Бугун 11 октябрь, 2026 йил, якшанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11895 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 11.10.2026

      07:00 Д/ф "Месси".
      08:00 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      10:00 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      14:00 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      15:55 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      17:55 LIVE Чемпионат Италии. "Лечче" - "Болонья". Прямая трансляция.
      20:00 "Наши иностранцы".
      20:30 "Непобедимый".
      20:55 LIVE Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор". Прямая трансляция.
      22:55 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      01:00 "Бесконечная история". "1998 год".
      01:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс". Прямая трансляция.
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Мирасол". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 11.10.2026

      05:25 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
      07:00 LIVE Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины. Прямая трансляция.
      11:45 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1.
      13:15 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Кубок России "Суперфинал РДС" на автодроме "Нижегородское кольцо".
      14:10 Д/ф "Бобби Робсон. Больше, чем тренер".
      16:10 "Эволюция спорта".
      16:40 Дзюдо. Чемпионат мира в Азербайджане.
      18:30 "Вы это видели".
      19:25 LIVE Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2. Прямая трансляция.
      20:45 "Лучшие из лучших".
      21:10 Дзюдо. Чемпионат мира в Азербайджане.
      22:55 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины.
      03:55 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 11.10.2026

      08:00 Профессиональный бокс. Оскар Де Ла Хойя против Бернарда Хопкинса. Бой за титул абсолютного чемпиона мира в среднем весе.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      09:55 LIVE Хоккей с мячом. Кубок России. Финал. "Динамо" (Москва) - "СКА-Нефтяник" (Хабаровск). Прямая трансляция.
      12:15 "Формула-1. Гаснут огни".
      12:45 Новости.
      12:50 Все на Матч! Прямой эфир.
      13:25 LIVE Регби. Чемпионат России. 1/2 финала. "Енисей-СТМ" (Красноярск) - "Стрела-Ак Барс" (Казань). Прямая трансляция.
      15:25 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Комо" - "Рома". Прямая трансляция.
      17:30 Новости.
      17:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:35 LIVE Дзюдо. Чемпионат мира в Азербайджане. Прямая трансляция.
      20:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:15 LIVE Футбол. Альфа-Банк Российская Премьер-Лига. 10-й тур. "Рубин" (Казань) - "Динамо" (Москва). Прямая трансляция.
      23:35 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Кальяри" - "Ювентус". Прямая трансляция.
      01:45 После футбола с Георгием Черданцевым.
      03:00 Новости.
      03:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      04:00 Д/ф "Бобби Робсон. Больше, чем тренер".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 11.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      08:00 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      09:30 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      11:30 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Наннапе, Австралия. Женщины.
      12:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      14:00 Снукер. Открытый чемпионат Шэньчжэня в Китае. Финал. Сессия 2.
      16:00 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      17:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Наннапе, Австралия. Мужчины.
      18:00 LIVE Велоспорт. Париж-Тур во Франции. Прямая трансляция.
      20:15 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      21:15 Снукер. Открытый чемпионат Шэньчжэня в Китае. Финал. Сессия 2.
      23:00 Велоспорт. Париж-Тур во Франции.
      00:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Наннапе, Австралия. Мужчины.
      01:00 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Шэньчжэня в Китае. Финал. Сессия 2.
      04:30 Велошоссе. Чемпионат мира в Монреале, Канада. Мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
  • ФАЗА6-ТВканал
    • Сана: 11.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Октябрь, 2026
Д С Ч П Ж Ш Я
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Блог

Сафарали Сиддиқов

Футбол — спорт қироли!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Ёлғон ғалаба!

Баҳо:
+0; -0

Биласизми, янги асрга келиб дунё ўзгаргани сингари одамлар ҳам ўзгаргандек. Вақт ўтгани сари инсоният ўзининг асл қиёфасини йўқотиб бормоқда. Сохталик, қалбакилик, кўзбуямачиликларни кўргани сари одам ҳам ана шу иллатларнинг орасига чуқур кириб бормоқда.

Глобаллашув юқори нуқтасига етган сари одам боласининг ҳам калбида ҳавойи нарсаларга бўлган муҳаббати ортиб бормоқда. Мард майдонда эмас, майдон ташқарисида синалаётгани, инсоний қадриятлар арзонлашгани, бошқа омиллар бугунги кунда долзарб мавзу бўлиб турибди.

Масалан, яқинда мен улуғ рус ёзувчиси Лев Толстойнинг "Иқрорнома" китобини ўқиб тугатдим. Ундаги сўзларга амал қилиб яшаса борми инсон, бир вақтлар Алишер Навоий орзу қилган КОМИЛ ИНСОН мақомига эришади. Ҳозирги инсон негадир сохталикка муҳаббат қўлгани сари ўзи ҳам сохталашиб бормоқда. Ҳеч ким учун кутилмаганда кейинги йилларда сохта одамлар авлоди шакллангандек.

Энг ёмон томони шуки, бундай одамлар ўз Виждонлари олдида жавоб беришдан қурқадилар. Ундан ҳам ёмони уларда ўша Виждон деган нарсанинг ўзи йўқ. Улар аллақачон Пулнинг "қудратини" ҳис этиб бўлишган. Яратганнинг борлигига ишонмаса ишонмайдилар-ки, аммо пулнинг кучини юрак-юракдан ҳис қиладилар. Уларга пулдан муқаддас нарсанинг ўзи йўқ. Ана шу тоифа одамлар авлоди шакллангани сари, теваракда содир бўлаётган сохталиклар, кўзбуямачиликлар дилингизни хира қилади.

Бундай одамларга шундай сўзлар билан мурожаат этгим келади: Пул дунёдаги энг қудратли куч эмас! Аксинча, меҳр-оқибат, ҳалоллик тўғрисўзлик инсонни улуғлайди. Олдинги мақолаларимда Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги айрим ўйинларда кузатилганини, ноҳақлик қурбони бўлганимизни айтиб ўтдим. Бундай одамларнинг қилмиши футболда ҳам таъсирини кўрсатаётгани ғоят ачинарли. Футбол мардни майдонда ҳақиқий қилиб синайдиган ўйин. Чунки бунда ҳамма нарса томошабиннинг кўз ўнгида яққол кўриниб туради. Спортнинг бу тури майдондаги ҳар бир футболчидан, ҳакамдан ҳам ҳалоллик ва тўғриликни талаб этади. Аммо муваффақиятни қинғир йўл билан қўлга киритадиган бу кимсалар ғалабанинг ёлғон эканлигига ўзлари ҳам ишонадилар, ишона туриб ана шу сохта ғалабандан хурсанд бўладилар. Бундай бўлгандан кейин биз уларни сохта одамлар деймиз-да...

Масалан, 2007 йилнинг март ойида Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистоннинг собиқ пойтахти Алматида ташкил этилган "Алма-ТВ кубоги" мусобақасида иштирок этди. Осиё Кубоги-2007га тайёргарлик кўраётган жамоамизга майдон эгалари — Қозоғистон, Қирғизистон ва Озарбойжон терма жамоалари рақиблик қилишди. Эски танишлар ўртасидаги тўқнашувлар кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлди. "Алма-ТВ кубоги" мусобақаси унчалик ҳам муҳим турнир ҳисобланмаса-да, жамоалар майдонда борларини бериб ўйнашди. Дастлабки ўйинни Озарбойжон терма жамоасига қарши ўтказиб имкониятни бой бердик — 0:1. Кейинги турда Қиргизистон терма жамоасини йирик 6:0 ҳисоби билан енгдик. Қозоғистон эса Озарбойжонни 1:0 ҳисоби билан ютди. Ана шундан кейин бизга турнирда ғолиб бўлиш учун имконият пайдо бўлди. Бунинг учун қозоқлар билан кечган ғалаба қозонишимиз зарур эди.

Бир вақтлар "Пахтакор" ва "Қайрат" жамоалари ўртасидаги баҳслар футбол ишқибозларининг катта қизиқишга сабаб бўларди. Кейинчалик мустақиллик йилларида ҳам ўзбек ва қозоқ жамоалари ўртасидаги тўқнашувлар бўлиб турди. Қозоғистон футбол федерацияси УЕФАга бориб қўшилгандан сўнг биз қўшниларимиз билан узоқ вақтдан бери учрашмай қўйгандик. 2007 йилнинг 11 март куни принципиал рақибимизга қарши майдонга тушдик.

Ўйинни майдон эгалари қозоқлар анча фаол бошлашди. 16-дақиқада Мурат Суюмагамбетов қозоқларни ҳисобда олдинга олиб чикди. Ана шундан сўнг ташаббус бизнинг тарафга ўтди. Бу ўз мевасини бериб, 35-дақиқада Александр Гейнрих ҳисобни тенглаштирди. Ана шундан кейин ўйин тўлиқ бизнинг устунлигимизда ўтди. УЕФА таркибига ўтган Қозоғистоннинг аҳволи ҳали шуми деб юборди кўпчилик.

Дарҳақиқат, бизда анча уюшқоқ жамоа шаклланган бўлиб, агар озгина ишонч билан ўйнасак, биз уларни йирик ҳисоб билан енгишимиз ҳам мумкин эди. 87-дақиқада содир бўлган бир воқеа ўйин ҳаками қирғизистонлик Дмитрий Машенцевни “қаҳрамон”га айлантириб юборди. Захирадан майдонга тушган ҳужумчимиз Владимир Шишелов дарвозабонни алдаб ўтиб, бўш қолган дарвозани ишғол қилишга шайланганда дарвозабон уни орқа тарафдан оёгидан тепиб йиқитди. Қоида бўйича пенальти белгиланиши керак, қўшимчасига дарвозабон ҳам сўнгги умид кушандаси сифатида майдондан четлатилиши керак. Лекин қирғизистонлик ҳакам бу вазиятга панжа орасидан қараб қозоқларни турнир ғолибига айлантириб юборди. Вазиятга эътирозини очиқ-ойдин баён этган бизнинг Анвар Солиевга эса қизил карточка кўрсатилди.

Мусобақа якунлангач, Қозоғистон 7, Озарбойжон 6, Ўзбекистон 4, Қирғизистон 0 очкога эга бўлди. Аммо қозоқларга ёлғон ғалабани олиб берган ҳакам вазиятни одилона баҳолаганда биз турнирда биринчи ўринни олардик. Чунки бизда тўплар нисбати бошқаларга нисбатан яхши эди. Тўғри, "Алма-ТВ кубоги"даги биринчи ўрин бизга бор-йўғи яхшигина моддий манфаатдорлик келтирарди. Аммо энг муҳими бу эмас. Яхшигина давом этаётган мусобақани охирида қирғизистонлик ҳакам бузди.

Ўшанда ёлғон ғалабани тантана қилган қозоқлар бунга ўзлари ҳам юз фоиз амин эдилар. Энг ёмони, бу турнирда кўзбуямачиликнинг ғалаба қозонгани барча соф кўнгилли инсонларни ранжитди. Ўша ўйинда майдонга тушган футболчилар билан танишинг.

Алма-ТВ кубоги-2007
Қозоғистон- Ўзбекистон - 1:1
Алмати. "Марказий стадион". 11000 томошабин. 11.03.2007й.
Ҳакам: Дмитрий Машенцев (Қирғизистон)
Қозоғистон: Давид Лория, Самат Смаков, Александр Кучма, Максим Жалмагамбетов, Фарҳод Ирисметов, Антон Чичулин, Дмитрий Бяков (Эдуард Сергиенко, 55), Сергей Скорих, Мурат Суюмагамбетов (Андрей Финонченко, 71), Руслан Балтиев, Қайрат Ўтабоев (Нурбол Жумаскалиев, 58).
Бош мураббий: Арно Пайперс (Голландия).
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Бахтиёр Ашурматов (Анвар Солиев, 66), Ҳикмат Ҳошимов, Илҳом Суюнов, Асрор Алиқулов, Ислом Иномов, Леонид Кошелев (Яннис Мандзукас, 83), Тимур Кападзе, Сервер Жепаров, Элдор Магдеев, Александр Гейнрих (Владимир Шишелов, 75).
Бош мураббий: Рауф Инилеев.
Голлар: Суюмагамбетов (16) — Гейнрих (35).
Четлатиш: Солиев (88).

Ўзбекистонга қарши мазкур дурангдан сўнг қозоқлар ЕВРО-2008 саралаш матчида худди шу стадионда кучли Сербия терма жамоасини 2:1 ҳисоби билан енгишди. Бизнинг жамоа орадан бир неча ўтиб Осиё Кубоги-2007 мусобақасида иштирок этди. У ерда бизни "Алма ТВ кубоги"дан ҳам беш баттар кунгилсизлик кутиб турган экан. Чорак финалда Саудия Арабистони термасига қарши баҳсда кореялик Йонг Чул Квон Максим Шацкихнинг юз фоизлик голини ҳисобламади. Биз эса ҳар доимгидек дардимиз ичимизда бўлиб уйга қайтдик.

Сафарали СИДДИҚОВ

Киритилган сана: 24.11.2016 19:13. Ўкилди: 15071 марта.
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.