Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11895 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.10.2026

      05:20 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      06:00 Д/ф "Беккенбауэр - король".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      12:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      15:15 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      17:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Касымпаша".
      19:15 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      20:30 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор".
      22:30 Журнал Чемпионата Бразилии.
      23:00 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      01:00 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      01:40 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      03:40 Журнал Чемпионата Бразилии.
      04:10 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.10.2026

      05:40 "Страна спортивная".
      05:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      07:35 "Лучшие из лучших".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Классический лук.
      10:10 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 1.
      11:15 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 2.
      12:20 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Квалификация.
      14:40 "Страна спортивная".
      14:55 "Эволюция спорта".
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 "Страна спортивная".
      17:30 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
      18:55 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1.
      20:30 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      22:00 "Лучшие из лучших".
      22:30 Д/с "Зенит навсегда".
      00:50 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 3.
      01:50 "Эволюция спорта".
      02:20 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 4.
      03:25 "Династия". Коростелёвы-Мориловы.
      03:55 Велотрек. Чемпионат мира в Китае.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.10.2026

      05:55 Новости.
      06:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины.
      08:00 "Эволюция спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 Футбол. Чемпионат мира 2026. 1/8 финала. Аргентина - Египет.
      13:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 Специальный репортаж.
      14:45 Новости.
      14:50 "Чемпионы на все времена". Александр Дитятин.
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 Новости.
      17:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:00 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Крылья Советов" (Самара) - "Балтика" (Калининградская область). Прямая трансляция.
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Динамо" (Махачкала) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. ЦСКА (Москва) - "Ростов" (Ростов-на-Дону). Прямая трансляция.
      01:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:20 Футбол. Чемпионат Италии. Обзор тура.
      03:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      08:00 Велоспорт. Тур Энеко. Пролог. Женщины, мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      10:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      11:30 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      13:35 LIVE Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      15:15 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      16:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      17:20 LIVE Велоспорт. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Тур Венето в Италии. Прямая трансляция.
      19:45 Велотрек. Чемпионат мира в Шанхае, Китай. День 1.
      21:15 Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1.
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 10 в Гуйяне, Китай. Скоростная эстафета. Финалы.
      23:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал. День 2. Сессия 2.
      00:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      01:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      04:30 Автоспорт. WEC. Этап 3. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
  • ФАЗА6-ТВканал
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Октябрь, 2026
Д С Ч П Ж Ш Я
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Блог

Сафарали Сиддиқов

Футбол — спорт қироли!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Бировнинг ҳақи буюрмас

Баҳо:
+0; -0

Мавсум сўнгига келиб, чемпионатимизда ўйинлар шиддатли тус олаётгандек. "Пахтакор", "Насаф", "Бунёдкор", "Локомотив"дан ташқари бошка жамоалар ҳам ҳар бир очко учун сидқидилдан курашаётгани чемпионатимизга бўлган қизиқишни яна қайтарди десам бўлар. Чемпионат якунланишига 4 тур бор. Ҳозирча " Пахтакор"да 63, "Локомотив"да 62, "Насаф" эса 60 очко мавжуд. Демак, ким чемпион бўлишини олдиндан айтиб беролмаймиз, шундайми? Мана сизга интрига.

Бунинг футболимиз учун қанчалик фойдаси катта эканлигини айтмайсизми? Қолаверса, терма жамоамиз ҳам бундан наф кўради. Осиё майдонларида ҳам исталган рақибни довдиратиб ташлай оламиз. Бир вақтлар чемпионатимиз бошланмасидан чемпион кимлигини билган вақтларимиз ҳам бўлган. Бундан ташқари ҳакамларнинг нохолис ҳаракатлари. Қайси бир йили "Бунёдкор" - "Машъал" ўйинида Хайрулла Каримовнинг қўли билан урган голи "Бунёдкор"га ғалаба келтирди. 1997 йилги Ўзбекистон Кубоги финали ҳеч ҳам эсимдан чиқмайди. "Пахтакор" ва "Нефтчи" ўртасидаги ўзбек "эл-классико"сини томоша қилдик. Ўшанда ўйиннинг 4-дақиқасида "Нефтчи" тожикистонлик легионери Вячеслав Князев  жаримадан шундай гол киритдики... Бунақасини биздан фақат Миржалол Қосимов урарди. Аммо бундан буёғига ҳакамлар “иш” бажаришди. Дастлаб "Нефтчи" дарвозаси томон ноҳақ пенальти белгилаб ҳисобни тенглаштириб беришди. Кейин ўйин тугашига 10 дақиқа чамаси вақт қолганда "Нефтчи" ҳужумчиси Рустам Дўрмонов 2-голни "Пахтакор" дарвозасига жойлади. Кубок Фарғонага кетаётгандек кўринганди. Аммо шу ўринда яна ҳакамлар "Пахтакор" фойдасига вазиятни ҳал этиб беришди. Голдан бироз ўтиб Рустам Дурмоновга йўқ жойдан "қизил" кўрсатилди. Ўйиннинг сўнгги дақиқасида "Пахтакор" ҳужумчиси Андрей Акопянц офсайддан гол киритди.

Ўйинда қўшимча вақт белгиланди ва Акопянц бу сафар голни ҳаққоний урди ва "Пахтакор" кубок соҳиби. Ўшанда ҳакамлар "Пахтакор" фойдасига адашишмаганда борми? Ўша мавсумда миллий терма жамоамиз Японияга 3:6, Жанубий Кореяга 1:5, БААга 2:3 ҳисобларида ютказиб, ЖЧ-1998 йўлланмасидан қуруқ қолганда мен айнан ўша Ўзбекистон Кубоги-1997 финалидаги ҳакамларнинг хатоларини эслаганман. Халқимизда бир нақл бор: бировнинг ҳақи буюрмас...

1991 йил Мустақилликка эришган бўлсак, биз бошиданок ҳалолликни ўзимизга касб олмоғимиз даркор эди. Ахир ота-боболаримиз бизларни ҳалоллик, тўғрисўзлик йўлида тарбиялашмаганмиди? Шунинг учун ундан ҳам олдинги даврларга саёҳат қилгим келди. Мустақилликка эришганимиздан сўнг илк миллий чемпионатимиз 1992 йилда ўтказилди. Ўшанда "Пахтакор" ва "Нефтчи"нинг очколари тенг келиб қолди. Биз ўшанда низомда кўрсатилган қоидага амал қилмай иккала жамоани чемпион деб эълон қилиб юбордик. Ваҳоланки, 1992 йилнинг 5 ноябрида Самарқанд шахрида "Пахтакор" ва "Нефтчи ўртасида чемпионатнинг финал ўйини ҳам белгилаб қўйилганди. Кейин бу жамоалардан биттаси Осиё чемпионлари Кубогида иштирок этиши керак эди. Шунинг учун 1993 йилнинг баҳорида Жиззахда "Пахтакор" ва "Нефтчи" ўртасида ана шу ўйин ўтказилди. Қизиғи, ўшанда ҳам ҳакамларимиз "Пахтакор" фойдасига ишлашди. Ўйиннинг дастлабки дақиқалариданоқ "Нефтчи" бир киши кам бўлиб ўйнади. 24-дақиқада "Нефтчи" ҳужумчиси Рустам Дурмонов йўқ жойдан майдондан четлатилди. Ўйинда "Пахтакор" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Осиё чемпионлари Кубогида қатнашиш эса "Пахтакор"га ҳам насиб этмади. Ўзбекистон ҳали ОФКга аъзо бўлмагани учун ОФК жамоаларимизга мусобақаларда иштирок этишга рухсат бермади. Жиззахда ўтган ўйин эса ўртоқлик ўйини мақомида қолиб кетди. Яна ўша “бировнинг ҳақи буюрмас”, деган мақол ёдга тушади. "Нефтчи" эса чемпионатимизнинг кейинги турларини кўтаринки руҳда ўтказиб, 1993 йилда Ўзбекистон чемпиони унвонини қўлга киритди.

Орадан йиллар ўтди. Бу орада қанчадан-қанча воқеаларга гувоҳ бўлмадик. Айниқса, кейинги йилларда чемпионатимизда қўшҳокимлик ўрнатган "Пахтакор" ва "Бунёдкор" ҳеч кимга очко бергиси келмади. Биласизми? 90-йилларда Шотландияда гегемонлик қилган "Глазго Рейнжерс" кейинчалик Европа майдонларида ўртамиёналар сафида тушиб қолди. Ички чемпионатда сен билан рақобатлашадиган тузук рақиб бўлмагандан кейин ўсишдан ҳам, ривожланишдан ҳам тўхтаб қоларкансан. Масалан, 1993 йилда "Глазго Рейнжерс" Чемпионлар Лигаси финалига чиқишига бир баҳя қолди. Кейин эса чемпионатда рақобат бўлмагани учун ҳаммаси орқага кетди. Бундан ҳатто Шотландия терма жамоаси ҳам жиддий зарар кўрди. Олдинлари Европа грандлари сафида тилга олинувчи жамоа охир-оқибат аутсайдерлар қаторига тушиб қолди. Ҳозир эса "Глазго Рейнжерс" деган жамоани Шотландия чемпионатининг пастки лигаларидан ҳам тополмайсиз.

Бизнинг чемпионатимизда ҳам ана шу ҳол кузатилганда миллий терма жамоамиз ҳам бир қанча муаммоларга дуч келганига гувоҳ бўлдингизми? ЖЧ-2010 саралашида ўтказилган 8 та ўйиннинг 6 тасида мағлуб бўлдик. Қолаверса, яна ҳакамлар масаласи оғриқли нуқталаримиздан бўлиб қолди. Кейинги йилларда анча оёғимиздан тортди. Ўтган йилги "Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйинини эсланг. Ҳакам сўнгги дақиқаларда "Навбаҳор" дарвозаси томон пенальти қўйиб берди. Ундан ташқари, келишилган ўйинлар можароси. Айни мавсумда ўтказилган "Пахтакор"- "Металлург" ўйинига қаранг. Кўрмай- билмай ҳеч нечса деб бўлмайдию, 2:0 ҳисобида ютиб турган "Металлург" бирданига 3 та гол ўтказиб юборганини кўриб, бутун Ўзбекистон шубҳаланди. Чемпионатимизга бўлган қизиқишнинг камайиб бораётгани, мухлисларнинг стадионларга келмай қўйганининг бош сабаби деб ана шу омилларни билардим.

Кейинги пайтларда чемпионатимиз, умуман футболимиз яхши томонга ўзгармоқда десак бўлади. Чемпионатимизда ғолиблик учун кураш 3та жамоа ўртасида авж олгани, "Насаф"нинг ўз кучи билан Ўзбекистон Кубогини қўлга киритгани сўзимизнинг яққол далилидир. Айни мавсумда жамоаларимиз Осиё Чемпионлар Кубогида кўрсатган натижалар дилимизни хира қилганди. Кейинги мавсумда ҳаммаси жойига тушиши мумкин.  Қолаверса, миллий терма жамоамиз ҳам чиройли ўйинлар кўрсатмоқда. Буларнинг ҳаммаси футболимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг самараси деб биламан.

Мен бу гапларим билан "Насаф" чемпион бўлса, ҳақиқат юзага чиқади, деган фикрдан йироқман. "Пахтакор", "Локомотив" ва "Насаф"дан қайси бири ўз кучи билан ғолибликни қўлга киритса, марҳамат, ҳалоли бўлсин! Барибир, бировнинг ҳақи буюрмас...

Мен юқоридаги фактларни ўз кўзим билан кўрганман, гувоҳи бўлганман. Мен уларни фақат далил учун келтирдим.

Сафарали СИДДИҚОВ

Киритилган сана: 24.10.2015 06:20. Ўкилди: 14820 марта.
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.