Бугун 12 октябрь, 2026 йил, душанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11895 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 12.10.2026

      07:00 Д/ф "Месси".
      08:00 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      10:00 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      14:00 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      15:55 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      17:55 LIVE Чемпионат Италии. "Лечче" - "Болонья". Прямая трансляция.
      20:00 "Наши иностранцы".
      20:30 "Непобедимый".
      20:55 LIVE Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор". Прямая трансляция.
      22:55 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      01:00 "Бесконечная история". "1998 год".
      01:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс". Прямая трансляция.
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Мирасол". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 12.10.2026

      05:25 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
      07:00 LIVE Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины. Прямая трансляция.
      11:45 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1.
      13:15 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Кубок России "Суперфинал РДС" на автодроме "Нижегородское кольцо".
      14:10 Д/ф "Бобби Робсон. Больше, чем тренер".
      16:10 "Эволюция спорта".
      16:40 Дзюдо. Чемпионат мира в Азербайджане.
      18:30 "Вы это видели".
      19:25 LIVE Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2. Прямая трансляция.
      20:45 "Лучшие из лучших".
      21:10 Дзюдо. Чемпионат мира в Азербайджане.
      22:55 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины.
      03:55 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 12.10.2026

      08:00 Профессиональный бокс. Оскар Де Ла Хойя против Бернарда Хопкинса. Бой за титул абсолютного чемпиона мира в среднем весе.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      09:55 LIVE Хоккей с мячом. Кубок России. Финал. "Динамо" (Москва) - "СКА-Нефтяник" (Хабаровск). Прямая трансляция.
      12:15 "Формула-1. Гаснут огни".
      12:45 Новости.
      12:50 Все на Матч! Прямой эфир.
      13:25 LIVE Регби. Чемпионат России. 1/2 финала. "Енисей-СТМ" (Красноярск) - "Стрела-Ак Барс" (Казань). Прямая трансляция.
      15:25 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Комо" - "Рома". Прямая трансляция.
      17:30 Новости.
      17:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:35 LIVE Дзюдо. Чемпионат мира в Азербайджане. Прямая трансляция.
      20:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:15 LIVE Футбол. Альфа-Банк Российская Премьер-Лига. 10-й тур. "Рубин" (Казань) - "Динамо" (Москва). Прямая трансляция.
      23:35 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Кальяри" - "Ювентус". Прямая трансляция.
      01:45 После футбола с Георгием Черданцевым.
      03:00 Новости.
      03:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      04:00 Д/ф "Бобби Робсон. Больше, чем тренер".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 12.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      08:00 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      09:30 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      11:30 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Наннапе, Австралия. Женщины.
      12:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      14:00 Снукер. Открытый чемпионат Шэньчжэня в Китае. Финал. Сессия 2.
      16:00 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      17:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Наннапе, Австралия. Мужчины.
      18:00 LIVE Велоспорт. Париж-Тур во Франции. Прямая трансляция.
      20:15 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      21:15 Снукер. Открытый чемпионат Шэньчжэня в Китае. Финал. Сессия 2.
      23:00 Велоспорт. Париж-Тур во Франции.
      00:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Наннапе, Австралия. Мужчины.
      01:00 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Шэньчжэня в Китае. Финал. Сессия 2.
      04:30 Велошоссе. Чемпионат мира в Монреале, Канада. Мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
  • ФАЗА6-ТВканал
    • Сана: 12.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Октябрь, 2026
Д С Ч П Ж Ш Я
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Блог

Бобур Акмалов

Керагидан ортиғи керакмас!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Мен Жепаровга ишонаман!

Баҳо:
+0; -0

Осиё кубоги финал босқичи саралаш ўйинларига, алалхусус, Вьетнам билан бўлажак ўйинга терма жамоамиз тайёргарлиги ва ёндошуви ҳақида Қаҳрамон Асланов етарлича ёзди. Аниқ фактлар, мисоллар, мулоҳазалар мавжуд унинг мақоласида. Мен ҳам терма жамоа ҳақида ёзмоқчиман. Чунки бу жамоа ҳаммамизники ва унга ким мураббий бўлишидан, таркибда кимлар ўйнашидан қатъий назар у доим миллат жамоаси бўлиб қолаверади. Демоқчи бўлганларим эса ана шу жамоани оёқости қилаётганлар ҳақида.

Дунё кинематографиясидаги аксар фильмлар (драма жанридан бўлак) яхшилик ва ёмонликнинг қарама-қаршилиги устига қурилган, буни биласиз. Одатда шундай фильмларда якунда яхшилик ғалаба қозонади, яъни happy end. Баъзиларида енгилаётган ёвуз персонаж сўнгги чора сифатида ўлаётганда ҳам қандайдир ёмонлик қилиб кетиш ҳаракатида бўлади. Дейлик, жарга итариб юборилаётган ўша ёвуз сўнгги сонияларда қўллари билан жар лабида турган қай бир яхши персонажни ўзи билан тубсизликка тортиб кетади. Фильм яхши тугайдию, лекин нобуд бўлган яхши персонажга ачиниш ҳисси ҳам мавжуд бўлади. Аммо, умуман олганда, эзгу мақсадга эришилади.

Терма жамоа атрофидаги бугунги гапларни ана шундай фильмларнинг финал саҳнасига ўхшатаман. Бир овоздан барчани ёмонлаш. Эҳ-ҳе, журналистлар кампаниявозликда, футболчилар иштиёқсизликда, мураббийга қарши чиқишда, саботажу бойкот қилишда, мухлислар ишқибозликни ўрнига қўймасликда, доим танқид қилаверишда, жамоага ишонмасликда, ЎФФ матбуот хизмати бекорчиликда ва кампаниявозликка шароит яратиб беришда, ЎФФ раҳбари ишни нотўғри олиб бораётганликда айбландилар. Бу айбловлар маълум кишилар томонидан янграётгани ўша шахсларнинг мақсади қандай эканлигини очиқ-ойдин кўрсатиб турмаяптими? Буни сезиш учун олий маълумотли ёки даҳо бўлиш шарт эмас. Ажабланарлиси, даҳшатлиси, ачинарлиси шуки, ўша кишилар бирор марта бош мураббийни айблаш уёқда турсин, уни кўкларга кўтаришда давом этяпти (бешшшу биррр; тарихимиздаги энг яхши натижага эришдик... ва ҳ.к). Бедодлик! Натижаларнинг расволигини кўр ҳам кўриб турган бир вақтда бу ишлардан, узр-ку, латта ҳиди келяпти.

Қаҳрамон Аслановнинг мақоласидаги гапларга алоҳида урғу бераман. Нега Асқар Толибжонов ҳам, Миржалол Қосимов ҳам, Алишер Аминов ҳам, Зафар Имомхўжаев ҳам легионерларга “осилволишди”? Асланов айнан легионерлар терма жамоани ўша биз етиб келган манзилгача елкаларида кўтариб олиб келишганини ёзган. Қатарни мағлуб этиб ЖЧга чиқолмаганимиз ҳақидаги хабарни майдондаёқ билган легионерларимиз Гейнрих ва Аҳмедов кўз ёш тўкишмадими? Ё улар ўйнагиси келмаса ҳам узоқдан ўйин учун етиб келиб, ўйиндан сўнг афсус чекиб йиғлашга келишганми? Мантиқ қани? Майли, гап йиғида ҳам эмас. Ўша куни аксар футболчиларимиз унсиз йиғлаганликларига ишончим комил. Мураббий-чи? У ҳам эзилгандир, инкор этмайман. Фақат гап айбдорлар ҳақида кетар экан, мураббийдан бўлак бошқа барча айбдор қилиниши абсурд. Ўша бир гуруҳ жаноблар мураббий ҳам, футболчилар ҳам бирдек айбдор, деб танқид қилишганда бошқа гап эди. Шу эмасми ўзбек футболи, миллий терма жамоа манфаатидан кўра мураббийнинг, ўзининг манфаатини юқорироқ қўйиш? Шу эмасми халқнинг кўзига чўп тиқиш?

Ўйинолди матбуот анжуманида ҳам шу ғаламислик давом этган. Қай бир “журналист” Иордания билан ўйинга чақиртирилмаган Гейнрихга “мағлубият учун мураббий узр сўради, футболчилар узр сўрамайдими?” қабилида савол берибди ўша “журналист”. Бу провокация эмасми? Сенлар ҳам айбдорсанлар, дегани эмасми? Ўзи, умуман, муҳим ўйин олдидан футболчига нега бунақа сассиқ савол берилди экан? У емаган сомсасига пул тўлаши керакми? Ўша “журналист” гўёки “Миржалол ака, ҳамма сизга қарши бўлса ҳам мен сиз томонман, сиз айбдор эмассиз”, демоқчи бўлдими?!

Мен бу гапларим билан яна бир бора Қосимов айбдор, у ишдан кетсин, дегим йўқ. Бу эски гап. Бўладигани бўлиб ўтди. Тушунинглар, гап Қосимовда эмас, бош мураббийда. Унинг кимлигини аҳамияти йўқ. Ғалаба қилса қўшилишиб қувонамиз, мағлуб бўлса, ишини эплолмаса куюнамиз, танқид қиламиз. Кимлигининг аҳамияти йўқ!!! Мен, шунчаки, юқоридаги кино муқоясадаги каби иш расво бўлганини билса ҳам, бу миссиянинг куни битганини билса ҳам сўнгги қуролларини ишга солиб бизни алдамоқчи бўлаётган, футболчиларни халққа ёмон кўрсатиб, ўзини оқлаб олмоқчи бўлаётганларнинг чакаги ёпилишини хоҳлайман, холос. Улар гўё нишонни бошқа ёққа буриб юбориб, гапни айлантириб, ўзлари силлиққина, оппоққина, айбсизгина бўлиб вазиятдан чиқиб кетмоқчи бўлишяпти. Жаноблар, сиз миссиянгизни “шараф” билан бажардингиз – терма жамоамиз расволик бўсағасида. Буёғига энди тинч қўйинг айбсиз одамларни. Биламан, мард бўлиб “айб менда”, деёлмайсиз, ҳеч бўлмаса жим туринг.

Мен Қосимовдан кўра Жепаровга, Толибжоновдан кўра Ҳайдаровга ишонаман. Уларнинг интервьюларидаги гапларга ишонаман. Улар ЖЧни орзу қилмаганликларига, иштиёқсиз тўп тепганларига ишонмайман. “Мураббий ким бўлса ҳам у муваққат, бу кунлар ўтиб кетади, Мундиалда ўйнасак тарихда қоламиз, бу ҳар қандай футболочининг орзуси”, деб ўйламаганларига ишонмайман. Бундай мақсад бўлмаганига ишонмайман. Баъзилар вазифалари ўртоқлик учрашувлари ташкил қилиш, жамоадаги муҳитни яхши бўлиши, йигитларни руҳлантириш ўрнига иғво ботқоғига ботиш, чипталар муаммосини ҳал қила олмаслик, ўртоқлик учрашувлари уюштириб бера олмаслик билан машғул бўлиб юрганларида бутун цикл давомида майдонда ўша футболчилар тўп тепишди.

Шуни айтишим керакки, ҳозирда муаммо бош мураббий масштабидан каттароқ муаммога айланмоқда. Яъни, ЖЧга йўл оломаган ва ишни тўғри йўлга қўёлмаган бир гуруҳ жаноблар ўз манфаатлари йўлида нотўғри маълумотни матбуот орқали оммага сочишни бошлади. Бу эса, шубҳасиз, ўзбек футболи илдизига болта уриши мумкин бўлган, шу кунгача эришилган натижаларни бир тийин қилиб, уни бир неча йилга орқага итқитиб юбориши мумкин бўлган кенг кўламли муаммо. Хуллас, ҳақиқатан ҳам чипта сотувчидан тортиб марказ раҳбаригача, администратордан тортиб мураббийгача, “Футбол шарҳи”дан тортиб “Стадион”гача ўзгартириш вақти келди, чоғи.

Киритилган сана: 14.10.2013 19:06. Ўкилди: 25093 марта.
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.