Bugun 14 oktyabr, 2026 yil, chorshanba.

Aichi-Nagoya-2026

№ Davlat Jami
1 Xitoy 169 89 83 341
2 Yaponiya 83 95 91 269
3 Janubiy Koreya 39 43 68 150
4 Hindiston 21 27 37 85
5 O‘zbekiston 21 25 24 70
6 Eron 19 18 15 52
7 Tailand 18 13 21 52
8 Qozog‘iston 12 24 48 84
9 Gonkong 11 19 24 54
10 Bahrayn 11 5 6 22

Turnir jadvali

№ Jamoa O' O
1 Neftchi 16 39
2 Paxtakor 16 35
3 OKMK 16 28
4 Navbahor 16 28
5 Buxoro 16 27
6 Lokomotiv 16 25
7 Nasaf 16 25
8 Andijon 16 21
9 Dinamo 16 21
10 Bunyodkor 16 19
11 Xorazm 16 19
12 So‘g‘diyona 16 18
13 Surxon 16 18
14 Qizilqum 16 17
15 Qo‘qon-1912 16 12
16 Mash’al 16 4

O'tgan o'yinlar. 16-tur

16-tur So‘g‘diyona 1-0 Andijon
16-tur Paxtakor 2-2 Buxoro
16-tur Surxon 0-1 Navbahor
16-tur Lokomotiv 2-1 Dinamo
16-tur Xorazm 2-0 Mash’al
16-tur Neftchi 5-0 Qizilqum
16-tur Bunyodkor 2-3 OKMK
16-tur Nasaf 0-0 Qo‘qon-1912

So'rovnoma

  • JCH-2026da qaysi jamoa chempion bo‘ladi, deb o‘ylaysiz?

  • Natijalar | Jami ovoz: 11895 ta.
  • So'rovnomalar arxivi

TV dasturlar

  • MATCH! FUTBOL-3
    • Sana: 14.10.2026

      06:00 Д/ф "Беккенбауэр - король".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      12:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      15:15 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      17:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Касымпаша".
      19:15 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      20:30 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор".
      22:30 Журнал Чемпионата Бразилии.
      23:00 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      01:00 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      01:40 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      03:40 Журнал Чемпионата Бразилии.
      04:10 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
  • MATCH! ARENA
    • Sana: 14.10.2026

      05:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      07:35 "Лучшие из лучших".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Классический лук.
      10:10 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 1.
      11:15 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 2.
      12:20 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Квалификация.
      14:40 "Страна спортивная".
      14:55 "Эволюция спорта".
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 "Страна спортивная".
      17:30 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
      18:55 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1.
      20:30 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      22:00 "Лучшие из лучших".
      22:30 Д/с "Зенит навсегда".
      00:50 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 3.
      01:50 "Эволюция спорта".
      02:20 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 4.
      03:25 "Династия". Коростелёвы-Мориловы.
      03:55 Велотрек. Чемпионат мира в Китае.
  • MATCH-TV
    • Sana: 14.10.2026

      06:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины.
      08:00 "Эволюция спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 Футбол. Чемпионат мира 2026. 1/8 финала. Аргентина - Египет.
      13:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 Специальный репортаж.
      14:45 Новости.
      14:50 "Чемпионы на все времена". Александр Дитятин.
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 Новости.
      17:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:00 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Крылья Советов" (Самара) - "Балтика" (Калининградская область). Прямая трансляция.
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Динамо" (Махачкала) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. ЦСКА (Москва) - "Ростов" (Ростов-на-Дону). Прямая трансляция.
      01:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:20 Футбол. Чемпионат Италии. Обзор тура.
      03:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
  • EUROSPORT-1
    • Sana: 14.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      08:00 Велоспорт. Тур Энеко. Пролог. Женщины, мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      10:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      11:30 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      13:35 LIVE Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      15:15 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      16:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      17:20 LIVE Велоспорт. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Тур Венето в Италии. Прямая трансляция.
      19:45 Велотрек. Чемпионат мира в Шанхае, Китай. День 1.
      21:15 Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1.
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 10 в Гуйяне, Китай. Скоростная эстафета. Финалы.
      23:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал. День 2. Сессия 2.
      00:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      01:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      04:30 Автоспорт. WEC. Этап 3. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
  • FAZA6-TVkanal
    • Sana: 14.10.2026

      TV-Dastur kiritilmagan!

Blogdagi o‘zgarishlar

Teglar buluti

Xabarlar arxivi

Oktyabr, 2026
D S C P J S Y
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Blog

"Manchester Yunayted" muxlislari

"Qizil Manchester"

MUALLIFNING BOSHQA MAQOLALARI

 

BLOGGERLAR

Трансфер дарчасидан назар

Baho:
+1; -0

“Манчестер Юнайтед” мухлислари бу ёз зерикишмади. Янги мураббий қўл остида жамоа қандай бўлишини кутиш баробарида, жуда кўп жаҳон юлдузлари клуб билан бирга тилга олина бошладилар. Бэйл-у Фабрегасдан тортиб Роналдугача, сўнгги куни ҳатто Ўзил ҳам Манчестерга келиши мумкин эди. Аммо оқибатда фақатгина Феллайнини билан кифояланилиши натижасида кўпчиликнинг хафсаласи пир бўлди, чемпионлик пойгасида жамоа имконияти пасайиб кетгани ҳақида гаплар авж олди, Мойесни айбладилар ва ҳоказо. Келинг, вазиятга чуқурроқ қарашга ҳаракат қиламиз ва баъзи жиҳатлар ёрдамида, аслида “МЮ”ни ҳаракатга ундаган омиллар ва муваффақиятсизлик сабаблари ҳақида гаплашиб кўрамиз.

“Манчестер Юнайтед”нинг трансфер сиёсати аввалдан кескин эмас.

Глайзерлар оиласини жуда яхши биламиз, клуб ҳеч қачон трансфер бозорида агрессив бўлмаган. Жуда хасис деб билганимиз ўша Леви ҳам Бэйлдан тушган пулни ортиғи билан сарфқлади ва деярли бир бутун жамоани сотиб олди. Масалан, Криштиану Роналду шунча пулга сотилган мавсумда “МЮ” фақат Валенсия билан кифояланганини эслайлик.

Умуман “МЮ” топ юлдуз сифатида тан олинган ёки ўз даражасидаги клублардан футболчи сотиб олмайди. Янги асрда фақат Хуан Верон ва Робин ван Перси, шунингдек, фаолиятини якунлашга яқин турган Оуэн, Блан, “Бавария”дан келган Харгвизни эслашимиз мумкин холос. “МЮ” асосан, айнан “МЮ” да янги даражага кўтарилиши мумкин бўлган футболчиларга эътибор қаратиб келган.

Шунингдек, клуб учун футболчининг муносабати жуда катта аҳамият касб этади. Трансфер бозорида агреccиянинг йўқлигини ҳам шунда изоҳлаш мумкин. Клуб ўз таклифини киритади, тамом, кўпинча, бошқа жамоалар билан “ким ошди”га аралашмайди. Вазиятга фақат ўз авторитети билан таъсир ўтказишга уринади – агар “МЮ”да ўйнашни жуда истасанг, марҳамат. Шу тамойилга кўра Руни, Нистелрой каби футболчилар олиб келинган. Роналдиньо ёки Азар каби футболчиларда “МЮ” да ўйнаш истаги клуб талаб қиладиган даражада кучли эмаслиги туфайли бошқа жамоадан қўним топишган.

Мойесга қандай жамоа мерос қолганди?

Девид Мойес чемпион жамоани қабул қилиб олди. Англияда бундай ҳолатда охирги марта 1974 йилда Брайан Клафф тушган эди. У ўшанда бош мураббийи терма жамоага кетган “Лидс”ни қабул қилиб олган ва у ердаги фаолияти икки ойга ҳам бормаган. “МЮ”ни узоқ муддат бошқарган аввалги мураббий Мэтт Басбини ўрнига келган Уилфред Макги́ннесс эса дебют мавсумни 8-ўринда якунлаб, кейинги йилни ёмон бошлаб, ҳайдалган. Яъни фаолияти бир ярим йилга ҳам бормаган. Шунақа.

Футбол оламининг ўхшаши йўқ мураббийи Алекс Фергюсонни алмаштириш бундан ҳам қийин бўлиши шубҳасиз, Мойес футбол пайдо бўлгандан бери мураббий елкасига тушиши мумкин бўлган энг катта босимни қабул қилиб олди.

Фергюсоннинг меросхўри бўлишнинг яна бир оғир жиҳати шундаки, “МЮ” ўтган йили чемпион бўлгани билан, таркиб жиҳатидан рақибларидан у даражада устун эмасди. Тан олиш керак, “Манчестер” таркибида мунтазам ёки муҳим ўйинларда майдонга тушиб турган бир нечта футболчилар “Челси” ёки “Сити”нинг асосий таркибидан жой ололмасди. Ўтган йилги чемпионлик асосан биринчи даврадагиажойиб эмоционал серия ва асосий рақиблардаги муаммолар сабаб бўлгани сир эмас. Мисол учун, клуб ЕЧЛ дан чиқиб кетгач, ўйинда пасайиш пайдо бўлганда, “Челси”, “Манчестер Сити” билан ҳам беллаша олмади, ўз майдонида мағлубиятга учради

Мураббий улкан тажрибаси, жамоа имкониятларини чуқур билиши билан таркибдаги бўшлиқларни тўлдира олган, қайси футболчи қандай имкониятга эга ва улардан қандай фойдаланиш мумкинлигини жуда яхши хис қила олган.

Мана шу жиҳатдан Мойесни Фергюсон бўла олмасликда айблай олмаймиз, албатта.Ҳеч қайси тренер Фергюсон тузган таркибни Фергюсондан яхшироқ ўйната олмайди. Трансфер бозоридаги талвасаларнинг манбаси, аввало, мана шу ердан келиб чиқади. Мойес келиши билан жамоадаги асосий камчиликка баҳо берди ва тезлик билан тўлдиришга уринди. Бошқа йўл ҳам йўқ эди, чунки у уч ойда Фергюсон бўла олмасди, тўғрими?

Таркибдаги камчиликлар, айниқса креатив марказий ҳимоячининг йўқлиги.

Мата, Сильва, Касорла... Чемпионлик баҳсида асосий рақибларни ортда қолдириш учун мана шу савиядаги, техникаси юқори ва тўпни ушлаб тура оладиган, узоқ ва яқин масофага тўп узата оладиган футболчи керак эди..

Биласизми, таркибдаги бу камчилик учун Мойес айбланмоқда, аммо аслида, жамоадаги бу муаммо уч йилдан бери мавжуд. Олтита трансфер ойнасида ҳатто Фергюсон ҳам бу муаммони ҳал қила олмаганди, фақат Скоулзни вақтинчалик қайтариш билан бирор натижага эришишга ҳаракат қилганди холос. Юқорида айтганимдек, Фергюсон бу камчиликни ўз тажрибаси ва клубдаги статуси орқали ёпишга муваффақ бўлган бўлса, янги мураббий назарий тарафдан ҳам буни амалга ошира олмасди. Фақат Мойес эмас, ҳеч ким буни уддалай олмайди.�

Жамоанинг ички имкониятларини ўрганиш учун вақт йўқлигини (барибир, ўртоқлик ўйинлари хулоса учун етарли эмас) сезган Мойес келиши биланоқ топ марказий ҳимоячи излай бошлади ва “Барселона”да ўйин амалиётининг йўқлигидан нолий бошлаган Алькантара ва Фабрегасга эътиблор қаратди. Бири ёшлар ўртасида Европа чемпионати қаҳрамони, “Барса”нинг деярли асосий таркиб ўйинчиси, иккинчиси эса, ундан ҳам мос – АПЛ да ҳам тажрибага эга. Хўш, нега “МЮ” фақат ёпиқ эшикларни тақиллатди?�

Уэйн Руни билан боғлиқ ҳолатларнинг таъсири

“МЮ”нинг талабига мос, сотиладиган футболчилар бозорда тиқилиб ётибди, аслида. Ўша Эррера, ёки “Тоттенхэм” менимча, арзонга қўлга киритган Эриксен. Бундай номлар жуда кўп, “МЮ” исталган бирини олиб келишга уриниб кўрса бўларди, тўғрими?

Лекин бошқа жиҳат бор. Бундай бўлажак “юлдузчалар” яқин келажакда катта фойда келтириши мумкин, лекин таркибга кириб бориш, “МЮ”дек жамоани таший олиши учун бироз вақт талаб қилади. Англияга мослашиб кетиш рискини ҳисобламаган тақдиримизда ҳам.

Мойес учун эса бугуноқ жамоанинг юраги бўла оладиган даражадаги футболчи керак эди, чунки Уэйн Рунининг тақдири августнинг ўрталаригача мавҳум эди. Катта эҳтимол билан, янги мавсум Рунисиз бўлиши аниқ эди, бу эса, жамоадаги ҳужум ва ярим ҳимоя чизиғини боғловчи нуқтада улкан бўшлиқнинг пайдо бўлишидан дарак берарди. Бу нуқтани ёш юлдузга топшириш катта рискни пайдо қилади.

Шунинг учун Мойес асосан топ юлдузларга “осилди”. Умуман бу позиция учун топ футболчилар у қадар кўп эмас. Ҳар бир топ клубда 1-2 нафар бўлади холос ва табиийки, клублар бундай футболчи билан осонликча ажралишмайди. Таркибга кириши муаммо бўлиб турган, Алькантара, Фабрегас, Модрич кабилар билан музокараларнинг боши берк кўчага кириб қолганини шу билан изоҳлаш мумкин. Фабрегас ва Модричга янги мураббийлар ишонч билдиришган бўлса, Алькантарага Пеп Гвардиола катта таъсир ўтказди.


Рунининг қолиши трансфер сиёсатида туб бурилиш ясади.

Вақт ўтган сари, Фабрегас ҳам “МЮ” дан узоқлаша бошлади, мавсум яқинлашгани сари “МЮ”даги бу муаммо яққол намоён бўла бошлади. Рунисиз ўйнаб бўлмаслиги ўтган йилнинг охирги ўйинларида сезилган, юқорида айтганим, “Олд Траффорд”да асосий рақибларга ютқазилиши, масалан.

Ечимда эса кутилмаган тарафдан, Руни масаласининг ижобий ҳал бўлиши билан бурилиш пайдо бўлди. Биринчидан, “МЮ” оғриқли нуқтада кучли футболчи топа олмагани, иккинчи тарафдан Уэйнга Англиядан ташқаридан яхши таклиф бўлмагани, ушбу футболчи ва клубни яна яқинлаштира бошлади. Менимча, мана шу икки факторнинг ҳеч бўлмаса, биттаси амалга ошганида, Уэйн жамоани тарк этган ва “МЮ” барибир қайсидир марказий ярим ҳимоячини сотиб олишга мажбур бўларди.

Уэйн Рунинг қолиши ва Робин ван Перси билан ҳали ҳам яхши тандем бўла олиши натижасида “Манчестер” бозорда бироз хотиржамлашди. Энди сиёсат бироз бошқа тарафга Эррера ёки Феллайни каби футболчиларга қаратила бошланди. Демак, Уэйн Руни асосий таркибда қолади, энди Ўзил ёки Фабрегас эмас, Майкл Кэррикка ёрдамчи керак. Тўғри, Ўзилга каби футболчилар ҳар қандай жамоани сезиларли кучайтиради, аммо биз Глайзерларнинг пулни қандай сарфлашини яхши биламиз ва таҳлилларимизни худди шу режим доирасида амалга оширганимиз маъқул.

Албатта, энди бу таркиб билан яшаб турса бўлади, демак энди Фабрегас каби топ юлдуз бўлиши шарт эмас, келажаги порлоқ ёш футболчи ҳам бўлаверади. Аммо энди августнинг ўртаси, кўп футболчилар қўлдан кетиб бўлганди. Ўйлашимча, январда “МЮ” барибир марказий ярим ҳимоячи сотиб олади ва бу ўша “Атлетик”даги Эррера бўлса ажабланмайман.

Феллайни “сериал”и.

Мойес Манчестерга келиши аниқ бўлган куниёқ, унга Феллайнининг ҳам эргашиши гапирила бошланганди. Ушбу трансфернинг ойнанинг сўнгги кунидагина ҳал қилингани қайсидир маънода “МЮ” трансфер сиёсатидаги ката хато сифатида баҳоланиши мумкин холос.

Гап шундаки, агар Маруан августгача трансфер қилинганда, унинг суммаси ҳозиргидан 3-4 миллион арзон бўлиши шартномада қайд этилиб қўйилганди. Лекин “МЮ” бу музокарани жуда чўзиб юборди, қайсидир паллада уни захира вариант сифатида олиб қўйди, ёки Лейтон Бейнсни аралаштирмоқчи бўлди, хуллас клуб мухлислари сўнгги соатларгача хавотир билан кутишга мажбур бўлишди.

Назаримда, Феллайни ва Мойес ўртасида қандайдир оғзаки келишув бўлган, акс ҳолда, айни футбол ёшидаги, катта потенциалга эга бўлган бельгиялик ярим ҳимоячини бу нархга бошқа клублар аллақачон олиб кетиб қолишарди. Айнан ўша хотиржамлик туфайли клуб уни захира варианти сифатида ушлаб туришга имкон бергандир, балки.

Музокаранинг чўзилиши футбол нуқтаи назаридан ҳам ўзини оқламайди. Феллайни июндаёқ қўлга киритилиши ва мавсумолди тайёргарликлари қатнашиб илк турлардаёқ жамоага ёрдам бериши мумкин эди. “МЮ”нинг тақвими оғир экани аниқ эди, айнан шу ўйинларда тарқибдаги муаммолар яққол билинди, Феллайни мавсум бошланганига бир ой ўтиб ҳам тўлиқ киришиб кета олгани йўқ.

Сўнгги кун талвасаси

Мана шу жиҳатлар ва айниқса, қаторасига рад қилинган таклифлар клуб имижига салбий таъсир кўрсатгани аниқ. Қайсидир маънода клуб ўз келажаги ҳақида аниқ режага эга бўлмагандек, Мойес эса бадтар талвасада тургандек тасаввур уйғотди. Бунда сал ҳақиқат борлигини илк турлардаги ўйинлар ҳам далил ўлароқ хизмат қилди.

Оқибатда Манчестерга келмаган ўнлаб футболчиларнинг номлари “МЮ” билан бирга тилга олинди. Эррера ёки Коэнтрау билан боғлиқ шармандали ҳолатлар клуб имижига салбий таъсир кўрсатди. Хедирага 40 миллион таклиф қилинганига эса ишониш қийин, менимча, бу шунчаки, Феллайни билан музокаралардаги бир “блеф” холос.

Аммо бу ҳолатларда фақат Мойесни айблаш керак эмас. Юқорида айтганимдек, ўзи шундоғам, клуб трансфер бозорида фаол бўлмаган. Мойес фаол бўлишга мажбур эди, лекин клуб раҳбарияти бу режимда ишлашга тайёр эмасдилар, назаримда. Айниқса, Девид Гилл ўрнига ўтирган Эд Вудворд бу борада тажрибасизлик қилди, дейиш мумкин.

“МЮ”нинг сокин трансфер сиёсати ва камчиликлари Фергюсоннинг улкан авторитети орқали ёпилиб турилар, чолнинг футболчига қилган биргина шахсий қўнғироғи кўп масалаларни ҳал қилган бўлса, энди бунинг иложи йўқ. Нафақат Мойес, балки дунёдаги ҳеч бир мураббийдан Фергюсон бўлишни талаб қилиш, тўғри эмас, тўғрими?

ХУЛОСА

Умуман олганда эса, вазият тақозоси билан, барибир, таркиб жиҳатидан сезиларли кучайишга эришилди.

Маруан Феллайни – 26 ёшли, универсал ярим ҳимоячи. АПЛ да етарли тажрибага эга. Унинг майдонда бўлиши Кэррикни ҳам, марказий ҳимоячиларни ҳам, олдиндаги Рунини ҳам катта босимдан халос қилади ва ижодкорликка замин яратади. Феллайни керак бўлганда, ҳужум ортида ҳам ҳаракат қила олади. Руни ёки Робин ван Персисиз қолганда бу вариант ҳам ёмон эмас. Авваллари таянч ярим ҳимоячиси бўлган ушбу футболчини ўтган йили Мойес олдинда ҳам ўйнатди, натижада у ўндан ортиқ гол урди, шунча голга асиссентлик қилди. Келажакда эса, ёши ўтиб қолаётган Кэррикка ўринбосар бўлиши ва бир неча йилги бу муаммони ёпиши мумкин.

Уилфрид Заа – 21 ёшли қанот ярим ҳимоячиси. Келиб чиқиши африкалик бўлган бу ёш футболчини “МЮ” ўтган йили қўлга киритган ва ижарага берганди. Заа ушбу мавсумда таркибга қайтди ва мавсумолди ўйинларда илиқ таассурот қолдирди. Англия чемпионатида ҳали унга ишонч билдирилмаган бўлса-да, зарур паллада Валенсиянинг ўрнини босиши мумкин.

Аднан Янузай – келаси йил февралида 18 ёшга тўлади. Футбол юлдузи бўлиши таҳмин қилинаётган бельгиялик ушбу футболчини Мойес АПЛ да ҳам, кечаги Лига кубоги баҳсида ҳам майдонга туширди. Кўпроқ чап қанотда ўйнаётган футболчи дадиллиги, техникаси билан мухлисларнинг ёқимтойига айланиб ҳам улгурди. 2015 йилгача клуб билан шартномаси бўлган Аднан янги шартнома имзолашга кўнмай турибди. Лекин “МЮ” ушбу футболчини қўлдан чиқармаса керак, ҳар ҳолда Пол Погба воқеаси клубга яхшигина дарс бўлган, менимча.

Уэйн Рунининг клубда қолиши ва янги шартномага имзо чекиш арафасида тургани, шунингдек, яхши спорт формасида бўдлганида катта фойдаси тегиши мумкин бўлган Луиш Нани клубда олиб қолингани ҳам қайсидир маънода, трансфер ойнасидаги муваффақият дейишимиз мумкин.


Хуллас, “Манчестер Юнайтед”да ишлар сиз ўйлаган даражада ёмон эмас. Барчаси бугунги мураббийнинг ушбу потенциалдан қанчалик фойдалана билишига боғлиқ. Ротацияни “хуш кўрмайдиган”, бошқача қилиб айтганда, бунга ҳожат ҳам бўлмаган клубда ишлаган Мойеснинг айнан шу борада ўзини қандай тутиши Англия чемпионатида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. “Сити”га қарши дербидаги таркибдан 8 кишини алмаштириб ҳам, кеча “Ливерпуль” устидан ғалаба қозонилганини эътиборга олсак, хавотиримиз бироз пасаяди. Омад тилаймиз.

Қ,АСЛАНОВ

Kiritilgan sana: 26.09.2013 12:20. O'kildi: 19931 marta.
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.