Bugun 14 oktyabr, 2026 yil, chorshanba.

Aichi-Nagoya-2026

№ Davlat Jami
1 Xitoy 169 89 83 341
2 Yaponiya 83 95 91 269
3 Janubiy Koreya 39 43 68 150
4 Hindiston 21 27 37 85
5 O‘zbekiston 21 25 24 70
6 Eron 19 18 15 52
7 Tailand 18 13 21 52
8 Qozog‘iston 12 24 48 84
9 Gonkong 11 19 24 54
10 Bahrayn 11 5 6 22

Turnir jadvali

№ Jamoa O' O
1 Neftchi 16 39
2 Paxtakor 16 35
3 OKMK 16 28
4 Navbahor 16 28
5 Buxoro 16 27
6 Lokomotiv 16 25
7 Nasaf 16 25
8 Andijon 16 21
9 Dinamo 16 21
10 Bunyodkor 16 19
11 Xorazm 16 19
12 So‘g‘diyona 16 18
13 Surxon 16 18
14 Qizilqum 16 17
15 Qo‘qon-1912 16 12
16 Mash’al 16 4

O'tgan o'yinlar. 16-tur

16-tur So‘g‘diyona 1-0 Andijon
16-tur Paxtakor 2-2 Buxoro
16-tur Surxon 0-1 Navbahor
16-tur Lokomotiv 2-1 Dinamo
16-tur Xorazm 2-0 Mash’al
16-tur Neftchi 5-0 Qizilqum
16-tur Bunyodkor 2-3 OKMK
16-tur Nasaf 0-0 Qo‘qon-1912

So'rovnoma

  • JCH-2026da qaysi jamoa chempion bo‘ladi, deb o‘ylaysiz?

  • Natijalar | Jami ovoz: 11895 ta.
  • So'rovnomalar arxivi

TV dasturlar

  • MATCH! FUTBOL-3
    • Sana: 14.10.2026

      06:00 Д/ф "Беккенбауэр - король".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      12:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      15:15 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      17:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Касымпаша".
      19:15 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      20:30 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор".
      22:30 Журнал Чемпионата Бразилии.
      23:00 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      01:00 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      01:40 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      03:40 Журнал Чемпионата Бразилии.
      04:10 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
  • MATCH! ARENA
    • Sana: 14.10.2026

      05:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      07:35 "Лучшие из лучших".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Классический лук.
      10:10 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 1.
      11:15 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 2.
      12:20 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Квалификация.
      14:40 "Страна спортивная".
      14:55 "Эволюция спорта".
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 "Страна спортивная".
      17:30 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
      18:55 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1.
      20:30 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      22:00 "Лучшие из лучших".
      22:30 Д/с "Зенит навсегда".
      00:50 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 3.
      01:50 "Эволюция спорта".
      02:20 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 4.
      03:25 "Династия". Коростелёвы-Мориловы.
      03:55 Велотрек. Чемпионат мира в Китае.
  • MATCH-TV
    • Sana: 14.10.2026

      06:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины.
      08:00 "Эволюция спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 Футбол. Чемпионат мира 2026. 1/8 финала. Аргентина - Египет.
      13:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 Специальный репортаж.
      14:45 Новости.
      14:50 "Чемпионы на все времена". Александр Дитятин.
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 Новости.
      17:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:00 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Крылья Советов" (Самара) - "Балтика" (Калининградская область). Прямая трансляция.
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Динамо" (Махачкала) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. ЦСКА (Москва) - "Ростов" (Ростов-на-Дону). Прямая трансляция.
      01:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:20 Футбол. Чемпионат Италии. Обзор тура.
      03:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
  • EUROSPORT-1
    • Sana: 14.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      08:00 Велоспорт. Тур Энеко. Пролог. Женщины, мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      10:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      11:30 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      13:35 LIVE Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      15:15 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      16:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      17:20 LIVE Велоспорт. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Тур Венето в Италии. Прямая трансляция.
      19:45 Велотрек. Чемпионат мира в Шанхае, Китай. День 1.
      21:15 Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1.
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 10 в Гуйяне, Китай. Скоростная эстафета. Финалы.
      23:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал. День 2. Сессия 2.
      00:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      01:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      04:30 Автоспорт. WEC. Этап 3. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
  • FAZA6-TVkanal
    • Sana: 14.10.2026

      TV-Dastur kiritilmagan!

Blogdagi o‘zgarishlar

Teglar buluti

Xabarlar arxivi

Oktyabr, 2026
D S C P J S Y
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Blog

FC Barcelona

MES QUE UN CLUB

MUALLIFNING BOSHQA MAQOLALARI

 

BLOGGERLAR

Луис Суарес ҳақида

Baho:
+0; -0

"Барселона"нинг бу мавсум трансфер бозорида Суаресни ўз таркибига қўшиб олиши худди ўтган мавсумда "Реал" Мадриднинг Бейлни сотиб олиш билан боғлиқ трансферига ўхшаб кетмоқда. Мадридликлар Озил ва Игуаинни сотиб юборишганди. Каталонияликлар эса ўз навбатида уругвайлик ҳужумчини қўлга киритиш учун Фабрегас ва Санчесдан воз кечишди. Фарқ шундаки, мавсум бошида "Реал" бу икки етакчисиз ҳам мукаммал таркибга эга эди. "Барса"да эса амплуалар бўйича етарли муаммолар мавжуд эди.

 

Нима учун "Барса" Луис Суаресни танлади?

 -  "Барселона"да Суарес ёки шунақа услубда ўйнайдиган ғалабага чанқоқ, меҳнаткаш ва голни сезиш қобилияти кучли бўлган креатив яққол ҳужумчи йўқ эди. Алвешнинг Мессига юқорилатиб ошираётган кросслари (Мессининг бўйи 1.69 м) ва бурчак тўпларининг "Барса" учун маънога эга бўлмай қолаётганлиги, умуман олганда 50-60 % ҳужумларнинг самарасиз якунланаётганлиги ҳақиқатдан ҳам топ-клуб учун ҳужумчига эҳтиёж сезила бошлаганидан дарак эди.

-  Айнан Луис Энрикенинг ташаббуси туфайли Суарес варианти танланган. Чунки унинг ўзи футболчилик пайтида ҳужумчи амплуасида тўп сурган ва бу нарса қандайдир қоидаларга асосланмаса ҳам Лучо кўпинча ўз тактикаларида асосан ҳужум чизиғига урғу беради. Унга айнан Суарес услубидаги ҳужумчилар ёқади.

-   Бундан ташқари азалдан "Барселона" ва “Реал” ўртасида шартнома тузиш пайида кузатиб юрган футболчисини бир-биридан илдамроқ ҳаракат қилиб “илиб кетиш анъанаси” ҳозир ҳам мавжуд. Бу борада Бекхем, Алвеш, Вилья, Неймар каби футболчилар боғлиқ трансферларни мисол қилиб келтириш мумкин. Шу сабабдан Флоро Перес олиб келмоқчи бўлган ва кейинчалик фикридан қайтиб рад қилган футбол юлдузини ўз клуби сафига қўшиб олиш фикри Бартомеуга ёққанига заррача шубҳа йўқ. Маълумот ўрнида, "Реал" раҳбарияти томонидан ҳам яқинда Барса мутасаддилари маъқулламаган Тони Кроосни Мадридга олиб келиш масаласи ижобий ҳал қилинди.

 

 

 

“Барселона”- Суареснинг орзусими?

2011 йил El Pistolero ("Ўқотар") лақаби билан машҳур Луис Суарес 22,7 миллион фунт стерлинг эвазига “Аякс” клубидан “Ливерпул” клубига трансфер қилинади. Футболчи АПЛдаги ўтказган дастлабки мавсумидаёқ клуб раҳбариятига келажакдаги энг катта орзуси Испанияга кўчиб ўтиш эканлигини айтиб қолади. “Ливерпул” клуби спорт директори Дэмьен Коммоли бу ҳақда клубнинг ўша пайтдаги мураббийи Кенни Далглишга айтиб уни бу фикрдан қайтариш тўғрисида огоҳлантиради.  Ҳарқалай 2 мавсумни Эвра ва Иванович билан боғлиқ воқеаларни ҳисобга олмаганда ажойиб тарзда ўтказган футболчига ўтган мавсум бошланишидан аввал кутилмаганда “Арсенал”дан 3 марта таклиф тушади. Дастлаб 30 млн фунтлик ва кейин 35 млн фунтлик таклифга рад жавобини олган лондонликлар сўнгги марта 40 млн фунт плюс 1 фунтлик ғалати шартнома таклиф қилишади. Шундан сўнг клуб сардори Стивен Джерард бир неча бор Суаресга ҳеч қачон “Арсенал” сафига ўтмаслиги кераклиги ҳақида огоҳлантиради. Лекин бу уриниш ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслигини Джерард кейинроқ тушуниб етади. Чунки  Луис Суареснинг энг катта орзуси Лондонга эмас, Каталонияга кўчиб ўтиш ва “Барселона” сафида тўп суриш эди.

 

Луис Суарес, София Бальби ва Барселона

София Балби Суареснинг ҳаётида муҳим ўрин тутган шахс ҳисобланади. София 15 ёшлигида Суарес уни қаттиқ севиб қолади. Улар шунчалик бир-бирига боғланиб қолишадики, София ҳам Суареснинг жамоаси машғулот ўтказадиган жойдан узоқлашмас, унинг машғулотларини кузатиб ўтиришни яхши кўрарди. Уругвай терма жамоаси скаути Вилсон Перес Луис ҳақида қуйидагиларни эслайди: “Суареснинг болалик пайтлари жудаям оғир шароитда ўтган. Шунинг ёнида егулик учун ҳам пул бўлмасди ва у кўчадан пул топиб келарди ва София билан егулик сотиб олиб ейишарди”

2003 йил София оиласи билан Барселонага кўчиб кетади ва Луис билан хайрлашишига тўғри келади. Бу ҳолат Суаресга жуда қаттиқ таъсир қилади ва у футболни тарк этишга қарор қилади. “У мени тарк этгач, мен ҳам футболни тарк этдим”, дея эслайди Суарес. Лекин вақт ўтиши билан футбол унинг ўз севгилисига етишишига катта ёрдам беришини англаб етади ва яна катта футболга қайтиб аввалгиданда кўпроқ куч билан ўйнай бошлайди. Унинг орзуси энди Европада таниқли футболчи бўлиш эди. Барселона эса Луиснинг ана шу орзуси йўлидаги энг муҳим шаҳар бўлиб қолади.

 

 

 

"Ливерпул" нима учун Суаресдан воз кечди?

Суареснинг АПЛдаги кетма-кет ажойиб  2 мавсумидан сўнг унинг хизматларига бир неча топ клублар қизиқиш билдира бошлашади. “Ливерпул” раҳбарияти эса футболчи билан 2016 йилда ниҳоясига етадиган шартномасини узайтириш пайига тушиб қолади. 2013 йил декабр ойида клуб бош директори Иан Эйр ва клуб хўжайинлари Джон Генри ва Том Вернер футболчи билан шартномани узайтириш мақсадида Суареснинг олаётган маошини келгуси мавсумдан 25% га оширишга ваъда беради. Унга кўра Суарес мавсум якунлангунча хафтасига 160 000 фунт стерлинг, янги мавсум бошидан эса 200 000 фунт стерлинг маош оладиган бўлади. Лекин Суарес шартномага яна бир банд киритилиш кераклиги, бўлмаса янги шартномага қўл қўймаслигини айтади. Бу бандга кўра, “Реал” ва ”Барселона” клубларининг Суарес бўйича музокара олиб борилишига клубнинг рухсат бериши ва агар 75 миллион евро тўлашга рози бўлишса, клуб уни қўйиб юбориши керак бўлар эди. “Ливерпул” раҳбарияти бунга рози бўлади ва футболчи билан 2018 йилгача шартнома имзоланади. Суарес “Барселона”нинг у билан қизиқаётганидан ва ҳатто “Ливерпул” билан оғзаки келишувга эришганидан ҳам хабардор эди. Бу ҳақда Уругвай-Иордания бахсидан бир неча кун аввал терма жамоа мураббийи Оскар Табарес билан суҳбатлашганда ҳам айтиб ўтганди. Лекин Суареснинг ўтган мавсумдаги ажойиб ўйинларидан сўнг “Ливерпул” уни бошқа клубга сотишни истамади ва ноябр ойидаги “Барселона” билан бошлаб қўйилган музокараларни давом эттиришни пайсалга солаверади. Суарес бу ҳақда ЖЧ пайтида Англия билан ўйиндан сўнг билади ва “Ливерпул” раҳбариятига бўлган муносабати ўзгаради. “Луис инглизлар билан ўйиндан ҳар нарсага жаҳли чиқиб бўғиладиган, доимо тунд кайфиятда юрадиган бўлиб қолганди. У умумий таркиб билан шуғуллангиси келмай зўрға шуғулланарди. У анча ўзгариб қолганди. Мен уни клуб билан боғлиқ муаммо қийнаётганлигини сезиб қолдим ва Луисни умумий таркибдан ажратган алоҳида тарзда шуғуллантира бошладим”, дейди Оскар Табарес.

Ҳатто унинг Италия билан баҳсда Кьеллинига бўлган муносабатини ҳам “Ливерпул” мухлислари хотиржам қабул қилишди ва Суареснинг Англиядаги келажаги уларни заррача хавотирга солмади. Лекин Лондон ва Манчестердаги ҳолатни бундай деб бўлмасди. Бу пайтга келиб, Англия терма жамоасини кейинги босқичдан маҳрум қилган Суарес туфайли аламзада бўлиб юрган британ матбуоти Италия-Уругвай ўйинидаги инцидентдан сўнг “қутуриб кетди” ва Суаресни тинмай танқид қила бошлади. Шу билан бирга, Мадридда чоп этиладиган бир қатор етакчи нашрлар ҳам ушбу ҳолат учун Суаресга “мағзава ағдара бошлади”. Ўз-ўзидан аён эдики, бир неча ойдан бери Суаресни ўз таркибига қўшиб олиш пайида юрган “Реал”нинг ушбу воқеадан сўнг буткул Суаресга бўлган қизиқиши сўнган эди. Ниҳоят футболчининг агенти “Ливерпул” мутасаддиларига Суареснинг Англиядан кетишни истаётганлиги ва унга “Барселона” томонидан қизиқиш бўлаётганлиги айтди. Ўз навбатида улар ҳам узоқ ўйланиб, “Барса” мутасаддилари билан Лондонда учрашишга рози бўлишди ва “Барса” Суарес учун шартномада кўрсатилган суммани тўлаган тақдирда улар футболчини қўйиб юборишга рози эканлигини билдиришди.

 

Суарес - жиноятчими?

 Ниҳоят 2014 йилнинг 11 июлидан бошлаб Луис Суарес расман "Барселона" клуби ўйинчиси! У Роналдо, Клюйверт, Андерсон, Это’О, Ибрагимович, Санчеслар қолдириб кетган (Боян Кркич ҳам шу рақамли футболкада тўп сурган ) "9"рақамли футболкани танлади. Сир эмаски, у Европада сўнгги 5 йилнинг энг зўр стабил ҳужумчилар сарасига киради. Шунингдек у ўйин вақтида рақибларини тишлаб ҳам олади. 3 марта кузатилган. Дарҳақиқат Луис руҳий жиҳатдан ёрдамга муҳтож инсон ҳисобланади. Бу борада унга клуб томонидан бириктириладиган шахсий психолог ёрдам беришига ишончим комил.

Дарҳақиқат Суаресга терма жамоа иштирокидаги 9 та ўйиндан иборат дисквалификация ҳам ҳақли равишда берилди. Лекин ФИФА томонидан унга нисбатан эълон қилинган бошқа таъқиқлар инсонга нисбатан билдирилган муносабатлар доирасига кирмайди. Уругвай терма жамоаси қароргоҳида жамоадошлари билан энди тушлик қиламан деб турган футболчини ҳамманинг кўз ўнгида маҳаллий полиция ёрдамида жиноятчиларга ўхшаб олиб чиқиб кетишни ФИФА ўзига қандай эп кўрганини очиғи тушунмадим. Тўғри у кимнидир ўйин пайтида тишлаб олди. Алекс Сонгга ўхшаб кимнидир орқасидан келиб зарба бермади. Матюдига ўхшаб кимнингдир тўпиғини ўйинни эрта якунлашига сабаб бўладиган тарзда жароҳатламади. Суньигага ўхшаб кимнидир ногирон қилиб қўйгудек тарзда белига тепиб ташламади.

 

ФИФАнинг Суаресга нисбатан муносабати ҳеч қайси демократик тамойилларга ҳам тўғри келмайди. Улар кимнидир хато устида ушлаб олишди ва уни ишлаш қобилиятидан ва у ҳам етмагандек ўз жамоадошлари ёнида бўлиш имкониятидан махрум этишди. Улар футболчининг фаолияти учун энг зарур бўладиган жисмоний холати ва ўйин амалиётини бир маромда ушлаб туришини ҳам чегаралаб қўйишди. Ҳатто "Барса" уни Камп Ноуда мухлисларга клубнинг янги футболчиси сифатида таништира олмайди. Футболчига бундай тарзда таъқиқ қўйиш Марадона таъбири билан айтганда Гуантанамо махбусларига билдирилган муносабатдан бошқаси эмас.

………

Мадриднинг “Реал” клуби ҳам узоқ вақт давомида Суаресни ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракат қилди. Лекин “Барса” мутасаддиларининг ҳам қизиқаётганлигини эшитиб Суарес дарҳол каталонияликларнинг таклифига рози бўлди. Унинг учун оиласи жуда муҳим эканлиги, рафиқасининг Каталон маданияти ва иқлимини соғинганлиги, қизининг Барселонада туғилганлиги ва агентининг ҳам шу шаҳарда истиқомат қилиши ушбу трансферда муҳим рол ўйнади.

"Барселона" Суаресдан дастлабки 10-12 тур давомида фойдалана олмайди, лекин унинг Барса билан 5 йиллик шартнома тузганини ва "Барса" академияси тарбияланувчиси Делофеунинг АПЛдай кучли лигада тажриба тўплаб қайтганини ҳисобга олганда, бу ҳолатни хотиржам қабул қилиб, вақтинчалик Роби Мартинеснинг ушбу “сеҳрли таёқчаси”дан фойдаланиб турса арзийди.


barca4ever

Kiritilgan sana: 17.07.2014 15:23. O'kildi: 18947 marta.
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.