Бугун 10 октябрь, 2026 йил, шанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11895 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 10.10.2026

      06:05 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Фламенго".
      10:00 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Касымпаша".
      12:00 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Баия".
      16:00 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Касымпаша".
      17:55 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Фламенго".
      19:55 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      21:55 LIVE Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту". Прямая трансляция.
      23:55 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Касымпаша".
      01:50 Д/ф "Роналду".
      02:55 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      04:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 10.10.2026

      06:05 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Дзюдо. Чемпионат мира в Азербайджане.
      09:40 "Страна спортивная".
      09:55 LIVE Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Квалификация. Прямая трансляция.
      12:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Женщины.
      16:25 LIVE Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1. Прямая трансляция.
      17:55 LIVE Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы. Прямая трансляция.
      19:25 "Лучшие из лучших".
      19:55 LIVE Гандбол. Чемпионат России. Женщины. Суперлига. "Ростов-Дон" (Ростов-на-Дону) - "Черноморочка" (Новороссийск). Прямая трансляция.
      21:35 Дзюдо. Чемпионат мира в Азербайджане.
      23:15 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Женщины.
      03:20 "Эволюция спорта".
      03:45 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 10.10.2026

      05:00 LIVE Бокс голыми кулаками. Bare Knuckle FC "Fight Night" в Бетлехеме, США. Грегорис Сиснерос против Райана Петерсена, Кристиан Торрес против Бретта Шоэнфельта. Прямая трансляция.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Д/ф "Шмейхель".
      13:10 Новости.
      13:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      13:55 LIVE Футбол. Лига Пари. "Урал" (Екатеринбург) - "Велес" (Домодедово). Прямая трансляция.
      16:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      16:30 LIVE Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Прямая трансляция.
      17:30 Новости.
      17:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:35 LIVE Дзюдо. Чемпионат мира в Азербайджане. Прямая трансляция.
      20:30 LIVE Футбол. Альфа-Банк Российская Премьер-Лига. 10-й тур. "Краснодар" - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      23:50 LIVE Футбол. Чемпионат Испании. "Реал Мадрид" - "Вильярреал". Прямая трансляция.
      02:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 LIVE Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Брендан Аллен против Кристиана Лероя Данкана, Матеус Камильо против Джая Герберта. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 10.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Шэньчжэня в Китае. Финал. Сессия 2.
      08:00 Мотоспорт. Мотокросс Наций в Эрне, Франция. Гонка 2.
      08:45 Мотоспорт. Мотокросс Наций в Эрне, Франция. Гонка 3.
      09:30 Снукер. Открытый чемпионат Шэньчжэня в Китае. Финал. Сессия 2.
      11:30 Велоспорт. Гонка "Гран Пьемонте" в Италии.
      13:00 Велошоссе. Чемпионат Европы в Любляне, Словения. Мужчины. Групповая гонка.
      13:35 LIVE Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии. Прямая трансляция.
      20:15 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Наннапе, Австралия. Женщины.
      21:15 Скалолазание. Кубок мира. Этап 11 в Чунцине, Китай. Смешанная скоростная эстафета. Финал.
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 11 в Чунцине, Китай. Женщины, мужчины. Скоростная эстафета. Финалы.
      23:00 Снукер. Открытый чемпионат Шэньчжэня в Китае. Финал. Сессия 2.
      01:00 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      02:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Наннапе, Австралия. Женщины.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      04:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
  • ФАЗА6-ТВканал
    • Сана: 10.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Октябрь, 2026
Д С Ч П Ж Ш Я
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Блог

Бобур Акмалов

Керагидан ортиғи керакмас!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Бугун бизнинг кунимиз: қўмондонни алмаштиринг

Баҳо:
+2; -0

Бугун ОАВ ва матбуот ходимлари куни. Бизнинг кунимиз. Касб байрамимиз. Шу баҳона бизга бугун ҳамма нарса бўлмасаям, кўп нарса мумкин.
Мен ўзимни ҳеч қачон профессионал журналист, деб ҳисобламаган бўлсамда, шу соҳага бироз алоқам бор, деб ҳис қиламан. Журналистика аслида қандай бўлиши ҳақида домлалардан аудиторияларда маърузалар тингламаганман, бу соҳа фанларидан сессиялар топширмаганман, қонун-қоидаларидан тўлиқ хабардор эмасман. Бу борада қуйида исмлари келтирилажак исталган ҳамкасбим мендан юқори. Лекин муаммолар бор жойда кўз юмиб тура олмаслигим ва футболга қизиқишим мени бир неча йил олдин Олимхўжа Бўронов билан, кейинчалик Хайрулла Ҳамидов, Қаҳрамон Асланов, Хушнуд Худойбердиев, Муҳрим Аъзамхўжаев, Шуҳрат Шокиржонов, Ҳасанали Қодиров кабилар билан таништирди, улар билан елкама-елка ишладик, улардан кўп нарса ўргандим. Каттасидан кичигигача ташаккур! Бизга тош отганлар мўл бўлди, ёзғирганлар кўп бўлди, таҳдид қилганлар ҳам бўлди, аммо хушлаганлар анча сероб эди, шукр, ташаккур! ("Чемпион"! Соғиниб эсланадиган нашр, соғиниб эсланадиган жамоа!)

Байрам баҳона ҳам муаммоларни ёзадиганлар ким? Биз-да! Собиқ чемпиончилар. Ўша мактаб вакиллари. Биз байрамлардан осон ўтамиз, йиллар ўтади, байрамларнинг саноғи йўқ, фақат яхши гаплар гапирилади. Ана шу туфайли ҳам ўзбек футболи муаммолари, аниқроғи Миллий Терма Жамоа муаммолари яхши гаплар сирасига киради. У танқид бўлса ҳам. Эрматов ўзининг оламшумул қарорлари билан, ёшларимиз дадил ўйинлари билан ўзбек номини жаҳонга ёйиб юришган бир пайтда Бош Жамоамизда тушкун кайфият ҳукмрон. Нега? Бу саволга жавоблар кўп ёзилди, хўп ёзилди. Бир томон Қосимовни қоралайди, иккинчи томон оқлайди. Ёқлагувчиларнинг дастаклари совун кўпигидек муваққат, омонат, жаноб коучнинг ўз таъбири билан айтганда "барибир ЖЧга чиқа олмадик-ку!" (Футбол шарҳи кўрсатувининг сўнгги сони). Танқид қилгувчиларники турфа кўринишда, маъниси бир хил - эплолмади, эплолмайди. Ҳеч ким Қосимовга шахсий хусумати борлиги учун танқид қилмаяпти, балки Миллат Жамоаси учун қайғуриб ёзяпти. Ёқловчиларни эса бирма-бир эшитинг, уларнинг кимлигини биласиз. Энди ўйлаб кўринг - улар миллат жамоасини ўйлашяптими ё шахсий муносабат устуворми? Риторик саволга жавоб шарт эмас. Улар томонидан янграётган дастаклар, ҳар бир гап яққол жавоб ўлароқ кўриниб турибди.

Бир жойига ҳайрон қоламан. Эмишки, футболчилар бош айбдор, улар ўйнагиси келмаяпти, қариб қолди ва ҳ.к. Нега шу футболчилар аввалги мураббий қўл остида умуман бошқача эдилар? Гап футболчилардами? Мураббийни қолдириб, ҳаммани ҳайдаб солайликми? Армия норози бўлса, навкарларни тарқатворгандан кўра, қўмондонни алмаштирворган маъқул эканлигини ёш болаям билади-ку!
Мен Қаҳрамон Асланов ёки Олимхўжа Бўровноларнинг ёзганларидан ошириб ёзолмадим, бир неча кун олдинги ёзилган мақолаларда бу борада барча фикрлар айтиб ўтилган. Ҳаммасида бир маъно – бошқа мураббий керак!!!

Нега байрам баҳона буларни ёзяпман? Байрам татимаяпти, дўстлар. Футбол мухлиси бўлса кончиларгаям татимайди ўз байрами, нончиларгаям, попопчиларгаям. Байрам байрамдек ўтиши учун асосий гала-байрам керак бизга. У эса энди йўқ. Агар Бош Жамоамиз Мундиалга бормаса, собиқ "Чемпион" ҳам, чемпиончилар ҳам, ҳозирги ...лар ҳам бир тийин. Биз ёзаверамиз, уёқда ўз билгиларидан қолмайдилар. Неча йилдирки шу аҳвол. Гоҳи-гоҳида бизни кимдир эшитаётгандек иллюзия пайдо қиладилар, аммо амалда ҳафсаламиз пир бўлаверади. Ким билсин, биз билмаган нарсалар кўпдир уёқда, шунинг учун улар ҳам мажбурдир? Балки биз ақли ноқис, улар ақллироқ бўлгани учун шунақадир? Билмадим.

Имкониятдан фойдаланиб юқорида шарифлари келтирилган дўстларим, укаларим, акаларимга мурожаат: келинг, бошлаган ишимизда бардавом бўлайлик. Ҳар биримиз атрофимиздаги воқеаларга масъулмиз. Қўшин бўла туриб, бир ҳовуч тўдадеккина бўлолмаймизми? Чўчиманг. Қўлга қалам олган кунингиз мана шу майдонга киргансиз ва буёғига нохолислик қилиш, қўрқиш, истиҳола қилишга ҳаққингиз йўқ. Бизда устунлик бор - биз адолат ва ғалабалар тарафдоримиз. Бошқалардан фарқли равишда, шахсий манфаатимиз уйимизда гултувак ва томорқамизда картошка кўринишида. Қолгани Миллий Терма Жамоа учун!

P.S. Шарҳ қолдириш шарт бўлмаган қоралама. Ўқиганингиз учун ташаккур!

Киритилган сана: 27.06.2013 17:52. Ўкилди: 22592 марта.
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.