Bugun 11 oktyabr, 2026 yil, yakshanba.

Aichi-Nagoya-2026

№ Davlat Jami
1 Xitoy 169 89 83 341
2 Yaponiya 83 95 91 269
3 Janubiy Koreya 39 43 68 150
4 Hindiston 21 27 37 85
5 O‘zbekiston 21 25 24 70
6 Eron 19 18 15 52
7 Tailand 18 13 21 52
8 Qozog‘iston 12 24 48 84
9 Gonkong 11 19 24 54
10 Bahrayn 11 5 6 22

Turnir jadvali

№ Jamoa O' O
1 Neftchi 16 39
2 Paxtakor 16 35
3 OKMK 16 28
4 Navbahor 16 28
5 Buxoro 16 27
6 Lokomotiv 16 25
7 Nasaf 16 25
8 Andijon 16 21
9 Dinamo 16 21
10 Bunyodkor 16 19
11 Xorazm 16 19
12 So‘g‘diyona 16 18
13 Surxon 16 18
14 Qizilqum 16 17
15 Qo‘qon-1912 16 12
16 Mash’al 16 4

O'tgan o'yinlar. 16-tur

16-tur So‘g‘diyona 1-0 Andijon
16-tur Paxtakor 2-2 Buxoro
16-tur Surxon 0-1 Navbahor
16-tur Lokomotiv 2-1 Dinamo
16-tur Xorazm 2-0 Mash’al
16-tur Neftchi 5-0 Qizilqum
16-tur Bunyodkor 2-3 OKMK
16-tur Nasaf 0-0 Qo‘qon-1912

So'rovnoma

  • JCH-2026da qaysi jamoa chempion bo‘ladi, deb o‘ylaysiz?

  • Natijalar | Jami ovoz: 11895 ta.
  • So'rovnomalar arxivi

TV dasturlar

  • MATCH! FUTBOL-3
    • Sana: 11.10.2026

      07:00 Д/ф "Месси".
      08:00 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      10:00 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      14:00 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      15:55 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      17:55 LIVE Чемпионат Италии. "Лечче" - "Болонья". Прямая трансляция.
      20:00 "Наши иностранцы".
      20:30 "Непобедимый".
      20:55 LIVE Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор". Прямая трансляция.
      22:55 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      01:00 "Бесконечная история". "1998 год".
      01:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс". Прямая трансляция.
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Мирасол". Прямая трансляция.
  • MATCH! ARENA
    • Sana: 11.10.2026

      05:25 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
      07:00 LIVE Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины. Прямая трансляция.
      11:45 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1.
      13:15 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Кубок России "Суперфинал РДС" на автодроме "Нижегородское кольцо".
      14:10 Д/ф "Бобби Робсон. Больше, чем тренер".
      16:10 "Эволюция спорта".
      16:40 Дзюдо. Чемпионат мира в Азербайджане.
      18:30 "Вы это видели".
      19:25 LIVE Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2. Прямая трансляция.
      20:45 "Лучшие из лучших".
      21:10 Дзюдо. Чемпионат мира в Азербайджане.
      22:55 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины.
      03:55 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
  • MATCH-TV
    • Sana: 11.10.2026

      08:00 Профессиональный бокс. Оскар Де Ла Хойя против Бернарда Хопкинса. Бой за титул абсолютного чемпиона мира в среднем весе.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      09:55 LIVE Хоккей с мячом. Кубок России. Финал. "Динамо" (Москва) - "СКА-Нефтяник" (Хабаровск). Прямая трансляция.
      12:15 "Формула-1. Гаснут огни".
      12:45 Новости.
      12:50 Все на Матч! Прямой эфир.
      13:25 LIVE Регби. Чемпионат России. 1/2 финала. "Енисей-СТМ" (Красноярск) - "Стрела-Ак Барс" (Казань). Прямая трансляция.
      15:25 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Комо" - "Рома". Прямая трансляция.
      17:30 Новости.
      17:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:35 LIVE Дзюдо. Чемпионат мира в Азербайджане. Прямая трансляция.
      20:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:15 LIVE Футбол. Альфа-Банк Российская Премьер-Лига. 10-й тур. "Рубин" (Казань) - "Динамо" (Москва). Прямая трансляция.
      23:35 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Кальяри" - "Ювентус". Прямая трансляция.
      01:45 После футбола с Георгием Черданцевым.
      03:00 Новости.
      03:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      04:00 Д/ф "Бобби Робсон. Больше, чем тренер".
  • EUROSPORT-1
    • Sana: 11.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      08:00 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      09:30 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      11:30 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Наннапе, Австралия. Женщины.
      12:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      14:00 Снукер. Открытый чемпионат Шэньчжэня в Китае. Финал. Сессия 2.
      16:00 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      17:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Наннапе, Австралия. Мужчины.
      18:00 LIVE Велоспорт. Париж-Тур во Франции. Прямая трансляция.
      20:15 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      21:15 Снукер. Открытый чемпионат Шэньчжэня в Китае. Финал. Сессия 2.
      23:00 Велоспорт. Париж-Тур во Франции.
      00:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Наннапе, Австралия. Мужчины.
      01:00 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Шэньчжэня в Китае. Финал. Сессия 2.
      04:30 Велошоссе. Чемпионат мира в Монреале, Канада. Мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
  • FAZA6-TVkanal
    • Sana: 11.10.2026

      TV-Dastur kiritilmagan!

Blogdagi o‘zgarishlar

Teglar buluti

Xabarlar arxivi

Oktyabr, 2026
D S C P J S Y
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Blog

Shuhrat Shokirjonov

Kelajak futboli

MUALLIFNING BOSHQA MAQOLALARI

 

BLOGGERLAR

Профессионаллик сари: Либослар

Baho:
+2; -0

Ўтган сафар клубларимизнинг профессионал стилларга эга бўлиши ҳақида сўз юритган эдим. Туркум тарзида чоп этаётган мақолаларнинг навбатдагисида жамоаларимизнинг либосларини расмийлаштиришга оида мулоҳазаларим билан ўртоқлашмоқчиман.

Маълумки, клубларимиз қатнашиши мумкин бўлган энг нуфузли расмий турнир бу — Осиё Чемпионлар лигаси бўлиб, футболимиз тарихида илк марта бирйўла 4 та жамоамиз ватанимиз (футболимиз) шаънини ҳимоя қилиш учун қитъамиз бўйлаб майдонларга чиқишади. Билмаганлар билиб олиши учун эслатиб ўтишни жойиз деб топдимки, Осиё Чемпионлар лигасида футболкадаги рақамлар 1 дан 50 гача бўлиши, 1-рақам фақат дарвозабонга берилиши белгилаб қўйилган. Шунингдек, битта мавсум давомида футболчининг рақами ўзгармаслиги ҳам таъкидланган.

Модомики, қитъа миқёсида шундай экан, балким ПФЛга ҳам Олий лигада қатнашувчи клубларимиз олдига ана шундай талаб қўйиш фурсати етгандир. Чунки футболчиларнинг рақами, футболкаларнинг расмийлаштирилиши борасида фақат "Пахтакор", "Бунёдкор" ва "Насаф" каби клубларимизгина бошқаларга ўрнак бўла олишяпти. Мана шу оддийгина тартибни нега бошқа жамоаларда ҳам жорий қилиб бўлмас экан? Бўлади, албатта. Фақат ишга сидқидилдан ёндашиш талаб этилади...

РАҚАМЛАР

Келинг, аввало рақамлар хусусида фикр алмашайлик. ОЧЛдан фарқли ўлароқ, бизда Ёшлар лигаси ҳам фаолият кўрсатади. Шу сабабли клубларимизда 1 дан 99 гача бўлган рақамларда тўп сураётган футболчиларда исталган рақамни танлаш имкониятини бериш керак. Ҳозир ҳам шундай, аслида. Лекин ўша танланган рақам 1 мавсум давомида ҳар қандай ҳолатда ўзгармаслиги керак. Масалан, "Локомотив"да дейлик Мамасолиев 27-рақамда тўп сурдими, мавсумнинг аллақайси ўйинида 34-рақамда тўп суриб қолса — клуб жарима тўлаши керак. Чунки аслида бу ҳол мухлисларга ҳам, футбол журналистларига ҳам, рақиб жамоасига ҳам ҳурматсизлик саналади.

Клубларимизнинг ёшлари ёшлар лигасида ҳам тўп суришини инобатга олсак, асосий таркиб ва ёшлар лигасидаги футболкаларда рақам мутлақо такрорланмаслиги керак. Эътибор берасизми, Россия Премьер-лигасининг ўйинларида захира таркибидан ёшлар жалб қилиниб қолишса каттароқ сонлар тасвирланган футболкаларда ўйнашади. Бизда ҳам шундай ҳолат бўлиши шарт. Ёшлар лигамизда 3 нафар ёши катта футболчимиз ўйнашига рухсат этилган. Асосий таркибда бошқа, Ёшлар лигасида бошқа эмас, футболчи ПФЛ доирасида ўтадиган ҳар қандай ўйинда айнан ўзига тегишли — ҳаммага маълуму машҳур рақамларда тўп суришини талаб этиш лозим.

Криштиану Роналду "Реал"га ўтганида аввал 9-рақамни, кейин 7-рақамни олиб, ўз рақамини КР9, КР7 каби брендлар даражасига кўтарди. Бизнинг футболчиларда мана шундай хислат етишмайди. Футболчиларимиз ҳам рақамини қадрлаш даражасига етиши керак.

Масалан, "А" футболчи "Б" жамоада 14-рақамда тўп сурди ва мавсум ўтасидаги танафусда "С" жамоага ўтиб кетди — бизда жуда кўп кузатиладиган ҳолат. "Б" жамоа ҳам ўз навбатида "Д" ўйинчини сафига қабул қилиб олди. "Б" жамоа ҳеч қачон "Д" футболчига мавсум тугагунга қадар собиқ "А" футболчига тегишли бўлган 14-рақамни тақдим этмаслиги лозим. Мавсум ўртасида янги қўшилган футболчиларга 1 дан 99 гача бўлган рақамлар орасидан исталган эгасизи тақдим этилади, мабодо янги футболчида рақамни ўзгартириш хоҳиши бўлса янги мавсумга қадар сабр қилиб туриши уқтирилади.

Футболчиларга оид барча маълумотлар, шунингдек, клуб томонидан унга мавсум давомида тақдим этилган рақам ПФЛ ва клубларнинг расмий сайтларида эълон қилинади ва журналистлар мана шу маълумотга кўра иш олиб боришади. Бу ҳол телетрансляциялар ва босма нашрлар учун хизмат қилаётган журналистларимизда ўйинчиларни таниб олиш, уларни кузатиш, огоҳлантириш ва четлатишларни ҳисоблашда, футболчилар кўрсатаётган ўйинларига таъриф беришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Айниқса, Ёшлар лигасида тўп сураётган футболчиларга асосий таркибники билан бир хил бўлмаган, хос рақамлар тақдим этилишига жиддий эътибор қаратиш лозим. Чунки мана шундай чалкашликлар орқасидан бир неча фирибгарликлар рўй берганини эшитганмиз.

Агар ПФЛ учун футболчиларнинг рақамларини тартибга солиш, мухлис ва журналистларга қулайлик яратишдан кўра, ўша футболчиларнинг амал-тақал қилиб футбол ўйнаб бериши муҳимроқ бўлса, бўпти, розимиз, бу таклиф ва мулоҳазалар эътиборсиз қолдирилаверсин.

ФАМИЛИЯЛАР

Аслида-ку, рақамлар борасидаги вазият тартибга солинса футболкаларга фамилияларни ёзишга ҳам эҳтиёж қолмайди-куя, лекин ОФК ОЧЛда ўйновчи клубларимиздан буни талаб этар экан, у клубларимиз ўша футболкаларида Олий лигада ҳам тўп сурар экан, ола-чипорликдан қочиб, барча клубларимиз учун жорий этилишининг ҳеч бир оғир жойи йўқ, деб ўйлайман.

Футболчиларнинг фамилияси (ёки исми) лотин алифбоси ҳарфларида ёзилиши лозим. Чет элдан келган легионерларники эса паспортида инглиз тилида қандай ёзилган бўлса ўшандай.

Шунингдек, "фақат фамилия ёзилсин", деган фикрдан фироқман. Масалан, ўтган мавсумда "Шўртан" клубининг футболкаларида айрим футболчиларнинг исми ҳам ёзилди. Футболчи ўзи ёқтирган лақаби ёки исмини ҳам футболкага ёздириши мумкин. Бизда фамилиялар одатда жуда узун бўлади. Торроқ шрифтда ёзиш кераклиги инобатга олинса, калтароқ бўлган исм ёки лақаб ҳам ёзишга ҳам рухсат беравериш керак. Фақат юқорида тилга олиб ўтганим — ПФЛда эълон қилинувчи бояги рўйхатда "Футболкасидаги ёзув" деган устун бўлиши у ҳам алоҳида тўлдирилиши талаб этилади.

ПФЛ учун бунинг ҳам қийин жойи йўқ. Чунки фақат талаб қилиш ва назорат этиш сўралади. Назоратда эса биз журналистлар хайрихоҳ бўламиз.

ҲОМИЙЛАР ВА РЕКЛАМА

Футболкаларнинг олд томонига титул ҳомий номи ёзилиши барча клублардан талаб этилиши лозим. Ёки футболкаларнинг қорин қисми ва орқадаги рақамларнинг ости реклама жойи сифатида пулланиши ҳам мумкин. 4-5 та клубимизда бир хил — "МТС", "Юселл" каби ёзувлар пайдо бўлиб қолса ҳайрон бўлмаслик керак.

Аввало, бу — реклама. Бир пайтлар "Карлсберг" пиво ишлаб чиқарувчи компанияси Шотландиянинг "Сельтик" ва "Глазго Рейнжерс" футболкаларига ўз логотипини туширган эди. Бу ҳолни улар шаҳарнинг тенг ярим аҳолиси маҳсулотимизни ёмон кўриб қолмаслиги керак, деб изоҳлашган эди. Ҳаттоки айни кунларда ҳам бу икки клуб қорнида "Carling" бренди тасвирланган.

ПФЛ клубларимиздан футболкаларнинг олд тарафида ё титул ҳомийнинг ё реклама берувчининг логотипи бўлишини албатта талаб этиши лозим. Мавсум давомида футболкалардаги реклама ёзувларининг ўзгариши рухсат этилади. Бу ҳам профессионаллик сари қадам, клубларимизнинг қўшимча даромад топишлари учун туртки бўлади. Йўқса, клубларимиз қанақанги футболка топишса, ўшанақасида ўйнашаяпти.

РАҚАМЛАР ВА ҲАРФЛАР ДИЗАЙНИ

Юқорида ПФЛга футболгаларга оид уч ҳолат бўйича қатиққўлроқ бўлишни тавсия этдим. Яна бир муҳим жиҳат борки, бунга ҳам ПФЛнинг ўзи бош-қош бўлиши ҳаттоки қўшимча пул ишлаши мумкин.

Гап футболкаларда тасвирланувчи рақамлар ва фамилия (исм, лақаб)ларнинг шрифти борасида кетяпти. Газетамизнинг ўтган сонида клубларимизнинг барчаси флагманимиз ва грандларимиз сингари ўзига хос стил яратиши лозимлигини, бу борада иккиланмасдан юртимизда фаолият кўрсатаётган дизайн студияларига мурожаат қилишлари лозимлигини айтиб ўтгандим.

ПФЛнинг ўзи ҳам биринчи навбатда ўз стилини яратиб олиши керак. ОФКга эътибор берганмисиз, конфедерациямизнинг ўз стили бор. Ўзига хос шрифт ҳам яратилган. Қитъа миқёсида ўтувчи барча мусобақалар, турнирлар ва тадбирлар ана шу стил асосида расмийлаштирилади.

Англия Премьер-лигаси клубларига эътибор беринг. АПЛ ва Чемпионшипда тўп сураётган клубларнинг барчасида футболкалардаги рақамлар ва фамилиялар (хос лақаблар) бир хил шрифтда расмийлаштирилган. Клублар АПЛ эгидаси остида бўлмаган мусобақалар — ЕЧЛ ёки Европа Лигасида иштирок этса ўша умум қабул қилинган стилдан четланишлари мумкин. Яъни бизнинг ҳам "Бунёдкор", "Пахтакор", "Насаф" ва "Нефтчи" каби клубларимиз ОЧЛда, ўртоқлик учрашувлари ва турнирларда бошқача стилдаги формаларда иштирок этаверишсин, майли, лекин Олий лига ва Ўзбекистон Кубоги доирасида тўп сурувчи ҳар қандай клубимиз ПФЛ белгилаб қўйган тарзда футболкаларини расмийлаштиришсин. Хоҳлашса, ўша ПФЛ яратган стилда ОЧЛда иштирок этишаверсин, ҳеч ким урушмайди!

Эътиборингиз учун, Эрон про-лигасида ҳам ана шундай ўзига хос стил яратилган. Клублари оғишмай амал қилишяпти.

Юқорида таъкидлаганимиздек, бу вазиятда ПФЛ қандай пул ишлаши мумкин? Келинг, ўша футболкаларга рақамларни ва фамилияларни ёпиштириб беришни ПФЛ ўз зиммасига олсин. Барибир клублар қаердадир шуни пулга қилдиради-ку?! ПФЛнинг ўзи бош-қош бўлиб қилиб берсин. Ҳам назорати ўзида бўлади, ҳам қўшимча даромад қилинади...

Албатта, ПФЛимиз ОФКнинг кўзини шамғалат қилиш учун, хўжакўрсинга ташкил этилган бўлса, ўзини қийнаб юқорида таърифланган ишларни амалга оширишга асло ҳожат йўқ.

Биламан, жуда майда чуйда деталлардан гап очиб энсангизни қотираётган бўлишим мумкин. Бу ҳол айрим мухлисларимизга ҳам эриш туюлаётгандир. Лекин профессионаллик мана шундай майда-чуйда нарсалардан бошланади чамамда. Аввало футболчиларимизга бу ҳолнинг ижобий таъсири катта бўлади. Ёш болаларга эса унданам ҳам катта руҳий таъсир ўтказилади! Чунки ўз вилояти (шаҳри) жамоасининг хориждагидан кам бўлмаган кўринишда майдонга тушаётганини, яхши кўрган маҳаллий футболчиси ўз рақамига, клубига қанчалик содиқ эканлигини кўра, томоша қилиб ўсиб борса, уларнинг қалбида буюк футболчи бўлиш орзуси куртак ёзиши тайин.

Кейинги сафар стадионларимизда футбол журналистларига яратилган шароитлар, уларнинг бемалол ишлашишига халақит бераётган тўсиқлар ва келаётган янги мавсумда уларни бартараф этиш учун ЎФФ ва ПФЛ нималар қилиши лозимлиги ҳақида фикр юритамиз.

Шуҳрат ШОКИРЖОНОВ.

Kiritilgan sana: 17.01.2012 15:29. O'kildi: 11891 marta.
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.