Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11895 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.10.2026

      05:20 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      06:00 Д/ф "Беккенбауэр - король".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      12:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      15:15 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      17:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Касымпаша".
      19:15 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      20:30 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор".
      22:30 Журнал Чемпионата Бразилии.
      23:00 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      01:00 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      01:40 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      03:40 Журнал Чемпионата Бразилии.
      04:10 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.10.2026

      05:40 "Страна спортивная".
      05:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      07:35 "Лучшие из лучших".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Классический лук.
      10:10 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 1.
      11:15 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 2.
      12:20 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Квалификация.
      14:40 "Страна спортивная".
      14:55 "Эволюция спорта".
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 "Страна спортивная".
      17:30 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
      18:55 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1.
      20:30 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      22:00 "Лучшие из лучших".
      22:30 Д/с "Зенит навсегда".
      00:50 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 3.
      01:50 "Эволюция спорта".
      02:20 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 4.
      03:25 "Династия". Коростелёвы-Мориловы.
      03:55 Велотрек. Чемпионат мира в Китае.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.10.2026

      05:55 Новости.
      06:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины.
      08:00 "Эволюция спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 Футбол. Чемпионат мира 2026. 1/8 финала. Аргентина - Египет.
      13:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 Специальный репортаж.
      14:45 Новости.
      14:50 "Чемпионы на все времена". Александр Дитятин.
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 Новости.
      17:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:00 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Крылья Советов" (Самара) - "Балтика" (Калининградская область). Прямая трансляция.
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Динамо" (Махачкала) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. ЦСКА (Москва) - "Ростов" (Ростов-на-Дону). Прямая трансляция.
      01:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:20 Футбол. Чемпионат Италии. Обзор тура.
      03:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      08:00 Велоспорт. Тур Энеко. Пролог. Женщины, мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      10:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      11:30 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      13:35 LIVE Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      15:15 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      16:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      17:20 LIVE Велоспорт. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Тур Венето в Италии. Прямая трансляция.
      19:45 Велотрек. Чемпионат мира в Шанхае, Китай. День 1.
      21:15 Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1.
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 10 в Гуйяне, Китай. Скоростная эстафета. Финалы.
      23:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал. День 2. Сессия 2.
      00:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      01:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      04:30 Автоспорт. WEC. Этап 3. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
  • ФАЗА6-ТВканал
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Октябрь, 2026
Д С Ч П Ж Ш Я
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Блог

Cардорбек Юсупов

Эркин зарба!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Оқ йўл - "Hawk-Eye" ва "GoalRef"!

Баҳо:
+0; -0

2013 йил 18 август куни футбол тарихида янги саҳифа очилди. Англия премьер лигаси мусобақасининг дастлабки турида “Челси” ўз майдонида “Халл Сити” билан куч синашиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. “Оламшумул” воқеа ўйиннинг 45-дақиқасида юз берди. “Челси” ҳимоячиси Бранислав Ивановичнинг зарбасидан сўнг “Халл Сити” посбони ўз дарвозасига кириб кетаётган тўпни қайтаришга муваффақ бўлди. Бироқ бу вазиятда барчага дарвозабон тўпни дарвоза чизиғи ичидан қайтаргандек ва гол бўлгандек туюлди. Бош ҳакам пинагини бузмасдан, гол бўлмагани ва ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди. Орадан сал ўтгач мухлислар такрорий лавҳа орқали ҳақиқатдан ҳам гол бўлмагани ва ҳакамнинг қарори тўғри эканини билиб олишди. Бош ҳакамга бу вазиятда “голни автоматик аниқлайдиган тизим” – “Hawk-Eye” ёрдамга келган эди.



no goal chelsea-hall
18.08.2013. "Челси"-"Халл Сити" ўйинида Hawk-Eye тизими гол бўлмагани ҳақида хабар беряпти.

Голни автоматик аниқлайдиган тизим (ГААТ, инглизчада - goal-line technology — GLT) — дарвоза ишғол этилганини техник воситалар ёрдамида аниқлаб, футбол ҳакамига тўп дарвоза чизиғини тўла кесиб ўтгани ҳақида тезкор хабар берувчи технология. ФИФА томонидан 2012 йил 5 июль куни расмий равишда рухсат берилган.

ГААТ хақидаги гап сўзлар халқаро миқёсда 2010 йили ЖАР майдонларида ўтган жаҳон чемпионати ўйинларидан кейин кучайди. Нимчорак финалнинг Англия ва Германия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган учрашувида, Фрэнк Лэмпарднинг зарбасидан кейин тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтиб, майдонга қайтиб чиққан, буни пайқамаган ҳакам голни инобатга олмаган, якунда Германия 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

 

eng-ger

ЖЧ-2010. 1/8 финал. Германия - Англия ўйинида тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтган вазият. Гол инобатга олинмаган.

ФИФА президенти Зепп Блаттер ҳакамнинг хатосини тан олган бўлсада, ўйинда узоқ тўхталишларга олиб келиши, натижада ўйиннинг жозибадорлигига путур етказишини баҳона қилиб, техник воситаларни футболга жалб қилинишига қарши чиққан эди. Шунингдек, УЕФА президенти Мишель Платини ҳам техник янгиликка қарши чиқиб, ҳакамларнинг хатоси футболнинг ажралмас қисми экани ва уларсиз хеч иложи йўқлиги ҳақида гапириб, янги технологиялар футболнинг “инсонийлик” ҳислатини ўлдириши, натижада мухлисларни бездириши мумкинлигини таъкидлаган эди.

milan-juve

"Ювентус" - "Милан" ўйинида дарвозабон Буффон тўпни дарвоза чизиғи ичидан қайтарган эди. Гол инобатга олинмаган.

Шундай бўлсада, УЕФА танқидчиларнинг фикрига қулоқ солиб, майдонда қўшимча икки ҳакамни жорий қилди, айнан улар дарвозани ишғол этилишини аниқлашга масъул эдилар. Бироқ Евро-2012даги Англия ва Украина терма жамоалари ўйинида дарвоза ортида (ёнида) турувчи ёрдамчи ҳакам Марко Девичнинг зарбасидан кейин тўпнинг дарвозага кириб кетганини пайқамай қолди ва гол бўлганини аниқлашда хатоликка йўқ қўйди. Бу можаро ҳакамлар хато қилишдан ҳоли эмаслиги ва футболга янги технологияларни жорий қилиш вақти етгани борасида хеч кимда шубҳа қолдирмади.

Афсуски бу муаммо бизни ҳам четлаб ўтмади. ЖЧ-2014 саралаш мусобақасининг Ўзбекистон – Эрон ўйинида Одил Ахмедовнинг яқин масофадан берган зарбасидан сўнг гол бўлган, рақиб ҳимоячиси тўпни дарвоза чизиғи ичидан чиқариб юборган, ҳакамлар эса буни пайқамасдан, голни инобатга олишмаганди. Ҳакамларнинг бу хатоси терма жамоамизга қанчалик қимматга тушгани эса ҳаммамизга аён.

uzb_irn

Ўзбекистон - Эрон ўйинида тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтган вазият.

Хуллас, турли босимларга жавобан ФИФА 2011 йили бир қанча техник тизимларни синовдан ўтказиш борасида қарор қабул қилди. Бунда ГААТ учун асосий 3та талаб қўйилди:

  • Тизим 100% аниқликда ишлаши керак.
  • Тизим дарвоза ишғол этилганлиги тўғрисида 1 секунд давомида ҳакамга маълум қилиши керак.
  • Тизим ҳар қандай об-ҳаво шароити ва ҳар қандай ёритиш тизимида ишлаши шарт.


2011 йил сентябрдан декабргача ўтказилган синовлар натижасида 9та тизимдан иккитаси - Hawk-Eye ва GoalRef тизими бу талабларга жавоб бера олиши ойдинлашди.

Hawk-Eye ("Хоук-ай", Лочин кўзи) — тўпни изини моделлаштирувчи дастурий–аппарат мажмуаси бўлиб, Roke Manor Research компанияси томонидан ишлаб чиқилган. У биринчи марта 2001 йили спорт мусобақаси давомида текширувдан ўтказилди. Hawk-Eye тизими теннис, крикет ва ушбу мавсумдан бошлаб футбол маданиятининг ажралмас қисмига айланди.

Hawk-Eye стадионнинг камида 7та нуқтасига ўрнатилган камералардан иборат бўлиб, улардан тўпланган лавҳалар ягона суратга бирлаштирилади, натижада тўпнинг аниқ манзили маълум бўлади ва бу ҳақда бош ҳакамга, соатга ўхшаган мосламасига хабар етказилади. Бу тизим бир неча йиллардан бери теннис ва крикетда муваффақиятли қўлланиб келмоқда. Бу тизимнинг нормал ишлаши учун крикетда 6та, теннисда 10та видеокамера керак бўлса, футболда 7-14 видеокамера керак бўлади. Камералар стадион томига, агар у йўқ бўлса, бошқа жойларга ҳам ўрнатилиши мумкин. Энг асосийси камера объективи дарвоза ҳудудига қаратилган бўлиши шарт.

hawkeye

Hawk-Eye тизимида видеокамераларнинг стадион узра жойлашув тартиби.

Тўпнинг дарвоза томон ҳаракати барча камералар ёрдамида ёзиб олинади ва лавҳалар бирлаштирилиб, тўпнинг ҳаракати тўғрисида ягона сурат вужудга келади. Бунда тўп камида 2та камера нигоҳида бўлиши кифоя, қолган камералар ёрдамчи вазифасини ўтайди. Тизимнинг афзалликларидан бири унинг исталган об-ҳаво шароитида ишлашидир. Бундан ташқари “Лочин кўзи” тўпни тўсиб турган футболчилар, дарвоза қисмларини олиб ташлаб, таҳлилий лавҳа беришга ҳам қодир.

hideball

Hawk-Eye тизими дарвозабон тўпни гавдаси билан тўсиб турган вазиятларда ҳам голни аниқлай олади.

Тизим тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтиши биланоқ, бу ҳақда ҳакамга хабар етказиб, унинг соатини 10 секунд давомида жиринглашини таъминлайди. Шунингдек, гол ҳақидаги маълумот телетомошабинлар ёки мураббийлар нигоҳидан ҳам четда қолмайди. Соатга юборилган сигнал кодланган, шифрланган тарзда узатилади ва унга ҳеч қандай радиосигнал тўсиқ бўла олмайди.

watch

Гол бўлган тақдирда ҳакамнинг соатга ўхшаш мосламасига зудлик билан хабар етказилади.

Мана шу ўринда, ўйиндаги тўхталишлар, ҳакам томонидан такрорий лавҳани томоша қилиш каби ҳаракатларга ўрин қолмайди.

“Hawk-Eye” тизимидан Англия премьер-лигаси биринчи бўлиб фойдаланишга қарор қилди ва бу тизим 2012/13 йилги мавсумдан йўлга қўйилди. Бироқ АПЛнинг барча стадионларини жиҳозлашга улгурмади. 2013/14 йилги мавсумдан бошлаб эса бу тизим тўлиқ ишга туширилди.

nogoalhawkeye

"Челси" - "Халл Сити" ўйинида тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтмаганлиги ҳақида Hawk-Eye тизими томонидан узатилган видеолавҳа.

Айтиш жоизки, “Hawk-Eye” тизимини футбол стадионига ўрнатиш нархи $250 000га тенг. Бу озмунча пул эмас. Дастлабки босқичда, йирик халқаро мусобақалар – жахон ва қитъа чемпионатларида, терма жамоалар ўртасидаги ўйинларда ундан фойдаланиш ўзини оқлайди. Кейинчалик ички чемпионатларда ҳам ундан фойдаланиш бошланади.

Шу ўринда Hawk-Eye рақобатчиси - GoalRef тизими ҳақида ҳам бир оғиз гапирамиз. Дания ва Германия мутахассислари ҳамкорлигида яратилган GoalRef тизимида дарвоза ичида магнит майдони юзага келтирилади, тўп ичига эса микрочип ўрнатилади. Агар тўп дарвоза чизиғини тўлиқ кесиб ўтса, унда дарвоза ичидаги магнит майдони ўзгаради. Тизим эса гол бўлганлиги ҳақида ҳакамнинг соатига хабар жўнатади. Бу тизим 2009 йилдан бери гандболда қўлланиб келмоқда.

golref

GoalRef тизимининг ишлаш тартиби.

GoalRef ўзининг рақобатчисидан анча арзон бўлсада, бир қанча камчиликларга эга. Аввало бу тизим ичига микрочип ўрнатилган тўп бўлишини ва дарвоза чизиғи тагида махсус симлар ўтказилишини талаб қилади. Бундан ташқари гол бўлгани ёки бўлмагани ҳақидаги видеолавҳани тақдим қила олмайди, натижада мухлислар буни кўриш имкониятига эга бўлмайдилар (хабар фақат ҳакамга юборилади).

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ФИФА томонидан қўйилган энг асосий талаб – гол бўлгани ҳақида зудлик билан ҳакамга хабар етказиш талабини ҳар иккала тизим бекаму кўст бажара олади. Натижада ўйинда хеч қандай тўхталишлар, вақт чўзилиши, ҳакам томонидан такрорий лавҳаларни томоша қилиш каби ҳолатлар бўлмайди. Энг асосийси – футболчиларнинг меҳнати самараси бўлган гол – ўз вақтида аниқланади.

Албатта, ҳар қандай техник воситалар сингари буларда ҳам аниқланган майда камчиликлар аста-секинлик билан бартараф этилиб, тизим мукаммалашиб боришига шубҳа йўқ. Келажакда эса тизимнинг таннархи пасайиб, ундан дунёнинг хар бир стадионида фойдаланиш имконияти пайдо бўлишига бемалол умид қилса бўлади.

Киритилган сана: 25.08.2013 18:56. Ўкилди: 12889 марта.
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.