Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11895 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.10.2026

      05:20 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      06:00 Д/ф "Беккенбауэр - король".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      12:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      15:15 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      17:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Касымпаша".
      19:15 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      20:30 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор".
      22:30 Журнал Чемпионата Бразилии.
      23:00 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      01:00 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      01:40 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      03:40 Журнал Чемпионата Бразилии.
      04:10 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.10.2026

      05:40 "Страна спортивная".
      05:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      07:35 "Лучшие из лучших".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Классический лук.
      10:10 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 1.
      11:15 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 2.
      12:20 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Квалификация.
      14:40 "Страна спортивная".
      14:55 "Эволюция спорта".
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 "Страна спортивная".
      17:30 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
      18:55 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1.
      20:30 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      22:00 "Лучшие из лучших".
      22:30 Д/с "Зенит навсегда".
      00:50 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 3.
      01:50 "Эволюция спорта".
      02:20 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 4.
      03:25 "Династия". Коростелёвы-Мориловы.
      03:55 Велотрек. Чемпионат мира в Китае.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.10.2026

      05:55 Новости.
      06:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины.
      08:00 "Эволюция спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 Футбол. Чемпионат мира 2026. 1/8 финала. Аргентина - Египет.
      13:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 Специальный репортаж.
      14:45 Новости.
      14:50 "Чемпионы на все времена". Александр Дитятин.
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 Новости.
      17:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:00 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Крылья Советов" (Самара) - "Балтика" (Калининградская область). Прямая трансляция.
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Динамо" (Махачкала) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. ЦСКА (Москва) - "Ростов" (Ростов-на-Дону). Прямая трансляция.
      01:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:20 Футбол. Чемпионат Италии. Обзор тура.
      03:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      08:00 Велоспорт. Тур Энеко. Пролог. Женщины, мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      10:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      11:30 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      13:35 LIVE Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      15:15 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      16:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      17:20 LIVE Велоспорт. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Тур Венето в Италии. Прямая трансляция.
      19:45 Велотрек. Чемпионат мира в Шанхае, Китай. День 1.
      21:15 Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1.
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 10 в Гуйяне, Китай. Скоростная эстафета. Финалы.
      23:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал. День 2. Сессия 2.
      00:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      01:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      04:30 Автоспорт. WEC. Этап 3. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
  • ФАЗА6-ТВканал
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Октябрь, 2026
Д С Ч П Ж Ш Я
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Футбол одоби у, аввало, натижадан бошланади

Баҳо:
+0; -0

Самарқандлик мухлисимиз Алишер Эгамбердиев дунёқараши ва қизиқиш доираси кенглиги билан ажралиб туради. У биздан ёзилиши режалаштирилаётган мулоҳазалар мавзусини аввалдан сўрайди. Сўраш асносида «Албатта, сир бўлмаса», дейишни ҳам унутмайди. Бу сафар худди шундай бўлди.

У сўради, биз айтдик. «Таҳририят - бир оила. Ёзилажак мақола - унинг сири»,-дедик, аммо мухлис раъйини қайтармадик. Тўғри, ҳар бир оилада четга чиқарилмайдиган муаммо ёки сир бўлади. Аммо ёзилажак мақола мавзуси бу доирага кирмайди...

Хуллас, хориж клубларига йўл олаётган вакилларимиз сони ортиб бораётгани, бу жараённинг миллий чемпионатимиз савияси, футболимиз тараққиётига ижобий ёки салбий таъсири масаласини навбатдаги мақола мавзуси сифатида белгилагандик. Алишерга шу хусусда сўзладик. Мавзу унга ҳам маъқул тушди. Афсуски, кейинроқ бу режа бироз ортга сурилди. Ахир вазиятлар доим ҳам режаларга бўйсунавермайди. Хусусан, бизнинг режаларимизни бошқа мухлисларнинг талаб-истаклари, саволлари ўзгартириб юборди.

Гап шундаки, ўтган шанба оқшоми бир гуруҳ мухлислар биздан бирданига «Танқид ўзи нима? Ишлаган танқид қилинадими ёки ишламаган?»-деб сўраб қолишди. Савол замиридаги шаъмани, мухлислар илгари сурган мақсад-муддаони дарҳол англадик. «Оббо, айримлар хунобини оширмаслик учун шу мавзуни қанча нари сурсак, у аксига олиб, қоғоз-ручкага ёпишавераркан-да» қабилидаги мулоҳаза хаёлимиздан ўтди. Мухлислар қаршисида узоқ сукут сақлаш ноқулай. Жавоб бермаслик касб этикаси, газета шаънига тўғри келмайди. Шу боис, мухлислар билан астойдил суҳбатлашдик:

 Биз саволни бу тарзда қўймасдик. Чунки ўз вазифасини тўлақонли бажараётган киши танқид остига олинмайди. Аксинча, алоҳида рағбатлантирилади, мукофотланади. Рио-2016 чемпионлари ва совриндорларини яхши иштироклари, яъни сифатли ишлаганлари учун тан­қид қилиш мантиққа нечоғли мувофиқ? Бу тўғрида ўйлашнинг ўзи кулгули. Кимки тан­қид қилиняптими ва салбий қарашлар оммавий тус оляптими, демак, у ўз вазифасини кўнгилдагидек уддаламаяпти. Ҳа, унинг ишлаётгани, жон куйдираётганини барча билади.

Бироқ танқид остига олинаётган мутахассиснинг иши талаб даражасида ҳисобланмайди, барибир. Президент Шавкат Мирзиёевнинг яқинда чоп этилган китобида танқид руҳи устувор. Лекин асарда танқид тиғи яхши ишлаётганларга нисбатан қаратилмаган. Ҳозирги кунда гарчи ишлаётган, ҳаракат қилаётган бўлсада, ўз вазифасини талаб даражасида уддаламаётган мансабдорлар танқид остига олинмоқда, вазифасидан озод этилмоқда.

Шу ўринда «Мевали дарахтга тош отилади» қабилидаги хулосаларга ҳам қисқача изоҳ берсак. Ҳарқалай, ақлли киши мевали дарахтга тош отмайди. Умуман, тош отишни оқлаш ўринсиз. Буни «Ишлаган танқид қилинади» маъносида тушунадиганлар адашадилар. Мевали дарахтга тош отилмайди. Аксинча, унинг ҳақига таҳсин ўқиб, ҳосилидан фойдаланилади.

Мухлислар «Терма жамоа сиз учун, аввало, қайси жиҳати билан муҳим?»-дея фикримиз билан қизиқишди. Вазиятни юмшатиш мақсадида бир машҳур ривоятни сал ўзгартириб айтдик. Дейлик, терма жамоа натижасини «1» рақами билан белгилайлик. Унинг тажовузкор ва «прессинг»га асосланган ўйин услуби муҳим. Шунинг учун «1»нинг ёнига «0» ёзамиз. Биз терма жамоамиз интеллектуал футбол намойиш этишини ҳам истаймиз. Шуни назарда тутиб, биринчи «0» ёнига иккинчисини қўшамиз. Мухлис сифатида футболчиларимизнинг инсоний сифатлари ҳам биз учун қадрли. Хуллас, иккинчи «0» ёнига учинчисини ёзсак арзийди. Юқоридагиларни математик усулда қуйидагича ифодалаш мумкин:

Натижа - 1
Ўйин услуби - 10
Интеллектуал футбол - 100
Инсоний сифатлар - 1000

Агар мавжуд ифодадан «1» ўчириб ташланса, нима қолади? «0»лар! Ўша «0»лар бирор мухлисни қизиқтирмайди. Терма жамоамизнинг биз учун муҳим жиҳатини шундай тушунган маъқул.

- Бош мураббий қайси ҳолатда футболчиларга жиддий эътироз билдирмайди? Бу - мухлисларни қийнаётган кейинги оғриқли савол. Бунисини ҳам жавобсиз қолдирмадик, албатта. Барчага аёнки, ёрқин натижа кўрсатаётган, ишонарли тарзда йирик ҳисобда ғалаба қозонаётган жамоа футболчиларига жиддий эътироз билдирилмайди. «Камбек»­лардан кейин эса қутлов кетидан ҳаттоки, ғолиб жамоа ҳам танқид остига олиниши табиий ҳол. Шу маънода терма жамоамиз аъзоларига жиддий эътироз йўқлиги ғалати.

Демак, айб футболчиларда эмас. Агар мазкур мулоҳазада жон бор, деб ҳисобласак, у ҳолда бош мураббий ўзини-ўзи танқид қилиш йўлидан бориши, мухлислар эътирозларини чидам билан тинглаши даркор. Бизнингча, ўз ишини қойиллатиб қўйган кишигина  танқиддан қўрқмайди. Қарангки, Юрген Клоппдек мураббий танқиддан, истеъфо хавфидан чўчимоқда. «Ливерпуль» бу сафар «Халл Сити»дан енгилгач, немис мутахассиси жамоаси намойиш этган ўйинни кескин қоралади. Ҳолбуки, «Ливерпуль» унча ёмон ўйнамади. Фақат жамоа чекинишга имкони қолмаган «Халл Сити»ни енголмади.

Бизнинг мураббийлар агар Юрген Клопп ўрнида бўлишганида, балки вазиятни одатий мазмунда изоҳлашарди ва футболчилар шаънига эътирозлар ёғилмасди. Германиялик мураббий эса бу йўлдан бормади, аниқроғи, футбол адолатига қарши чиқишни ўзига эп кўрмади. Еврофутболда мураббийлар ўзлари ва мухлислар ўртасидаги мувозанатни шу йўсинда сақлашади. Улар учун мухлислар ҳам жамоанинг таркибий қисми ва бир оила аъзоларидир. Ватанни, оилани, жамоани ташқарида туриб севиш қийин. Ютуқлар ва муаммоларни биргаликда баҳам кўришгина мақсадларни улканлаштиради, ғалаба ва натижа вазиятини етилтиради.

Давоми: www.interfutbol.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 20.02.2017 15:23. Ўкилди: 8080 марта.
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.