
Роналду

Месси

Салоҳ

Ламин Ямал

Винисиус

Холанд

Мбаппе

Левандовски

Флик

Алонсо

Гвардиола

Файзуллаев

Машарипов

Шомуродов

Ҳусанов

Кападзе
| № | Давлат |
|
|
|
Жами |
|---|---|---|---|---|---|
| 1 | Хитой | 169 | 89 | 83 | 341 |
| 2 | Япония | 83 | 95 | 91 | 269 |
| 3 | Жанубий Корея | 39 | 43 | 68 | 150 |
| 4 | Ҳиндистон | 21 | 27 | 37 | 85 |
| 5 | Ўзбекистон | 21 | 25 | 24 | 70 |
| 6 | Эрон | 19 | 18 | 15 | 52 |
| 7 | Таиланд | 18 | 13 | 21 | 52 |
| 8 | Қозоғистон | 12 | 24 | 48 | 84 |
| 9 | Гонконг | 11 | 19 | 24 | 54 |
| 10 | Баҳрайн | 11 | 5 | 6 | 22 |
| № | Жамоа | Ў | О | |
|---|---|---|---|---|
| 1 | ![]() |
Нефтчи | 16 | 39 |
| 2 | ![]() |
Пахтакор | 16 | 35 |
| 3 | ![]() |
ОКМК | 16 | 28 |
| 4 | ![]() |
Навбаҳор | 16 | 28 |
| 5 | ![]() |
Бухоро | 16 | 27 |
| 6 | ![]() |
Локомотив | 16 | 25 |
| 7 | ![]() |
Насаф | 16 | 25 |
| 8 | ![]() |
Андижон | 16 | 21 |
| 9 | ![]() |
Динамо | 16 | 21 |
| 10 | ![]() |
Бунёдкор | 16 | 19 |
| 11 | ![]() |
Хоразм | 16 | 19 |
| 12 | ![]() |
Сўғдиёна | 16 | 18 |
| 13 | ![]() |
Сурхон | 16 | 18 |
| 14 | ![]() |
Қизилқум | 16 | 17 |
| 15 | ![]() |
Қўқон-1912 | 16 | 12 |
| 16 | ![]() |
Машъал | 16 | 4 |
| 16-тур | Сўғдиёна | 1-0 | Андижон |
| 16-тур | Пахтакор | 2-2 | Бухоро |
| 16-тур | Сурхон | 0-1 | Навбаҳор |
| 16-тур | Локомотив | 2-1 | Динамо |
| 16-тур | Хоразм | 2-0 | Машъал |
| 16-тур | Нефтчи | 5-0 | Қизилқум |
| 16-тур | Бунёдкор | 2-3 | ОКМК |
| 16-тур | Насаф | 0-0 | Қўқон-1912 |
Қаҳрамон Асланов
Ҳасанали ота
Фурқат Қурбонов
Холис таҳлилчи блоги
Жалолиддин ҚобилжоновИнтервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар
Виктор Кумиков: "Бундай анархияга биринчи марта дуч келдим"
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Сафарали Сиддиқов
«InterFutbol» газетаси
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигиUzA.uz — спорт хабарлари блоги
“Сурхон” Супер лигага даъвогар...ми?
Маъмуржон Ибрагимов
|
||||||||
| Д | С | Ч | П | Ж | Ш | Я | ||
|
1
|
2
|
3
|
4
|
|||||
|
5
|
6
|
7
|
8
|
9
|
10
|
11
|
||
|
12
|
13
|
14
|
15
|
16
|
17
|
18
|
||
|
19
|
20
|
21
|
22
|
23
|
24
|
25
|
||
|
26
|
27
|
28
|
29
|
30
|
31
|
|||
| Баҳо: |
+0; -0
|
— Сизни Ўзбекистон миллий Олимпия қўмитасига раҳбар бўлиб тайинлашингиз ҳақидаги хабар интернет сайтларида тарқалгач, ижтимоий тармоқларда юртдошларимиз томонидан турлича фикрлар билдирила бошланди.
Жумладан, аксарият спорт ишқибозлари бир одамнинг икки ташкилотга раҳбарлик қилиши аввалгидек “эски ҳаммом, эски тос” бўлиб қолмайдими деган мазмунда хавотир билдиришмоқда.
— Аввало, мени ушбу лавозимга муносиб кўрган давлатимиз раҳбарига юксак ишончлари учун чексиз миннатдорлик изҳор этаман. Зиммамга қандай масъулият юкланганлигини жуда яхши ҳис этиб турибман, шундай экан, Президентимиз ва халқимиз ишончини оқлаш учун икки карра куч ва ғайрат билан ишлашга тайёрман.
Саволингизга келадиган бўлсак, икки ташкилотга раҳбарлик қилишим бу вақтинчалик бўлиб, жорий йилнинг 25 январида Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтади ва унда ташкилотга янги раҳбар сайланиши кутилмоқда. Демакки, футбол федерациясида раҳбарлик ваколатимни топшираман. Аммо бу футболдан бутунлай кетаман дегани эмас. Чунки ўзбек футболида бошлаб қўйган бир қатор янги лойиҳа ва режаларимиз бор, уларни ниҳоясига етмазмай туриб ортга чекиниш адолатдан бўлмайди.
Хабарингиз бор, биз Миллий чемпионатимиз форматини бутунлай ўзгартириб, энг аввало, Супер Лига ва Про Лига мусобақаларига асос солдик. Бундан бошқача йўл тута олмасдик, боиси ўзбек футболи аллақачон ислоҳотларга муҳтож эди. Сўнгги бир неча йил давомида миллий чемпионат ўйинлари, ҳаттоки энг кескин ва муросасиз руҳда кечадиган дерби ўйинларига ҳам мухлисларнинг ташрифи кескин камайиб кетгани хақида кўп гапирилди, аммо айтингчи, ишқибозларни яна стадионларга қайтариш борасида қандай амалий ишлар қилинди? Ҳеч қандай!
Чемпионат форматини ўзгартириб биз биринчи навбатда жамоалар орасида кучли рақобат юзага келтиришни, ҳар бир ўйин финалга тенг баҳсга айланишини мақсад қилгандик. Чунки ўз ўзидан маълумки Супер Лигада клублар сони камайгач элитада фақат республикамизнинг энг сара футболчилари, кучлилар сафида ўйнашга муносиб бўлган энг иқтидорли ёшлар тўп суришади. Ҳар бир очко олтинга тенг бўладиган чемпионатда эса ўз ўзидан футболнинг нохуш иллати — келишилган ўйинлар барҳам топади.
Шу пайтга қадар чемпионат ўйинлари ноябрь ойида якунига етгач, футболчилар янги мавсумга қадар 2-3 ой мобайнида дам олишган. Европа миллий чемпионатларида таътиллар шунча давом этишини тасаввур қила оласизми? Ахир шунча пайт машғулотлар ва ўйин амалиётисиз қолган футболчидан янги мавсумда қандай натижа кутиш мумкин? Ана шу жиҳатларнинг бари миллий чемпионатимиз савияси йил сайин тушиб боришига олиб келган.
Биз жорий йилдан бошлаб мавсум старт олишидан аввал футболчилар жисмоний тайёргарлик бўйича тест нормативларини топшириш амалиётини жорий қилдик. Дастлабки синовларнинг ўзиёқ бизнинг футболчиларнинг асл жисмоний имкониятларини кўрсатиб берди. Агар тестдан ўтган футболчилар сонини фоиз ҳисобида оладиган бўлсак, бор йўғи 12 фоиз спортчилар нормативларни топшира олишди. Ахир бу даҳшат эмасми?
Бутун дунёда қўлланиладиган ушбу амалиётдан баъзи мураббийлар ҳаттоки норози бўлишди, чунки ўз футболчилари имкониятларини яхши билишар эди-да. Айнан шу нормативлар бизга асл хақиқатни кўрсатиб берди.
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|