Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11895 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.10.2026

      05:20 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      06:00 Д/ф "Беккенбауэр - король".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      12:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      15:15 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      17:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Касымпаша".
      19:15 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      20:30 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор".
      22:30 Журнал Чемпионата Бразилии.
      23:00 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      01:00 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      01:40 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      03:40 Журнал Чемпионата Бразилии.
      04:10 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.10.2026

      05:40 "Страна спортивная".
      05:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      07:35 "Лучшие из лучших".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Классический лук.
      10:10 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 1.
      11:15 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 2.
      12:20 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Квалификация.
      14:40 "Страна спортивная".
      14:55 "Эволюция спорта".
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 "Страна спортивная".
      17:30 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
      18:55 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1.
      20:30 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      22:00 "Лучшие из лучших".
      22:30 Д/с "Зенит навсегда".
      00:50 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 3.
      01:50 "Эволюция спорта".
      02:20 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 4.
      03:25 "Династия". Коростелёвы-Мориловы.
      03:55 Велотрек. Чемпионат мира в Китае.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.10.2026

      05:55 Новости.
      06:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины.
      08:00 "Эволюция спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 Футбол. Чемпионат мира 2026. 1/8 финала. Аргентина - Египет.
      13:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 Специальный репортаж.
      14:45 Новости.
      14:50 "Чемпионы на все времена". Александр Дитятин.
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 Новости.
      17:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:00 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Крылья Советов" (Самара) - "Балтика" (Калининградская область). Прямая трансляция.
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Динамо" (Махачкала) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. ЦСКА (Москва) - "Ростов" (Ростов-на-Дону). Прямая трансляция.
      01:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:20 Футбол. Чемпионат Италии. Обзор тура.
      03:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      08:00 Велоспорт. Тур Энеко. Пролог. Женщины, мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      10:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      11:30 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      13:35 LIVE Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      15:15 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      16:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      17:20 LIVE Велоспорт. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Тур Венето в Италии. Прямая трансляция.
      19:45 Велотрек. Чемпионат мира в Шанхае, Китай. День 1.
      21:15 Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1.
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 10 в Гуйяне, Китай. Скоростная эстафета. Финалы.
      23:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал. День 2. Сессия 2.
      00:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      01:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      04:30 Автоспорт. WEC. Этап 3. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
  • ФАЗА6-ТВканал
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Октябрь, 2026
Д С Ч П Ж Ш Я
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

4-қисм. Замонлар чоғишмаси (ёки Асқар Толибжонов билан хаёлий суҳбат)

Баҳо:
+0; -0

ТАН ОЛДИ НИҲОЯТ, ЛЕКИН.....
Азизларим, хос суҳбатларда журналист қандай савол бермасин доим чучмал, мужмал, лекин, чиройли гапирувчи Асқаржон билан чойхонада унинг яқин одами бўлиб гаплашмоқдамиз, дейлик. У шахсий фикрини хеч қачон очиқ изҳор этмагани учун шундай фараз қилмоқдаман. У чойхонада менга мард эътирозлари билан жавоб бермоқда дейлик. “Ушбу ОЧ-2014 (U-22) жаҳонга йўлланма бермайди, бир ярим ой йиғин ўтказиб нима қиламиз, барибир олимпиадага анча вақт бор. Жамоамиз бу таркиб билан кейинги мусобақаларда қатнашмайди” дейиши мумкин. “Саудия бир ярим ой тайёргарлик кўрди. Бошқалар ҳам шундай қилишди”, десангиз, “уларда молиявий шароит бошқа, ўз мақсадлари бордир. Биз ўйинчиларни яна бир марта кўрикдан ўтказиб олдик. Бугунги ўйин ҳолатимиздан фожеа ясамайлик”, дейиши мумкин. Сиз ҳам шундай фикрдамисиз, азизларим?

Мен бундай фикрдан жуда йироқман. Асқаржон Толибжонов бу йил термамиз учун бешта ўртоқлик учрашувини ташкил қилмоқчимиз деб, фахрланиб гапирди қай бир куни. Эътибор беринг, ўртоқлик ўйинларида ҳам, саккизталаб ўйинчи алмаштириладиган ўйинларда ҳам, рақобат жанговар бўлмайдиган ўйинларда ҳам таркибни ва ўйин тасвирини созлаш учун яхши шароит пайдо бўлишини ниҳоят тан олмоқда. Бразилия Мундиали йўлида ҳали буни тан олмасмиди? Бунга ақли энди етипти-да. Шундай бўлса, нега жанговар турнирни менсимади? 6та ўртоқлик ўйинни эмас, тайёр 6та жанговар ўйинни менсимади. Қанча ваъда бермасин, Миллий термамиз учун қанча уринмасин, бу йил барибир бешта ўртоқлик ўйинини ҳал қилиб бера олмаса керак. Бу енгил иш эмас. Шуни била туриб, нега тайёр турнирни, Маскат-2014ни инкор этди. Йўқ, Маскатни инкор этмади. Ҳамдўстлик кубоги турниридан воз кечган эди, уни инкор этиб. Маскатга келсак, у Маскатни уйқусираб ўтказди.

Бу мусобақа миллий терма жамоамиз учун бўлмагани туфайлими? Ундай бўлса, икки сўзнинг бирида асосий эътиборни ёшларга қаратмоқдамиз деяпган раҳбариятни қандай тушунишим керак? Нега миллий терма жамоамизнинг энг яқин ўринбосарлари олдига Осиё чемпионати турнирида олти ўйинда жанг қилиб, тажриба орттиришни асосий мақсад қилиб қўймадик? Мақсудов ҳам, Евстафеев ҳам сафар олдидан тил учида, одатга мувофиқ йигитлар кўнглини чўктирмаслик учун шундай мақсад қўйганмиз, деб айтишди. Улар ўйин тасвирини созламай туриб, олдинги ўйин даражасига чиқмасдан туриб, эскирган ўйинни янгиламасдан туриб катта мақсад қўйиб бўлмаслигини, албатта, тушунишар эди. Уларда нима айб? Улар нима қилсин? Бундай бўлса-бўларчилик шароитига чидолмасдан ўз ишидан, мураббийликдан бош тортишсинми? Қанча малакали мураббийлар ишсиз юрган бир пайтда-я? Тарихда бўлмаган нарса. Улар Европада танилган чет эллик мураббийлар эмаски, Раҳбарият олдига шарт қўишса. Мураббийлик ишида уларга раҳбар ёт деса ётишади, тур деса туришади.

ДАРВОЗАДА ЎЗИ ТУРСИН
Бу гапларимга ҳам Толибжонов очиқ ойдин мард эътирозларини айтди дейлик. “Ноябрда шуғулланишни бошлаб январь ойида юқори ўйин формасига чиқиб бўлмайди, об-ҳаво шароитимиз тўғри келмайди. Январь ойида футболчининг жисмоний-функционал параметрини энг юқори чўққига чиқарсак, табиий равишда кейин пасайиш бўлади. Марказий ва узоқ шарқ футболи учун январь ноқулай бўлгани учун, ярим финалга учта араб футболининг вакиллари чиқишди”, дейиши мумкин. Бу нима дегани? Баҳона излашдан бошқа нарса эмас. Доҳада бўлиб ўтган ОК-2011да бунга эришган эдик-ку. Ўзи ҳам ўша ерда бор эди. Гувоҳи, иштирокчиси бўлган. Ижодкори бўлганми ё маъмури бўлганмиди, бунисини билмадим. Бир нарса дея олмайман. Ўшанда тарихимизда биринчи марта ярим финалга чиқиб, янги саҳифани очган эдик.

Тағин мард эътирозга зорман. Шу айтганимга жавобан “Ёшлар билан Дубайда, ё Туркияда бир ой йиғин ўтказиб қанча пул сарф қилсагу, кейин ОЧ-2014(U-22)дан сўнг бу жамоа тарқаб кетса, ўзи янги турнир бўлса, молиявий томондан хўжасизлик бўлмайдими?”, - деган тутириқсиз гапларни эшитсам, қайнаб кетишим аниқ. Юрт шаъни-чи? Майли Асқаржон “профессионал”, бундай гаплар кетмайди, унга таъсир қилмайди. Яхши, етарли тайёргарлик кўрмасдан майдонга тушган йигитлар ўрнига ўзини қўйсин, йўқ, Акмал Турсунбоев ўрнига дарвозада ўзи турсин эди. Нимани ҳис қиларди? Майли ҳиссиёт гапларимиз ҳам кетмайди. Бундай товушлар унинг қулоғига етмайди.

Европа ёшлари ҳар гал катта акалари ўйинини турнирга кўтариб келишади. Ксерокопиянинг ўзи бўлади. Бизнинг ёшлар учун ксерокопия қилишга катталарда тузукроқ нарсанинг ўзи йўқ. Шунинг учун МТЖда йўқ нарсани, акалари ҳали эриша олмаган ўйинни кўрсатишди. Мундиалларга янги ўйин тасвири билан келишди. Бизнинг МТЖда эса, маълум бир ўйин тасвири йўқ. Гол уриш моделлари ҳам ишлаб чиқилмаган. МТЖ футболчилари ўз ўйинлари билан бир нима кўрсатиб қолишса-қолишарди. Қолишмаса ўйин йўқ! Миллий термада хар бир футболчига маълум бир янги нотада футбол ўйнашни тавсия қила билмаймиз. Евстафеев ҳам, Аҳмаджон Мусаев ҳам, Дилшод Нуралиев ҳам ўз ўйин тасвири билан йигитларни майдонга туширишар эди. Кези келганда бу тасвирларни шарҳлаб берарман. Бунда Толибжоновнинг ҳам ҳиссаси бордир, ахир. Буни эътироф этайлик. Катта меҳнат қилиб қўйганмиз. Хўш, шундан кейин нима қиляпмиз? Давоми борми? Давомида мажлислар, олқишларми? Нишон тақишларми? Ундан кейин болалар тақдирига қўл силтаб, уларни клубларга тарқатиб юборишми?

ЗИММАДАГИ ЮКЛАР ТУРЛИЧА
Махсталиев ўсмирлик пайтида Мексикада жаҳон даражасига лойиқ ўйин кўрсатган эди. Ҳозир у Осиё даражасида ҳам ўйин кўрсата олмаяпти. Ўйинида ҳеч қандай ўсиш кузатилмади. Мундиалда Темир Ҳакимов ўйинини кўриб, бизда илгари бўлмаган буюк марказий хужумчи туғиляпти деган эдим. Келгусида унинг ўйинини Белановга ўхшатганлар бўлади, деб ўйлар эдим. Шундай ўйин куртаги ғижимланиб кетди. У ҳатто Ўзбекстон даражасида ҳам ўйин кўрсата олмаяпти. Бошқаларда ҳам шу аҳвол. Ўзбекистон даражасидан нарига ўтишмади. Ёшларга сарф қилинган катта молиявий харажатлар увол эмасми? Буни ҳам эътироф этайлик. Куни кеча қоқилиб қайтган турнирга катта таёргарлик кўриб, финалгача қаттиқ жанг қилганимизда эди, ёшларнинг ўйини янада ўсиб шаклланиб қолар эди-ку.

Чемпионатимизда ички ўйинлар даражаси паст бўлгач, нажодкоримиз мана шундай турнирлар эмасми? Бу турнирларда мураббийлар маҳоратида ҳам ўсишни таъминлаш мумкин. Бундан ҳам мосуво бўлдик. Хитойликлар бизга гол уриб олишганидан кейин ҳужум бошлашимизга қаршилик кўрсатишмади. Бизни ўз майдонида кутиб ола бошлади. Темп пасайди. Бундай ҳолатда бизнинг ўйинимиз жонланиб, кучайиб кетди. Ироқликлар бизга қарши бошқача ўйнашди. Тўпни олдириб қўйгач, бутун майдон бўйлаб зич ҳимояланишни йўлга қўйишди. Майдон марказидан нарига бизни ўтказишмади. Биз ўз тарафимизда қанотдан қанотга тўп ўтказиб, олдинга қараб оширишда тезланиш ололмаган ўйинчига, ё тўхтаб қолган, ёки ёпиқ ўйинчига тўп ошириб зарбдор вазиятга чиқа олмай, тўпни олдириб қўярдик. Уни қайтариб олишга яна куч ишлатиб юрардик. Улар тўпни олиб қўйгач, шиддат билан ҳужум бошлашар эди. Чунки бизнинг майдонимизда бўш масофалар кўп бўлар эди. Уларда ҳужум қилиш моделлари олдиндан тайёр эди. Улар бизга урган биринчи голни эсланг. Рақиб марказдан етиб келиб гол урди-я.

Шуҳрат Мақсудов мағлубиятимизга омадсизликни сабаб қилиб кўрсатди. Аксинча, омадимиз бор экан. Бўлмаганида, катта ҳисоб билан ютқазган бўлар эдик. Санаганларимни Шуҳратжон мендан яхшироқ кўриб турибди. Бир ярим ой муҳлат берганимизда машғулот ва назорат ўйинларида футболимизга хос бундай нуқсонларни енгиб, клубларга-ю миллий термамизга намуна бўлар даражада ўйин кўрсата олар эди. Яхши тайёргарлик кўрганимизда биз Ироқниям, Саудияни ҳам юта олар эдик. Мураббийлар маҳорати ҳам ўсар эди. Нега бундай имкониятдан воз кечдик?

ТЖМ раҳбарини ҳеч тушуна олмаётибман. Ёки у ўз зиммасидаги элементар вазифаларни бажариши билан, мажлисларда қатнашиши билан, ойлигини оқлаб юриши билан фаолиятини чеклаб олганми? Хизмати фақат шуми? Орзу ҳаваси-чи? Унинг орзулари фақат шахсий ҳаётига тегишлими? Шундай бўлса, бошқа бир нарсани тан олсин. Маскатда майдонга тушган ҳар бир йигит зиммасига майдонда ўз чизиғида футбол ўйнаш, мураббий топшириғини бажариш каби қатор вазифалардан ташқари ўзининг футболчилик шаъни, терма жамоа шаъни, Ўзбекистон шаъни юклатилган эди. Ҳар кимнинг ўз зиммадаги юки ҳар хил бўлар экан.

САРОБ БЎЛИБ ЧИҚДИМИ?
Мен Асқаржонни тушуна олмаётибман, деб айтдим. Яна бир уриниб кўрай. ТЖМ ёшларимизга, эртанги кунимизга катта эътибор қаратди. Жуда кўп куч, вақт, пул сарф қилди. Сезиларли натижаларга эришди. Ҳозирги ёшлар ўйини Аҳмад Убайдуллаев бошчилигидаги ёшларнинг ўйинидан фарқ қилади. Буни кўр ҳам кўриб турибди. Буларнинг ҳаммаси нима учун қилинди? Ҳисобот учун хўжа кўрсинга қилиндими? Мажлислар қуриб, олқишлар олиш учунми? Хулосам туҳмат бўлса, мени тузатинг. Мексикада ўйнаган ўсмирларнинг ёши вояга етгач, ўйин маҳорати Миллий термамиз бўсағасига етиб келгач, нега улардан юз ўгирдик, нега ёшларга қўл силтадик. Тайёр маҳорат турнирини бой бердик. Нега? Нега ўсиш темпини тўхтатдик? Ахир улар клубларга қайтгач, қусурли чемпионатимизнинг мажруҳ ўйинларида терма машғулотларида чарақлаб юзага чиққан, футбол жангларида ўсиб-улғайган ўйин маҳорати ўсишдан тўхтайди-ку. Ўзбекистон даражасида қолиб кетади-ку. Кўпчилиги “Пахтакор”га қайтишади. Ушбу жамоада “режиссёр” ҳамда “сценарист” хизматларидан тежамкорлик мақсадида, қўғирчоқбозлик жонга тегиб, уларни сохта лавозимлар деб воз кечилган. Ҳамма ишларни даромад топишнинг энг катта устаси ҳисобланган “труппа директори” бажаради. “Сценарист” ҳам, “режиссёр” ҳам ўзи бўлади (илгари ҳам шундай бўлиб келган).

ЎФФ раҳбарияти Чемпионатимиз савиясига қайғурмаса, унда янгиликларга қўл урмаса, ёки уролмаса, бор эътиборини чемпионатимиз савиясига эмас, ёшлар термасига қаратмоқда экан-да деган эдим. Сиёсий вазият сабаб ҳали ўзининг тузуккина футбол чемпионатига эга бўлмаган Ироқнинг йўлидан, Уларнинг Афина Олимпиадасида совриндор бўлган ёшлар термаси, ҳамда ОЧ-2007да ғолиб бўлган катталар термаси йўлидан бормоқдамиз, деб хулоса чиқарган эдим. Хулосаларим сароб бўлиб чиқди. Футболимиз равнақи учун эмас, балки кимгадир яхши кўриниш учун, кимдир қаердадир савлатлироқ кўриниши учун, хўжа кўрсинга қилинган эканда бу ишлар. Бунай турнирларда довдираб юришимиз, беътасир туришимиз гўрсўхталик бўлмайдими? Мен Асқаржонни тушунолмай қолдим.

ЗОРЛАНИБ ТАНБУР ЧАЛИШ
Майли, мен уни тушунмасам-да, У мени тушунармикан? Мен ҳам отаман, буваман. Кўп ўтмай навара тўйини кўрсам дейман. Мен ҳам оддий одамман. Оила бахти билан яшайман. Лекин у киши шуни билсин-ки, мен ишқибозман. Эллик йилдан бери футболимизга тикиламан. Футболимиз ривожини орзу қиламан. Ҳуррият замонига етиб келдик. Ҳатто мен оддий ишқибоз ҳолимга қарамасдан ҳуррият ва футболимиз равнақига ҳисса қўша олмоқдаман. Оддийгина қурувчи бўла туриб, журналистлар сафига кириб, мақола ёзмоқдаман. Мансабдорлар наздида баландпарвоз гаплар билан ақлдан озмоқдаман.

Асқаржон Толибжонов ёзганларимни ўқимайди. Юзлаб сал бошқачароқ Асқаржонлар ўқиб мани изза қилишади. Ақлини еган чол беҳудага ёзиб, беҳудага йиғлаб юрибди деб. Барибир ҳаммаси зое кетади деб. Ёзганлари барибир эшшакнинг қулоғига танбур чертганчалик бўлмайди деб. Унчалик эмас. Минглаб ишқибозлар дардига дармон бўляпман. Ҳамдард сўз айта оляпман. Ошкор айтилган ҳурфикр сўзим билан ҳурриятни, футболимиз манфаатини ҳимоя қиляпман. ТЖМ фаолиятида ҳеч нарса ўзгармаса-да, ўқиган одамлар кўнглида Ҳурриятга, бу деганим футболимизда амал-мансаб қудратига эмас, ҳар бир ишқибознинг ўз қудратига, СЎЗ қудратига ишонч уйғотмоқдаман.

Азизларим, стадионларимиз буржларида, газеталаримиз саҳифаларида, сайтлар экранида бирлашиб футболимиз равнақига хизмат қилайлик. Асқаржон, доим соғ-омон бўлинг, бола-чақангиз роҳатини кўринг, толеъингиз доим баланд бўлсин. Мени тўғри тушунинг, бошқа ҳамма соҳада Сиз каби камтар бўлиб, ҳалол меҳнат қилиб, ойлигини оқлаб юрган кишини ҳурмат қилишади. Фақат футболда эмас. Футбол фитрати шундай. Футболга ҳузур-ҳаловат бегона. Футбол раҳбариятидаги ҳар бир амалдор ҳам шиддат билан, фол чегарасида тажовузкорлик билан, шижоат, важоҳат билан, “ўйин”ни ўзига оғдириб ишлаши керак. Талашиб кўрпани ўзига, ўз ишига тортиши керак. ТЖМ янги йилда футбол “майдони”га тушиб, янги “ўйин” кўрсатишини, кечаги “ўйин”имиз ўзгаришини, янгиланишини тилаб қоламан. Эскиси кетмайди. Яратган олдида тиланишдан бошқа нарса қўлимдан келмагач, қайга борай, азизларим (бандасидан тиланмайман. Асло).

Сизлар билан ўтмишни айланиб чиқдим. Энди эзмалик бўлмасин, ўз кунимга, ўз унимга қайта қолай, азизларим. Мақоламдаги сўнги сўзни айта қолай, азизларим.

Ҳасанали Қодиров. 24.01.2014й. Тошкент.

Киритилган сана: 28.01.2014 14:55. Ўкилди: 11547 марта.
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.