Бугун 11 октябрь, 2026 йил, якшанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11895 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 11.10.2026

      07:00 Д/ф "Месси".
      08:00 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      10:00 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      14:00 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      15:55 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      17:55 LIVE Чемпионат Италии. "Лечче" - "Болонья". Прямая трансляция.
      20:00 "Наши иностранцы".
      20:30 "Непобедимый".
      20:55 LIVE Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор". Прямая трансляция.
      22:55 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      01:00 "Бесконечная история". "1998 год".
      01:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс". Прямая трансляция.
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Мирасол". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 11.10.2026

      05:25 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
      07:00 LIVE Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины. Прямая трансляция.
      11:45 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1.
      13:15 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Кубок России "Суперфинал РДС" на автодроме "Нижегородское кольцо".
      14:10 Д/ф "Бобби Робсон. Больше, чем тренер".
      16:10 "Эволюция спорта".
      16:40 Дзюдо. Чемпионат мира в Азербайджане.
      18:30 "Вы это видели".
      19:25 LIVE Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2. Прямая трансляция.
      20:45 "Лучшие из лучших".
      21:10 Дзюдо. Чемпионат мира в Азербайджане.
      22:55 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины.
      03:55 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 11.10.2026

      08:00 Профессиональный бокс. Оскар Де Ла Хойя против Бернарда Хопкинса. Бой за титул абсолютного чемпиона мира в среднем весе.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      09:55 LIVE Хоккей с мячом. Кубок России. Финал. "Динамо" (Москва) - "СКА-Нефтяник" (Хабаровск). Прямая трансляция.
      12:15 "Формула-1. Гаснут огни".
      12:45 Новости.
      12:50 Все на Матч! Прямой эфир.
      13:25 LIVE Регби. Чемпионат России. 1/2 финала. "Енисей-СТМ" (Красноярск) - "Стрела-Ак Барс" (Казань). Прямая трансляция.
      15:25 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Комо" - "Рома". Прямая трансляция.
      17:30 Новости.
      17:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:35 LIVE Дзюдо. Чемпионат мира в Азербайджане. Прямая трансляция.
      20:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:15 LIVE Футбол. Альфа-Банк Российская Премьер-Лига. 10-й тур. "Рубин" (Казань) - "Динамо" (Москва). Прямая трансляция.
      23:35 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Кальяри" - "Ювентус". Прямая трансляция.
      01:45 После футбола с Георгием Черданцевым.
      03:00 Новости.
      03:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      04:00 Д/ф "Бобби Робсон. Больше, чем тренер".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 11.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      08:00 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      09:30 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      11:30 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Наннапе, Австралия. Женщины.
      12:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      14:00 Снукер. Открытый чемпионат Шэньчжэня в Китае. Финал. Сессия 2.
      16:00 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      17:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Наннапе, Австралия. Мужчины.
      18:00 LIVE Велоспорт. Париж-Тур во Франции. Прямая трансляция.
      20:15 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      21:15 Снукер. Открытый чемпионат Шэньчжэня в Китае. Финал. Сессия 2.
      23:00 Велоспорт. Париж-Тур во Франции.
      00:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Наннапе, Австралия. Мужчины.
      01:00 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Шэньчжэня в Китае. Финал. Сессия 2.
      04:30 Велошоссе. Чемпионат мира в Монреале, Канада. Мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
  • ФАЗА6-ТВканал
    • Сана: 11.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Октябрь, 2026
Д С Ч П Ж Ш Я
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Эски гапни судраш

Баҳо:
+0; -0

Қаерга бормай, ким билан учрашмай менга ҳамма бир хил савол бермоқда. “Энди нима бўлади? Жаҳонга чиқа оламизми? Бабаян кетадими?” Менинг ишқибозлигимни билганлар, билмаганлар футболни назарга илганлар, илмаганлар, оғзида шу савол. Биргина савол. Ҳамманинг кўнглида ватан туйғуси бор-да. Буни инкор этиб бўлмайди. Ҳамма  жаҳонга чиқишимизни хоҳламоқда. Мени футбол жинниси деб, менга паст назар бўлиб, ҳаётимни алҳазар, пастёзар қилиб юрган танишларим ҳам шу кунлари менга ҳамдардлик билдириб термамизга жонкуярлик қилишмоқда. Қайғу барчамизни бирлаштириб юборган.

ТВ орқали Зафар Қосимов, Норбек Ниёзов “ГОЛ” кўрсатувида чиқиш қилишди. ФИФА кўрсатувида ҳам шу нарса бош мавзу.  Термамизнинг ҳозирги ҳолатини ҳар томондан ёритишмоқда. Фақат термамизга масъул одамлар халқ билан мулоқот қилишмайди, ҳеч ким билан нечундир ҳамдард бўлишмайди. Толқон чайнагандай жим туришибди. Қаердадир юришибди. Юртимизда бу йил урф бўлган, мажбурий бўлган, одат тусини олган халқ билан мулоқот қилиш ЎФФ раҳбариятига тегишли эмас экан. Бутун юртимизнинг бу йилги ҳаётини шу ном билан атасакда, йил бўйи бир марта ҳам футбол раҳбариятидан ҳеч ким халқ билан мулоқот уюштирмади. Ҳамманинг улардан ҳафсаласи пир бўлган. Мутасаддилар Бабаян ёшлар ўйинини барбод қилганидан кейин ҳам жим туришган эди. Ҳозир улар нега жим?

Шундай ҳолатда ЎФФ  расмий баёнот билан чиқди. Ниҳоят ҳамма кутган воқеа содир бўлди. ЎФФ раҳбарияти халқ билан жонли мулоқат уюштиришини эълон қилди.

ЎФФнинг расмий баёнотини қизиқиб ўқиб чиқдим. Унинг матнини Санжар Ризаев ЎФФ бош котиби Сардор Раҳматуллаев топшириғи бўйича ёзиб чиққандир, балким. Кимдир, қайсидир журналист ёзиб берган, албатта. Баёнотда раҳбарият термамиз ҳолатига ҳеч қандай баҳо бермаган. Терма атрофидаги вазиятни шарҳлаб чиқмаган. Термамизнинг бугунги оғир ҳолатидан келиб чиқиб, қолган икки ўйинда ғалаба қозониш учун қандайдир қатъий чора кўришини айтмаган ҳам. Воқеликни хаспўшлаш учун, хўжа кўрсинга, хўжа ўқиши учун қўл учида ёзилган баёнот бўлди.  Эртаси куни жонли мулоқот худди шундай хўжа кўрсинга хўжалар, аслзодалар билан фақир кирмас даргоҳда ўтказилди.

Вазиятни андавалаш бўлди. Йўқ, расмий баёнот устидан чаплама сувоқ бўлди. Ғадир-будирларни силлиқлаб кўрсатиш саҳнаси бўлди. Аҳрол Иноятов мулоқотга келишини тушунаман. Оқ қорани келиштириш ролини яхши бажариб юрибди. Бу саҳнада Рўзиқул Бердиевга нима бор эди, билмадим. Баёнотга қайтаман. Раҳбарият “Миллий термамиз кейинги тақдири ҳақидаги баҳс ва мунозараларни... жуда яхши тушуниб турибди” экан. (гапда маъно йўқ). Матн муаллифи мени кечирсин, ишқибозлар ушбу кунлар, масалан, жаҳон конфедерациялар кубоги мусобақаси ҳақида “баҳс ва мунозаралар” қилишмоқда. Миллий термамиз ҳақида эса, Ўзбекистоннинг бутун футбол оммаси, юртимизнинг барча халқи қай-ғур-моқ-да.  “Баҳс” эмиш. Федерациямиз қароргоҳидагилар балким, термамиз ҳақида салқин хоналарга кириб олиб бир-бири билан “баҳс” бойлашиб юришгандир. Термамизнинг ҳозирги ҳолати, бугунги ҳаёти улар учун оддий бир ишхона ҳаётидир, ЎФФ, ТЖМ улар учун ойлик олиб ишлайдиган жойдир. Биз учун Миллий терма жамоамиз Ватан рамзидир. Юрт шаънидир.

“Хавотирли фикрларга ҳурмат сақлаган ҳолда” Бабаянга яна икки ой мухлат беришибди. Фоссатти ва Штилике каби мураббийлик маҳорати бўйича пойгада замонавий русмдаги автомобилга қиёслаш мумкин бўлганлар кучлироғига алмаштирилди. 2 ой етарли мухлат-да. Бизга келган Хоугтон бир ҳафта ичида янги ўйин яратгани эсимда. 2 ойлик пойгада бизнинг Раҳбарият маҳорат бобида қиёсан запорожецга тенг келадиган Бабаянга ўз ишини “охирига етказиб қўйиш учун имконият беради.” Яна 2 ой тариллаши керакми бизнинг “шалоғи чиққан мошина”?! Раҳбарият мулоқот пайтида ушбу “Запорожец” учун зўр шароитли “гараж” қуриб бердик деб мақтанишдан нега уялишмади.

Коса синиб бўлгач, 5 сентябрда чора кўрилар эмиш. ТЖМ ишига чега қўйилар эмиш. ЎФФнинг узлуксиз фаолият юргазиб келаётган ижроия қўмитаси бор эканми, азизларим? Улар кимлар? Ушбу қўмитанинг Бюроси бор эканми? Улар кимлар? Хонам тўрига уларнинг суратини осиб қўяй. Ўша Бюронинг қарори экан-да сентябрда кўриб чиқилар қатъий “чоралар”.

Муҳтарам жаноби Бюро, Сизни шундай деб аташга ижозат беринг, Липпи Хитой Миллий Термаси ўйини даражасини янги поғонага кўтариш учун, давлат режасини тузиб чиқиб уни амалга ошира бошлаганига қанча бўлди? Валақлаб ичиб-чекиб юришни 5 сентябрда ташлайман, деб аҳд қилган бетаъсир, бетарбия боланинг ваъдавозлигига ўхшаб қолди-ку бу гапларингиз. Ахир мундиал йўлида ҳал қилувчи иккита расмий жанговор ўйин даражаси кейин қачондир ўтказилажак 20та ўртоқлик ўйинидан баланд-ку. Жаҳонга чиқсак-чиқмасак, янги бош мураббий учун бўлажак 2та жанглар-жанги жуда фойдали бўлар эди-ку. Шунга аминманки, сентябрда ҳам Миллий термамиз ўйинини ўстирар чорасини, футболимизни равнақ йўлига олиб чиқар чорасини кўрмайсиз. Буни истамайсиз ҳам. Жаҳонга чиқиб узоқ давомли қарсаклар эшитишни истайсизлар. Ўйинимиз даражасини ўстириш йўлидаги машаққатлар эмас, мақтовлар сизлар учун муҳим. Ўйинимиз ўхшамай қолса, айбдор қидирасиз. Муайян шахси, юзи, номи, шаъни, номуси бўлмаган қандайдир эски Бюро-акамиз айбдор топилади. Ва у янгиланади. Оғзи шалоқ фанатлар Бабаянни ҳақоратга кўмиб ташлашади.

Мўжиза содир бўлармикан деб умид қилган Бабаян Эрон ўйинидан олдин жаҳон чемпиони бўлган спортчиларимизнинг дуосини олган эди. Фойда бермади. Сиз, Бюро-ака, ҳеч нарса қилмасдан, жон куйдирмасдан, ақл ишлатмасдан, ҳатто баёнот матнини ҳам қўл учида ёзиб икки ой ичида Бабаяндан нимани кутмоқдасиз? Бюро-ака, Сизнинг борингиз шу бўлса, икки ойдан кейин Бабаян борим шу демайди. “Боримиз шу” дейди. Ёшлар билан айтган шундай гапи Сизга камлик қилган экан. Сизга ёқиб қолган экан. Ёки Сиз ҳам мўжиза истаб қолдингизми? Олма пиш, оғзимга тушми? Мўжизани чол ибн Ҳаттоб соқолидан кутинг.

Эртаси куни Бабаян халқ билан бўлган жонли мулоқотга келмади. Унинг ҳолати оғир. Кейруш зарбасидан оғзи-бурни қонаб кетган бўлса-да, ўзига тўғри баҳо бера олмаяпти, чоғи. Қачон, қанча тошни елкасига олишни Руслан Нуриддинов яхши билади. Самвел Бабаян-чи? Москвадан келиб ўзининг имкониятларини тўғри баҳолаб истеъфо берармикан? Билмайман?

Аҳволининг драматик зирқираши менга номаълум. Унинг ҳозирга бир кунлик ҳаёти ҳақида ёзар бўлсам, юзта бадиҳага сиғмайди.

Шу пайт оддий матбуот котибининг апрелда бўлиб ўтган бир неча кунлик ҳаётига,  воқеаларнинг драматизмига мен шоҳид бўлган эдим. Энг муҳими бу воқеада журналистнинг ўз ҳолатига, бўлиб ўтган воқеликка таҳлилий баҳо бера олганидан хурсанд бўлган эдим. Бабаян-чи? Унинг руҳий кечинмалари қандай бўлмоқда?  Ўз аҳволига объектив баҳо бера олмоқдами? Буни ҳеч ким билмайди. Бабаяннинг ички руҳий ҳаёти мен учун ноаён. Бўлажак икки ойлик кечинмалари ўз олдида нопаён. Буларнинг ҳаммаси ишқибозлар олдида нобаён бўлиб қолмоқда. Нобаён. ЎЗИ билгувчи.

Шундай экан билган, гувоҳи бўлган баёнимни, илгари ёзган “баёзимни” Сизга, азизларим, етказмоқдаман. Қизиқарли бўлса  ўқиб чиқарсиз, балким. Балким, термамиз оғриқларидан бир оз чалғирсиз.

Азизларим, Жаҳонга чиқолмасак, кимнидир айблашга, ҳақоратга кўмиб ташлашга олғирсиз, олғир. Чиқиб қолсак, бир-бирингизни мақтовга кўмиб ташлайсиз. Ҳозирги ҳолатга Сиз ҳам, мен ҳам айбдормиз. Шу ҳолатга йўл қўйиб берганимиз учун айбдормиз. Мутасаддилар, раҳбарият ходимлари сентябрда иш жойини ёппасига алмаштиришмоқчи. Бошқа шинам хоналарга кўчишмоқчи. Сизу биз эса, термамиз билан тешик тоғора олдида қолиб кета берамиз. Ҳаммаси эски ҳаммом-эски тослигича қола беради. Энг ачинарлиси шу.

Киритилган сана: 24.06.2017 14:18. Ўкилди: 7935 марта.
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.