Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11895 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Д/ф "Беккенбауэр - король".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      12:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      15:15 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      17:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Касымпаша".
      19:15 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      20:30 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор".
      22:30 Журнал Чемпионата Бразилии.
      23:00 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      01:00 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      01:40 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      03:40 Журнал Чемпионата Бразилии.
      04:10 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.10.2026

      05:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      07:35 "Лучшие из лучших".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Классический лук.
      10:10 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 1.
      11:15 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 2.
      12:20 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Квалификация.
      14:40 "Страна спортивная".
      14:55 "Эволюция спорта".
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 "Страна спортивная".
      17:30 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
      18:55 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1.
      20:30 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      22:00 "Лучшие из лучших".
      22:30 Д/с "Зенит навсегда".
      00:50 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 3.
      01:50 "Эволюция спорта".
      02:20 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 4.
      03:25 "Династия". Коростелёвы-Мориловы.
      03:55 Велотрек. Чемпионат мира в Китае.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины.
      08:00 "Эволюция спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 Футбол. Чемпионат мира 2026. 1/8 финала. Аргентина - Египет.
      13:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 Специальный репортаж.
      14:45 Новости.
      14:50 "Чемпионы на все времена". Александр Дитятин.
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 Новости.
      17:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:00 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Крылья Советов" (Самара) - "Балтика" (Калининградская область). Прямая трансляция.
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Динамо" (Махачкала) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. ЦСКА (Москва) - "Ростов" (Ростов-на-Дону). Прямая трансляция.
      01:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:20 Футбол. Чемпионат Италии. Обзор тура.
      03:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      08:00 Велоспорт. Тур Энеко. Пролог. Женщины, мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      10:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      11:30 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      13:35 LIVE Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      15:15 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      16:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      17:20 LIVE Велоспорт. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Тур Венето в Италии. Прямая трансляция.
      19:45 Велотрек. Чемпионат мира в Шанхае, Китай. День 1.
      21:15 Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1.
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 10 в Гуйяне, Китай. Скоростная эстафета. Финалы.
      23:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал. День 2. Сессия 2.
      00:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      01:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      04:30 Автоспорт. WEC. Этап 3. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
  • ФАЗА6-ТВканал
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Октябрь, 2026
Д С Ч П Ж Ш Я
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Блог

Cардорбек Юсупов

Эркин зарба!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

ЖЧ-2014 саралаш ўйинлари. Сўнгги савол.

Баҳо:
+5; -0

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш ўйинларининг Осиё плей-офф босқичи, жавоб учрашувида Иордания терма жамоасига пенальтилар сериясида имкониятни бой берди. Энди футболчиларимиз жаҳон чемпионатида фақат томошабин сифатида иштирок этишлари мумкинлиги ойдинлашди. Иордания эса қитъалараро плей-офф босқичига йўл олиб, Жанубий Америкалик рақибини кутадиган бўлди.

Тўғрисини айтсам, бу ўйинлардан олдин менда бироз хавотир бор эди. Терма жамоамиз плей-оффга жиддий тайёргарлик кўра олмади. Туркия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди. Шундай бўлсада, олдинлари ҳам хеч қандай ўртоқлик учрашуви ўтказмасдан, бундан ҳам жиддий рақибларни мағлуб эта олган эдик. Бундан ташқари, Иордания биз ютқазадиган рақиб эмасди. Биз Иорданиядан анча кучли эдик. Лекин мен Иорданияга бундай ачинарли тарзда ютқазишимизни, саралаш ўйинларини аянчли аҳволда якунлашимизни кутмаган эдим.

Бой берилган ўйиндан кейин асаблар дош беролмай, ҳиссиётлар жунбушга келди. Мухлислару, мутахассислар тушкун кайфиятда қолишди. Бундай шароитда қўлимга қалам олгим келмади. Мен вақт ўтишини кутиб, ҳиссиётлар босилганидан кейин ёзишга қарор қилдим. Энг асосийси, “Футбол шарҳи” кўрсатувини кутдим. Унда Миржалол Қосимов иштирок этиб, саралаш ўйинларидаги фаолияти тўғрисида гапириши, мухлислар олдида ҳисобот бериши, йиғилиб қолган долзарб саволларга жавоб бериб, жумбоқларга ойдинлик киритиши, энг муҳими, эл-юрт олдида узр сўрашини кутдим. Бой берилган йўлланма, барбод қилинган плей-офф ўйини, тубанликка қараб кетаётган миллий терма жамоа учун кечирим сўрашини кутдим. Кўрсатув бошловчиси Зафар Имомхўжаевдан эса Миржалол Қосимовни халқимиздан қайта-қайта узр сўрашга мажбур қилиб, қаттиқ сиқувга олиб, ҳар томонлама эзишини кутдим. Худди Вадим Абрамовни ушбу студияда сиқувга олиб, ерга уриб, эзганидек. Ундан Миржалол Қосимовга қарата “Қўшоқович” деб мурожаат этишини кутдим, худди Вадим Абрамовга қарата, уни камситган ҳолда “Карленович” деб мурожаат қилганидек.

Зафар Имомхўжаевда бунинг учун яхши имконият бор эди. Июнь ойида мен ёзган “Миржалол Қосимов олдига қандай вазифа қўйилган эди?” деган мақоламдаги айбловларни чиппакка чиқариши учун, ундаги гапларни асоссиз эканини исботлаб, “Футбол шарҳи” ҳар томонлама холис ва одил кўрсатув эканини намойиш этиш учун жуда яхши имконият бор эди. Бироқ, “Футбол шарҳи” кўрсатуви ижодкорлари аллақачон “Бунёдкор” клуби ва унинг бош мураббийи Миржалол Қосимов манфаати йўлида тер тўкаётганини яна бир бор исботлашди. Бу кўрсатувда улардан бошқа ҳар ким танқид қилиниши, ҳатто туҳмат ва бўҳтонлар уюштириш орқали айбланиши мумкин. Буларни бемалол журналист – лоббист ёки қисқа қилиб “журналоббист” десак янглишмаймиз. Чунки “лоббист” – пул, мансаб ёки бошқа имтиёзлар эвазига кимнидир манфаатини кўзлаб ҳаракат қилувчи шахсдир.

“Футбол шарҳи” кўрсатувида терма жамоа бош мураббийи эмас, балки анчадан буён ишсиз юрган, миллий терма жамоамизнинг собиқ бош мураббийи Рауф Инилеев иштирок этди. Бу кўрсатувга айнан Инилеевнинг таклиф қилинишини ўзига хос сабаблари бор эди. Рауф Талгатович ўзи ҳам мураббий бўлгани ва бир пайтлар терма жамоада ишлагани сабабли, бошқа мураббийларнинг ишига баҳо бера олмаслигини, бу мураббийлик ахлоқ меъёрларига тўғри келмаслигини аввалги кўрсатувларда бир неча маротаба айтиб ўтган эди. Демак, Инилеев номзоди бугунги кўрсатув учун айни муддао эди. Рауф ака томонидан Миржалол Қосимов асло танқид қилинмаслигига тўла ишонса бўларди. Бунга кўзи етган Зафар Имомхўжаев айнан Инилеевни таклиф қилиб, жуда тўғри иш қилди. Кутилганидек, Инилеев Қосимовни танқид қилиш у ёқда турсин, жуда юмшоқ услубда миллий терма жамоа инқирозини омадсизлик билан изоҳлаб қўя қолди.

Менга отиладиган тошларни олдиндан сезиб турган ҳолда, бир нарсага эътиборингизни қаратмоқчиман. Мен Миржалол Қосимовга уч ўлчамда баҳо бера олишим мумкин: “Қосимов – инсон”, “Қосимов – футболчи”, “Қосимов – мураббий”. Қосимов билан яқиндан таниш эмасман, демак унинг инсонийлик сифатларига баҳо бера олмайман, “Қосимов – футболчи” билан жуда яхши танишман, уни деярли барча ўйинларини кўрганман, унга Ўзбекистоннинг тенгсиз футболчиларидан бири деб баҳо бераман. “Қосимов – мураббий”га келадиган бўлсак, уни ҳам бош мураббийлигидаги барча ўйинларини кўрганман, бунга ҳам баҳо бера оламан, юмшоқ қилиб айтганда “ўта қобилиятсиз ва мураббийлик ишига лаёқатсиз” дейман. Миржалол Қосимовни танқид қилганларга ёппасига “антиқосимовчилар” деган тамға босаётганларга эслатиб қўяй. Мен “Қосимов – мураббий”га қаршиман, асло “Қосимов – инсон” ва “Қосимов – футболчи”га эмас. Қосимовга нисбатан ҳеч қандай хусуматим йўқ. Мен уни қўлидан келадиган иш билан шуғулланиш тарафдориман, терма жамоадаги бош мураббийлик унинг учун эмас. Мен "Қосимов мураббий"га қаршиман.

Энди “Футбол шарҳи”га қайтамиз. Дастлаб, Рауф Инилеев Иордания терма жамоаси ҳақида гапириб, сўнгги пайтларда бу жамоанинг маҳорати анча ошгани, Осиё кубогида биз ютган жамоага нисбатан, ҳозирги Иордания анча кучли эканини айтди. Шунингдек, сафардаги илк ўйиндан кейиноқ, уларнинг кучли ўйинини кўриб, жавоб учрашуви осон бўлмаслигини сезганини сўзлади. Терма жамоамиз эса ўз уйида ўтказилган ўйинларда қийналгани, рақибларимиз 2-рақам бўлиб ўйнагани сабабли, биз тезкор ҳужумда оқсаганимизни гапирди. Аввалги ўйинлардаги голлар ё тезкор хужумлар орқали, ё бўлмаса стандарт вазиятлардан урилганини эслатди. Терма жамоамиз позицион ҳужумлар қила олмагани ва шу сабабдан Иордания ҳимоясини буза олмаганига урғу бериб ўтди. Дарҳақиқат, жуда тўғри гаплар.

Шундан сўнг баҳс Олег Зотеев ҳақида кетди. Рауф Инилеев Зотеевни чап қанот футболчиси экани, уни ўнг қанотга қўйилиши нотўғри бўлгани ҳақида гапирди. Бундан ташқари Зотеев дастлабки дақиқалардан ўйнашга тайёр эмаслигига шама қилиб, аввалги ўйинларда у захирадан майдонга тушиб, ўйинни кучайтиргани ҳақида сўзлади. Қизиғи шундаки, бу таҳлиллар давомида бош мураббий номи бирор марта тилга олинмади. Гўё миллий терма жамоа бош мураббийсиз ўйнагандек туюлди.

Бошловчи ва собиқ мураббий Олег Зотеев билан боғлиқ бўлган яна бир воқеани эътибордан четда қолдиришди. У ҳам бўлса, Миржалол Қосимов томонидан биринчи бўлимнинг сўнгги (!) дақиқасида Олег Зотеевни майдондан олиб ташлаб, ўрнига Санжар Турсуновни туширгани эди. Яъни ўзгариш иккинчи бўлим бошида эмас, балки биринчи бўлим тугашига озгина вақт қолганида амалга оширилди.

Июнь ойида бир қатор танқидий мақолаларга жавобан Миржалол Қосимов интервью бериб, ўзини танқид қилганларни “футболни телевизорда кўриб, футболга тушунаман деб ўйлаб, бош мураббийга маслаҳат берувчилар (ёки қисқача “телемураббийлар”)” деб айблаган эди. Қосимов томонидан Олег Зотеевни 45-дақиқада алмаштириб, ўрнига Санжар Турсуновни тушириши ёки “футбол ўйнаб” мураббий бўлган одамни каттагина “қовун тушириши”ни, ҳатто биз “телемураббийлар” ҳам дарҳол пайқадик. Гап шундаки, Қосимовнинг бу алмаштиришидан кейин Иордания бош мураббийи Ҳуссам Ҳасан танаффусга кетар чоғида, Қосимов ўнг қанотни кучайтиришга чоғланганини билиб кетди! Қосимов болаларча хато қилиб, ўз карталарини рақиб бош мураббийига очиб берди. Натижада Хуссам Хасан танаффус пайтида, ўз шогирдларига керакли кўрсатмаларни беришга бемалол улгурди. Аслида, бу ўзгариш иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларида амалга оширилиб, Ҳуссам Ҳасан учун кутилмаган ҳол бўлиши керакмасмиди? Ваҳоланки, Олег Зотеев ҳеч қандай жароҳат олмаган эди. Иккинчи бўлимда қилинган ўзгариш билан Қосимов Ҳуссам Ҳасаннинг режаларини барбод қилиши мумкин эди-ку?!

Мана шу ўринда ким “телемураббий” экани ойдинлашди! Қосимов бир эмас, учта хато қилди! Биринчидан, аслида чап қанотда яхши ўйнайдиган Олег Зотеевни ўнг қанотга қўйди, иккинчидан, уни биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида алмаштириб, рақибга ўз режасини билдириб қўйди. Учинчидан, бу хатолари туфайли биз учун муҳим бўлган 1та алмаштиришни барбод қилди. Шуларни фикрлаб, Қосимов Play Stationда футбол ўйнаб, мураббий бўлган шекилли деб ўйлаб қоламан.

“Футбол шарҳи”га қайтамиз. Ўзбекистон – Иордания ўйинидан лавҳалар намойиш этилган пайтда, ҳар доим ўйинни шарҳлаб борадиган Диёр Имомхўжаевни овозини эшитмадик. Чунки бу ўйинда Қосимов ва унинг жамоасини мақташга арзигулик воқеалар йўқ эди. Бу ўйинни фақат ва фақат қаттиқ танқид остига олиш мумкин эди. “Олдимизда бизни яна тўртта муҳим учрашув кутиб турибди” - деб, бизни Иордания устидан қозониладиган ғалаба 100% аниқ эканига ишонтиришга уринган Диёр Имомхўжаев, бу сафар Қосимовни танқид қилмаслик мақсадида, шарҳдан воз кечиб қўя қолди. Лавҳалар давомида Зафар Имомхўжаев ва Рауф Инилеевнинг ожиз овозини эшитиб ўтирдик.

Пенальтилар серияси намойиш этилаётган пайтда бошловчи ва собиқ бош мураббийнинг ўзаро суҳбатидаги гаплар ахмоқликнинг энг юқори чўққисига чиқди.

Биринчидан, Зафар Имомхўжаев пенальтилар сериясини “лотерея” деди. Буни илиб кетган Инилеев, уни гапини маъқуллади ва пенальтилар сериясидаги мағлубиятни омадсизлик билан изоҳлади. Футбол сирларидан йироқда бўлган “шоу бизнес” вакилининг бу хатосини тушунишимиз мумкин, лекин тажрибали мураббий Инилеевнинг бу гапларни маъқуллаши мени ҳайратга солди.

“Лотерея” – бу тасодифга боғлиқ қимор ўйини бўлиб, унда билет ёки рақамни тасодифий тарзда аниқлаш йўли орқали фойда ёки зарар тақсимланади. Бошқача қилиб айтганда, лотереяда ғолиб бўлиш – инсоннинг жисмоний ва маънавий қобилиятига, кучига боғлиқ эмас. Лотереяда ғолиб бўлиш фақат ва фақат тасодифга боғлиқ. Зафар Имомхўжаев ва Рауф Инилеев фикрича пенальтилар серияси – бу лотерея, унда ғолиб бўлиш эса фақат ва фақат тасодифга боғлиқ экан, футболчиларнинг кучи, маҳорати, руҳий ҳолати, иродасининг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқ экан. Бебаҳо хулоса!

Наҳотки шунча йиллар давомида мураббий бўлиб ишлаган, Осиёнинг энг яхши мураббийи сифатида эътибор қозонган Рауф Талгатович - пенальтилар сериясини “лотерея” деб, унда ғалаба қозонишни омадга боғласа? Наҳотки у, мураббийлик пайтида футболчиларни пенальтилар сериясини тепишга, дарвозабонларни эса пенальтини қайтаришга жисмонан ва руҳан тайёрламаган бўлса? Наҳотки, ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларимизда айнан пенальтилар сериясига жиддий тайёргарлик кўриш натижасида, биз жаҳон чемпионати йўлланмаларини қўлга киритганимизни фақат омад билан изоҳлаб, уларни ғалабасини ҳам тасодиф деса?

Мураббийликка оид китобларни варақлаб кўрмаган бўлсамда, Қосимов айтган “телемураббий” сифатида шуни айтишим мумкин: “Пенальтилар серияси ҳақиқий маҳорат курашидир, унда ғолиб бўлиш - футболчидан жисмоний ва маънавий тайёргарликни, кучли иродани, шунингдек, мураббийлар штаби томонидан рақиб футболчиларини қандай услубда пенальти тепишларини чуқур ўрганишни ҳам талаб қилади. Мана шуларни мукаммал тайёрлай олганлар пенальтилар сериясида ғалаба қозонадилар”. Бу сизга лотерея эмас! Буни футбол сирларини энди ўрганаётган мураббийлар ҳам билишади.

Иккинчидан, Инилеев пенальтилар сериясидаги бир жиҳатга эътиборимизни қаратди. У пенальтидан гол киритган Иордания терма жамоаси футболчиларини сажда қилиб, шукрона келтиришганини гапирди. Бизнинг футболчилар эса гол киритгандан кейин, қандайдир тушкун кайфиятда бўлишганини сўзлади. Энг муҳими у, Иорданияга (диққат!) уларнинг қилган саждаси ва шукроналари сабабли - “Футбол худоси” (футбольный бог) ёрдам берди деди! Буни эса Зафар Имомхўжаев ҳам тасдиқлади.

Маъзур тутасиз, қанақа футбол худоси? Наҳотки сизлар Иордания футболчилари футбол худосига сажда қилиб, шукрона келтирди деб ўйлаяпсизлар?! Балки ҳали Қосимов футбол дини пайғамбари деб ҳам эълон қиларсизлар?! Тўғри, биз дин давлатдан ажратилган дунёвий жамиятда яшаймиз. Лекин биз аввало мусулмон эканимизни, Ислом дунёсида ҳурмат билан тилга олинадиган Имом Ал-Бухорий бобомизнинг авлоди эканимизни унутмайлик. Сизлар айтган бу сўзларни тилга олишдан Яратганнинг ўзи асрасин!

Мана шу жойда “Футбол шарҳи”нинг миллий терма жамоага бағишланган қисмига якун ясалди.

Гувоҳи бўлганингиздек, бу кўрсатувда бош мураббий томонидан плей-офф босқичида йўл қўйилган жиддий камчилик ва хатолар деярли гапирилмади. Аслида, Миржалол Қосимов ҳар иккала ўйинда бир хил тактика танлаб, терма жамоани боши берк кўчага кирғизди. Ҳуссам Ҳасан эса тактика танлашда Қосимовга дарс берди. У биринчи ўйиннинг 1-таймидаёқ Ўзбекистон терма жамоасининг кучли ва заиф томонлари хақида керакли хулосларни чиқариб олди. Миржалол Қосимовнинг қанотлардан тўп ошириш тактикасини тагига етди. Иккинчи ўйинда эса, терма жамоамизга қанотларда фаол ўйнаш учун умуман имконият бермади. Жасур Хасановни эса қанотда бир эмас икки футболчи қўриқлаб, уни буткул “ўйин”дан чиқариб юборишди. Натижада Хасанов, ўйиннинг энг ёмон футболчиларидан бири сифатида алмаштирилди. Бир пайтлар Мисрнинг энг яхши футболчиси бўлган Ҳуссам Ҳасан Иорданияни энг мушкул вазиятдан чиқарди. Тўғри тактика танлаган ҳолда, футболчиларни қийин ўйинга руҳлантира олди, ўзидан кучли терма жамоани “ер тишлатди”. Ўзбекистоннинг тарихдаги энг яхши футболчиси эса мураббийликда ўта уқувсизлигини намоён этди. У Иорданияга қарши тўғри тактика танлай олмади. Бу ўйинга футболчиларни руҳлантира олмади. Натижада, футболчиларимиз ғалаба қозониш нарироқ турсин, балки ўзлари учун қулай бўлган ҳисобни ҳам ушлаб қола олишмади. Қосимов футболчи алмаштириш орқали, муваффақиятсиз кечаётган ўйинда бурилиш ясай олмади. Алмаштирган футболчилари ўйинни кучайтирмади. Дарвозабонни пенальтилар сериясига умуман тайёрламагани билиниб қолди. Миржалол Қосимов терма жамоани ҳимояланишга, ортга тисарилишга ундаб, майдон марказида ярим ҳимоячиларнинг устунлигини буткул йўқотди, ҳужумкор ўйинимизни барбод қилди. У терма жамоамиз ўйинини яққол кучсизлантирди. Афсуски мана шу гапларни биз бу кўрсатувда эшитмадик.

Яна бир ҳолат. Бу кўрсатув эфирга узатилишидан сал олдинроқ, Миржалол Қосимов терма жамоа бош мураббийи сифатида ўз ишини давом эттириши эълон қилинди. “Футбол шарҳи” кўрсатуви тайёрланаётган пайтда эса, унинг ижодкорлари ҳали бу ҳақда билишмас эди. Агар билишганида, ишончим комил, кўрсатув умуман бошқа руҳиятда, Қосимовни мақтаб, кўкларга кўтариш, унга билдирилган ишонч ҳақида жар солиш, терма жамоа инқирозида эса бошқаларни айблаш руҳиятида тайёрланган бўларди. Терма жамоамиз жаҳон чемпионатига чиқиш учун тўғридан-тўғри йўлланмадан маҳрум бўлганида, Қосимовни танқид қилганлар бу сафар ҳам туҳмат ва бўҳтон гаплар билан айбланиши мумкин эди.

Бундан уч ой олдин Миржалол Қосимов ва унинг мураббийлик услубини танқид қилиб, “Футбол шарҳи” кўрсатувида оммавий айбланганлар, бугунги кунга келиб, тўла ҳақ бўлиб чиққанлари ойдинлашди. Ҳатто бир пайтлар Қосимовни кўкларга кўтариб мақтаган мухлислар ҳам, ўзларини ноҳақ эканликларини тушуниб етишди. Мардлари эса буни очиқ тан олди.

Лекин шахсан мен ҳамкасбларимнинг хавотирлари хақиқатга айланиб, биз ҳақ бўлиб чиққанимиздан асло хурсанд эмасман, ишонаманки улар ҳам. Менга қолса, терма жамоамиз ғалаба қозониб, халқимизни хурсанд қилгани яхши эди. Агар “бажариб бўлмасдек кўринаётган миссия” – Жанубий Америка вакилини доғда қолдириб, жаҳон чемпионатига чиқа олса, бошим кўкка етарди. Ана шунда мен адашганимни тан олишга, айбловларимни қайтариб олишга, хатоларимни бўйнимга олиб, танқид қилган одамларимдан узр сўрашга бажонидил рози эдим. Ўзбекистон байроғини Бразилия стадионларида ҳилпирашини кўриш учун, бундан ҳам ортиғига тайёр эдим. Афсуски бундай бўлиб чиқмади...

Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари якунида, мен жавобини кутаётган бир савол қолди холос. Бугунги кунга келиб, бизни кампаниявозликда, бош мураббийни ҳақорат қилишда, бировлардан пул эвазига буюртма олиб мақола ёзишда, телевизорда футбол кўриб, мураббийга маслаҳат беришда айблаган одамлар, агар уларда ғурур ва виждон бўлса, ўз хатоларини тан олиб, мардлик қилиб, биздан эмас, йўқ-йўқ, асло биздан эмас, балки шу қоракўз халқдан узр сўрашга, кечирим сўрашга тайёрмилар?

Киритилган сана: 17.09.2013 23:20. Ўкилди: 16095 марта.
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.