслиги керак! Яна бир карра таъкидлаб ўтаманки: аввало бу аккредитацияларни бериш мутлақо ПФЛ назорати остида эмас. Шу сабабли клублар матбуот хизматига яқин фанатлар, таниш-билишларга ҳам ОЧЛ аккредитация карточкалари тақдим этилиши оқибатида медиа трибуна ва матбуот анжумани залларида фанатлар ва журналистикага дахли йўқ инсонларнинг пайдо бўлиши, беҳуда саволлар янграши, ишлашга халақит бериши каби ҳолатларга сабаб бўлади. Хорижий клуб мураббийларига "Шогирдларингизга ўйиндан аввал вақт чўзиш лозимлигини атайлаб уқтирганмисиз?" каби сийқаси чиққан саволлар кўпроқ фанатлар томонидан янграган. Чунки журналист жавоби равшан нарсани ҳеч қачон савол тариқасида бермайди!

Яна бир ҳол, Ўзбекистон миллий, олимпия, ёшлар ва ўсмирлар терма жмаолари иштирокида ўтажак расмий ва ўртоқлик учрашувларига аккредитация фақат ЎФФ томонидан тақдим этилмоқда: ЎФФ матбуот хизмати бу борада ишларни ўта тартибли йўлга қўйган. Демак, шу бинода жойлашган ПФЛда ҳам тартиб ўрнатса бўлади! Алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, ЎФФ тақдим этган, терма жамоаларимиз ўйини учун чиқарилган аккредитациялар ҳам ПФЛ ўйинларига кириш ҳуқуқини тақдим этмаслиги керак!

Хуллас, ҳар бир нарсада тартиб, интизом бўлиши шарт. Ҳар нарса ўз ўрнида иштилса нур устига аъло нур! ПФЛ ўйинларида фанатларнинг матбуот анжуманида иштирок этиши, журналистларнинг, мураббий ва футболчларнинг жиғига тегиши, бу — кечириб бўлмас ҳолатдир.

Журналистларга ПФЛ ва Ўзбекистон кубоги ўйинларига кириш, ёритиш ҳуқуқини берувчи аккредитация карточкалари фақат ва фақат ПФЛ томонидан тақдим этимоғи лозим!

Тоифалар. Футбол ўйинларини ёритувчи журналистлар беш тоифага бўлинади: босма нашрлар, интернет журналистикаси, телевидение ҳамда радио журналистлари ва фотожурналистлар. Мана шу беш тоифага мўлжаллаб, ҳар бир мавсум учун ягона андозадаги аккредитация карточкалари яратилиши лозим. Аккредитация карочкаларини яратишда ПФЛ стили, ўзига хос дизайн, жилвирланувчи голограммалар — барчасини эътибордан қочирмаслик керак.
Аккредитация карточкалари таҳририят томонидан юборилган хатга ва маълумотларга асосланиб, тарқатилиши лозим. ПФЛ таҳририятлардан оммавий ахборот воситасининг давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги лицензиядан нусхалар ҳам сўраши керак. Чунки ҳозир нима кўп — чалакам-чатти интернет сайтлар кўп. Акрредитация жонивор ҳам ҳаммага эмас, профессионал фаолият билан шуғулланишни бош мақсад қилганларга тақдим этилмоғи шарт.

Яна бир ҳолатни алоҳида қайд этиб қўйиш лозимки, ҳар бир таҳририят ўзининг журналистлари учун масъул ҳисобланади. Яъниким, бирор таҳририятдан ишдан кетган ходимнинг аккредитацияси таҳририят сўровига кўра ПФЛ томонидан бекор қилинади. Марҳамат, ўша журналист бошқа бир таҳририятга ишга кирса, ўша таҳририят томонидан аккредитация олиши керак бўлади. Бу ҳол журналистга қўшимча масъулият юклайди, ўз ишига юракдан ёндашишга замин яратади.

Сўровлар. Аккредитация тизимини яхлитлаштириш, тартибга солишнинг яна бир ижобий томони борки, ҳар йил сўнгида "Энг яхши мураббий" ва "Энг яхши футболчи"ни аниқлашда айнан аккредитацияга эга бўлган спорт журналистлари хизматидан фойдаланилади. Ана шунда сўровда жуда катта холисликка ҳам эришилган бўларди. "Ўроқда йўқ, машоқда йўқ, хирмонда ҳозир"ларга чек қўйилган бўларди.

Гар машҳур сўровимизга бориб тақалган экан, яна бир нарсага ойдинлик киритиб кетишни жоиз, деб билдим. Маълумки, клубларнинг матбуот хизматларида ишлайдиган ходимларга ПФЛнинг журналистик аккредитацияси топширилмайди. Шу сабабдан бундай ҳамкасбларимиз "Йилнинг энг яхши мураббийи" ва "Йилнинг энг яхши футболчиси"ни аниқлашда иштирок этмаслиги керак. Албатта, холислик сақланиб қолиши учун. ПФЛ ва ЎФФ матбуот хизмати бундан мустасно. Чунки улар кўлами бўйича йил давомида бир таҳририят бажарадиган ишни бажаришади.

Ўйинлардан аввал. Ҳар бир ўйиндан аввал таҳририятлар ушбу ўйинни ёритиш учун сафарбар қилинаётган ходимларининг рўйхатини ПФЛга юборади. Бу борада ПФЛ расмий сайтида медиа-канал очилиб, уни ривожлантириб ҳар бир таҳририят ўша медиа канал орқали ўз ходимларини ўйинларга тақсимлаш тизимини ишлаб чиқиш лозим. Аслида бу ишни амалга ошириш жуда катта меҳнат ёки харажат талаб этмайди. ПФЛ ходимларидан пичагина қунт сўралади, холос.

Сўнгра ПФЛ ўша стадионга (яъни, мезбон клуб матбуот хизматига) журналистлар ва уларнинг аккредитация карточкалари рақамлари рўйхат тарзида жўнатилади. Журналистлар ишлайдиган ҳудудга, аввало ПФЛ сайтидан расман рўйхатдан ўтган, ПФЛнинг сатадионга жўнатган рўйхатида мавжуд бўлган журналистлар қўйилади. Рўйхатда йўқ журналистлар мабодо жой ортиб қолса, клубнинг қўшимча рўйхати билан махсус зоналарга киритилади.

Ҳозирча стадионларимизда стюардлар вазифасини милиция ходимлари бажаришмоқда. Шу сабабли, матбуот ложаси, трансляция хонаси, майдонга чиқавериш, матбуот анжумани зали, микст зона ҳудудида тартиб-интизомга масъул бўлиб турган милиция ходимларига ана шу рўйхатлар тақдим этилади. Чунки кўп ҳолатларда айнан тартиб посбонлари ҳамкасбларимизнинг тўлақонли ишлашига халақит беришади. Бу йўл билан ана шу муаммо осонгина бартараф этиларди.

Стадиондаги зоналар. Аслида, стадионларда бундай зоналар бўлиши ОФК талаби ҳам ҳисобланади. Чунки ОФКдагилар айни дақиқаларда Ўзбекистондаги стадионларда шундай зоналар бор, деган тўлиқ ишонч ҳосил қилиб бўлишган. Шундай ишонч кредитига эга эканмиз, энди енг шимариб, шу зоналарни сидқидилдан ташкил этмоғимиз керак.

Хўш улар қандай зоналар? Гап журналистлар ишлайдиган ҳудудлар — майдон, трансляция хонаси, матбуот ложаси (медиа трибуна), матбуот анжумани зали, микст зона ҳақида бормоқда. Масалан, теле- ва радио журналистлар трансляция хонаси, матбуот анжумани зали, микст зонада ишлаш ҳуқуқига эга бўлсалар, фотожурналистлар асосан майдонда, матбуот анжумани залида ишлашади. Босма ва интернет нашрлари журналистлари матбуот ложаси, матбуот анжумани зали ва микст зонада ишлашади. Ана шу ҳудудлар рақамланиб, у ерга карточкасида ҳудуд рақами акс эттирилган журналистларгина қўйилиши, тартиб мутасаддиларидан бошқалар ишлашда халақит бермаслигини талаб этмоқ лозим.

Стадионларда журналистлар ишлайдиган зоналар белгилаб чиқилиши ва бу зоналар аккредитация карточкаларида ҳам ўз аксини топиши лозим. Яъниким, Андижондаги "Соғлом авлод" стадионига илк марта борган, милиционерларга юз кўриниши таниш бўлмаган журналист ҳам аккредитация ва юқорида қайд этиб кетилган рўйхатга кўра қийналмасдан ишлай олиши керак.

Зоналарнинг умумий рақамланишига жуда катта эътибор берилиши лозим. Тошкентлик журналист Бухорога, самарқандлик журналист Наманганга борганда ҳам стадиондаги ишлаш зоналарининг рақамларига қараб, осонгина ўз жойига чиқиб ўтириши керак.

Журналистик акрредитацияга эга бўлмаган кишиларга ҳудудларда журналистик фаолият (суратга тушириш, савол бериш кабилар) билан шуғулланиш ман этиб қўйилиши лозим. Бу, айниқса, матбуот анжуманини уюштиришга масъул бўлган ходимга тегишли.

Матбуот анжуманлари. Янги мавсумдан бошлаб ўйиндан 1 кун аввал ҳам матбуот анжумани ўтказишга анъана туси берилмоқчи. Бу жуда катта ва хайрли янгилик! Мураббийларимиз ва футболчиларимизни журналистлар билан ишлашга ўргатишимиз керак. Бунда эса ўйиндан олдинги матбуот анжуманининг ҳиссаси беқиёс. Мезбон клуб томонидан белгиланган вақтда ва ўйиндан 2 кун аввал клуб ва ПФЛ расмий сайтида эълон қилинган манзилда аввал меҳмон жамоа бош мураббийи ва 1 нафар футболчиси, ярим соатдан сўнг мезбонлар мураббийи ва футболчиси иштирокида матбуот анжуманини ўтказиш — бу профессионаллик сари ташланган энг катта қадамлар бири, деб ўйлайман. Футболни ривожлантириш хусусидаги сўнгги қарорда интернет-журналистикасини ривожлантириш борасида алоҳида бандлар бор. Ўйиндан олдинги матбуот анжумани телевидение, радио ва айнан интернет сайтларида атрофилича ёритиб борилади. Бу эса миллий футболимиз хусусидаги ахборотларнинг кескин ўсишига олиб келади.

Ўйиндан кейинги матбуот анжумани эса белгиланган маълум бир тартибда — аввал ютқазган жамоанинг, ўйин мабодо дуранг ҳисобда якунланса — мезбон жамоанинг бош мураббийи иштирокидаги савол-жавоб билан бошланиши керак.

Матбуот анжуманларининг ҳар иккиси футбол мусобақасининг ажралмас расмий қисми даражасига кўтарилиши, жамоалар мураббийларидан бирининг матбуот анжуманида қатнашишдан бош тортиши ПФЛ томонидан жазоланиши керак. Фақат жузъий сабаблар бўлсагина бош мураббийлар ўрнига ёрдамчиларининг иштирокига рухсат бериш лозим.

Шуҳрат ШОКИРЖОНОВ.

Kiritilgan sana: 20.01.2012 12:38. O'kildi: 11886 marta.
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.