Bugun 15 oktyabr, 2026 yil, payshanba.

Aichi-Nagoya-2026

№ Davlat Jami
1 Xitoy 169 89 83 341
2 Yaponiya 83 95 91 269
3 Janubiy Koreya 39 43 68 150
4 Hindiston 21 27 37 85
5 O‘zbekiston 21 25 24 70
6 Eron 19 18 15 52
7 Tailand 18 13 21 52
8 Qozog‘iston 12 24 48 84
9 Gonkong 11 19 24 54
10 Bahrayn 11 5 6 22

Turnir jadvali

№ Jamoa O' O
1 Neftchi 16 39
2 Paxtakor 16 35
3 OKMK 16 28
4 Navbahor 16 28
5 Buxoro 16 27
6 Lokomotiv 16 25
7 Nasaf 16 25
8 Andijon 16 21
9 Dinamo 16 21
10 Bunyodkor 16 19
11 Xorazm 16 19
12 So‘g‘diyona 16 18
13 Surxon 16 18
14 Qizilqum 16 17
15 Qo‘qon-1912 16 12
16 Mash’al 16 4

O'tgan o'yinlar. 16-tur

16-tur So‘g‘diyona 1-0 Andijon
16-tur Paxtakor 2-2 Buxoro
16-tur Surxon 0-1 Navbahor
16-tur Lokomotiv 2-1 Dinamo
16-tur Xorazm 2-0 Mash’al
16-tur Neftchi 5-0 Qizilqum
16-tur Bunyodkor 2-3 OKMK
16-tur Nasaf 0-0 Qo‘qon-1912

So'rovnoma

  • JCH-2026da qaysi jamoa chempion bo‘ladi, deb o‘ylaysiz?

  • Natijalar | Jami ovoz: 11895 ta.
  • So'rovnomalar arxivi

TV dasturlar

  • MATCH! FUTBOL-3
    • Sana: 15.10.2026

      06:05 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Мирасол".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      10:00 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Касымпаша".
      12:00 Журнал Чемпионата Бразилии.
      12:30 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      14:30 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор".
      16:30 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      18:30 Журнал Чемпионата Бразилии.
      19:00 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      21:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Мирасол".
      23:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      01:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      02:15 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      04:10 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Касымпаша".
  • MATCH! ARENA
    • Sana: 15.10.2026

      05:50 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
      07:10 "Страна спортивная".
      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1.
      09:30 "Дело №".
      09:55 LIVE Плавание. Кубок мира. Финальный этап в Астане, Казахстан. Квалификация. Прямая трансляция.
      12:00 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      13:30 Автоспорт. Ралли. Чемпионат России.
      13:55 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:05 "Формула-1. Гаснут огни".
      17:30 "Эволюция спорта".
      17:55 LIVE Плавание. Кубок мира. Финальный этап в Астане, Казахстан. Финалы. Прямая трансляция.
      19:15 Боулинг. Кубок КЛБ. Про-тур 4 в Санкт-Петербурге.
      21:15 "Лучшие из лучших".
      21:40 Триатлон. Чемпионская серия. Финальный этап в Понтеведре, Испания. Мужчины.
      23:35 Дзюдо. Fonbet Чемпионат России в Минеральных Водах. День 1.
      01:05 "Страна спортивная".
      01:20 "Эволюция спорта".
      01:50 Плавание. Кубок мира. Финальный этап в Астане, Казахстан. Квалификация.
      04:05 Велотрек. Чемпионат мира в Китае.
  • MATCH-TV
    • Sana: 15.10.2026

      06:00 Регби. Чемпионат России. 1/2 финала. "Динамо" (Москва) - "Красный Яр" (Красноярск).
      08:00 "Эволюция спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 Футбол. Чемпионат мира 2026. 1/4 финала. Испания - Бельгия.
      13:30 Специальный репортаж.
      13:50 Новости.
      13:55 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:05 Новости.
      17:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      17:55 LIVE Плавание. Кубок мира. Финальный этап в Астане, Казахстан. Финалы. Прямая трансляция.
      19:15 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
      19:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Рубин" (Казань) - "Оренбург". Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Родина" (Москва) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      01:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:20 "Вы это видели".
      03:25 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4.
  • EUROSPORT-1
    • Sana: 15.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      08:00 Велоспорт. Тур Энеко. Этап 1.
      09:15 Велоспорт. Тур Венето в Италии.
      10:00 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      11:30 Автоспорт. WEC. Этап 3. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      13:35 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      14:05 LIVE Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 2. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      16:00 Велоспорт. Тур Энеко. Этап 1.
      16:20 LIVE Велоспорт. Тур Энеко. Этап 2. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      18:15 Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 2. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      19:00 Велотрек. Чемпионат мира в Шанхае, Китай. День 2.
      20:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 11 в Чунцине, Китай. Женщины, мужчины. Лазание на скорость. Финалы.
      21:30 Автоспорт. WEC. Этап 3. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      23:00 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      00:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Осло, Норвегия.
      01:00 Автоспорт. WEC. Этап 3. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      03:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Финал. Сессия 2.
      04:30 Автоспорт. WEC. Этап 4. "6 часов Сан-Паулу" в Бразилии. Лучшие моменты.
  • FAZA6-TVkanal
    • Sana: 15.10.2026

      TV-Dastur kiritilmagan!

Blogdagi o‘zgarishlar

Teglar buluti

Xabarlar arxivi

Oktyabr, 2026
D S C P J S Y
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Blog

FC Barcelona

MES QUE UN CLUB

MUALLIFNING BOSHQA MAQOLALARI

 

BLOGGERLAR

Тайёрланинг: Эл-Классико!!!

Baho:
+2; -0

Оз фурсат қолди! Ёнингиздан шамол бўлиб ўтиб кетаётган вақт - бу мавсум учун Ла лигада ҳаммаси ҳали давом этиши ёки интиҳо топишига ойдинлик киритишига энди кунлар эмас, саноқли соатлар қолди. Беш юз миллион футбол ишқибозларининг баъзилари муҳим бўлган ишидан, баъзилари ширин тушидан ҳам кечиб тўғридан-тўғри жонли эфирда кўриши кутилаётган баҳс томон тобора яқинлашмоқдамиз. Бунга шунчаки "баҳс" деб таъриф берилмайди, бунга "футбол спектакли" дея изоҳ бериш ҳам шарт эмас! Уни шунчаки "ЭЛ-КЛАССИКО" дея таърифлашнинг ўзи етарли. Футболдан хабари йўқ иносн ҳам ким ҳақида гап кетаётганини англаб етади. Бугун биз ҳам ушбу ўйин олдидан баъзи фикрларимизни сиз билан ўртоқлашишга қарор қилдик.

"Барселона"

"Барселона" "Эл-Классико"га Алексис Санчеснинг жароҳати билан етиб келди. "Челси" билан ўйиндан сўнг Каталония аэропортидан Алексиснинг оқсоқланиб чиқиб келгани унинг қироллик клуби билан баҳсни ўтказиб юбориши мумкинлигини англатмоқда. Чилилик футболчининг Бернабеуда кўрсатган ажойиб ўйинини ҳисобга олсак, бу катта йўқотиш деб бемалол айтсак бўлади. Лекин, Пикенинг жароҳатдан тузалиб сафга қўшилиши, анча бўйдор бўлган "Реал" ҳужумчилари билан "иккинчи қават"да кураш олиб борадиган ҳимоячи муаммоси кун тартибидан олиб ташлашга имкон беради.
Ушбу "йўқотиш" ва "қайтиш"ларни инобатга оладиган бўлсак, эртанги баҳсда "кўк-анорранглилар" қандай таркиб ва тактика асосида баҳс юритишлари мумкин? Келинг ушбу саволга жавоб излаб кўрамиз.
Дарвозабон: Валдес: Бу мавсумда 33 тури ортда қолган Ла-Лига бақсларида "Реал Мадрид" дарвозабони Касильясга қараганда 4 та камроқ гол ўтказиб юборди. Испания чемпионати доирасида ўтказилган барча учрашувларда иштирок этган Валдесга эртанги ўйинда ҳам ишонч билдирилиши аниқ.
Ҳимоя: Алвеш: Охирги ўтказилган "Эл-Классико"ларда муносиб иштирок этган бразилиялик футболчи - Роналдунинг қанотдаги рейдларига "лаббай" деб жавоб беришига тўғри келади.
Пике: Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек унинг бўйдор эканлиги "Барса"га қўл келиши аниқ. Шунингдек, ҳимоя марказида Маскерано билан сўзсиз тил топиша олиши ҳам унинг ҳимоя марказида бехато ҳаракат қилишидан умид қилишимизга сабаб бўлади.
Маскерано: Гвардиола "Ливерпуль"нинг собиқ ярим ҳимоячсидан яхши маънода "Барселона"нинг марказий ҳимоячисини кашф эта олди ва эртага Маскерано "қаймоқранглилар"нинг франциялик ҳужумчиси Бензема томонидан Валдеснинг умуман безовта қилмаслигини таъминлаб берувчи ҳимоячи вазифасини бажариб беришига тўғри келади.
Пуйол: Жамоа сардорининг стандарт вазиятларда бош билан ажойиб ўйин кўрсата олиши ва Ди Мариа билан бир қанотда қўйилишини назарда тутсак, Классикода Пуйолга осон бўлмаслиги аниқ.
Ярим ҳимоя: Хави: Унинг қандай ва қаерда ўйин кўрсатиши ҳақида нимадир дейиш ортиқча, фақатгина битта гапни айтишимиз мумкин: эртанги ўйинда "Барселона"нинг ўйинини у "бошқаради".
Бускетс: 24 ёшли футболчи марказ ва ҳимоя орасида "қора иш"ларни бажариш вазифасини ўз зиммасига олишига тўғри келади.
Фабрегас: "Челси" билан бўлган баҳсда бир нечта имкониятлардан фойдалана олмаган Фабрегасга кўпроқ Иниестага тўпни етказиб бериш ҳамда такрорий зарбалар вазифаси топширилса керак.
Ҳужум: Педро: Санчеснинг жароҳат олганлиги сабабли Педро ҳужум чизиғида ўйинни асосий таркибда бошлашидан далолат. Шунингдек, "Бавария" билан бўлган баҳсда Коетраонинг бир неча бор хато қилганлигини эсга олсак, айнан унинг қанотидан ҳужумларга зўр берилиши турган гап.
Иниеста: Унинг қанотдан уюштирадиган хавфли ҳужумлари муваффақиятли якун топишига умид қиламиз.

Месси: Ушбу мавсумда гол уриш борасида Роналду билан ўзига хос пойга ўйнаётган аргентиналик футболчи ҳужум марказидан ўрин эгаллайди. Агар Пепенинг уни индивидуал тарзда қўриқлашини тахмин қиладиган бўлсак, бир оз орқароққа қайтиб Педро ёки Иниестани тўп билан таъминлаш вазифасини ҳам бажаришига тўғри келади.
"Бернабеу"да ўтказилган сўнгги баҳсда мадридликларнинг илк дақиқаларданоқ ҳужумга зўр беришлари ва тезкор прессингларининг гувоҳи бўлган эдик. Аммо, кейинчалик "Барса"нинг хотиржам тарзда ўйинга киришиши ва тўп назоратини қўлга олиши натижасида ҳисоб 1-3 билан якунланган эди. Эртанги баҳсда эса, ўйин кўпроқ майдон марказида кечишини тахмин қилиш мумкин. Мадридликларни дуранг натижа ҳам чемпионлик сари етаклашини ҳис этиб турганлилклари уларни ҳужум қилишдан кўра кўпроқ ҳимоя ҳақида бош қотиришларига сабабчи бўлиши мумкин. Лекин, "Реал" таркибида ҳужумни ёқтирувчи футболчиларнинг жам бўлганлиги бу тахминларимизнинг нотўғри эканлигини кўрсатиб турса, Роналду ва Бенземанинг тезкорлиги эвазига� "Реал"нинг ҳимояланиб, тезкор қарши ҳужумга ўтиш тактикасининг қўлланиши мумкинлиги эса фикримизнинг тўғрилиги учун асос бўлиши мумкин. Лекин, Пепнинг тактик жиҳатдан кучли мураббий эканлигини ва sport.es сайти журналисти Марти Пернанану таъбири билан айтганда "Моуринио унинг "савол"ига "жавоб" ўйлаётган вақтда, Гвардиола "савол"ни бошқа бир "савол"га аллақачон ўзгартириб бўлиши"ни кўзда тутсак, Пеп ўйиннинг боришига қараб тактикани ўзгартира олиши мумкин.
Агар статистикага эътибор қаратадиган бўлсак, мадридликлар 2008 йилдан буён ҳали бирор марта чемпионат доирасида "Барселона"ни мағлуб эта олишгани йўқ. Баҳснинг "Ноу-Камп"да ўтказилиши, агар каталонияликлар ғолиб бўлишса пойтахтликлар билан фарқни биттагача қисқартириш ҳоҳиши "Барселона" футболчиларига руҳий босим ўтказиши мумкин. Лекин, бундан ҳам мураккаб босим остида қолган вақтларда "кўк-анорранглилар" ҳаммасини ижобий якунлаганликлари, улардан 3 очко кутишимизга ҳақли эканлигимизни исботлаб турибди.



"Реал Мадрид"

Қироллик клуби футболчилари кучли босим остида эмас: ўйин мағлубият билан якунланса, орадагаи бир очколик фарқ сақланиб қолади ва қолган учрашувларда юз фоизлик натижа кўрсатишса, мавсум 4 йиллик орзу яъни 32-чемпионликнинг амалга ошиши билан якунланиши мумкин. Дуранг эса орадаги тўрт очколи фарқни сақлаб қолади ва "Севилья", "Атлетик", "Гранада", "Маллорка" клубларининг биридан учралган мағлубият ҳам уларни чемпионликдан мосуво қилолмайди. Агар "Реал" ғалаба қилса, унда "Ноу-Камп"нинг ўзидаёқ каталонияликлар Касильяс сардорлигидаги жамоанининг қўлини сиқиб табриклашса ҳам бўлаверади.
Энди Моуриньонинг навбатдаги "Эл-Классико" учун майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар ҳақида икки оғиз.
Дарвозабон: Икер Касильяс: Сўзсиз дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири "Реал"ни жамоа сардори сифатида майдонга бошлаб тушиши аниқ.
Ҳимоя: Коентрао: "Бавария" билан бўлган баҳсда иккинчи голнинг асосий айбдори сифатида ОАВ томонидан танқид остига олинган футболчи, ҳужумни яхши кўрувчи ва ҳужумга ўтиб кетганида Алвеш ёки Педро учун бўшлиқ яратиб берувчи Марселодан кўра қулайроқ, менимча.
Рамос: Жамоа стандарт вазиятларни амалга ошираётганда унинг бўйдор эканлиги фойда бериши турган гап, лекин баъзи вазиятларда ҳужум ҳақида ўйлаб ҳимояни тарк этиши "Барселона" футболчилари учун ажойиб имконият туҳфа этиши мумкин.
Пепе: Ўтган йилги "Эл-классико"ларда португалиялик ҳимоячи Моуринионинг "калит" ўйинчиси вазифасини бажарган эди, лекин "Реал"ни дуранг ҳам қониқтирадиган эртанги ўйинда унинг ҳимояда ўйнашини тахмин қилишимиз мумкин.
Ярим ҳимоя: Алонсо: Таянч ярим ҳимояда стопперлик вазифасини Алонсо каби ҳеч ким уддалай олмаса керак.
Хедира: Алонсодан бир оз олдинроқда, Ўзил ва Роналдуни тўп билан таъминлаб туриш вазифаси унга топширилиши мумкин.
Роналду: Моуриньо унинг тезкорлигидан фойдаланган ҳолда тезкор қарши ҳужум тактикасини қўллаши мумкин.
Ўзил: Эртанги баҳсда айнан ушбу футболчи ўйиннинг асосий қаҳрамонларидан бири бўлиши мумкин. Чунки, "Реал"нинг охирги ўйинларида ҳужумчиларни голли паслар билан таъминлаётган футболчи, ҳозирда Ла-Лигада қироллик клубининг 15 голига асистентлик вазифасини бажарган. Гвардиола ушбу статистикани Бускетс ва ҳимоячиларга етказиб қўйганлиги аниқ.
Ди Мариа: Жароҳатидан сўнг тўлиқ спорт формсига қайтиб улгурмаган бўлсада, қанотдан уюштирадиган хавфли ҳужумлари ҳисобига ўйинни асосий таркибда бошлаши мумкин.
Бензема: Франциялик иқтидорли ҳужумчи Игуаинга қараганда яхшироқ тўпни ўзи билан олиб юра олиши ва тезкорлиги сабаб Моуриньо унга ишонч билдиришини тахмин қиляпман.
Юқорида таъкидлаб ўтганимдек, "тўрт очко" деган сўз "Реал" учун хотиржамлик белгиси. Аммо айрим гап-сўзларга қараганда, Моуриньо бу йил Мадрид билан хайрлашиши мумкин. Оммавий тарзда эълон қилмаса ҳам, унинг характеридан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, (балки у учун сўнгги) "Эл-Классико"да "Барселона"ни мағлуб этишни ич-ичидан ҳоҳлаётгани аниқ. У учун "Барселона"ни "Ноу-Камп"да мағлуб этиб, каталонияликларнинг кўз ўнгида чемпионликни нишонлаши "Бернабеу"даги байрам кечасига қараганда қадрлироқ. Қолаверса унга "Каталония кўчаларида юриб каталонияликларга музқаймоқ тарқатиш" орзуси тинчлик бермаётганлиги аниқ. Кўрамиз, унинг бу орзуси амалга ошармикан?

Ҳакамлар

Қироллик клуби футболчилари сўнгги бор "Барселона"ни енгган Copa del Rey финалини бошқариб борган ҳакам Алберто Ундиано Малленко ҳисоб бўйича ўзининг олтинчи "Эл-Классико" баҳсини бошқариб боради. Европа Чемпионлар лигаси ярим финал баҳсларининг илк учрашувларида мағлубиятга учраган икки жамоа ўйини бошқариб бориш осон бўлмаслиги турган гап. Ундиано бошқарган охирги 9 ўйиннинг 5 тасида мезбонларнинг қўли баланд келган бўлса, 1 марта меҳмонлар ғалаба қилган, 3 учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган. Шу 9 учрашувда футболчиларга 43 марта сариқ ва 3 марта қизил карточка кўрсатган. У бошқарган сўнгги "Эл-Классико"да икки жамоа аъзолари ўз уйларида бир мартадан 1-0 ҳисобида ғалаба қозонишган. 

Сўнгсўз

Ушбу мақолада келтирилган фикрлар менинг шахсий фикр ва тахминларим, холос. "Эл-Классико бошланиши олдидан эса барча тахмин ва статистикалар эсдан чиқади, футболга қизиққан ишқибоз борки, гарчи у бошқа жамоа мухлиси бўлса ҳам, ушбу ўйинни жим кузата олмайди, албатта қайсидир жамоага мухлислик қилади. Шу куни бутун дунё иккига бўлинади. Эртага кимдир юрак ҳовучлаб, кимдир хотиржам, кимдир асабийлашиб кўради ўйинни. Баҳсдан сўнг қайсидир ишқибоз 4 йиллик сукутдан кейин "кўкрагига шамол теккан"ини айтиб хурсандчилик қилишни режалаштираётгандир, яна кимдир ҳаммаси чемпионатнинг охирги туригача кураш давом этишидан умидвор. Биз эса ана шундай ажойиб туйғуларни инъом эта оладиган "Эл-Классико"ни сиз билан елкама-елка туриб кузатишдан, у ҳақида эртага Тошкент вақти билан 23:00 га қадар мана шу блогда муҳокама қилишимиздан хурсандмиз. Сўз навбати сизга, марҳамат!

Kiritilgan sana: 21.04.2012 02:37. O'kildi: 15505 marta.
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.