Бугун 13 октябрь, 2026 йил, сешанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11895 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 13.10.2026

      07:00 Журнал Чемпионата Бразилии.
      07:30 "Бесконечная история". "1998 год".
      08:00 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      12:00 Журнал Чемпионата Бразилии.
      12:30 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Мирасол".
      14:30 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      15:10 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      17:10 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      19:10 Журнал Чемпионата Бразилии.
      19:40 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      21:40 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      22:20 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:35 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      01:30 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Мирасол".
      03:25 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 13.10.2026

      05:50 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 1.
      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Блочный лук.
      10:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      11:55 "Династия". Коростелёвы-Мориловы.
      12:25 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Квалификация.
      14:25 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
      15:50 "Формула-1. Гаснут огни".
      16:20 "Эволюция спорта".
      16:50 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины.
      21:30 "Сюрпляс".
      22:00 "Лучшие из лучших".
      22:30 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Классический лук.
      00:45 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 2.
      01:45 "Эволюция спорта".
      02:15 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 2.
      03:15 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". Спортпрототип ВR03.
      04:20 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 13.10.2026

      06:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Женщины.
      08:00 "Эволюция спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 Футбол. Чемпионат мира 2026. 1/8 финала. Мексика - Англия.
      13:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Вид сверху".
      16:55 "Что за спорт?".
      17:30 Новости.
      17:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Брендан Аллен против Кристиана Лероя Данкана.
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Локомотив" (Москва) - "Акрон" (Тольятти). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Краснодар" - "Факел" (Воронеж). Прямая трансляция.
      00:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:20 Футбол. Чемпионат Испании. Обзор тура.
      03:25 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 13.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Финал. Сессия 2.
      08:00 Велошоссе. Чемпионат мира в Монреале, Канада. Мужчины. Групповая гонка.
      10:00 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Финал. Сессия 2.
      11:30 Автоспорт. WEC. Этап 1. "6 часов Имолы" в Италии. Лучшие моменты.
      14:00 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Финал. Сессия 2.
      16:00 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      17:00 Велоспорт. Париж-Тур во Франции.
      18:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Наннапе, Австралия. Женщины.
      19:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Наннапе, Австралия. Мужчины.
      20:00 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      20:50 LIVE Велоспорт. Тур Энеко. Пролог. Женщины, мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      00:15 Водно-моторный спорт. Формула-1 на воде. Чемпионат мира. Этап 2 в Шанхае, Китай. Обзор.
      00:45 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 7 эп.
      01:15 Автоспорт. TCR World Tour. Этап 5 на трассе Индже Спидиум, Южная Корея. Обзор.
      01:45 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Копере, Словения. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      04:30 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
  • ФАЗА6-ТВканал
    • Сана: 13.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Октябрь, 2026
Д С Ч П Ж Ш Я
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

1-қисм. Замонлар чоғишмаси (ёки бугунги футбол сабоқлари)

Баҳо:
+0; -0

Туни билан қор ёғиб чиқди тунов кеча. Эртасига тонгда турсам, ҳамма ёқ оппоқ қор билан қопланган эди. Кузда текис қилиб шудгор қилиб қўйилган далалар бир кечада қорнинг оппоқ тўшаги билан ёпиниб олибди. Кузда кўзга кўринмай, назардан четда қолувчи битта-яримта қинғир шох-шабба юмшоқ қор остидан текис, оппоқ далада бош кўтариб, қорайиб кўзга ташланиб қолади. Ўз вақтида даладан олиб ташламаган эканмиз.

ЎТМИШ ҲАҚИДА ХУСУСИЙ ГАП
Одам одатда қиш кунлари ўтган йилга баҳо беради. Бир йил умрини сарҳисоб қилади. Чунки оқлик туфайли янги йилнинг оппоқ орзулари устида илгари кўзга ташланмаган қинғир-қийшиқ ишларнинг қораси мана шундай қиш кунларида “қор” устидан ғўдайиб кўриниб қолади. Ҳаёт “дала”сидан уларни олиб ташлагинг келади.

Кузим ўтиб қишим бошланиб қолди. Бошим қорга бурканди. Шундан бўлса керак, ўтган йилга эмас, ўтган умрга баҳо беришим кўпайиб бормоқда. Умримнинг авж пардаси, ҳаётимнинг қирчиллама кунлари ўтмиш кунда қолиб кетган бутунлай бошқа бир ҳаётга тўғри келади. Бу икки хил ҳаёт нафақат икки хил қутб билан, мустақиллик ва мусибат қутблари билан бир- биридан кескин фарқ қилади, балки икки хил тузум билан бир-биридан кескин ажралиб туради. Масалан, Ҳиндистон ҳам 1949 йилда мустақилликка эришган бўлса-да, халқ ҳаёти минг йиллардан бери бир текис, бир хилда давом эта берди. Биз юз йилча бошқа бир тузумда, бошқа бирон бир инсоният вакили ҳеч қачон яшамаган, сунъий бир тузумда туғилдик, ўсдик, улғайдик, қартайдик. Ҳаётни табиий қирғоқларидан ажратиб кимнингдир хоҳиш-иродаси билан қурилган ясама ўзанга буриб юбориш оғир мусибатлар билан бошланган эди. Аянчли, ачинарли тарзда тугади.

Биз яшаб ўтган ўтмишда ҳаёт билан ғоя бошқа, оқибат бошқа, идеал бошқа, мақсад бошқа, орзу бошқа-бошқа нарсалар эди. Ҳаёт эмас, мазкур санаб ўтган “матоҳларим” ясама бўлса-да жуда чиройли, мафтункор эди. Реал ҳаёт эса, олийжаноб, камбағалпарвар ранглар билан бўялган ниқобда эди. Шуниси билан бугунги кунимиздан кескин фарқ қиларди. Хозир ниқоб йўқ. Хамма нарса ошкора. Фақат бир нарса ўзгармас экан. Фақат одамлар ўша-ўша (футбол ўша-ўша) бўлиб қола беришар экан. Бугун 30 ёшгача умр кўрган одамлар ўтган ҳаёт ҳақида тўғри тасаввурга эга эмаслар. Гарчи ёшлиги ўтмиш кунга мансуб бўлиб пионер, комсомол даврларини бошидан ўтказган бўлса-да, ушбу кунларда қирқдан ошган Миржалол Қосимов ёки унинг тенгқурлари ҳам ўтган ҳаётга тўғри баҳо беролмаса керак деб ўйлайман. Нима учун?

Улар ўша пайтлари ёш эдилар. Ҳали оқ-қорани танишмас эди. Катталар ҳам ғафлатда эдилар. Ниқоб остини кўпчилик кўра олмас эди. Ўтмишда матбуот ўша ҳаётга объектив баҳо бера олмас эди. Бундай иш тақиқланган эди. Китоблар, картиналар, қўшиқлар ҳаётни бир томонлама ёритар эди. Журналистика партия диктати остида эди. Хусусий газеталар ҳақида, хусусий дунёқараш, хусусий нуқтаи-назар ҳақида орзу қила олмас эдик. Ҳамма нарсага Партия оқ деса оқ деб, қора деса қора деб таъриф берар эдик. Нур ва сояга-қорага тўла ҳаётни қизилга бўяб оқлашга, мақташга ҳамма одат қилган эди. Бугун эса у кунларни фақат қоралаш расм бўлмоқда. Қандай қилиб бундай аҳволда бугунги одам ўтмиш ҳақида ўз баҳосига эга бўлиши мумкин? Қосимовгаям, бошқаларгаям буни кераги йўқ дерсиз. Балким, ҳақдурсиз. Лекин, азизларим, бугунги кунни тушунишимиз учун, эртанги манзилимизни аниқ кўра олишимиз учун кечаги кунимизга тўғри баҳо беришимиз зарур эмасми? Футболимизда ҳам худди шундай аҳволдамиз. Шу ҳақда гаплашайлик.

НИМА УЧУН ОДДИЙ СЎЗЛАР ЭМАС?
Кечаги кунимизда биз Совет футболининг чекка бир ўлкаси эдик. Қирғиз, Қозоқ, Туркман, Тожик футболи сингари эдик. Латвия, Литва, Эстония футболлари ҳам шу аҳволда эди. Иттифоқ биринчилигида биттадан жамоа билан қатнашар эдик. Иккинчи жамоа ҳақида орзу қилишимиз мумкин эди, холос. “Калев” Таллин, “Даугава” Рига, “Строитель” Ашгабат, “Памир” Душанбе каби клубларни бугун биров эсламайди ҳам. Тегирмон навбати билан. Мазкур халқларнинг футболини ривожлантириш навбати охирги ўринда эди. Шундай бўлса-да, “Жальгирис” Вильнус, “Нефтянник” Баку бир мартадан бронза медалини олишган эди. Бакунинг Банишевский, Туаев каби ўйинчиларини эслайман. Ахалкаци даврида “Динамо” Тбилиси, Малофеев даврида “Динамо” Минск, Симонян қўл остида “Арарат” Ераван каби клублар Олтинни ҳам олишган эди. Гуцаев, Шенгелия, Кипиани, Иштоян, Андриасянларни сизлар ҳам эсласангиз керак. “Пахтакор” эса икки марта олтинчи ўринни олган эди.

Футболимизни ривожлантириш Москванинг хоҳиш-иродасига боғлиқ эди. 20 йиллардан кейин иккинчи жамоамиз ҳам олий лигада кураш олиб боради деб ширин орзу қилар эдик. Ўзимизнинг терма жамоамиз ҳақида орзу қилишга ҳаққимиз ҳам йўқ эди. Орзу қилишга журъат ҳам қила олмас эдик. Эртакда ҳам бўлмайдиган нарса эди, гўё.

Совет тузуми ич-ичидан емирилиб кетди. Биз мустақил бўлдик. Бизнинг ўз миллий чемпионатимиз бор. Футболимиз тақдири ўз қўлимизда. Ҳар бир ҳаракати, йўталаши Москва назорати остида бўлган Раҳбарият эмас, ўз иродаси ўз қўлида бўлган ЎЗ ФУТБОЛ ФЕДЕРАЦИЯМИЗ бор. Энг муҳими футбол бўйича бизнинг ўз Миллий Терма Жамоамиз бор. Бу сўзлар кўпчилик учун оддий сўзлар бўлиб, оддий бир грамматик атамани, ё оддий бир маҳкама, ё идорани англатади. Фақат мен учун эмас.

РИБЕРИНИНГ ЧАНДИҒИ
Одам ҳамма нарсага кўникиб кетар экан. Яхшиликкаям, ёмонликкаям. Мусибатгаям, фароғатгаям. Ҳар қандай аҳволда ҳам хотиржамликка интилиш одам табиатида бор нарса. Ҳаловат билан хотиржамлик бошқа-бошқа нарсалардир. Ҳаловат кетидан ҳузур келади. Ҳузур чўзилиб кетса, сизни карахт турғунлик қамраб олади. “Бавария” мавжуд бўлган барча совринларни ютиб олгач, ҳузур қилиб кунларини ўтказиши мумкин эди. Бундай бўлмади. Раҳбарият ҳаммасини бошидан бошлашга қарор қилди. Бунинг учун ҳамма мақтовларга арзигувлик мураббийни алмаштирди. Янги мураббий янги марралар сари бир нималар қилмоқда, бир нималарни исботламоқда. Гвардиола келиб “Бавария” оромини йўқотди. Футболда ҳаловат йўқ. Ором йўқ.

Ҳамма нарсага шукур қилдингизми бас, оғир кунларингиз ортда қолиб кетади. Кўникма ҳосил қилдингизми бас, оғир кунларингиз сиз билан бирга кетади. Рибери юзидаги чандиғига кўникиб яшайди. Ўйинидаги, ҳаётидаги чандиқларга эмас. Мустабид остида ҳам ҳузур қилиб эмас, ҳаммасига шукур қилиб, юрти учун кичик бир нималар қила олиб, авлод олдида ўз ҳаётини оқлаб яшайин деганлар бўлди. Юртнинг муте ҳолатига кўникиб, бундан фойдаланиб, фақат ўзининг ҳузур-ҳаловатини ўйлаганлар ҳам бўлган эди.

Бугунги мустақиллик кунларимизда ҳам барча нарсага эришдик, энди ҳузур қилиб яшайлик, дегувчилар кўп топилади. “Бавария”га ўхшаб катта ғалабалар у ёқда турсин, зиғирдак ғалабага эришмай туриб, ўзимизни ўшундай ғолиб ҳис қилиб, Футболда бугунги бор-йўғимизга кўникиб, ҳузурланиб, ҳеч қандай янгиланишни истамасдан, ҳаловатга интилиб юрувчи одамлар мутасаддилар ва мутахассислар сафида кўп топилади.

ИМОРАТЛАР СУҲБАТИ
Кўникма ҳақида ҳаётдан яна бир мисол келтирай. Чор Россия аскарлари Тошкентни забт этгач, губернатор фармони билан очиқ худудда, қалъа деворларининг кунчиқар томонида янги шаҳар барпо этилди. Анҳорнинг шарқий томонида Бенуа лойиҳаси бўйича “город” қурилди. “Город” маркази Сквер майдони бўлса, Эски Тошкент маркази Чорсу, Хадра ва Эски жува билан ўралган шаҳристон ҳудуди эди. Ҳар бир марказдан атрофга кўчалар таралган эди. 1930-йилларда бу икки марказни бирлаштириш мақсадида уларнинг орасида катта, кенг, тўғри кўча очилди. Бенуа икки марказни тўғри йўл билан бирлаштириб бўлмайдиган қилиб “Город” кўчаларини бичган эди. Шунинг учун ўша даврда фақат Анҳоргача бўлган қисми қурилди. Шунинг учун анҳорнинг шарқий қирғоғи бўйлаб трамвай кўча ўнга, қизил майдон томон бурилар эди. Зилзиладан кейинги қайта қурилишда тор Лоҳутий кўчаси бузиб ташланиб, бу кенг Навоий кўчаси Сквер билан эмас, Энгелс кўчаси, ҳозирги Амир Темир кўчаси билан бирлаштирилди. Навоий кўчасининг тарихи шундай бошланган эди.

Қадим пайтлардан бери ҳар бир шаҳарнинг уч-тўртта вертикал чўққилари шаҳар тасвирини белгилаб туради. Неча асрлар давомида Бухоро шаҳрини Минораи-калон вертикали белгилаб турибди. Марказларни бирлаштириб турувчи Навоий кўчасининг ўқида, Чорсу майдонида қад кўтарган меҳмонхона иморати қойилсифат бўйбасти, ҳажми, бичими билан, ўлчамлари, мувофиқлиги билан шу вазифани қойилмақом бажармоқда. 15- аср ва 20-аср орасидаги унсиз мулоқотни, мадраса билан меҳмонхона иморатлари орасидаги диалогни Чорсу майдон архитектурасида кўришимиз мумкин. Шаҳримиз учун жуда муҳим вазифани бажараётган меҳмонхона иморати ҳароба аҳволда неча йилдан бери дилни хира қилиб турибди. Архитектор олдида ўз навбатини биздан мўлтиллаб кутиб турибди. Ҳаммамиз шу аҳволга кўникиб кетганмиз. Эътибор бермаймиз. Ёнидан ўтиб кетамиз. Гўё ҳар доим шундай бўлиб келган-у, шундай бўлиб қола берадигандай. Одам яхшиликкаям, ёмонликкаям бирдай кўникиб қолади.

ХАЛҚ ЎЙИНИ
Иккинчи мисол. Биз мустақиллик кунларимизга ҳам кўникиб, бугунги кунимиз доим шундай бўлган-у, бундан кейин ҳам доим худди шундай бўлиб қола беради деб ўйлаймиз. Мустақиллик кунимизнинг мазмун моҳиятини ўйламасдан, унинг шарафи, сурури, ғуруридан баҳра олмасдан кўчаларда у ёқдан бу ёққа ўтиб яшаб юрибмиз. “Пахтакор” ёнида Футбол Федерация иморати доим бўлган-у, энди унинг мақсад-муддаосини ўйламасдан, унга эътибор бермай, йўлимиздан қолмасдан у ёқдан бу ёққа ўтиб яшаб юрибмиз. Ҳар бир ўйин куни “Пахтакор” томон ёнидан ўтиб кетамиз.

Мен умримнинг асосий қисмида футболимиз тақдири ўз қўлимизга ўтади, бир кун келиб ўзимизнинг мустақил футбол федерациямиз бўлади деб орзу ҳам қила олмаган эдим. Бир кун келиб, иккита кучли жамоа билан Иттифоқнинг “Высшая лига” чемионатида қатнашамиз деб орзу қилар эдим, холос. Биринчи мисол, Чорсу мисолидаги ҳолат сиз-у бизнинг хоҳиш-иродамизга боғлиқ бўлмай, у ҳақда дил изҳоримизни баён қилишимиз мумкин холос. Мазкур ҳолат мутахассис-у мутасаддиларнинг диққат марказида турган бўлса-да, шаҳримизнинг энг муҳум жойи бўлгани учун ҳам ўз ечимини узоқроқ кутмоқда. Иккинчи мисолда ҳамма нарса сиз-у бизга боғлиқ. Чунки бу — ФУТБОЛ. Футбол — халқ ўйини. ФУТБОЛ ҳаётида бутун халқ иштирок этади. Чунки ҳаммамиз ишқибозмиз. Футбол ишқибоз учун ўйналади. Ишқибоз билан ривожланади. Ишқибоз учун ривожланади.

Давоми бор

Киритилган сана: 22.01.2014 13:19. Ўкилди: 11808 марта.
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.