Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11895 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.10.2026

      05:20 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      06:00 Д/ф "Беккенбауэр - король".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      12:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      15:15 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      17:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Касымпаша".
      19:15 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      20:30 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор".
      22:30 Журнал Чемпионата Бразилии.
      23:00 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      01:00 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      01:40 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      03:40 Журнал Чемпионата Бразилии.
      04:10 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.10.2026

      05:40 "Страна спортивная".
      05:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      07:35 "Лучшие из лучших".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Классический лук.
      10:10 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 1.
      11:15 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 2.
      12:20 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Квалификация.
      14:40 "Страна спортивная".
      14:55 "Эволюция спорта".
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 "Страна спортивная".
      17:30 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
      18:55 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1.
      20:30 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      22:00 "Лучшие из лучших".
      22:30 Д/с "Зенит навсегда".
      00:50 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 3.
      01:50 "Эволюция спорта".
      02:20 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 4.
      03:25 "Династия". Коростелёвы-Мориловы.
      03:55 Велотрек. Чемпионат мира в Китае.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.10.2026

      05:55 Новости.
      06:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины.
      08:00 "Эволюция спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 Футбол. Чемпионат мира 2026. 1/8 финала. Аргентина - Египет.
      13:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 Специальный репортаж.
      14:45 Новости.
      14:50 "Чемпионы на все времена". Александр Дитятин.
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 Новости.
      17:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:00 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Крылья Советов" (Самара) - "Балтика" (Калининградская область). Прямая трансляция.
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Динамо" (Махачкала) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. ЦСКА (Москва) - "Ростов" (Ростов-на-Дону). Прямая трансляция.
      01:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:20 Футбол. Чемпионат Италии. Обзор тура.
      03:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      08:00 Велоспорт. Тур Энеко. Пролог. Женщины, мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      10:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      11:30 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      13:35 LIVE Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      15:15 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      16:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      17:20 LIVE Велоспорт. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Тур Венето в Италии. Прямая трансляция.
      19:45 Велотрек. Чемпионат мира в Шанхае, Китай. День 1.
      21:15 Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1.
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 10 в Гуйяне, Китай. Скоростная эстафета. Финалы.
      23:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал. День 2. Сессия 2.
      00:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      01:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      04:30 Автоспорт. WEC. Этап 3. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
  • ФАЗА6-ТВканал
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Октябрь, 2026
Д С Ч П Ж Ш Я
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Блог

Сафарали Сиддиқов

Футбол — спорт қироли!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Омад ва омадсизлик

Баҳо:
+2; -0

Мақола сарлавҳасини бундай номланишига ажабланманг. Футбол тасодифлар ўйини. Унда биз турли хил воқеаларга гувоҳ бўламиз. Ана шу тасодифий ҳолатлар учун ҳам барчамиз футболни севамиз. Ўтган ҳафтада Роббен ЕЧЛ финалида ғалаба тўпини киритди. Ваҳоланки, ЖЧ-2010 финалидаги Роббен бунинг акси эди.

ЖЧ-2010 ФИНАЛИДАГИ РОББЕН
Голландия терма жамоаси дастлаб 2 марта жаҳон чемпионатининг финалига етиб борганди. 1974 йилда майдон эгалари ГФР терма жамоаси "қизил лолалар"ни тўхтатиб қолган бўлса, 1978 йилда улар бошқа бир мезбон Аргентина тўсиғидан ўтолмадилар. ЖЧ-2010да яна бир марта улар ўз тарихларида биринчи марта жаҳон чемпиони бўлиш имкониятига эга бўлдилар. Ўша куни ҳаммадан кўпроқ жон куйдириб ўйнаган Роббен 2 марта Касильяс билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, қулай имкониятни йўққа чиқарди. Қўшимча вақт якунларишига саноқли дақиқалар қолганда Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста худди Роббенникига ўхшаш вазиятдан рақиб дарвозасига тўп киритиб жамоасига жаҳон чемпионлигини олиб берди.

ЕЧЛ-2006/2007 ЯРИМ ФИНАЛИДАГИ РОББЕН
"Ливерпуль" - "Челси" - 1:0, 0:1; пен. буйича- 4:1
Ўша йилларда нуфузли мусобақа босқичларида бу икки жамоанинг тўқнашувига жуда кўплаб гувоҳ бўлдик. ЕЧЛ-2004/2005да драматик тарзда ғолиб бўлган "Ливерпуль" ярим финалда айнан "Челси"ни мағлуб этган бўлса, орадан бир йил ўтиб, улар гуруҳ босқичида рўбарў келишди. 2007 йилнинг баҳорида кечган Ливерпулдаги ўйинда икки ўйин натижасига кўра дуранг қайд этилиб, жамоалар "лоторея"да омадларини синаб кўришди. "Лоторея"да эса Арьен Роббен билан "Челси"нинг камерунлик легионери Жереми Нжитапга "ютуқ" чиқмади. Натижада "Ливерпуль" финал йўлланмасини қўлга киритди. Келгуси мавсумда эса "Челси"нинг омадсизликка учрашига асосий сабабчи бўлган бу икки футболчи жамоани тарк этишди.

“ЭЛ-КЛАССИКО-2009”ДАГИ РОББЕН
"Реал" - "Барселона" - 2:6
“Эл-классико”лар тарихидаги энг ҳайратланарли ҳисоб қайд этилган ўйинлардан бирида омадсизликка учраган бир Роббен эмасди. Ишонасизми-йўқми, ўша куни "Реал" дарвозабони Икер Касильяс жанг майдонидаги ягона жангчига ўхшаб қолганди. Агар у бир неча вазиятларда ўз маҳоратини намойиш этмаганида ҳисоб бундан-да йириклашиб кетиши тайин эди. Бунинг устига "Кироллик клуби" сафида 10га яфин ўйинчи жароҳатини даволаш билан банд эди. Бир томондан "Реал" футболчилари кўпчилигининг ёши ўтиб қолиб, улар ёш ва шижоатли "Барса"га бас келишлари амримаҳол эди. Ана шу мавсум якунлангандан сўнг Роббен кўпчилик жамоадошлари қатори " Реал"ни тарк этди ва охири "Бавария"да қўним топди.

ЕЧЛ-2009/2010ДАГИ "БАВАРИЯ".
"Бавария" - "Интер" - 0:2.
Ўша мавсум мюнхенликлар учун бир оз омадсиз бошланди. Улар ЕЧЛ гуруҳ босқичида 2та ўйинда ҳам Франциянинг "Бордо" жамоасига имкониятни бой бериш билан бирга Бундеслигада ҳам 8-ўринда кетаётган эдилар. ЧЛ гуруҳ босқичининг охирги турида улар Тўринда "Ювентус" меҳмони бўлишди. Ана шу куни "Бавария" рақибини 4:1 ҳисоби билан ер тишлатди. Ана шу ўйиндан Роббен ва унинг жамоадошлари учун омадли давр бошланди. Чемпионатда кетма-кет ғалабалардан сўнг 1-ўринга чиқиб олишди. ЧЛда эса 1/8 финалда "Фиорентина" дарвозасига, 1/4 финалда "Манчестер Юнайтед" дарвозасига киритилган Роббеннинг шедевр голлари "Бавария"га кейинги босқич йўлланмасини тақдим этди. Ярим финалда улар Франциянинг "Лион" клубини батамом янчиб ташлашди-3:0, 1:0. Узоқ масофадан бериладиган зарбалар мутахассиси бўлган Роббен бу тўқнашувда ҳам майдонни голсиз тарк этмади. Финалда эса ўйинни тактик жиҳатдан тўғри тузиб чиқкан Жозе Моуриньо бошчилигидаги "Интер" Диего Милитонинг икки аниқ зарбасидан сўнг ғолибликни қўлга киритди-2:0.

"БОРУССИЯ" - АСОСИЙ РАҚИБ!
Мюнхен жамоаси кейинги йилларда анча кучайди. Аммо чемпионатда уларнинг азалий рақиби бўлмиш Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳақиқий бошоғриқ бўлди. Бундеслиганинг сўнгги 2 йилдаги ғолиби таркибидан кейинги йилларда бир қанча истеъдодли футболчилар етишиб чиқди. Улар Юрген Клопп бошчилигида жуда кучли ва ҳужумкор жамоани шакллантиришди. Ўтган мавумда "Боруссия" ҳар жабҳада "Бавария"дан устун келди. Дортмунддаги чемпионлик масаласи ҳал бўлаётган ўйинда дастлаб "Боруссия" ҳужумчиси Роберт Левандовски ҳисобни очди. Аммо 85-дақиқада қаҳрамонимиз Арьен Роббен пенальтини ноаниқ бажарди ва "Бавария" чемпионликни азалий рақибига бой берди.

ОМАДСИЗ 2012 ЙИЛДАГИ МАВСУМ
Бу ҳали ҳолва экан. Германиянинг сўнгги йиллардаги 2 кучли жамоаси мавсум охирида Германия кубоги финалида тўқнаш келишди. Ҳисоб эса "Бавария"нинг обрўйига ярашмайдиган кўриниш олди - 5:2. "Боруссия"(Дортмунд) рақибини янчиб ташлади. Ўйинда Роберт Левандовски хет-трикка эришди. Роббен ва унинг жамоадошларини эса бир неча кундан кейин Ўтказиладиган Чемпионлар Лигаси финалидаги "Челси"га карши ўйин кўтиб турарди. Бу эса "Бавария" учун мавумдаги сўнгги имконият эди...

"АЛЬЯНЦ АРЕНА"ДА КЕЧГАН ФИНАЛ.
"Бавария" - "Челси" - 1:1, пен. бўйича-3:4.
"Бавария"нинг уй стадионида ўтадиган финалда кўпчилик "Бавария"нинг имкониятини юқори баҳолади. "Бавария" ҳам бу тахминларни тасдиқлагандек, ўйинда рақибига нисбатан кўпроқ вазиятларга эга бўлди. Ниҳоят 83-дақиқага келиб Томас Мюллер ҳисобни очди ва "Бавария" ғалабага жуда яқин келди. Бундан бу ёғига ҳисобни ушлаб қолиш учун ўйнаган "Бавария" тез орада ўйин қаҳрамони бўлиши кутилаётган Томас Мюллерни алмаштирди. Аммо бу ҳолга "Челси" сафида сўнгги ўйинини ўтказаётган Дидье Дрогба кўнмади. Ўйинда асосан ҳимояга эътибор қаратиб, 88-дақиқага келиб ўзининг биринчи бурчак зарбасини амалга оширган "Челси" учун бу вазият омадли келди. 34 ёшли Дрогба деярли имкон йўқ бўлган вазиятдан Нойер дарвозасини боши билан аниқ нишонга олди. Жамоалар қўшимча вақтда омадларини синаб кўришди. 95-дақиқада "Челси" дарвозасига пенальти белгиланди. Пенальтини амалга оширган Арьен Роббенга бу сафар ҳам омад кулиб боқмади. Пенальтилар сериясида эса "Челси"нинг омади келди - 4:3. "Бавария" 2012 йилда 3 та фронтни ҳам бой берди.

ШУНГА ЎХШАШ ИККИТА ВАЗИЯТ
Мен Арьен Роббен ҳақида кўп тўхталдим. Аммо футболчилик фаолияти худди Роббенникига ўхшаш икки футболчи ҳақида ҳам бир қанча фактларни билдиргим келди. Иккаласи ҳам жуда ажойиб футболчилар. Улардан бири Роббеннинг ватандоши - Кларенс Зеедорф. ЕВРО-1996 чорак финалидаги Франция-Голландия ўйини кечаётган эди. Ўйин якунланишига саноқли дақиқалар қолганда захирадан майдонга туширилган 20 ёшли Зеедорф дарвозабон билан яккама-якка вазиятдан унумли фойдалана олмади. Ўйинда ҳисоб очилмади. Ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида айнан Кларенс Зеедорф хатога йўл қўйди ва Франция ярим финалга йўлланма олди. Зеедорфнинг фаолиятида шунга ўхшаш вазият яна Чемпионлар лигаси-2002/2003 финалида содир бўлди. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмай, ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида яна Зеедорфнинг зарбаси ноаниқ чиқди. Голландиялик футболчи ўшанда аламдан кўзёш туккани ҳали-ҳануз эсимда. Аммо унинг бахтига "Милан"нинг бразилиялик дарвозабони Дида бор экан. У туринликларнинг бир йўла 3 та зарбасини бартараф этиб "Милан"ни Чемпионлар лигаси ғолибига айлантирди.

Ўша мавсум охирида Зеедорф фаолиятида яна шунга ўхшаш вазият содир бўлди. Европа ва Жанубий Американинг чемпионлари ўртасида Ўтадиган Қитъалараро кубок баҳсида "Милан" Аргентинанинг "Бока Хуниорс" жамоасига Қарши кураш олиб борди. Бу ўйин ҳам пенальтилар сериясигача чўзилиб, бу ерда ҳам Зеедорфнинг зарбаси омадсиз чиқди. Бу сафар эса "Милан"га Дида ҳам ёрдам бера олмади. Зеедорф бебаҳо ўйинчи. У 4 марта, "Реал", "Аякс", "Милан" жамоалари билан Чемпионлар лигасида ғолиб бўлган. Ажойиб услуби ва юқори техникага эга. Айникса, Чемпионлар лигаси-2006/2007 даги "Милан"нинг ғалабасида унинг жуда катта ҳиссаси бор. Аммо унинг бирор марта ҳам пенальтидан гол урганини эслолмайман.

Омадсизликни омад билан енгиб ўтган яна бир футболчи бу - Дидье Дрогбадир. 2008 ЕЧЛ финалида у майдондан четлатилди. Ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида "Челси" "Манчестер Юнайтед"га аламли тарзда мағлуб бўлди. Орадан бир йил ўтиб, ЕЧЛ ярим финалидаги "Барселона"га қарши баҳсда бош ҳақам Том Хеннинг Овребони ҳақорат қилгани учун келгуси мавсумда ЧЛнинг 6 та ўйинидан дисквалификация қилинди.

Ниҳоят, 2012 йил қора танли футболчи учун омадли келди. Ярим финалдан бошлаб у жамоасининг ғалабасида энг муҳим ролни ўйнади. Айниқса, унинг финалда "Бавария" дарвозасига киритган олтин голи... Ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида Дрогба энг сўнгги ҳал қилувчи зарбани амалга оширди ва "Челси" ўз тарихида биринчи марта Чемпионлар лигасида ғолиб бўлди.

РОББЕН ҲАҚИДАГИ ЭНГ ҚУВОНЧЛИ АФСОНА
Футболчининг "Барса" дарвозасига киритган чиройли голларини яхши эслайсиз. Аммо финалда Роббен ниҳоят орзусига эришди. У қувончдан кўз ёш тўкаётганида кўз олдидан ЖЧ-2010 финалидаги Касильяс билан яккама-якка вазият, ЧЛ-2007 ярим финалидаги пенальтилар сериясидаги омадсизлик, ниҳоят ўтган йили "Челси" дарвозасига киритилмаган пенальти ўтган бўлса не ажаб!? Омадсизликни омад билан енгиб ўтишни ҳар ким ҳам эплай олмайди. Шундай футболчиларни кўрганманки, омадсизликка учрайвергач, ҳатто футболчилик фаолиятини якунлаб кетишган. Шундайлардан бири сифатида Евро-1996 ярим финалида Чехия дарвозасига пенальтидан тўп кирита олмаган Франция терма жамоасининг иқтидорли ярим ҳимояси Рейнальд Педросни мисол келтиришим мумкин.

Ҳаммага ҳам худди Роббен каби, Дрогба каби, Зеедорф каби омадсизликни омад билан енгиб ўтиш насиб этсин. Кескин ва муросасиз ўйинларда учрашгунча хайр деб қоламан, азизларим!

"Futbol Mundial" газетаси, 2013 йил 21 (153)-сон.

Киритилган сана: 01.06.2013 09:16. Ўкилди: 10677 марта.
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.