Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11895 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.10.2026

      05:20 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      06:00 Д/ф "Беккенбауэр - король".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      12:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      15:15 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      17:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Касымпаша".
      19:15 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      20:30 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор".
      22:30 Журнал Чемпионата Бразилии.
      23:00 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      01:00 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      01:40 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      03:40 Журнал Чемпионата Бразилии.
      04:10 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.10.2026

      05:40 "Страна спортивная".
      05:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      07:35 "Лучшие из лучших".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Классический лук.
      10:10 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 1.
      11:15 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 2.
      12:20 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Квалификация.
      14:40 "Страна спортивная".
      14:55 "Эволюция спорта".
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 "Страна спортивная".
      17:30 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
      18:55 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1.
      20:30 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      22:00 "Лучшие из лучших".
      22:30 Д/с "Зенит навсегда".
      00:50 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 3.
      01:50 "Эволюция спорта".
      02:20 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 4.
      03:25 "Династия". Коростелёвы-Мориловы.
      03:55 Велотрек. Чемпионат мира в Китае.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.10.2026

      05:55 Новости.
      06:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины.
      08:00 "Эволюция спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 Футбол. Чемпионат мира 2026. 1/8 финала. Аргентина - Египет.
      13:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 Специальный репортаж.
      14:45 Новости.
      14:50 "Чемпионы на все времена". Александр Дитятин.
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 Новости.
      17:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:00 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Крылья Советов" (Самара) - "Балтика" (Калининградская область). Прямая трансляция.
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Динамо" (Махачкала) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. ЦСКА (Москва) - "Ростов" (Ростов-на-Дону). Прямая трансляция.
      01:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:20 Футбол. Чемпионат Италии. Обзор тура.
      03:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      08:00 Велоспорт. Тур Энеко. Пролог. Женщины, мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      10:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      11:30 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      13:35 LIVE Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      15:15 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      16:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      17:20 LIVE Велоспорт. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Тур Венето в Италии. Прямая трансляция.
      19:45 Велотрек. Чемпионат мира в Шанхае, Китай. День 1.
      21:15 Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1.
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 10 в Гуйяне, Китай. Скоростная эстафета. Финалы.
      23:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал. День 2. Сессия 2.
      00:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      01:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      04:30 Автоспорт. WEC. Этап 3. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
  • ФАЗА6-ТВканал
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Октябрь, 2026
Д С Ч П Ж Ш Я
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Борига шукр

Баҳо:
+0; -0

ОК-2019да бир бирига мутлоқ ўхшамаган 4та ўйин ўтказдик. 7та ўйинда иштирок этиб қайтмоқчи эдик. 7та ўйин тажрибаси бош мураббий ва йигитларимизга асқотар эди. Унинг натижалари Сизу бизга жуда-жуда мароқли бўлар эди. Нима учун бу орзу-ният амалга ошмади? Нимани ўхшата олмадик? Шу саволлар барчанинг, шу жумладан менинг ҳам ўй-хаёлимдан ўчмаяпти. Купер ишининг мағзини чақа олмасак-да, ҳозир ҳамма уни оқлаш, ёқлаш билан овора. ТВ орқали Сульшер ишига тикиламану, Европа футбол тўйларида ўйинларни маза қилиб кузатаману, ичимда “аза очган” футболимиз дастидан “ўз дардимни айтиб йиғлайман”. Бошимизга ёғилгувчи мавсумий “кўчманчилик чанг-тўфонидан” асраниб уйда қолиб газеталарни ўқиган бўламану, тағин қайта бор термамиз ўртага ташлаган саволларга ўз жавобимни қидираман. Лекин жавоб тополмайман. Саволларга савол қўшилиб кета беради.

Сайтларга кира билмасам-да, уларни ўқий олмасам-да, интернетнинг борига шукр дейман. Айни сайтлару телеграмлар туфайли ёзганларим Сизларга етиб бормоқда, ЎЗИга шукр дейман. Интернетнинг борига шукр, минг шукр.

“Дастурхоним”нинг борига шукр қиламан. Уйдан чиқмаётган бўлсам-да, Осиё кубоги пайтида журналистларнинг ТВдаги қизғин суҳбатларида қатнаша олмаган бўлсам-да, ҳаммани хаёлан “дастурхонимга” таклиф қила оламан. Ҳамма билан сиртдан суҳбат қура оламан. Сиртқи “Дастурхон”имнинг борига шукр.

Эктор Купернинг борига шукрлар бўлсин. Унгача ҳеч бир бош мураббийнинг ишини бундай қизғин муҳокама қилмаган эдик. Купернинг термамиздаги фаолияти футболимиздаги ислоҳотлар даврига тўғри келгани учун шундай бўлмоқда. Ушбу бош мураббий ва унинг фаолияти ислоҳотларимизнинг мантиқий давоми бўлган сўз эркинлигини ўзида акс эттирмоқда. Ислоҳотларимиздаги нуқсонлар Купер ишида ҳам, терма фаолиятида ҳам ўз аксини топмоқда. Термамиз ҳаёти ислоҳотлар учун лакмус қоғози бўлмоқда. Купернинг борига шукр.

Сизнинг, азизларим, борингизга шукр. Сиз бўлмасангиз футбол қайда-ю, Купернинг кимга кераги бор эди? Менинг ёзувкашлигимда нима маъно бўларди? Қуруқ валдираш бўлар эди. Ҳаммаси сизлар учун. Ҳаммаси сизларни деб бўлмоқда. Ҳаммасига шукр. Борингизга шукр.

1. Зидан

Бобур Акмалов. Ҳасанали-ота, ишимизда ҳозиржавоблик асосий ўлчов-ку. Сиз доим кечикиб йўталасиз. Янги кун ҳаёти ва воқеалари ичидамиз. ОЧЛ саралаш ўйинларини ҳам кўрдик...

Ҳасанали Қодиров. Тўғри гап. Қаричилик. Тезкорлигим ёшликда қолиб кетган. Аслида ёшлигимда ҳам оғир карвон эдим. Лекин бошқа жиҳат ҳам бор. Эҳтирослар тиниб бўлгач, хотиржам фикрлашсак, тиллашсак, диллашсак бўлади.

Б.А. Албатта, бугун бош мавзу термамиз атрофида гиргиттон бўла қолсин. Шу билан бирга ҳеч кимни мавзу бўйича чеклаш ниятим йўқ. Ҳаёт давом этмоқда, футбол давом этмоқда. ОЧЛ гуруҳ ўйинлари саралашига старт берилди. Аввал “Пахтакор”да биринчи саралаш баҳсида “Эйр Форс”ни қабул қилиб ютдик (2:1). Кейин Амирликка бориб “Ан-Наср”ни ҳам ютдик. ОКМКни гакпирмай қўя қолай. Лекин, терма фаолияти эскирмас, доим долзарб мавзу бўлиб қола беради. Купернинг кўрсатган 4та ўйини ўзининг янгидан-янги танқидчиларини, таҳлилчиларини ўз атрофига торта беради.

Ҳ.Қ. Ҳозирча улар икки тоифага ажралиб қолишди, гўё. Қаҳрамон, Сиз, kun.uz’да уларнинг бирини “истеъфочилар” деб номлабсиз. Шунга кўра мен иккинчи тоифага Купер фаолиятининг хайрихоҳлари деб ном берсам бўлар экан-да? Ундай эмас. Дастурхонимиз атрофига бугун учинчи ё ўн бешинчи тоифани йиғмоқчи эмасмиз. Хоҳлаймизми-йўқми, истаймизми-йўқми Купер ЖЧ йўлланмаси курашида термамизга бош бўлади. Унинг истеъфоси масаласини кўтариб чиқа олмаймиз. Истеъфога чиқарсак, бемаънилик бўлади. Шу билан бирга, Куперга тарафкашлик хам қилмаймиз. Термамиз манфаати диққат марказимизда турсин. Шундай экан, мазкур икки хил бир-бирига қарши чиқишлар бир кунлик гаплардир. Эрта кунимиз учун 4та ўйин сабоғини аниқлаб олайлик. Шуниси муҳимроқ. Ҳар бир ўйин алоҳида кўринишга эга бўлди.

Абдураҳим Абдураҳмонов. Термамизнинг аниқ-тиниқ ўйин услуби йўқлиги бизни хавотирга солаётган эди. Очиғи, термамизнинг қитъа чемпионатида яхши иштирок этишига унчалик ишонмагандик. Умид қилгандик, кутгандик, аммо ишонмагандик, барибир (“Аср футболи”. №4, 2-б.)

Б.А. Узр, гапингизни бўлдим. Ҳозир статистика рақамларидан қатъий назар, нимчорак натижасидан қатъий назар, расмий назарга, расмий эътирофга эргашиб Эктор Куперга ишонмоқдамиз. Ишонишга мойилроқ бўлиб қолдик. Шуниси ҳаммага қулайроқми, дейман. Давом этинг.

А.А. Гапимни тугатдим.

Ҳ.Қ. Нафақат Сиз Абдураҳим, бутун футбол оммаси ишонмаган эди. Ҳозир ҳам дилдан ишонувчилар кам. Футболчиларда ҳам ишонч бошида тўлиқ эмас эди. Бу ҳол биринчи ўйин сийратига таъсир қилмай қолмади. Купер эса, хотиржамлик билан ўзига ишониб ўз ишини қила берди. Камчиликларни ўйин сайин кузата берди. Ўйинни тузата берди.

Темур Кападзе. Уммонга қарши учрашувдан олдин футболчиларимизнинг ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида кўп гапирилди. Бу эса, баҳс мобайнида билиниб қолди. Бир-бирини тушуниб ўйнашда кўп хатоларга йўл қўйишди («Ф.Э.», №6, 12-б.).

Ҳ.Қ. Терма таркибини ўзи учун аниқлаб олгунга қадар Купер ўртоқлик ўйинларини уюштирди. Туркиядаги йиғинда ўйин устида ишлар экан, жангу-жадалнинг ўзи тугул ҳиди ҳам бўлмайдиган, 8та ўйинчи алмашадиган ўртоқлашувларнинг унга кераги бўлмай қолди. Темур, Сиз эътибор берган бир-иккита узатмаларнинг хато кетгани ҳал қилувчи хато бўлгани йўқ. Хато, нуқсонлар бошқа сабабдан бўлган.

Б.А. Темуржон, биласизми, Сиз футбол тарғиботига янги нафас олиб кирдингиз. Сиздан олдин бизнинг ОАВмизда собиқ футболчилар, ё мутасаддилар, ё бошқа мутахассислар ўйин анализи билан давлат тилида сўзлаб чиқишмас эди. Европада жуда кўп футболчилар майдондаги фаолиятидан сўнг ТВда аналитик бўлиб ишлашади. Бизда бу соҳада Сиз биринчи бўлдингиз. Бардавом бўлсин. Онда-сонда афсонамиз бўлган Абдураимовнинг чиқишларини ҳисобга олмадим.

Ҳ.Қ. Купер кўнгли тўқ одам экан. Бугунги терма билан нима қилиш мумкин бўлса, нимани лозим топса шуни қилмоқда. Энг аввало, у янги ўйин услубини яратмоқда. Ҳали тўлиқ ярата олгани йўқ. Янги тактикани эмас, Янги услубни яратмоқда. Янги ўйин элементлари кўриниб қолмоқда. Тўртта ўйинда ўйин борасида тўрт хил вазифани ўз олдига қўйди. Буни ўзи билади. Масалан, Липпи Хитой термаси билан бир йилча ишлади. ЖЧ-2018 йўлида жамоа билан муҳим расмий ўйинларни ўзи ўтказган эди. Шундан келиб чиқиб айтсам, янги ўйинни яратишга вақт етарли эди. Биз янги ўйинни кўрмадик. Қилган иши нима бўлди? Ўйин сифатини бир оз оширди, холос. Фикримни Сизга тушунтиришга ҳаракат қиламан.

Масалан, Гвардиоланинг бултурги ўйини эскириб бўлди. У янгиттан бошқа бир ўйинни яратиши керак. Буни у ўйламаяпти ҳам. Майда ўта тезкор оширмалар билан тўпга эгалик қилиш, чап ва ўнг қанотлардан ёриб ўтиш, ўткир зарбалар билан марказга ошириш ва яқин масофадан гол уриш. Гвардиола шу ўйин билан АПЛни ютиши мумкиндир балким, лекин бу йил ҳам ЕЧЛни юта олмайди. Бу аниқ. Демоқчиманки, Гвардиола эски ўйин матосига қўшимча қилиб яна бир-икки бўёқ берганидан кўра, янги ўйин тасвирини яратиши керак.

2017-2018 йилги мавсум бошида Зидан ўз олдида янги ўйин яратиш вазифаси турганини тушунди. Баъзи ўйинларга қўшиб Ла-Лигани ҳам бой бериб бўлса-да, “Реал” янгича ўйнай бошлади. Натижада Зидан ўз жамоаси билан учинчи марта кетма-кет ЕЧЛ ғолиби бўлди. Бугун ҳам Зидан яратган ўша ўйин тасвири мева бермоқда. ЕЧЛнинг нимчорагида Аяксга қарши ўйинини эсланг. “Реал”нинг қайта тикланишида ўша ўйин асқотяпти.

Мавзуга, ОК-2019га қайтайлик. Масалан, Вьетнам ва Қатар жамоаларининг ижрочилар савияси ҳар хил даражада бўлса-да, ҳар бири Амирликка янги ўйинни пишиқ-пухта қилиб олиб келишибди. Мен янги ўйин тасвирини, масалан, Хитой термасида ва ўз ўйинимизда кўрмадим. Биз интизомли футбол ўйнашга интилдик, холос.

 

Давоми бор.

Киритилган сана: 26.02.2019 14:38. Ўкилди: 10416 марта.
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.