Bugun 14 oktyabr, 2026 yil, chorshanba.

Aichi-Nagoya-2026

№ Davlat Jami
1 Xitoy 169 89 83 341
2 Yaponiya 83 95 91 269
3 Janubiy Koreya 39 43 68 150
4 Hindiston 21 27 37 85
5 O‘zbekiston 21 25 24 70
6 Eron 19 18 15 52
7 Tailand 18 13 21 52
8 Qozog‘iston 12 24 48 84
9 Gonkong 11 19 24 54
10 Bahrayn 11 5 6 22

Turnir jadvali

№ Jamoa O' O
1 Neftchi 16 39
2 Paxtakor 16 35
3 OKMK 16 28
4 Navbahor 16 28
5 Buxoro 16 27
6 Lokomotiv 16 25
7 Nasaf 16 25
8 Andijon 16 21
9 Dinamo 16 21
10 Bunyodkor 16 19
11 Xorazm 16 19
12 So‘g‘diyona 16 18
13 Surxon 16 18
14 Qizilqum 16 17
15 Qo‘qon-1912 16 12
16 Mash’al 16 4

O'tgan o'yinlar. 16-tur

16-tur So‘g‘diyona 1-0 Andijon
16-tur Paxtakor 2-2 Buxoro
16-tur Surxon 0-1 Navbahor
16-tur Lokomotiv 2-1 Dinamo
16-tur Xorazm 2-0 Mash’al
16-tur Neftchi 5-0 Qizilqum
16-tur Bunyodkor 2-3 OKMK
16-tur Nasaf 0-0 Qo‘qon-1912

So'rovnoma

  • JCH-2026da qaysi jamoa chempion bo‘ladi, deb o‘ylaysiz?

  • Natijalar | Jami ovoz: 11895 ta.
  • So'rovnomalar arxivi

TV dasturlar

  • MATCH! FUTBOL-3
    • Sana: 14.10.2026

      06:00 Д/ф "Беккенбауэр - король".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      12:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      15:15 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      17:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Касымпаша".
      19:15 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      20:30 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор".
      22:30 Журнал Чемпионата Бразилии.
      23:00 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      01:00 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      01:40 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      03:40 Журнал Чемпионата Бразилии.
      04:10 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
  • MATCH! ARENA
    • Sana: 14.10.2026

      05:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      07:35 "Лучшие из лучших".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Классический лук.
      10:10 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 1.
      11:15 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 2.
      12:20 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Квалификация.
      14:40 "Страна спортивная".
      14:55 "Эволюция спорта".
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 "Страна спортивная".
      17:30 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
      18:55 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1.
      20:30 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      22:00 "Лучшие из лучших".
      22:30 Д/с "Зенит навсегда".
      00:50 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 3.
      01:50 "Эволюция спорта".
      02:20 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 4.
      03:25 "Династия". Коростелёвы-Мориловы.
      03:55 Велотрек. Чемпионат мира в Китае.
  • MATCH-TV
    • Sana: 14.10.2026

      06:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины.
      08:00 "Эволюция спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 Футбол. Чемпионат мира 2026. 1/8 финала. Аргентина - Египет.
      13:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 Специальный репортаж.
      14:45 Новости.
      14:50 "Чемпионы на все времена". Александр Дитятин.
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 Новости.
      17:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:00 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Крылья Советов" (Самара) - "Балтика" (Калининградская область). Прямая трансляция.
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Динамо" (Махачкала) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. ЦСКА (Москва) - "Ростов" (Ростов-на-Дону). Прямая трансляция.
      01:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:20 Футбол. Чемпионат Италии. Обзор тура.
      03:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
  • EUROSPORT-1
    • Sana: 14.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      08:00 Велоспорт. Тур Энеко. Пролог. Женщины, мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      10:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      11:30 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      13:35 LIVE Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      15:15 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      16:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      17:20 LIVE Велоспорт. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Тур Венето в Италии. Прямая трансляция.
      19:45 Велотрек. Чемпионат мира в Шанхае, Китай. День 1.
      21:15 Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1.
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 10 в Гуйяне, Китай. Скоростная эстафета. Финалы.
      23:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал. День 2. Сессия 2.
      00:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      01:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      04:30 Автоспорт. WEC. Этап 3. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
  • FAZA6-TVkanal
    • Sana: 14.10.2026

      TV-Dastur kiritilmagan!

Blogdagi o‘zgarishlar

Teglar buluti

Xabarlar arxivi

Oktyabr, 2026
D S C P J S Y
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Blog

Qahramon Aslanov

25-kadr

MUALLIFNING BOSHQA MAQOLALARI

 

BLOGGERLAR

Қани, кетдик! Ким билан? Нима фарқи бор?

Baho:
+1; -0

Журналистлик оғир касб. Агар мақсад бир тарафга туриб олиб, бақириш бўлмаса, воқеалар ривожини, қарорларнинг мантиғини англаб етишни масқад қилсангиз, бунинг устига бу мантиқни тушуна олмасангиз, унданам қийин. Албатта, мухлислар учун ҳам. ахир улар ҳам вазиятни тушунишни исташади. Қарорларнинг изоҳи эса, нисбатан анча жўн, қуруқ бўлади-ки, вазифа янада мушкуллашади. Тасаввур қилинг, бутун бир оломонни кимсасиз оролга сафарбар қилиш ҳақида қарор чиқарилади. Энг ёмони, аслида бу оролга бориш хавфли экани, ҳеч бўлмаса, нега бундай қарорга келингани ҳақида изоҳ талаб қила олмайсиз. Нари борса, “кремль нега кўк рангга бўйалиши ҳақидаги” эътирозга ҳақлисиз ёки қўлингиздан келадиган ягона иш – ушбу оролнинг зарарли ва фойдали жиҳатларини таҳлил қилиб, етказишдан иборат. Худдики, бу оролни ўзингиз танлаб, тавсия қилаётгандек. Яхшиямки, Миржалол Қосимов кимсасиз орол эмас, тажрибали мураббий. Лекин барибир...

Мен Абрамовнинг Ливанга қарши ўйинга уч кун қолганда истеъфога чиқарилганини барибир тушунмаяпман. Бундан бадтар истеъфоларни кўрган футбол тарихи. Лекин биласизми, кўпинча, бундай ҳолатларда мураббийнинг истеъфоси “етилиб турган” бўлади. Умуман умидсиз ўйин, масалан. Ёки муҳитнинг тузатиб бўлмас даражада ёмонлашиб кетиши. Муайян шахслар ўртасидаги конфликтлар. Ёки энг стратегик вазиятда янги қон олиб кириш учун ҳам қилинади, бундай ҳолда, эски мураббий ҳам штабда қолиб, қарор берувчи ўзгартирилади. Абрамовнинг истеъфосидан сўнг, футбол оммасида пайдо бўлган фикрлар ҳам бир ёқлама эмас, мунозарали экани, қарорнинг ўзи ҳам салбий, ҳам ижобий изоҳларни қабул қилаётганидан билиш мумкинки, истеъфо ва тайинлов баҳсли масала эди. Хуллас, бизнинг вазиятимизда буларнинг бирортаси ҳам йўқ. Эрон билан ўйин агар биз тушиб қолган вазиятни эътиборга олсак, у қадар ёмон эмасди. Албатта, натижа ростанам мудҳиш, лекин кейинги вазифаларни ҳал қилиш учун таркиб ва қониқарли потенциал Абрамовда ҳам кўриниб турганди. Умуман бу мағлубият МТЖ нинг сўнгги бир йилдан ошиқ вақтдаги биринчи расмий мағлубияти эди. Агар бу ҳам сўнгги дақиқаларда, ҳакамнинг хатосидан улуш бўлган ҳолда киритилганини эътиборга олсак, бундай кескинликдан ҳайрон қолишимиз табиий. Шубҳасиз, ОТЖ нинг натижаси ҳам катта рол ўйнади бу ерда. Абрамов март ойидаёқ муҳим ўйинларга тайёр эмаслигини намойиш қилган бўлиши керак. Нега ўшанда истеъфо бўлмади? Барчаси кеча ҳал бўладиган даражадаги картинани кўрмадик-ку?

Биласизми, юқоридагилардан келиб чиқиб, шундай субъектив фикрга эгаман: МТЖ мураббийининг алмаштирилиши, унинг услуби - вазиятни ўнглашга бўлган ҳаракат эмас, айбдорни жазолаш бўлиб қоляпти. Йўқ, мақсад Абрамовни жазолаш эмас, айнан уни жазолаш орқали бошқаларнинг қутулиб қолиши. Эрондан қабул қилинган мағлубият оғир ва келажакка таъсири бўлган мағлубиятлар сирасига киради. Мана шу мағлубиятдан сўнг, гуёки амалий ва тезкор тадбирлар амалга оширлаётгани, гуёки барчаси таҳлил қилиниб, гуёки айбдорлар жазоланиб, гуёки терма жамоа керакли курсга тушиб олгани ҳақида иллюзия пайдо қилиш бўлмаяптими? Кечагина Ливан ҳақида ўйлаётган Абрамов бугун истеъфога чиқарилиши, Қосимов ўзи ҳам кутмаган ҳолатда МТЖ га тайинланиши – бу ЖЧ йўлидаги системали бурилиш эмас, тезкорлик билан, хўжакўрсинга қилинаётган ўзгариш эмасми? Ливан билан ўйин олдидан пайдо бўлган рискнинг (Абрамов четда, Қосимовга вақт этмаслиги мумкин) жавобини ким беради? Худо кўрсатмасин, Қосимов Ливанда аҳволни ўнглай олмаса, унинг заррача айби бўлмайди! Ким жавоб беради? Айнан шу мураббий варианти бугунги кунда, айнан Ливан билан ўйинга оптимал, йўқ, ҳеч бўлмаса Абрамовдан яхшироқ эканига кафилликни ким олди? Ахир Усмонов ҳали Қосимов билан гаплашмасданам қарорни қабул қилди-ку? Қосимов ҳали терма жамоани тўлиқ ўрганмасданам таклифга рози бўлди-ку? Истеъфо шарт бўлса, битта ўйинга Мақсудовга (классика) ишонч блдирилиши ҳам мумкин эди-ку? Ана ундан кейин, кузгача, керакли қарор қабул қилишга ва режалар учун етарлича вақт бўларди. Тушунмадим.

Лекин қорида айтганимдек, энди келажакка боқишга мажбурмиз. Қарорнинг тўғри ёки нотўғрилиги ҳақида ҳар қанча бақирмайлик, вазият ўзгармайди. Абрамов ҳақида бутун футбол оммаси салбий фикрга эга бўлганда инобатга олинмаганди, бугунги баҳсли вазиятдаги бу қарор шуни кўрсатди-ки, “қутлуғ бўлсин, тақсир” дан бошқа иложимиз йўқ. Ҳа, зерикканда Миржалол Қосимовнинг тайинланишидаги турли фойда ва зарарлари ҳақида гаплашсак бўлади.

ПЛЮСЛАР

1) Босимнинг камлиги.

Қосимов худди ўтган сафардагидек, терма жамоани оғир аҳволда қабул қилди. Буни мухлислар ҳам билиб турибди. Албатта у максималист сифатида ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қилади. Аммо ўйиндаги муаммолар омма орасида у қадар негатив билан қабул қилинмайди. Чунки Қосимов бу таркиб билан икки йил шуғуллангани йўқ. Демак, ҳар қандай ҳолатда муваффақиятсизликнинг катта улуши Абрамов (Эрон учун) ва ЎФФ (мураббийни бемаврид алмаштиргани учун) га тушаверади. Футболчилар ҳам бироз эркинроқ бўлишлари мумкин. Абрамов давридагидек, оддий маиший муаммоларда ҳам Қосимов шахсияти тилга олинавермайди. Аксинча, энди бутун халқ Миржалолга кўпроқ шароит ва имконият кераклигини талаб қилишни бошлайди Сабаби, унинг шундоқ ҳам оғир пайтда қабул қилиб олгани учун ҳам бонус сифатида кейинги йиғинларни савияли ташкил қилишга Усмонов мажбур. Қосимовни ўтган сафар ҳам Усмонов тайинлаганди ва натижада мураббий қийин аҳволда қолганди. Кейинчалик Қосимов терма жамоага яна таклиф қилишса, ўз шартлари ва шароитини талаб қилган ҳолатда қайтиши мумкинлигини айтганди. Умид қиламанки, шу маънодаги суҳбат Усмонов ва Қосимов ўртасида бугун бўлиб ўтган

2) Халқаро ўйинлар тажрибаси ва футболчиларни хис қилиш

Миржалол Қосимов ёш бўлса-да, жаҳон чемпионатининг айнан шу босқичида бир цикллик тажрибага эга. Абрамов Осиё кубогида терма жамоани яхши тайёрлаган бўлса-да, қисқа йиғинларда баъзида тажрибасизлик қилаётганини кўрдик. Аслида керакмас футболчиларни йиғинга жалб қилиш, баъзи позицияларга эса умуман номзодларнинг йўқлиги каби камчиликлар ОТЖ да ҳам, МТЖ да ҳам кузатилди. Айнан мана шу йўналишда Қосимовда устунлик бор, деб ўйлайман. .

3) Олдинги натижаларга алоқасизлик

Эрондан учралган мағлубият стратегик жиҳатдан жуда катта зарба бўлса-да, “Қосимов даври” айнан Ливан билан ўйиндан бошланади. Абрамов Ливанни ютиб келган тақдирда ҳам, бу кечаги хато учун тузатиш маъносида кетарди. Қосимовнинг ғалабаси эса, “вазиятни ўнглаш” деб тушунилади. Психологияда бу муҳим омил. Агар натижа яхши бўлиб борса, ўйиндан ўйинга МТЖ нинг омадли серияси сифатида баҳоланади, Эрондан қабул қилинган мағлубиятнинг руҳий таъсири деярли йўққа чиқади. Эсингизда бўлса, Евро-2000 саралашида Россия илк уч ўйинни мағлубият билан бошлаган, кейин эса, Романцев жамоани қабул қилиб, олти ўйиндан иборат ғалабали серияга эришганди.

МИНУСЛАР

1) Вақтнинг озлиги

Ливан билан ўйинга фақат уч кун вақт қолди. Абрамов йиғинлар чоғида ҳар икки ўйинни эътиборга олган ҳолда таркиб йиққан ва тайёргарлик кўрган. Ушбу эстафетани давом эттириш Қосимовга осон бўлмаслиги мумкин. Бирор нарсани ўзгартиришга вақт йўқ. Бу ерда Мақсудов бошчилигидаги мураббийлар штабида катта масъулият тушади. Улар Миржалолга вазиятни тўлиқ англата олишлари уда муҳим. Шундай бўлиши керакки, Абрамов бир ҳафта давомида йўлга қўйган тайёргарлик йўналиши бузилмаслиги ва янги бош мураббийнинг ижобий хислатлари билан йўғрилган ҳолда кучлироқ жамоага эга бўлишимиз муҳим.

2) “Бунёдкор”. Абрамовнинг икки жамоани бошқарганлиги кўп салбий фикрларни ўртага чиқарди. Тўғри, мен бу ҳолат ҳақида ижобий муносабатда эдим, олимпия терма жамоаси МТЖ нинг келажаги саналади, ёшларнинг катта жамоага қўшилиб боришлари учун уммий назоратнинг ижобий томонлари бор эди. Аммо клуб бошқа. Қосимов матбуот анжуманида “Бунёдкор”даги фаолият ҳам давом этишини айтди. Агар гап фақат ПФЛ ўйинларида бўлганида, “ватан учун” деб, тақвимдаги ўзгаришлари амалга оширишимиз мумкин эди. Аммо “Бунёдкор”ни ОЧЛ да муҳим ўйинлар кутмоқда. Ўз ўзидан куздаги муҳим паллада, икки мақсад бир-бирига ҳалақит бериши турган гап. Шунингдек, мураббий ўзи кўп вақт бирга бўладиган жамоа билан чегараланиб қолиши ва муаммоларни ҳал қилишда, “Бунёдкор” аъзоларида табиий устунлик пайдо бўлиши ҳам ижобий ҳолат эмас. Бу ерда мураббийни айблаб бўлмайди, табиий равишда ҳар қандай мураббий ўз қўл остидагиларни яхшироқ билади. Бундай вазиятда Лобановский ҳам мана шу йўлдан борганлигини эслатиш кифоя.

3) Марказ

Шахсий фикрим – Терма жамоалар билан ишлаш маркази умуман ишончни оқламаяпти. Балки айб мендадир, лекин Марказнинг қандайдир фойдали фаолиятини кўрмаяпман. Вадим Абрамов мураббийликдан ташқари ташкилотчилик бобида ҳам устунликка эга эди. Марказга қараб ўтирмасдан, йиғинларни ташкил қилиш, рақиб топиш, музокаралар ўтказишда ҳам фаол бўлган, бутун дунёда унинг танишлари, алоқалари бор. Айнан мана шунинг учун баъзида Асқар Толибжоновнинг айблари кўринмай қолаётганди. Миржалол Қосимов Абрамовчалик халқаро алоқаларга эга бўлмаслиги ва энди, Марказдан қаттиқроқ ишлаш талаб қилиниши мумкин. Хўш, нима бўлади? Умид қиламанки, юқорида айтганимдек, бу қарорни қабул қилган инсон, яъни Мираброр Усмонов, фақат қарор билан кифояланмасдан, ушбу қарорнинг масъулиятини ҳам ўз бўйнига олади ва Миржалол Қосимов учун барча шароитни тақдим қилади.

Дарвоқе, яқинда Вадим Абрамов билан интервью чоғида, унга амалдаги шартномаси ҳақида савол бердим. У МТЖ даги фаолиятни ватан олдидаги вазифа деган маънода жавоб берганди. Бугун Миржалол Қосимов ҳам шунга яиқн гапирди. Ҳаммаси яхши. Мураббийларимизнинг ватанни севишлари яхши фазилат. Лекин биласизми, бундай ишлар бундай тарзда қилинмайди. Ватан манфаати ҳаммасидан устун, лекин ватан манфаати йўлидаги шахс қарори эмас. Ахир қарорнинг хато бўлиши эҳтимоли ҳам бор-ку? Ватан учун деса, қуролсиз, сафнинг олд чизиғида “урееее” деб югуриб кетавермайсиз-ку, тўғрими? Ватан учун деб барчаси буйруқ асосида ҳал қилиниши, ўртада бир неча манфаатларнинг (масалан “Бунёдкор”) топталиши дуруст эмас. Бу тизимнинг эмас, шахснинг бошқарувидан далолат, демак, ривожланишга тўсқинлик қиладиган нуқталардан биридир.

Айтганча, яна битта гап. Мен атайлаб, масалан, алоҳида мухлисларнинг ҳам кеча ва бугунги фикрларини солиштиришга ҳаракат қилдим. Кеча Абрамовни танқид қилаётганлар, бугун унинг истеъфога чиққанлигидан хафа эканликларини кўрдим. Бу нимадан далолат? Сабаби, мухлис Абрамовга ёки Қосимовга мухлислик қилмайди. Терма жамоага яхши бўлишини чин дилдан истайди. Мен бунга яна бир бор амин бўлдим. Демак, антиабрамовчилар,  антиқосимовчилар қабилидаги суньий тушунчаларни йўқотайлик. Абрамовга рахмат, ўзбек мухлисларининг ёдидан чиқмайдиган ва футболимиз тарихининг бир парчасига айланган дақиқалар учун. Улар йўқ эмас. Биз эса, муҳим ўйин олдидан, ким бўлишидан қатъий назар, бош мураббийни қўллаб қувватлайлик. Мабодо вазифани бажариш учун унда билим ва тажриба етмай қолса, балки бизнинг дуоларимиз ва бирдамлигимиз эвазига, омадимиз келиб қолар, тўғрими? Балки эронликларнинг кечаги устунлиги шу сабаблидир? Ахир ҳеч ким бу жамоага ёмонлик тиламайди. Бизнинг жамоага...

Саломат бўлинг.

Kiritilgan sana: 04.06.2012 17:39. O'kildi: 9926 marta.
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.