Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11895 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.10.2026

      05:20 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      06:00 Д/ф "Беккенбауэр - король".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      12:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      15:15 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      17:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Касымпаша".
      19:15 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      20:30 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор".
      22:30 Журнал Чемпионата Бразилии.
      23:00 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      01:00 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      01:40 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      03:40 Журнал Чемпионата Бразилии.
      04:10 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.10.2026

      05:40 "Страна спортивная".
      05:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      07:35 "Лучшие из лучших".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Классический лук.
      10:10 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 1.
      11:15 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 2.
      12:20 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Квалификация.
      14:40 "Страна спортивная".
      14:55 "Эволюция спорта".
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 "Страна спортивная".
      17:30 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
      18:55 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1.
      20:30 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      22:00 "Лучшие из лучших".
      22:30 Д/с "Зенит навсегда".
      00:50 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 3.
      01:50 "Эволюция спорта".
      02:20 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 4.
      03:25 "Династия". Коростелёвы-Мориловы.
      03:55 Велотрек. Чемпионат мира в Китае.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.10.2026

      05:55 Новости.
      06:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины.
      08:00 "Эволюция спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 Футбол. Чемпионат мира 2026. 1/8 финала. Аргентина - Египет.
      13:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 Специальный репортаж.
      14:45 Новости.
      14:50 "Чемпионы на все времена". Александр Дитятин.
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 Новости.
      17:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:00 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Крылья Советов" (Самара) - "Балтика" (Калининградская область). Прямая трансляция.
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Динамо" (Махачкала) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. ЦСКА (Москва) - "Ростов" (Ростов-на-Дону). Прямая трансляция.
      01:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:20 Футбол. Чемпионат Италии. Обзор тура.
      03:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      08:00 Велоспорт. Тур Энеко. Пролог. Женщины, мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      10:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      11:30 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      13:35 LIVE Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      15:15 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      16:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      17:20 LIVE Велоспорт. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Тур Венето в Италии. Прямая трансляция.
      19:45 Велотрек. Чемпионат мира в Шанхае, Китай. День 1.
      21:15 Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1.
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 10 в Гуйяне, Китай. Скоростная эстафета. Финалы.
      23:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал. День 2. Сессия 2.
      00:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      01:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      04:30 Автоспорт. WEC. Этап 3. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
  • ФАЗА6-ТВканал
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Октябрь, 2026
Д С Ч П Ж Ш Я
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Блог

Сафарали Сиддиқов

Футбол — спорт қироли!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Мундиални кузатиб...

Баҳо:
+1; -0

Жаҳлинг чиқса, бурнингни тишла
Уругвай-Италия ўйинида асосий қаҳрамонлар бўлиши кутилаётган Марио Балотелли ва Луис Суарес ўша куни антиқаҳрамонларга айланишди. Масалан, Балотелли керак бўлмаган жойда қоидани бузиб, карточкаларни кўпайтириб олди. Агар Италия нимчоракфиналга чиққан такдирда ҳам Балотелли ўйинни ўтказиб юборарди. Шунинг учун мураббий уни тезда алмаштирди. Марио ўша вазиятда ҳар доимгидай ўзини идора қилишни билмади. Шу футболчи, менинг назаримда, қаерда ўйнамасин фойдасидан кўра зарари кўпроқ теккан. Евро-2012 ярим финалидаги Германия терма жамоаси дарвозасига киритилган 2 та голдан бошқа Балотелли бир жойни қойиллатганини билмайман. Бу ёқда Ватан шарафи учун кўраш кетаётганда Балотелли ҳам бошқалар қатори хаёлни бир жойга қўйиб ўйнаши керак эди.

Луис Суареснинг Кьеллинини тишлаб олиши эса ҳаммасидан ошиб тушди. Одатда, Суарес ҳам қизиққон футболчилар тоифасига киради. Ҳар кандай вазиятда ҳам асабни жиловлаб олиш керак. Бу ёқда Ватаннинг терма жамоаси муҳим учрашувда иштирок этиб турганда шундай қилиш шартми? Менимча, ўшанда Суарес жамоасини кейинги босқичга чиқишига ишонмади. Чунки Италия ҳимояда жуда аниқ ҳаракат қилаётганди. Бунақа инсонлар, назаримда, биринчи ўринда жамоа манфаатидан кўра ўз манфаатини устун кўради. Жамоасини кейинги учрашувларда қанчалик машаққатли ўйинлар кутиб турганини ҳис этмайди. 4 йилда бир марта ўтказиладиган ЖЧда шундай иш қилиб нима кераги бор?

Маркизионинг четлатилиши... Менимча, футболчилар кейинги йилларда эҳтиёткорлик нима эканини унутиб қўйишмокда. Ўшангача ҳаммаси Италия учун "беш" эди. Ўша вазиятдан кейин воқеалар ривожи 180 даражага ўзгариб кетди. Уругвай ғалабани илиб кетди. Балотелли ҳам, Маркизио ҳам, Суарес ҳам Криштиану Роналдунинг Гана терма жамоасига қарши ўйиндан кейинги аҳволини бир кўрганида яна қайтиб бу одатларини такрорламас эдиларми? Шу ўринда бутун Шарқ дунёсида машҳур бўлган бир ҳикматни эслатиб ўтишни мувофиқ деб билдим: "Курашда рақибини енгган кучли эмас, ғазаби келганда ўзини босиб олган одам кучлидир".

Тўрт оға-ини ботирлар ёхуд ниҳоят Месси уддалайдими?
Сарлавҳани кўриб ажабланманг. Аргентина футболи тарихидаги 4 та энг яхши ўйинчининг фаолиятига бир назар ташлагим келди. Булар Марио Кемпес, Диего Марадона, Габриэль Батистута ва Лионель Месси. Тўртталаси ҳам ўз олдиларига юксак мақсадларни қўйган футболчилар. Уларнинг энг олий мақсадлари ҳам битта бўлга - жаҳон чемпиони бўлиш. Улардан айримларига бу шарафли унвон насиб этган, айримларига эса йўқ. Марио Кемпес ЖЧ-1978да муҳим голлари билан Аргентина терма жамоасини чемпионликкача етаклаб борди. 6 та гол билан ЖЧда тўпурар бўлди, мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди. Кейин Диего Марадона замони келди. Унинг номи футбол тарихида олтин ҳарфлар билан ёзиладиган бўлди. Диего Марадонани ҳатто айрим ҳолларда футбол қироли Пеледан ҳам устун кўришади. ЖЧ-1986да Аргентина терма жамоасининг бош совринни қўлга киритишида Марадонанинг жуда катта ҳиссаси бор.

Кейин Марадона 2та жаҳон чемпионатида қатнашди. ЖЧ-1990да кумуш медални қўлга киритган бўлса, ЖЧ-1994да эса допинг назоратидан ўта олмай чемпионатдан ҳайдалди. Аммо бу орада Аргентина футболида бошқа бир футбол юлдузи бўй кўрсатди. Бу инсон ҳозирги кунгача Аргентина терма жамоасида энг сермаҳсул голеадор бўлган Габриэль Батистутадир. Батистута ЖЧ-1994да илк учрашувдаёқ Греция терма жамоаси дарвозасига хет-трик йўллади. Унинг ҳам олий мақсади жаҳон чемпионлигини қўлга киритиш эди. АҚШда ўтган ЖЧда Марадона четлатилгандан кейин терма жамоанинг ўйини буткул йўқолди. Нимчоракфиналда Аргентина Руминия терма жамоасидан шармандали тарзда маглубиятга учради - 2:3. ЖЧ-1998да ҳам "Бати-гол" ўзининг хет-трикини нишонлади. Ямайка терма жамоаси "йўл-йўллилар" томонидан 5:0 хисоби билан таслим этилди. Бу жамоанинг ҳам мақсади чемпионлик эди. Аммо чорак финалда Аргентина Голландия терма жамоасидан мағлубиятга учради - 1:2.

ЖЧ-2002да Аргентина терма жамоаси кучли таркиб билан ташриф буюрди. Бу жамоанинг таркибини кўрган аргентиналиклар "бу таркиб 1986 йилда чемпион бўлган таркибимиздан 2-3 марта кучли" дейишгача борганди. Бироқ тақдирда ёзилгани бутунлай бошқача бўлиб чиқди. Нигерия, Англия ва Швеция терма жамоалари билан гуруҳда ҳаракат қилган Аргентина аламли тарзда чемпионатни тарк этди. Айниқса, гуруҳдаги охирги ўйин Швеция терма жамоасига қарши ўйиндан сўнг Габриэль Батистута чин кўнгилдан кўз ёш тўкди. Бу вақтга келиб футболчининг ёши ҳам 33га кириб улгурганди. Ўша чемпионат "Бати-гол" учун жаҳон чемпиони бўлиш учун охирги имконият эди. У фаолиятининг асосий қисмини Флоренциянинг "Фиорентина" жамоасида ўтказди. Флоренцияда унга ҳайкал ўрнатилган. Шундай футболчи жаҳон чемпиони бўлолмагани бутун дунёдаги футбол мухлисларини надоматга қолдирди. Ўша Швеция терма жамоасига қарши ўйиндан кейин журналистларга Батистута шу тарзда интервью берди: "Қандай ширин орзуларимиз бор эди-я!"

Аргентина футболи ҳамма жамонларда ҳам истеъдодларга бой бўлган. Батистута замони ниҳоясига етгандан кейин ЖЧ-2006да бошқа вундеркинд Лео Месси бўй кўрсатди. Бу футболчи тўғрисида ортиқча тўхталиб ўтишнинг ҳожати йўқдир. "Барселона" билан қўлга киритган титулларию, 4 марта жаҳоннинг тенгсиз футболчиси деб топилишининг ўзиёқ ҳар қандай футболчининг юксак орзуси бўла олади. Лекин унинг фаолиятида ҳам забт этилмаган чўққилар йўқ эмас. У жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритгани йўқ. Ўшанда Месси илк учрашувдаёқ Сербия ва Черногория терма жамоаси дарвозасига тўп киритди. ЖЧ-2010да эса бирорта ҳам гол киритмай ортга қайтди. Ниҳоят, ЖЧ-2014да Месси ўзининг юксак орзуси томон катта қадам ташлади. Ниҳоят Кемпес, Марадона, Батистута ва Мессидан иборат 4 оға-ини ботирлардан "кенжа ботир"га навбат келганга ўхшайди. Аммо бунга бошқа фаворитлар рози бўлармикан? Ҳаммасини вақт кўрсатади.

Биз ҳам жаҳон чемпионатида иштирок этсак бўладими?
20-мундиалда Осиё китъаси вакиллари жуда шармандали натижа қайд этишди. Австралия гуруҳдаги 3 учрашувда ҳам мағлубиятга учради. Япония, Жанубий Корея ва Эрон 1 очко билан гуруҳларидаги сўнгги поғонада мустаҳкам ўрнашишди. Бу жудаям ёмон натижа. Дарвоқе, Эрон ва Жанубий Корея Узбекистон терма жамоасидан ЖЧ йўлланмасини тортиб олган эдими? Тортиб олган эмас, тортиб олиб беришган эди. Биз ўшанда саралаш гуруҳида 2-ўринни қўлга киритиб ЖЧга йўл олган Жанубий Корея билан бир хил - 14 очко жамғардик. Бу 14 очкони ҳеч кимнинг кўмагисиз ўз кучимиз билан қўлга киритганимиз қувонарли ҳол. Аммо Жанубий Кореяга ҳар доимгидай ҳакамлар ва ОФК ёрдамга етиб келди десам, ажабланманг. Масалан, Қатар-Жанубий Корея ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилиб турганда, учрашув ҳаками то корейслар ғалаба тўпини киритгунча ўйинни тухтатмади-ей. Ниҳоят ўйинга қўшиб берилган 8-дақиқада (!) Жанубий Корея ғалаба тўпини киритса денг. Ливан-Жанубий Корея ўйинида ҳам корейслар ўйиннинг охирги дақиқаларида 0:1 ҳисобида ютқазишаётганди. Бу сафар ҳакам ўйиндаги тўхталишлар учун 7 дақиқа қўшиб берди ва корейслар мағлубиятдан қутулиб қолишди.

Энг қизиғи, ОФК ҳам бу вазиятлар юзасидан текширув ишларини ҳам олиб бормади. Уларга ҳам Жанубий Кореянинг ЖЧда иштирок этиши лозим бўлса керак. Япония терма жамоаси ҳам кимларнингдир ёрдами билан мундиалда иштирок этди десак муболаға бўлмайди. Япония-КХДР ўйинида 0:0 ҳисоби қайд этилиб турганда ўйинга қўшиб берилган 6-дақиқада японлар гол урди. Агар ўша гол бўлмаганда биз ҳозирги чемпионатда Японияни кўрмасдик. Ана энди не-не умидлар билан жаҳон чемпионати ўйинларига юборилган жамоаларининг аҳволини бир кўринг. ОФК вакиллари чемпионатда иштирок этган барча конфедерациялар жамоалари орасида энг паст натижани қайд этишди. Қайд этишганда ҳам ўйинларда ранг-баранглик йўқ, ўша эски ҳаммом, эски тос, ғашингизни келтиради, холос. Ўз қобиғига ўралиб қолиш дейди бунинг отини. Ўзлари кўра била туриб юқоридаги камчиликларга йўл очиб бераётган қитъа футболида ривожланиш қаёқдан бўлсин?! Биз бу ёқда неча йилдан буён ЖЧ ҳақидаги орзумизни "қўшик" қилиб ётибмиз. Қитъанинг бошқа жойларида ҳам истеъдодлар йўқ эмас. Қани, ўшаларга йўлни кенг очиб берсин, фақат Япония билан Жанубий Кореяга ёпишиб олмай. Ўзлари хоҳлаб ЖЧга олиб борган терма жамоаларининг аҳволини кўрдик, мана.

Булар жаҳон чемпионатида тажрибаси катта жамоалар деб бошқа жойларнинг футболини ўлдиравериш ёвузликнинг ўзгинасидир. Япония ва Жанубий Корея зўр бўлса, марҳамат, ҳалол курашда, хеч кимнинг ёрдамисиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритсин. Бу ёқда бизга ўхшаганлар янаги ЖЧнинг саралаш ўйинларини кутиб қолавермайлик. Хуллас, жаҳон чемпионати-2014да ўта нурсиз ўйин намойиш этган Осиё жамоаларининг аҳволи шу. Келгуси жаҳон чемпионатида ҳам шу каби камчиликларга йўл қўйилса, бундан-да хунук натижалар қайд этилади. Осиё жамоалари ҳар доимгидай итнинг кейинги оёғига ўхшаб қолаверадилар. Биз эса Жаҳон чемпионатига қатнашолмадик деб бармоғимизни тишлаб қолаверамиз. Ана шунинг учун инсофни ҳар кимга Ўзи берсин-да биз ниҳоят жаҳон чемпионатида тезрок иштирок этайлик деб қоламан.

Киритилган сана: 28.06.2014 11:55. Ўкилди: 10939 марта.
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.