Bugun 14 oktyabr, 2026 yil, chorshanba.

Aichi-Nagoya-2026

№ Davlat Jami
1 Xitoy 169 89 83 341
2 Yaponiya 83 95 91 269
3 Janubiy Koreya 39 43 68 150
4 Hindiston 21 27 37 85
5 O‘zbekiston 21 25 24 70
6 Eron 19 18 15 52
7 Tailand 18 13 21 52
8 Qozog‘iston 12 24 48 84
9 Gonkong 11 19 24 54
10 Bahrayn 11 5 6 22

Turnir jadvali

№ Jamoa O' O
1 Neftchi 16 39
2 Paxtakor 16 35
3 OKMK 16 28
4 Navbahor 16 28
5 Buxoro 16 27
6 Lokomotiv 16 25
7 Nasaf 16 25
8 Andijon 16 21
9 Dinamo 16 21
10 Bunyodkor 16 19
11 Xorazm 16 19
12 So‘g‘diyona 16 18
13 Surxon 16 18
14 Qizilqum 16 17
15 Qo‘qon-1912 16 12
16 Mash’al 16 4

O'tgan o'yinlar. 16-tur

16-tur So‘g‘diyona 1-0 Andijon
16-tur Paxtakor 2-2 Buxoro
16-tur Surxon 0-1 Navbahor
16-tur Lokomotiv 2-1 Dinamo
16-tur Xorazm 2-0 Mash’al
16-tur Neftchi 5-0 Qizilqum
16-tur Bunyodkor 2-3 OKMK
16-tur Nasaf 0-0 Qo‘qon-1912

So'rovnoma

  • JCH-2026da qaysi jamoa chempion bo‘ladi, deb o‘ylaysiz?

  • Natijalar | Jami ovoz: 11895 ta.
  • So'rovnomalar arxivi

TV dasturlar

  • MATCH! FUTBOL-3
    • Sana: 14.10.2026

      06:00 Д/ф "Беккенбауэр - король".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      12:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      15:15 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      17:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Касымпаша".
      19:15 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      20:30 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор".
      22:30 Журнал Чемпионата Бразилии.
      23:00 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      01:00 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      01:40 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      03:40 Журнал Чемпионата Бразилии.
      04:10 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
  • MATCH! ARENA
    • Sana: 14.10.2026

      05:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      07:35 "Лучшие из лучших".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Классический лук.
      10:10 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 1.
      11:15 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 2.
      12:20 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Квалификация.
      14:40 "Страна спортивная".
      14:55 "Эволюция спорта".
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 "Страна спортивная".
      17:30 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
      18:55 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1.
      20:30 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      22:00 "Лучшие из лучших".
      22:30 Д/с "Зенит навсегда".
      00:50 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 3.
      01:50 "Эволюция спорта".
      02:20 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 4.
      03:25 "Династия". Коростелёвы-Мориловы.
      03:55 Велотрек. Чемпионат мира в Китае.
  • MATCH-TV
    • Sana: 14.10.2026

      06:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины.
      08:00 "Эволюция спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 Футбол. Чемпионат мира 2026. 1/8 финала. Аргентина - Египет.
      13:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 Специальный репортаж.
      14:45 Новости.
      14:50 "Чемпионы на все времена". Александр Дитятин.
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 Новости.
      17:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:00 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Крылья Советов" (Самара) - "Балтика" (Калининградская область). Прямая трансляция.
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Динамо" (Махачкала) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. ЦСКА (Москва) - "Ростов" (Ростов-на-Дону). Прямая трансляция.
      01:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:20 Футбол. Чемпионат Италии. Обзор тура.
      03:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
  • EUROSPORT-1
    • Sana: 14.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      08:00 Велоспорт. Тур Энеко. Пролог. Женщины, мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      10:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      11:30 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      13:35 LIVE Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      15:15 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      16:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      17:20 LIVE Велоспорт. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Тур Венето в Италии. Прямая трансляция.
      19:45 Велотрек. Чемпионат мира в Шанхае, Китай. День 1.
      21:15 Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1.
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 10 в Гуйяне, Китай. Скоростная эстафета. Финалы.
      23:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал. День 2. Сессия 2.
      00:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      01:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      04:30 Автоспорт. WEC. Этап 3. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
  • FAZA6-TVkanal
    • Sana: 14.10.2026

      TV-Dastur kiritilmagan!

Blogdagi o‘zgarishlar

Teglar buluti

Xabarlar arxivi

Oktyabr, 2026
D S C P J S Y
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Blog

Stadion.uz muxlislari

Muxlis minbari

MUALLIFNING BOSHQA MAQOLALARI

 

BLOGGERLAR

«Намунали мухлис» меҳмони — AlBuxoriy

Baho:
+0; -0

“Намунали мухлис” лойиҳасининг навбатдаги меҳмони билан суҳбатимизни бошлаймиз. Бу гал мухлисларнинг саволларига ALBUXORIY ники остидаги юзер жавоб беради.

— Ассалому алайкум. Ўзингизни таништириб ўтсангиз?
— Абдуҳамидов Тўлқинжон Абдуҳамидович.

— Қаерда ва қачон таваллуд топгансиз?
— 1974 йил Самарқанд шаҳрида.

— Мутахасислигингиз?
— Мутахассислигим — ҳуқуқшунос.

— Қайси жамоа ва футболчи мухлисисиз?
— “Реал Мадрид”, ван Бастен, Роналдо ва Зидан.

Энди эса мухлислар саволларига ўтамиз.

KASPERSKIY: — Ўзбек футболини ривожлантириш учун қандай таклифлар киритган булар эдингиз?
— Ўзбек футболи ривожланиши учун, менимча, биринчи навбатда ёшлар футболини ислоҳ қилиш зарур бўлади. Ёшлар билан ишлаш тизимини ўзгартириш лозим, деб ўйлайман. Тўғри, бу йўналишда кўплаб таклиф билдириш мумкин, билдирилмоқда ҳам хабарингиз бор. Ҳаётга тадбиқ этилишини эса биз мухлислар кузатиб борамиз.

— “Реал” кучлими ёки “Челси”?
— АПЛда “Челси”, Ла-Лигада “Реал”!

ELMUS: — Тўлқин ака, олий лигамиз савиясини ошириш учун 12 жамоа 4 даврали тизимда ўйнагани маъқулми ёки ҳозирги тизим яхшими?
— Элмуроджон, саволингиз ўринли, бу тизим ҳам йўлга қўйилган чемпионатлар бор, биламиз. Лекин менинг фикримча бизнинг чемпионат бу тизимга тайёр эмас! Лекин кўпчилик мухлисларга, шу жумладан менга ҳам 12 та жамоа қатнашгани маъқул. Шунда чемпионатимиз анча қизиқарли ва томошабоп бўлиши турган гап, жамоалар ва футболимизни сифати юқори бўларди. Лекин бу каби ўзгаришга қўл урадиган раҳбарни футболимизда айни дамда кўрмаяпман.

MAMRINO: — Терма жамоамиз олдида Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати учун бўладиган саралаш учрашувлари бизни кутиб турибди. Нима деб ўйлайсиз, азалий орзуимиз ўшалармикин, зеро энг яхши авлодимиз ҳам бу вазифани бажара олмади, ёшларда эса тажриба кам.
— Ҳа, тўғри орзуимиз орзулигича қолиб кетмокда. Бир қадам етмади ёки иккита гол камлик қилди деб ўзимизни ўзимиз юпатиб келдик. Охирги ЖЧда биринчи ўйиндаги мағлубият сабаб мураббий ўзгартирилиши катта хато бўлди ва шу хато сабабли Бейрутда 2 очко йўқотганимиз охир-оқибат жадвалдаги ўрнимизга катта таъсир қилди, деб ўйлайман. Йўқ, мен бош мураббий Қосимовни айблашдан йироқман, чунки унга ҳурматим баланд, айтмоқчи бўлганим шуки, футболимиз раҳбарлари биргина мағлубият сабаб мураббийни алмаштиришмаганида ЖЧ-2014да иштирок этишимиз мумкин бўлармиди. (Коней на переправе не меняют - рус мақоли). Албатта бу менинг шахсий фикрим. Лекин ЖЧ-2018 саралаши олдимизда турган экан, терма жамоа мураббий ва футболчилари тинмасдан меҳнат қилишса, халқимизнинг, сиз айтгандай, азалий орзуси ўшалишига ишонаман.

MAMRINO: — Биз мухлислар терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатига боришини жудаям истаймиз, лекин тангани иккинчи тарафи ҳам бор. Хўш бордик, у ерда 3та ўйин ўтказиб қайтдик, бу билан нима ўзгаради? Умуман, мунтазам ЖЧга чиқиб юрувчи, Осиё кубокларида ҳар доим совриндорлар орасида бўлиб юрувчи жамоага айлана олишимиз учун нима қилиш керак? Ҳар 20 йилда тасодифан ЖЧда қатнашиб, кейин яна олтин авлод чиқишини кутиб юрганимиз маъқулми?
— Бу саволга бир нима дейишим қийин, олдин термамиз ЖЧ чиқиб азалий орзуимизни рўёбга чиқарсин, майли 3 та ўйин ўтказиб Ватанга қайтсин, биз мухлислар стадиондан бор кучимиз билан уларни қўллаб-қувватлайлик, шуни ўзи футболимизни ривожига ижобий таъсир этиши аниқ. Кейинчалик кейинги ЖЧларида яхшироқ қатнашиш, гуруҳдан чиқиш ҳақида ўйласак тўғри бўлармиди. Ҳозирги ҳолатимизда эса бир оддий мухлис сифатида мен учун ўша сиз айтган 3 та ўйинни ўзи ОРЗУ бўлиб турибди.

FELIZCHIK: — Нима деб ўйлайсиз, Олий лигага кучли легионер футболчилар керакми?
— Қисқача, керак, деб жавоб берсам розимисиз? Менимча, футболимизга чет элдан факатгина футболчилар эмас, балки мураббийларни ҳам жалб қилиш фойда келтириши аниқ ва буни кўпчилик истайди ҳам, лекин ҳозирда буни амалга ошириш учун клубларимизни молиявий аҳволи йўл бермайди. Кўп клубларимиз “кўрпангга қараб оёқ узат” мисолида иш юритишга мажбур. Мисол учун, жамоаларимизда БАА жамоалари каби молиявий имкониятлари бўлганида, балки жамоаларимиз Осиёда етакчи жамоалар қаторида бўлишига ишонардим.

ABDUAZIZ: — Мана сиз БААда бўлгансиз шунинг учун улар ҳақида биздан кўра кўпроқ малумотга эгасиз , айтингчи, нима учун араблар ҳисобда олдинга ўтиб олса, атайлабдан вақт чўзишга ҳаракат қилади. Бу уларнинг маданиятига хос нарсами?
— Ростини айтсам, Абдуазиз, бу уларни маданиятига хос ёки йўқлигини билмадиму, аммо шунга ўхшаш ҳолатлар кузатилгани бор гап. Натижага эришиш ва ғалаба қозониш учун ҳамма усуллар яхши деганларидай... Тўғри, бу ҳолат ютқазиб турган жамоа мухлисларига ёкмаслиги оддий ҳолат. Шахсан ўзим бунақа футболга қаршиман ва бундай ҳаракатларни оқламайман.

ABDUAZIZ: — Клубларимиз ёки терма жамоаларимиз меҳмонда ўйнаганда арабларнинг стадионидан тинмай қўшиқ келиб туради. Клуб мадҳиясини айтадими ёки бошқа қўшиқми... 90 минут битта қўшиқни такрор такрор айтадими ёки ҳар хилми?
— Бунга мен ҳам гувоҳ бўлганман, лекин араб футболи менга унчалик қизиқ эмас. БААда хоҳ чемпионат ўйинлари ёки терма жамоалар ўйини бўлсин стадионларга кириш бепул бўлсада, мухлислар ташрифи жуда паст. Уларнинг қўшиқ айтиб ўтириши эса жамоани ўзига хос қўллаб-қувватлаш услуби. Лекин шуни айтишим мумкин, терма жамоамизнинг БААга қарши охирги ўртоқлик ўйинида (0:4) учинчи киритилган голимиздан кейин ўша сиз айтган мадҳия-қўшиқни ўйин охирига қадар айтмай қўйишганди. Демак, истасак рақибларни бунга ўхшаш қуллаб-қувватлашларини тўхтатиш жамоаларимизнинг ўзига, ўйинига боғлиқ экан.

RAULBLANKOS: — Кечаги ғалабадан сўнг кўпчилик Лушчанни кўкларга кўтариб юборди. Баъзилар ҳаттоки уни МТЖ мураббийлигига номзод этиб кўрсатишди. Гарчанд Лушчан ажойиб жамоани шакллантира олган бўлса ҳам лекин бу қадар юқориларга кўтаришга ҳали эрта эмасмикан, ўтган мавсум стартидаги “Навбаҳор”нинг ўйинига қараб, Ашурматов тўғрисида кўпчилик шундай гаплар қилганди, лекин айни дамда эса... Умуман, Лушчан ҳақидаги фикрларингизни билмоқчиман, ҳар ҳолда Абрамов "Лушчан самый перспективный тренер в Узбекистане" деган еди...
— Сергей Лушчанни ўйинчилик давридан кузатиб келаман, терма жамоада ҳам ўйинларига гувоҳ бўлганман. Саволингизга келсак, мавсумнинг биринчи ва жиддий рақибга қарши бўладиган ўйинга жамоани яхши тайёрлагани бор гап, кўпчилик бунга тан беришди менимча. Шу сабаб сиз айтган терма жамоа мураббийлигига номзод ва шунга ўхшаш гапларни пайдо бўлиши табиий ҳол. Лекин мен “Бунёдкор№ ўйинида мураббий Лушчаннинг "ИМЗОСИ" борлигини кўрдим. Мавсумлар оралиғида жамоа билан қаттиқ иш олиб борганлиги кўриниб турибди, тўғри бир ёки икки ўйин билан хулоса қилиш нотўғри, лекин мен бу мураббий шу тариқа ишлашда давом этади ва бизнинг футболда яна бир хақиқий ўз услубига эга мураббий пайдо бўлаётганига ишонаман. Аммо менимча терма жамоа мураббийлиги ҳақида гапиришга ҳали эрта!

ELYORREAL: — Бизнинг футболимизга нима етишмайди?
— Бизнинг футболимизга ёрқин ғалабалар, барқарорлик етишмайди.

CHAQMOQ: — Термаларимизга нисбатан осиёлик ҳакамларнинг доимий ва сурункали нохолислигини нима билан изоҳлай оласиз?
— Ҳакамликни мухокама килишни ёқтирмайман, лекин саволингизда жон бор. Ҳакамларнинг хатоси ҳам футболнинг бир қисми деб тушунаман. Сурункали демаган бўлардим, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин, келажакда ҳакамлар бизнинг фойдамизга ҳам хато қилишлари мумкин. Агар терма жамоамиз майдонда ўзига ишониб ҳаракат қилса, ҳатто ҳакамлар ҳам ғалабамизга тўсиқ бўла олишолмайди.

CHAQMOQ: — Футболга аталган янги бинолар қурилаяпти юртимизда, футболимиз эса йилдан йилга эскириб, нураб кетмаяптими назарингизда?
— Назаримда, йўқ, футболимиз эскириб кетмоқда дея олмайман. Бизлар ёш пайтимизда ҳозирги майдонлар шароитлар йўқ эди, ҳозирги ёшларда шароитлар жуда кўп. Футболимиз жойида тургани эмас, кам бўлсаям ривожланмоқда назаримда, лекин бошка давлатларда футбол биздагиданда кўра тезлик билан ривожлангани сабабли, кимларгадир футболимиз ривожланмай эскириб кетаётгандек туюлиши ҳам бор гап. Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, ёшлар футболидан бошлаб Олий лигамиз ҳам ислоҳотларга жудаям муҳтожлик сезиб турибди. Бу мени шахсий фикрим.

MALIBU: —  ЎФФ шу вақтгача биз мухлисларнинг талаб ва истакларига қулоқ солмай келади, тескари қарорлар чикаради. Шунга биз мухлислар қандай жавоб берсак экан?Қачондир халқ билан ҳамнафас ишлаш кераклигини билдиришимиз керакку.
— Сизни тушунаман, кўп йиллардан буён шунақа ҳолатлар рўй бериб келмоқда. Мухлислар истак ва хоҳишлари инобатга олинмаяпти демоқчисиз. Нима қилиш керак, қандай жавоб бериш керак, мен ҳам сиз каби бир оддий мухлисман, термамиз ғалаба қозонса, хурсанд бўламан, қоқилса ёки ютқазиб қўйса, дунё тор бўлиб кетади, ростини айтсам, бу саволларга ўзим ҳам жавоб излаб юрибман.

BILMASVOY: — Маълумки, бизда мухлислик ғалати, бирор яхши фудболчи чиқса, бошга кўтариб мақташади, агар бироз ўйини чиқмаса, ерга уриб ҳақорат қилишади. Натижада ўша футболчи руҳан синади. Айтингчи, энг аввало мухлисларни тартибга солиб, мухлислик маданиятини сингдириш учун нима қилиш керак?
— Биласизми, менимча яхши футболчи ҳар хил икир-чикир гапларга ва қандайдир ҳақоратларга синиб қолмайди. Эътибор бермаслиги керак. Агар айтганингиздай “синиб” қолса, у олдин ҳам яхши футболчи бўлмаган. Мухлислар ҳақида ҳам шуни айтишим мумкин, мухлислик маданиятини сингдириш шарт эмас. Ҳар бир мухлис ўзи ҳаётда олган тарбияси ва дунё қараши доирасида мухлислик қилади деб ҳисоблайман. Агар ўша мухлис ҳаётда тўғри тарбия олмаган экан, унга мухлислик маданиятини сингдириш ҳақида гапириш ноўрин.

CHAQMOQ: — ОТЖга ким бош мураббий этиб тайинланишини кутгандингиз?
— Бу ҳақида ўйламагандим, лекин Евфстафеев тайинланса керак деган фикрда эдим. Раҳбарият Ашурматовни лойиқ кўрибдими, хоҳлаймизми ёки йўқми шунга кўникишимиз даркор. Бу қарор тўғри ёки нотўғрилигини олий ҳакам бўлмиш вақт кўрсатади. Нима бўлган тақдирда ҳам Ашурматовга омад тилайман ва унга билдирилган ишончни оқлайди, деб умид қиламан.

ORZUREAL: — Бахтиёр Ашурматовнинг Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланганига қандай қарайсиз. Бир вақтнинг ўзида, миллий терма жамоага ёрдамчи мураббий ва“Навбаҳор” клуби бош мураббийи бўлса-да энди олимпия терма жамоасига ҳам бош мураббий этиб тайинланишидан наф бормикан?
— Олдинги саволга ўхшаб кетаркан. Б.Ашурматов бир пайтни ўзида ҳам “Навбахор”, ҳам терма жамоаларда ишлаши нотўғрилиги ҳаммага маълум. Б.Ашурматов клубдаги фаолиятини якунлаши ва тўлиқ терма жамоа билан ишлаши керак деб ўйлайман, акс ҳолда Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритиш қийин масала бўлиб қолади.

FAMOUS: — ЖЧ 2018 ва ЖЧ 2022 эгалари Россия ва Қатар мамлакатлари мезбонлик ҳуқуқини қўлга киритишлари адолатдан бўлган деб ҳисоблайсизми?
— Албатта, ФИФА дунё миқёсидаги нуфузли халқаро ташкилот ва ФИФАнинг қарорини ҳурмат қилишимиз керак деб ўйлайман.

AZAMREAL: — Футболнинг ашаддий мухлиси бўлганингиздан баъзида афсусланган кунларингиз бўлганми?
— Балки шунақа кунлар ҳам бўлгандир, ўша кунларни эсламасликка ҳаракат қиламан. Футбол билан ҳар куни биргаман, футбол қонимга сингиб кетган, десам хато бўлмаса керак. Афсуслансам, ўзимни футбол олдида гуноҳкор деб биламан.

KAKASTAD: — Мана 1 йилдан ортиқроқ вақт араб давлатида яшадингиз. Саволим шуки, стадиондаги муҳит жиҳатдан биз араблардан анча олдиндамиз (Андижон стадиони атмосфераси Европадан қолишмайди), лекин ўйинлардаги мазмун бизда умуман йўқ. Араблар миллий чемпионати ҳам бизни ўйинлардай келишилганми? Умуман, стадиондаги атмосфера муҳимми ёки чиройли, мазмунли ва иштиёқ билан ўйналадиган футбол?
— Шу каби саволни сиздан кутгандим. Келишилган ўйинлар футболи ривожланган Европа давлатларида ҳам учраб туришини ҳаммамиз биламиз, лекин мухлислар стадионларни тўлдириб ўтиришади. Албатта чиройли, мазмунли, курашларга бой ва иштиёқ билан ўйналадиган футбол муҳим деб ҳисоблайман. Шунда мухлис ҳам стадионга қайтади ва сиз айтган атмосфера ҳам бўлади. Келишилган ўйинларга қарши курашни футболимизда кучайтириш лозим, керак бўлса, айбдор шахсларни умрбод футболдан четлатиш каби қатъий чоралар кўрилсагина бу иллатдан қутилишимиз мумкин.

RASULCHIKFCB: — Янги ташкил қилинган Марказий Осиё футбол ассоциацияси ҳақида қандай фикрдасиз? Бу Ассосиасия бизга керакми? Ўзбек футболи учун зарурми?
— Бу ассоциация ташкил қилингани ҳақида эшитдим. Унинг футболимизга фойдаси бўладими ёки йўқми бир нарса дея олмайман. Менимча, бу ташкилот ортиқча, унинг кераги йўқ эди.

BERSELUIS: — Футболчи бўлганингизда қайси позицияда ўйнардингиз? Тоҳир Шамситдиновнинг қилмишини кўриб, нималарни ўйладингиз?
— Футболда фақат ҳужум чизиғида ўйнаганман. Ҳозир ҳам имкон бўлиши билан майдонга тушиб тураман. Т.Шамситдиновни қилган ишини ҳеч бир сабаб билан оқлай олмайман. Бу жуда ачинарли ҳолат ва ЎФФ томонидан тайинланган жазо чораси ҳам адолатли деб ҳисоблайман.

MUNUTDMAN: — Сиз юртимиздан ташқарида яшаб кўрганлардансиз Айтингчи, Миллий терма жамоа ва клубларимизга мухлислик қилиш ҳис-ҳаяжони юртда қандай даражада бўладию, ўзга юртда қандай кўриниш олади?
— Албатта, ўзга юртда бошқа муҳитда мухлислик килишда ҳис-ҳаяжон ҳам бошқача бўлади, сон жиҳатидан кам сонли мухлислар қаторида севимли жамоангизни кўллаб-қувватлаш билан ўз майдонингиздаги муҳит ўртасида фарқ борлиги аниқ, лекин қаерда бўлмасин жамоангиз ғалаба қозонгандаги ҳаяжон барибир ҳаммасидан юқори бўлса керак деб ўйлайман.

RSAIDIY: — Бу йили биз мухлислар учун ҳақиқий байрам бўлди, бирйўла 4 та клубимиз ҳам ОЧЛга чиқди. Тарихий воқеа. Хўш, уларнинг имкониятини қандай баҳолайсиз? Натижаларини тахмин қила оласизми? ОЧЛда бизнинг қайси футболчиларимиз кашфиёт бўла олади деб ўйлайсиз?
—  4 та жамоа — бу мухлислар учун байрам албатта, менимча барча жамоада гуруҳдан чиқиш имкони мавжуд. Мухлис сифатида жамоаларимиздан, айниқса, “Бунёдкор”дан мусобақада имкон қадар ярим финал ва финалга етиб боришини кутиб қоламиз. Ким кашфиёт бўла олади, “Пахтакор” ва “Бунёдкор”да бир қатор ёш иқтидорли футболчилар йиғилган, улардан мураббийлар ҳамда мухлислар кўп нарса кутиши турган гап. Албатта, шу ўринда Сардор Рашидов бу мавсум Осиё майдонларида ёрқин ўйин кўрсатиб, ҳақиқий юлдуз сифатида порлашини хоҳлардик.

FCYUVENTUS. — Ижтимоий тармоқларда жуда фаолсиз. Футбол борасидаги қарашларингиз ҳам жуда зўр, лекин Stadion.uz сайтида жудаям кам фикр билдирасиз? Бунга сабаб нима? Вақт муаммоми ёки бошқа жиҳатлар?
— Бурҳонбек саволингиз ўринли. Билдирилган фикрларни имкон қадар ўқиб бораман биласиз, лекин кўпинча фикрларим ўзимда қолади. Сабабини аниқ билмадим. Келажакда фаолроқ бўлишга ҳаракат қиламан.

FINEPLAY: — Биламизки, сиз араб футболи ҳақида яхшигина хабардорсиз. Айтингчи, араб футболи билан ўзбек футболи савияси ҳақида нима дея оласиз? Яъни, легионерларни таклиф этишда, маркетинг борасида, ишқибозлар ва ўша чемпионат савиясида бизни чемпионатдан фарқ қиладими? Қискаси, қайси чемпионат сизни наздизда кучли?
— Азаматжон, маркетинг, кучли легионер, малакали мутахасислар борасида катта маблағлар эвазига араблар бироз устунроқ, аммо мухлислар, майдондаги футбол учрашувлари борасида биз араблардан устунмиз. Буни “Бунёдкор” плей-офф босқичида яна бир бор исботлаб, кўрсатиб қўйди.

FINEPLAY: —Ҳаммага маълумки, Азиз Хайдаров БАА чемпида фаолият олиб боради. Легионеримизни маҳаллий мухлислар қай даражада ёқтиришади?
— Азиз Ҳайдаров аллақачон мухлислар ёқимтойига айланиб улгурган. Айтингчи, араб мамлакатларида бизни ўзбек футболи ҳақида, мисол учун, ОАВ, ижтимоий тармоқ, спорт газеталарида қандай муносабат билдиришади.
— Араб давлатларида бизнинг футболни ҳурмат қилишади. Менимча, барибир ўзимизни футбол мен учун БАА чемпионатидан кучли деб биламан. Бу албатта шахсий фикрим.

Ҳасанали ота Қодиров: — Тўлқинжон, сиз ўзбек футболига ишқибозлик қилиб, стадионга келиб, олам-олам завқ олиб, кимлар билан учрашиб, кимларгадир ҳамдамрд бўлиб юришингиздан розимисиз? Ишқибозликни фақат пассив томошахонлик билан чеклайсизми? Ёки ўзбек футболининг таррақиётига, муаммоларига, ечимига ҳисса қўшолмай юришингиздан розимисиз? Ёки ишқибозчилик ҳаракатида катта куч бор ўйлайсизми?
— Ҳурматли Ҳасанали ота! Саволларингизда жон бор, тўғриси мен ҳам худди шундай фикрдаман. Биз мухлислар жуда катта кучга эгамиз. Умр оқар дарё экан, мундиални кутиб умримиз ўтмоқда, лекин ҳали яққол кўзга ташланадиган ўзгариш кўрганимизча йўқ. Менимча, ўзбек футболи ривожланишига озгина бўлса ҳам ўз ҳиссамни қўша олсам жуда бахтли одамлардан бири бўлардим!

БЛИЦ САВОЛЛАР.
— Қайси лига кучли: Англия премьер лигаси ёки Испания Ла лигаси?
— Англия Премьер лигаси.
— Футбол қироли ким: Пеле ёки Марадона?
— Марадона.
— Рашидов ёки Искандеров.
— Рашидов.
— Сизнингча, хорижлик мураббийлардан ким терма жамоамизга муносиб: Хиддинг ёки Милутинович?
— Бора Милутинович.
— Ўзбек футболини ҳозирги ҳолатини уч сўзда изоҳлаб беринг.
— Бу нима бу.
— Сиз учун қай бири маъқул. Терма жамоамизнинг чиройли, ҳужумкор ўйини, лекин мағлубияти ёки ҳимоявий, зерикарли ўйини, лекин ғалабаси.
— Терма жамоамизнинг чиройли, ҳужумкор ўйини, лекин мағлубияти.

Kiritilgan sana: 09.03.2015 13:16. O'kildi: 11754 marta.
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.