Bugun 14 oktyabr, 2026 yil, chorshanba.

Aichi-Nagoya-2026

№ Davlat Jami
1 Xitoy 169 89 83 341
2 Yaponiya 83 95 91 269
3 Janubiy Koreya 39 43 68 150
4 Hindiston 21 27 37 85
5 O‘zbekiston 21 25 24 70
6 Eron 19 18 15 52
7 Tailand 18 13 21 52
8 Qozog‘iston 12 24 48 84
9 Gonkong 11 19 24 54
10 Bahrayn 11 5 6 22

Turnir jadvali

№ Jamoa O' O
1 Neftchi 16 39
2 Paxtakor 16 35
3 OKMK 16 28
4 Navbahor 16 28
5 Buxoro 16 27
6 Lokomotiv 16 25
7 Nasaf 16 25
8 Andijon 16 21
9 Dinamo 16 21
10 Bunyodkor 16 19
11 Xorazm 16 19
12 So‘g‘diyona 16 18
13 Surxon 16 18
14 Qizilqum 16 17
15 Qo‘qon-1912 16 12
16 Mash’al 16 4

O'tgan o'yinlar. 16-tur

16-tur So‘g‘diyona 1-0 Andijon
16-tur Paxtakor 2-2 Buxoro
16-tur Surxon 0-1 Navbahor
16-tur Lokomotiv 2-1 Dinamo
16-tur Xorazm 2-0 Mash’al
16-tur Neftchi 5-0 Qizilqum
16-tur Bunyodkor 2-3 OKMK
16-tur Nasaf 0-0 Qo‘qon-1912

So'rovnoma

  • JCH-2026da qaysi jamoa chempion bo‘ladi, deb o‘ylaysiz?

  • Natijalar | Jami ovoz: 11895 ta.
  • So'rovnomalar arxivi

TV dasturlar

  • MATCH! FUTBOL-3
    • Sana: 14.10.2026

      06:00 Д/ф "Беккенбауэр - король".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      12:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      15:15 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      17:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Касымпаша".
      19:15 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      20:30 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор".
      22:30 Журнал Чемпионата Бразилии.
      23:00 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      01:00 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      01:40 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      03:40 Журнал Чемпионата Бразилии.
      04:10 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
  • MATCH! ARENA
    • Sana: 14.10.2026

      05:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      07:35 "Лучшие из лучших".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Классический лук.
      10:10 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 1.
      11:15 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 2.
      12:20 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Квалификация.
      14:40 "Страна спортивная".
      14:55 "Эволюция спорта".
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 "Страна спортивная".
      17:30 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
      18:55 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1.
      20:30 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      22:00 "Лучшие из лучших".
      22:30 Д/с "Зенит навсегда".
      00:50 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 3.
      01:50 "Эволюция спорта".
      02:20 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 4.
      03:25 "Династия". Коростелёвы-Мориловы.
      03:55 Велотрек. Чемпионат мира в Китае.
  • MATCH-TV
    • Sana: 14.10.2026

      06:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины.
      08:00 "Эволюция спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 Футбол. Чемпионат мира 2026. 1/8 финала. Аргентина - Египет.
      13:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 Специальный репортаж.
      14:45 Новости.
      14:50 "Чемпионы на все времена". Александр Дитятин.
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 Новости.
      17:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:00 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Крылья Советов" (Самара) - "Балтика" (Калининградская область). Прямая трансляция.
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Динамо" (Махачкала) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. ЦСКА (Москва) - "Ростов" (Ростов-на-Дону). Прямая трансляция.
      01:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:20 Футбол. Чемпионат Италии. Обзор тура.
      03:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
  • EUROSPORT-1
    • Sana: 14.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      08:00 Велоспорт. Тур Энеко. Пролог. Женщины, мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      10:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      11:30 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      13:35 LIVE Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      15:15 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      16:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      17:20 LIVE Велоспорт. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Тур Венето в Италии. Прямая трансляция.
      19:45 Велотрек. Чемпионат мира в Шанхае, Китай. День 1.
      21:15 Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1.
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 10 в Гуйяне, Китай. Скоростная эстафета. Финалы.
      23:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал. День 2. Сессия 2.
      00:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      01:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      04:30 Автоспорт. WEC. Этап 3. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
  • FAZA6-TVkanal
    • Sana: 14.10.2026

      TV-Dastur kiritilmagan!

Blogdagi o‘zgarishlar

Teglar buluti

Xabarlar arxivi

Oktyabr, 2026
D S C P J S Y
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Blog

Qahramon Aslanov

25-kadr

MUALLIFNING BOSHQA MAQOLALARI

 

BLOGGERLAR

Голсизлик

Baho:
+0; -0

Кечаги ўйин, янаям тўғрироғи, кечаги натижадан сўнг, терма жамоамизнинг бугунги ҳолатини инқирозга йўйувчи фикрлар кўпайиб кетди. Айтингчи, бундай муносабатнинг пайдо бўлишига асос борми? Араблар биринчи голни урган вақтгача бўлган ўйин картинаси Эрон ва Қатардаги ўйинлардан умуман фарқ қилмаётганди, тўғрими? Бугунги БАА бугунги Қатар ва бугунги Эрондан катта фарқ қилмайди. Фарқи,  бу сафар қандайдир бир нечта дақиқа бўлдики, БАА вазиятни ўз томонига ағдариб олишга эришди. Қизиқ, ҳимояда йўл қўйилган мана шу бир нечта хатони деб, терма жамоада чуқур муаммолар пайдо бўлгани ҳақида бонг уришдан мантиқ борми? Ҳа, кечаги ўйиннинг яна бир қисми бор эдики, биз аввал кўрмагандик – яъни ҳисобда орқада қола бошлаганимиздан кейинги ярим соат. Агар эътироз ва ажабланишларингизга ўйиннинг айнан ўша қисми сабаб бўлаётган бўлса, менимча, бу янгилик эмас. Бизга гол керак бўлган пайтларда биз шу қадар қийналишимиз мумкинки, Ливан билан ўйиндан олдин хавотирга солаётган асосий жиҳат шудир ва биз бунга кечагина амин бўлмаслигимиз керак. 

Қосимов мураббий бўлгандан кейин, терма жамоамиз олтинчи расмий ўйинда майдонга тушаётган бўлса, фақат бир ўйинда рақиб дарвозасини икки марта ишғол қилишнинг уддасидан чиқдик. Ушбу мураббийнинг олдинги даврида ҳам шунақа муаммо кузатилган: расмий ўйинларни оладиган бўлсак, биттадан ортиқ гол урган ўйинларимиз фақат Малайзия билан ўйинларда ва бир киши кам бўлиб қолган Қатарга қарши содир бўлган холос. Абрамов даврида, ушбу саралашнинг олдинги босқичларида ҳам сермаҳсуллик билан мақтана олмаганмиз, фақат Тожикистон билан Тошкентда ва қирғизларга қарши ўйинлардагина биттадан ортиқ гол урганмиз. 

(Осиё чемпионатидаги ўйинларни ҳозир аралаштирмай туришингизни, илтимос қиламан. Бутунлай бир бирига ўхшамайдиган тизимда ўтадиган икки турнирни солиштиришдан мантиқ йўқ. Қисқа вақт учун ташкил этиладиган турнирларда футболчиларни тайёрлашнинг ўз устунликлари бор. Уларни эмоционал ва мотивацион бир муҳитда ушлаб туриш анча осон, жамоадаги боғламларни изга тушириш учун мусобақалардан олдин етарли вақт бўлади, футболчи клубдаги ҳолатлар билан чалғимайди. Мана шу жиҳатдан, саралаш мусобақаларининг муаммоли тарафлари бор, биз-ку майли, Испания, Италия, Португалия каби терма жамоалар ҳам саралашларда етарли формага кириб ололмайдилар. Барибир, футболчилар учун биринчи навбатда имкон қадар кам куч сарфлаб натижага эришиш, клубга жароҳатсиз етиб олиш ҳақида ўйлайдилар. Энг муҳим паллалар бошланмагунча, саралаш мусобақалари мана шу тақлидда давом этади. Финал босқичига келиб эса, клубдаги вазифалар ниҳоясига етади, футболчи бор диққатини терма жамоага қаратади, етарлича вақтда терма футболчиларининг бир-бирини тушуниш даражаси яхшиланиб боради. Саралаш мусобақаларидаги ўйин темпи ва динамикаси ҳеч қачон финал босқичларидаги ўйинларга тенг келмаслиги шундан бўлса керак. Лекин шуни айтиш керакки, бу тўсиқлар МТЖ мураббийлар штаби учун қўйилган вазифани бекор қилмайди. Мураббий айнан шу муаммоларнинг таъсирини камайтириш билан ҳам мураббий.)     

 Демак голсизлик муаммоси терма жамоамизнинг бугунги авлодида яққол ташланади. Ўз ўзидан ғалабадан бошқаси қониқтирмайдиган ўйинлар учун бу ҳолат янада хавф туғдиришни бошлайди, ҳужумда муаммолари бор жамоага қарши ҳар қандай жамоа ҳам яхши ҳимояни ташкиллаштира олиши мумкин. Нима қилиш керак?

Албатта, ижро борасидаги ҳар қандай камчиликлар аввало кадрларга боғланиши тўғри. Аммо биласизми, бугунги терма жамоамизнинг таркиби, унга жалб қилинаётган футболчилар маҳорат бобида жалб қилинмаётганлардан ортда деб ўйламайман. Яъни Бақоевнинг ўрнига Нагаевни ёки Абдуҳолиқовни, Гейнрихни ўрнига Сергеевни чиқариш билан бу муаммо ечилиб қолмайди. Бу билан хавфли вазиятлар кўпайиб, бомбардир пайдо бўлмайди. Умуман терма жамоамизнинг бугунги авлодига умуман бомбардирлик хос эмас.

Қаранг, ўзи қайси жамоалар таркибда яққол бомбардирларга эга? Месси билан Роналдуни ҳисобга қўшмаймиз. Улардан ташқари Иброҳимович, Суарес, Фалькао, Кавани. Ва ҳоказо. Замонавий футболда ҳар бир жамоа ўз бомбардирига эга бўлишни тақозо қилмайди. Барчаси жамоа кўрсатадиган услубга бориб тақалади. Юқорида санаб ўтган ҳужумчилар ўйнайдиган жамоа услубига эътибор қаратинг: ушбу футболчилар жамоанинг энг кучли футболчиси саналишади ва тактик пирамиданинг энг учида жойлашишган. Жамоа ҳужумининг асосий қуроли ва устунлиги айнан шу футболчилар ҳисобланадилар, деярли ҳар бир ҳужум мана шу футболчиларга тўп етказиб бериш билан якунланади одатда. Суарес бир ўйин давомида ўндан ортиқ вазиятда, зарба берса бўладиган худудда тўп билан муомала қилади. “Ливерпуль”нинг ўйин услуби шунга асосланган. Энди “Челси”ни олайлик. Бу ерда бироз бошқачароқ манзарани кузатамиз. Торреснинг асосий вазифаларидан бири рақиб ҳимоясида позицион тешикларни пайдо қилиш, чалғитувчи ҳаракатлар билан аввалдан тайёрланган комбинацияларга шароит яратиш. У бу комбинацияларда ҳар доим ҳам қатнашмаслиги мумкин, аммо муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам “Челси”нинг ҳар бир ўйинида ярим ҳимоячилар албатта гол урадилар. Лемпард тўпурарлар сафига қўшилиб қолди, Мата ва Азар ҳам деярли ҳар ўйинда голли ҳужумларда иштирок этадилар, дарвозага тўғридан тўғри хавф соладилар. Ҳужуми “рақиб дарвозасига горизонтал тўп оширишлар”га асосланган бошқа бир жамоа “Барселона” голсизлик муаммосини Мессининг иқтидори эвазига ҳал қилаётган бўлса, “Челси”, “Арсенал”, “Бавария” каби жамоалар Азар, Лемпард, Мата, Касорла, Уолкот, Рибери, Кроос, Швайнштайгер каби ярим ҳимоячиларнинг айнан ҳужумни якунлашдаги фаоллиги билан ёпадилар. 

Савол туғилади, биз қандай юлдуз ҳужумчига эгамизки, жамоамиз ўйинини ҳал қиладиган бомбардирликни талаб қиламиз? 

Биринчидан, бугунги терма жамоанинг яққол юлдузи бўла оладиган ҳужумчига эга эмасмиз, гап Бақоевда эмас, ўша Нагаев, Абдуҳолиқов, ундан зўрини олиб келмайсизми, менга деса, бу таркибда пирамиданинг бошига айлана олмайди. Бир пайтлар Шквирин ёки Шацких эга бўлган мақомга чиқа олишмайди. Улар ўз савияси ва жамоадаги статуси билан ҳам ўша даражага чиқишган, хўш, Нагаевни мажбуран ўша ерга олиб чиқиб қўя оламизми? Нагаев ҳеч бўлмаса, Россия чемпионатининг бирор клубининг асосий таркибида ўйнашни бошласин, табиий равишда сиз кутган ҳолатга гувоҳ бўлишимиз мумкин. Ҳозир биз уни фақат Бақоев эплай олмаётгани учунгина қўйишимиз керакми?

(Эсингизда бўлса, 2000 йилдаги олимпиада саралаш ўйинларида “Балтика” аъзоси сифатида Максим Шацких ҳам иштирок этган, лекин унча ёрдам бера олмаган. Орадан бир неча ой ўтиб уни Лобановский “Динамо”га чақиради. Шевченкони ўрнига борган Максим у ерда сермаҳсул ўйин кўрсата бошлайди. У тезда энди миллий терма жамоамиздан таклиф олади. Бу сафарги Шацкихнинг статуси анча юқори эди, илк ўйиндаёқ у ТЖ таркибида учта гол киритганди. Айтмоқманки, ҳужумчи учун энг асосий жиҳат бу ўзига бўлган ишонч, аксарият ҳолларда таркибдаги бошқа футболчилардан статус жиғатидан устунлик мана шу ишончга манба сифатида хизмат қилади)  

Иккинчидан, бизнинг ярим ҳимоямиз ҳам горизонтал пасларга асосланган. Имкон қадар тўпни сақлаб туриш ва вазиятни пойлашга ҳаракат қилади. Бундай услубда яққол ҳужумчиларда у қадар кўп имконият бўлавермайди. Марказда тўп ҳаддан зиёд кўп сақланиб турилади. Айтингчи, кеча масалан Бақоев неча маротаба русчасига айтганда “ударний” вазиятда тўпни қабул қилиб олди? Позицион ҳужумларда бундай вазиятлар, айниқса, ҳужумчиларда кўпам бўлавермайди. Тасаввур қилиб кўрингчи, мабодо Абдуҳолиқов ёки Насимов Бақоевнинг ўрнида ҳаракат қилганида ўйин картинаси тубдан ўзгарармиди? Йўқ, менимча. Бугунги ҳолатда Қосимов бир биридан яққол ортиқ бўлмаган бир нечта ҳужумчига эга.  Бақоев ўтказиб юборган вазиятни Насимов голга айлантириши мумкин эди, лекин Насимов Эронда гол ура олмаслиги ҳам мумкин эди. Кўряпсизми, буёғи энди тўла тўкис омадга боғлиқ бўлиб боряпти. Қосимов ҳам таваккал қилмаяпти ва ўйиндан олдин кўпроқ асосга эга бўлган, яъни бугунги таркиб билан кўпроқ ўйинларда майдонга тушган ва тажрибалироқ ҳужумчини танлаяпти. Демак голсизлик муаммосини ҳал қилиш фақатгина у футболчини ўрнига бунисини тушириш билан ҳал бўлмаслигини тушунишимиз керак. Бизда ўйинларга тайёрланишимиз мумкин бўлган узун вақт ва синов имкониятимизга эга эмасмиз. 

Асосий саволни яна қайтарганимда, бу сафар жавобга яқинлашишим осонроқ кечади. Биз Ливанга қарши ўйинда истаганимизга тўпга эга бўламиз. Бу шубҳасиз. Бизга энг етишмайдиган, бошқа қилиб айтганда, зарур бўлгани бу – голли вазиятлар яратишдир. Ундан фойдаланиш кўпинча омадга боғлиқ, асосийси бундай вазиятларнинг кўп бўлишидир. Албатта, иккита хавфли вазиятдан фойдаланишдан кўра ўнтасидан фойдаланиш осонроқ бўлади, тўғрими? Нима қилиш керак?

Тан олиш керак, ярим ҳимоячиларимиз ўйин услуби ва тактик фикрлаш борасида бир-бирига жуда яқин услубда ўйнайдилар. Ташаббусни қўлга олиш ва тўпни сақлаб туришда бу баъзида қўл келади, аммо керак бўлган пайтда тезкорликни қўшишга келганда оқсаб қолишимиз мумкин. Абрамов Аҳмедовни ҳимояга, баъзан Жепаровни, баъзан Кападзени ҳужумга қўйиш билан, қандайдир муаммоларни ёпаётгандек кўринган бўлса-да, аслида, жамоа “пюржинаси”ни имкон қадар чўзишни ҳам мақсад қилгандир эҳтимол. Майдоннинг ҳар бир нуқтасида тўпни сақлаб туриш, дриблинг ва “дастлабки пас”га қодир бўлган футболчиларнинг мавжуд бўлиши рақибни ҳам тарқоқлаштиради. Биз ҳозир нимани кўряпмиз? Ҳужумдаги Бақоев ҳимоя билан бир чизиқда ўйнашга одатланган. Марказий ҳимоячиларимиз бўлмиш Филипосян ҳам, Исмоилов ҳам майдонни назорат қилиш эмас, кўпроқ яккаркурашларда яхшироқ кўринадилар. Натижада нима бўляпти? Жамоанинг “мия қисми”, яъни ташкилий жиҳатга жавоб берадиган асосий қисм бир бирига жуда зич жойлашиб қоляпти. Ҳужум ташкилланиши учун тўп  Кападзе, Жепаров, Аҳмедовларга етказиб берилишга мажбур. Бу футболчилар эса бир-бирларига жуда яқин масофада жойлашишган.  Жамоамизнинг энг муҳим қисми майдоннинг жуда кам худудини эгаллаган, бу дегани рақиб бизни зарарсизлантириши осон кечади. Оқибатда биз фақат тўпни назорат қиляпмиз, лекин майдон назорат қилинмаяпти. Уч-тўрт қадам олдиндан ўйланган комбинацияларни кўрмаяпмиз. Доим майдоннинг бирор қисмида ҳокимлик ўрнатиляпти холос, кутилмаганда ҳужум қанотини қарама қарши тарафга ўтказиб юбориш, ҳужум динамикасини бутун майдон бўйлаб ушлаб туриш, бошқача қилиб айтганда штурм уюштиришни уддасидан чиқа олмаяпмиз.      

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ливан билан ўйин олдидан, аввало, қўйидаги жиҳатларга эътибор қаратиш лозим деб ўйлайман. 

1) Тезкорликни ошириш. Бир нарсани тўғри тушунишимиз керак: Майдонда таркибдаги энг кучли 11 футболчи эмас, айнан белгиланган вазифага энг мос 11 футболчи тушиши керак. Нега Бразилия ЖЧ-2010 га умуман майдонга тушмаган баъзи ўйинчиларни руйхатга киритди-ю, Роналдиньони олиб кетмади? Нега Англияда узоқ вақт Лемпард-Жерард жуфтлигини бир вақтда тушириш муаммоси кўндаланг турган? Эсингиздами, Питер Крауч ҳолатидан қатъий назар, доимий равишда терма жамоага жалб қилиб туриларди. Нега? Мураббий айнан унинг имкониятларидан фойдаланиши зарур бўлган қандайдир 10-15 дақиқа бўлиб қолиши мумкинлигини ҳисобга оларди ва уни доим терма жамоа тонусида ушлаб туришга ҳаракат қиларди. Менимча, Қосимовда айнан мана шу хусусият етишмаяпти. Агар кимдир клубда иши юришмай қолса, автоматик тарзда термадан узилади. Эътирозларга сабаб бўлса-да, ҳар қандай мураббийнинг ўз “ёқимтойи” бўлгани дуруст. Мураббий айнан ўша футболчининг қандайдир хусусиятини пайқаганки, қачондир фойдаланишни дилига тугади ва клубдаги фаолияти юришмай қолса, маълум даражада ушлаб туришга ҳаракат қилади. 

Ярим ҳимояда энг яхши тўрт футболчимизни туширишга мажбур эмасмиз, айниқса, қачонки, бу футболчиларнинг ўйин услуби бир-бирига яқин бўлса. Хайдаров+Жепаров+Аҳмедов+Кападзедан мукаммал фойдаланишимиз лозим бўлган ўзига хос схемага эга бўлсак, бошқа гап, аммо бу бизни айниқса тезкорлик имкониятларимизга путур етказса, керак эмас, тўғрими?

2) Ҳужумкор ярим ҳимоячиларга урғу бериш. Куздаги ўйинларда Санжар Турсуновнинг тез тез дарвозага хавф сола бошлагани, баъзида марказий ҳужумчи билан ўрин алмаштириб туриши яхши натижа берганди. Санжарнинг бугунги ҳолатида куздагидан кўра пастроқ бўлиши мумкин. Лекин нафақат Санжар, умуман таркибда имкон қадар кўп гол урадиган ёки камида сўнгги пасни бера оладиган футболчиларга урғу қаратиш зиён қилмаса керак. Бу жиҳатдан юқорида санаб ўтилган ярим ҳимоячилардан бирининг ўрнига Жасур Ҳасановни тушириш ҳам зарар қилмайди. У бутун ўйин давомида ўзини таклиф қилади, ҳужум худудини доимий равишда кенгайтириб туради, имкон қадар вертикал ўйнашга ҳаракат қилади. У ёки масалан Зотеев. маҳорат бобида бошқалардан пастроқдир балки, аммо, Ливан билан ўйинда асосийси тўғри услубни танлашдир. Биз энг кучли таркибни танлашимиз шарт эмас, айнан Ливан учун энг ноқулайини танлашимиз керак бўлади. Фақат тўпни яхши ушлаб турадиган эмас, тез тез рақиб дарвозасига хавф соладиган футболчиларнинг кўпроқ бўлиши ҳужумчилар устидан босимни ҳам камайтиради. Бизда Месси йўқми, демак, Азар ёки Матани қидириб топишга мажбурмиз.   

3) Узоқдан кўпроқ зарбалар бериш ва стандарт вазиятлар. Менимча, бу ҳақида кўп ёзишим ҳам шарт эмас. Ҳаммаси тушунарли. Ливанда имконият қолган шунинг учун ғалаба учун ўйнайди, қабилидаги сафсаталарни йиғиштирайлик. Қанийди улар ҳам ғалаба учун ўйнашса. Афсуски, у жамоа ўз имкониятини жуда яхши билади. Бутун жамоа бўлиб ҳимояда туриш ва қандайдир пайтини пойлаш билан машғул бўлади. Демак бизга дриблинг, имповизация, стандартлар ёрдам бериши керак. Қатар ва Эрондаги жуда оз сонли ҳужумларнинг максимал фойда чиқара олганимизни эсласак, омад ҳамиша биз тарафда бўлмаслигини эътиборга олишимиз ва Ливан билан ўйинда имкон қадар кўпроқ зарба беришга мажбурмиз.

4) Шошилмаслик. Бу эса энг асосийси. Шошилмаслик ва совуққонликни сақлаб туришимиз керак. Сафардаги ўйинда биз керакли голни урдик, устунликни янада ошириш мақсадида ҳаддан ташқари фаолликни оширавердик. Натижада гол ўтказиб юбордик, кейин эса вазиятни ўнглашга жисмоний ҳолатимиз йўл бермади, чарчаб қолдик. Тан олиш керак, бугунги таркибнинг асосий қисмини ёши ўтиб қолган. Вазиятнинг гоҳ у тарафга, гоҳ бу тарафга ўзгариб туриши бизга қўл келмайди, ўйин давомида қўшимча куч топиб, қандайдир бурилиши ясай олмаймиз. Энг яхшиси, вазиятни тўлиқ назорат қилиб туриш, ташаббусни бермаслик ва совуққонлик билан керакли голларни киритиш керак бўлади.

Ушбу вазифани уддалашда мураббий ва футболчиларимизга омад тилайман. Умид қиламанки, ҳаммаси яхши бўлади ва биз уч-у ноль ҳисобида ғалаба қозонамиз :)

Kiritilgan sana: 23.03.2013 18:51. O'kildi: 9150 marta.
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.