Жаҳон чемпионати-2026

Жаҳон чемпионати-2026

АҚШ, Мексика, Канада (11 июнь — 19 июль)

Stadion.uz

Ўтган учрашувлар

Финал
19.07.2026
23:59 Испания 1-0 Аргентина
3-урин учун
19.07.2026
02:00 Франция 4-6 Англия
Ярим финал
15.07.2026
23:59 Англия 1-2 Аргентина
14.07.2026
23:59 Франция 0-2 Испания
Чорак финал
12.07.2026
06:00 Аргентина 3-1 Швейцария
02:00 Норвегия 1-2 Англия
10.07.2026
23:59 Испания 2-1 Бельгия
01:00 Франция 2-0 Марокаш
Нимчорак финал
08.07.2026
01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
07.07.2026
21:00 Аргентина 3-2 Миср

Тўпурарлар

№ ИСМ-ШАРИФИ ЖАМОА ГОЛ
1 Килиан Мбаппе Франция 10
2 Лионель Месси Аргентина 8
3 Эрлинг Холанд Норвегия 7
4 Жуд Беллингем Англия 7
5 Усмон Дембеле Франция 6
6 Харри Кейн Англия 6
7 Микель Оярсабаль Испания 5
8 Исмаила Сарр Сенегал 4
9 Хулиан Киньонес Мексика 4
10 Винисиус Жуниор Бразилия 4
тўлиқ жадвал »

ЖЧ совринлари

Терма жамоаларга бериладиган мукофот пуллари

FIFA ЖЧ-2026 учун мукофот пуллари миқдорини ошириш ҳақида қарор қабул қилди.

1. Турнирга тайёргарлик учун ҳар бир жамоага ажратиладиган субсидия — 2,5 миллион доллар.

2. ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритганлик учун бериладиган мукофот пули — 10 миллион доллар.

3. Жамоалар Мундиалда эгаллаган ўринларига қараб қуйидагича мукофот пулига эга бўлади:

Чемпион: 50 млн доллар
Финалчи (2-ўрин): 33 млн доллар
3-ўрин: 29 млн доллар
4-ўрин: 27 млн доллар
5–8-ўринлар: 19 млн доллар
9–16-ўринлар: 15 млн доллар
17–32-ўринлар: 11 млн доллар
33–48-ўринлар: 10 млн доллар

Ушбу жаҳон чемпионати учун ФИФА қуйидаги жамоавий ва шахсий унвон ҳамда мукофотларни жорий қилган:

Жаҳон кубоги

- Мусобақа ғолибига финал ўйинидан сўнг ЖЧ кубоги совринини ФИФА президенти топширади. Чемпион жамоа ЖЧдан мазкур Кубок билан ўз мамлакатига қайтади. Кубокка ғолиб жамоа номи ўйиб ёзилади.

- Жаҳон кубоги ФИФА мулки ҳисобланади. Ғолиб давлат мазкур совринни бус-бутун сақлаш учун жавобгар ҳисобланади. Талаб қилинган пайтда уни ФИФАга қайтаради.

- Ғолиб жамоанинг ҳар бир аъзосига жаҳон кубогининг кичрайтирилган нусхаси тақдим этилади.

- Мусобақада биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи ўринни эгаллаган жамоа аъзоларига ФИФАнинг махсус дипломи топширилади.

- Мусобақада дастлабки 3 та ўринни эгаллаган жамоанинг ҳар бир аъзосига (50 комплект) олтин, кумуш ва бронза медаллари тақдим этилади.

- Шунингдек, финал ва 3-ўрин учун баҳсда иштирок этган ҳар бир расмий шахсга бир донадан медаллар тақдим этилади.

Fair Play («Ҳалол ўйин») соврини.

Ушбу соврин мусобақа давомида махсус регламент асосида аниқланади ва уни қўлга киритган жамоанинг ҳар бир аъзоси ва расмий шахслари диплом билан тақдирланади. Бундан ташқари миллий футбол федерацияга 50 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пули берилади.

Олтин, кумуш ва бронза бутсалар:

- Олтин бутса мусобақада энг кўп гол урган футболчига берилади. Агар икки ёки ундан кўп футболчиларнинг урган голлари сони тенг бўлса, унда ҳар бир футболчининг голларга ассистентлик қилгани (бу ФИФАнинг махсус техник гуруҳи томонидан ҳисобланади) инобатга олинади. Шунда ҳам ғолиб аниқланмаса, футболчиларнинг майдонда ўтказган вақти ҳисобланади ва майдонда энг кам вақт ўйнаган футболчи ғолиб деб топилади.

- Кумуш ва бронза бутсалар соҳиблари тўпурарлар баҳсида иккинчи ва учинчи ўринларга эгаллаган футболчиларга берилади.

Олтин, кумуш ва бронза тўплар:

- Олтин тўп мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилган ўйинчига топширилади. Сўровда иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган футболчиларга кумуш ва бронза тўплари топширилади.

Олтин қўлқоп

- ФИФАнинг илмий-техник гуруҳи хулосасига энг яхши дарвозабонга тақдим этилади.

Энг яхши ёш футболчи

- 21 ёшгача бўлган футболчилар орасидан ФИФАнинг илмий-техник гуруҳи хулосасига кўра аниқланади.

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.