Бугун 13 октябрь, 2026 йил, сешанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11895 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 13.10.2026

      07:00 Журнал Чемпионата Бразилии.
      07:30 "Бесконечная история". "1998 год".
      08:00 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      12:00 Журнал Чемпионата Бразилии.
      12:30 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Мирасол".
      14:30 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      15:10 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      17:10 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      19:10 Журнал Чемпионата Бразилии.
      19:40 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      21:40 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      22:20 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:35 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      01:30 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Мирасол".
      03:25 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 13.10.2026

      05:50 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 1.
      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Блочный лук.
      10:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      11:55 "Династия". Коростелёвы-Мориловы.
      12:25 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Квалификация.
      14:25 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
      15:50 "Формула-1. Гаснут огни".
      16:20 "Эволюция спорта".
      16:50 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины.
      21:30 "Сюрпляс".
      22:00 "Лучшие из лучших".
      22:30 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Классический лук.
      00:45 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 2.
      01:45 "Эволюция спорта".
      02:15 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 2.
      03:15 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". Спортпрототип ВR03.
      04:20 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 13.10.2026

      06:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Женщины.
      08:00 "Эволюция спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 Футбол. Чемпионат мира 2026. 1/8 финала. Мексика - Англия.
      13:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Вид сверху".
      16:55 "Что за спорт?".
      17:30 Новости.
      17:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Брендан Аллен против Кристиана Лероя Данкана.
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Локомотив" (Москва) - "Акрон" (Тольятти). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Краснодар" - "Факел" (Воронеж). Прямая трансляция.
      00:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:20 Футбол. Чемпионат Испании. Обзор тура.
      03:25 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 13.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Финал. Сессия 2.
      08:00 Велошоссе. Чемпионат мира в Монреале, Канада. Мужчины. Групповая гонка.
      10:00 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Финал. Сессия 2.
      11:30 Автоспорт. WEC. Этап 1. "6 часов Имолы" в Италии. Лучшие моменты.
      14:00 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Финал. Сессия 2.
      16:00 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      17:00 Велоспорт. Париж-Тур во Франции.
      18:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Наннапе, Австралия. Женщины.
      19:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Наннапе, Австралия. Мужчины.
      20:00 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      20:50 LIVE Велоспорт. Тур Энеко. Пролог. Женщины, мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      00:15 Водно-моторный спорт. Формула-1 на воде. Чемпионат мира. Этап 2 в Шанхае, Китай. Обзор.
      00:45 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 7 эп.
      01:15 Автоспорт. TCR World Tour. Этап 5 на трассе Индже Спидиум, Южная Корея. Обзор.
      01:45 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Копере, Словения. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      04:30 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
  • ФАЗА6-ТВканал
    • Сана: 13.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Октябрь, 2026
Д С Ч П Ж Ш Я
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Блог

Cардорбек Юсупов

Эркин зарба!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Испания четроққа ўтсин, Гибралтар келмоқда!

Баҳо:
+1; -0

2013 йилнинг 24 май куни миттигина Гибралтар ҳудуди – УЕФАнинг тўлақонли аъзосига айланиб, Евро-2016 саралаш ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Шу ҳақдаги қарор УЕФАнинг Лондондаги конгрессида бир овоздан қабул қилинди ва Гибралтар УЕФАнинг 54-аъзосига айланди. Келинг, Европа футбол оиласининг кичкина, лекин жуда “қайсар” фарзанди, жаҳон ва Европа чемпионатининг амалдаги ғолиби норозилигига сабабчи бўлган бу ҳудуд билан яқиндан танишайлик.  
 
Гибралтар – Пиреней ярим оролинининг жанубида жойлашган кичкина ҳудуд бўлиб, Буюк Британияга тегишли ҳисобланади. Унинг катта қисмини “Гибралтар қояси” эгаллаб туради. “Гибралтар” сўзи арабча “Жабали Ториқ” сўз бирикмасининг испанлаштирилган варианти бўлиб, “Ториқ Тоғи” деган маънони англатади. Бу қоя, ўз вақтида Пиреней ярим оролига ҳарбий юришларни бошқарган араб саркардаси Ториқ ибн Зиёд шарафига номланган.

Гибралтар асрлар давомида маврлар, испанлар, араблар қўлига ўтиб турган. 1704 йили адмирал Жорж Рук бошчилигидаги инглиз ҳарбий эскадраси Гибралтарни истило қилиб, испанлардан тортиб олган. Шундан бери, ҳарчанд уринишмасин, испанлар бу кичик ер парчасини Буюк Британия қарамоғидан чиқариб олишолмаган ва 1783 йилдаги “Версал битими”га мувофиқ, Гибралтар расмий равишда Буюк Британия бошқарувида қолдирилган.

Гибралтарнинг ер майдони атиги 6,5 км² (бўйига 3 км, энига 2 км.дан зиёдроқ). Шундай кичкина ҳудуд бўлишига қарамай, Гибралтар ўзининг аэропортига ҳам эга. Қизиғи шундаки, аэропортда узунлиги 2437 метр бўлган қўниш йўлаги бор ва у бир қанча автомобил йўлларини кесиб ўтади. Самолётларнинг учиш-қўниш пайтида, автомобил йўлларидаги шлагбаумлар ёпилиб, ҳаракатни тўхтатиб туради.  

Гибралтар аҳолиси 30 минг кишини ташкил қилади ва у Ўзбекистоннинг кўпчилик туман марказлари аҳолисидан ҳам камроқ.  

Гибралтарда футбол энг оммабоп спорт тури ҳисобланади. У XIX асрда инглиз ҳарбийлари томонидан олиб келган. Айнан инглизлар 1892 йилда “Принс Уэльс”, 1893 йили “Гибралтар” ФК га асос солишган. “Гибралтар футбол ассоциацияси” 1895 йилда ташкил қилинган бўлиб, дунёдаги энг қўҳна федерациялардан бири ҳисобланади. Гибралтар футбол лигаси 1905 йили тузилган ва дастлабки чемпионатда 8 та клуб иштирок этиб, “Принс Уэльс” клуби ғолибликни қўлга киритган.

Ҳозирги кунда, Гибралтар футбол лигаси 3 дивизиондан иборат - 1 дивизон (8 клуб ), 2 дивизион (10 клуб) ва ўринбосарлар дивизиони (8 клуб). Барча иштирокчи клублар ҳаваскор футболчилардан ташкил топган. Яъни, улар профессионал тарзда футбол билан шуғулланмасдан, банк, полиция, денгиз порти, меҳмонхоналарда ишлашади. Ишдан кейин эса футбол ўйнаш билан шуғулланишади.

Гибралтар лигасида иштирок этувчи клублар рўйхатига четдан разм солган одам, уларни ҳазилкашликда айблаши турган гап. Чунки лигада “Манчестер Юнайтед”, “Бока Хуниорс”, “Челси” ва  “Спортинг” каби клублар иштирок этишади. Ўтмишда эса “Атлетик” ва “Ньюкасл Юнайтед” номли клублар ҳам бўлган.

Гибралтарнинг “Манчестер Юнайтед” клуби 1957 йилда, айнан шу номдаги машҳур инглиз клуби мухлислари томонидан ташкил қилинган. Клуб асосчилари Англияга бориб, “Манчестер Юнайтед” клуби президенти Мэтт Басби билан учрашиб, клуб номи ва рамзидан фойдаланиш учун рухсат олишган экан.

1949-1955 йиллар оралиғи Гибралтар футболининг “олтин даври” бўлган десак муболаға бўлмайди. Шу йиллар давомида Гибралтар терма жамоаси “Реал Мадрид”, “Атлетико Мадрид”, “Реал Вальядолид”, “Адмира Ваккер” клублари билан ўртоқлик учрашувларини ўтказган. 1949 йили эса “Реал Мадрид” билан дурангга эришган.

Ҳозирги кунда Гибралтар терма жамоаси ўзига ўхшаган кичик ва ФИФА аъзоси бўлмаган ҳудудлар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказади. 2007 йили Грециянинг Родос оролида Гибралтар шундай жамоалар ўртасида ўтказиладиган “Орол ўйинлари” ғолиби бўлишга эришган.

Гибралтар миллий терма жамоаси ўйинларни, мамлакатнинг кўпчилик клублари сингари “Виктория” стадионида ўтказади. Стадион ФИФА лицензиясига эга бўлиб, ўз бағрига 5000 томошабинни сиғдира олади.

1997 йили Гибралтар дунё футбол ҳамжамиятининг тўлақонли аъзоси бўлиш мақсадида ФИФАга ариза топширди. Ўз навбатида ФИФА бу аризани ўрганиб чиқиш ва хулоса беришни УЕФА зиммасига юклади. Гибралтарнинг бундай “жасорати” Испаниянинг кескин норозилигига сабаб бўлди. Улар “агар Гибралтар УЕФАга қабул қилинса, ўз навбатида Испания бу ташкилотдан чиқиб кетади” деб жар сола бошладилар. Сабаби, испанлар қачонлардир Гибралтарни қайтариб олиш умидидан воз кечмаган эдилар. Натижада олдинига УЕФА, кейинчалик ФИФА ҳам бу митти ҳудудни мустақил давлат эмаслигини рўкач қилиб, аризани рад қилди.

Юқори ташкилотларнинг бу қарори Гибралтар аҳолиси томонидан катта норозилик билан кутиб олинди. Улар Испаниянинг бу босимини Гибралтарга нисбатан зўравонлик таҳдиди деб қабул қилиб, ҳатто Африка футбол конфедерациясига ўтиб кетишни талаб қила бошладилар.

Гибралтар футбол ассоциацияси бундан асло тушкунликка тушмасдан, янада шижоат билан ФИФА ва УЕФАга “босим”ни оширди. Митти ҳудуднинг асосий “кўзири” Макао ва Гонгконг эди. Биз биламизки, расмий равишда Хитойга тегишли бўлган Макао ва Гонгконг мустақил давлат бўлишмасада, ФИФА аъзоси ҳисобланишади.

Охир оқибатда 2012 йилнинг куз ойида Гибралтар вақтинчалик УЕФА аъзолигига қабул қилинди. Шу йилнинг май ойидан эса Гибралтар футбол ассоциацияси тўлиқ ва тенг ҳуқуқли аъзо сифатида ташкилотга кирди. Испаниянинг норозилигини ҳисобга олган ҳолда, Гибралтар ва Испания терма жамоалари Евро-2016 саралаш баҳсларида бир гуруҳдан ўрин олмайдиган бўлишди.

Киритилган сана: 25.05.2013 12:54. Ўкилди: 13276 марта.
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.