Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11895 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.10.2026

      05:20 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      06:00 Д/ф "Беккенбауэр - король".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      12:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      15:15 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      17:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Касымпаша".
      19:15 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      20:30 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор".
      22:30 Журнал Чемпионата Бразилии.
      23:00 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      01:00 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      01:40 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      03:40 Журнал Чемпионата Бразилии.
      04:10 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.10.2026

      05:40 "Страна спортивная".
      05:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      07:35 "Лучшие из лучших".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Классический лук.
      10:10 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 1.
      11:15 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 2.
      12:20 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Квалификация.
      14:40 "Страна спортивная".
      14:55 "Эволюция спорта".
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 "Страна спортивная".
      17:30 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
      18:55 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1.
      20:30 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      22:00 "Лучшие из лучших".
      22:30 Д/с "Зенит навсегда".
      00:50 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 3.
      01:50 "Эволюция спорта".
      02:20 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 4.
      03:25 "Династия". Коростелёвы-Мориловы.
      03:55 Велотрек. Чемпионат мира в Китае.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.10.2026

      05:55 Новости.
      06:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины.
      08:00 "Эволюция спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 Футбол. Чемпионат мира 2026. 1/8 финала. Аргентина - Египет.
      13:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 Специальный репортаж.
      14:45 Новости.
      14:50 "Чемпионы на все времена". Александр Дитятин.
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 Новости.
      17:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:00 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Крылья Советов" (Самара) - "Балтика" (Калининградская область). Прямая трансляция.
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Динамо" (Махачкала) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. ЦСКА (Москва) - "Ростов" (Ростов-на-Дону). Прямая трансляция.
      01:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:20 Футбол. Чемпионат Италии. Обзор тура.
      03:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      08:00 Велоспорт. Тур Энеко. Пролог. Женщины, мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      10:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      11:30 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      13:35 LIVE Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      15:15 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      16:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      17:20 LIVE Велоспорт. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Тур Венето в Италии. Прямая трансляция.
      19:45 Велотрек. Чемпионат мира в Шанхае, Китай. День 1.
      21:15 Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1.
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 10 в Гуйяне, Китай. Скоростная эстафета. Финалы.
      23:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал. День 2. Сессия 2.
      00:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      01:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      04:30 Автоспорт. WEC. Этап 3. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
  • ФАЗА6-ТВканал
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Октябрь, 2026
Д С Ч П Ж Ш Я
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Блог

Stadion.uz мухлислари

Мухлис минбари

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Уч ёшинг муборак, Stadion.uz!

Баҳо:
+2; -0

Аслида бу мақолани декабрь ойи охирларида ёзмоқчи эдик, лекин янги йил арафаси байрамни ўтказганимиздан сўнг эса std.uz юзерлари учрашуви, сўнгра Осиё чемпионати, хуллас, кеч қолдик... Халқимизда ажойиб ўгит бор «Ҳечдан кўра кеч яхши» деган. Биз «Мухлис минбари» ижодкорлари кеч бўлсада, барча футбол ихлосмандларининг ардоқли, севимли бўлган STADION.UZ сайтини уч йиллик меҳнати, заҳмати, ижоди, хуллас туғилган куни билан табриклашга жазм этдик!

«STADION.UZ ИШГА ТУШДИ!!!». 2012 йил 31 декабрь соат 09:25да STADION.UZ сайти ўзининг биринчи постини сайтга жойлади, демак, биз мухлислар учун севимли сайтимиз туғилди. Бу эса биз мухлислар учун бир гуруҳ малакали мутахассислар, адашмасам, Шуҳрат Шокиржонов бошчилигида янги йил совғаси сифатида тақдим этишди. Сайтимиз футбол порталлар юлдузли таркиб билан ташриф буюришди ва озгина давр мобайнида биз мухлисларга ўзгача нигоҳ билан футбол ҳақида ўйлашни ўргатди. Ш.Шокиржонов, Қ.Аслановларнинг хилма-хил ва тафаккурларга бой мақолалари биз мухлисларга ажойиб туҳфа, завқ-шавқ берди ва бермоқда. Рустам Сулаймоновнинг ичакузди футбол ҳангомаларини эса бошқача завқу-шавқ билан ўқирдик ва ҳозиргача қайта-қайта ўқиймиз... Бобомурод Абдулланинг танқидга бой мақолалари эса мухлислар ўртасида ўзгача ажиотаж келтириб чиқарарди. Кейинчалик конференция бўлимлари ишга туширилди ва бу ҳолат бизни мухлислар учун малакали журналистларимиз билан янада яқинлаштирди. Истаган футбол мавзусидаги саволларимизга мутахасисларимизнинг жавоблари сайтнинг нақадар професионаллигини яна бир бор кўрсатиб қўйди.

STADION.UZ сайтига ўз меҳнатлари билан мухлислар кўнглига йўл топа олган Шуҳрат Шокиржонов, Қаҳрамон Асланов, Муҳрим Азамхўжаев, Олимхўжа Бўронов (ҳозирда сайтимизнинг бош муҳаррири), Рустам Сулаймонов, Б.Абдулла ўз меҳнатлари эвазига сайтимизни юқори нотага олиб чиқдилар... Бугун STADION.UZ сайти биз учун шу даражада ардоқли сайт бўлиб қолдики, биз мухлисларнинг мухлислик маданиятини эсдан чиқармаган ҳолатда эркин фикримизни «коммент»ларда ифодалашга, самимийликка, юзерлар ўртасидаги дўстликка ўргатди. Шу севимли сайтимиз орқали биз республикамизнинг турли чеккаларидан дўстлар орттирдик. Нафақат комментларда, балки блог очиб, мухлислар дардини ўзимиз ёритиш бахтига муяссар бўлдик («Мухлис минбари» блогини очишда Олимхўжа Бўроновнинг ёрдами беқиёс бўлди, имкони бўлганда ушбу севимли журналистимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз). Ташкил топганига эндигина уч йил бўлганига қарамай севимли сайтимиз ўзбек футболидаги ютуқ ва камчиликларни кенг ёритиб, нафақат мухлислар, балки мутахассислар эътиборига ҳам тушишга улгурди, ички футболимизда мухлислар билмаган, эшитмаган, фақатгина футболимиз ичидаги мутахассисларгагина маълум бўлиб улгурган иллатларни, камчиликларни танқидий мақолалари билан кенг омма эътиборига тақдим этиб, кимлар учун қўштирноқ ичидаги энг яқин дўстига ҳам айланишга улгурди. Ўз вақтида футболимиз раҳбари томонидан «кампаниявозлар»га чиқарилган севимли сайтимиз журналистлари, айни вақтда ҳам ўзбек футболи ривожи учун ҳормай-толмай меҳнат қилишда давом этмоқда. Ўтган вақт давомида ким хақ, ким нохақ эканлиги барчамизга аён бўлиб улгурди. Сайтимизнинг фидоийлари эса ҳамон долзарб мавзуларда қалам тебратиб, миллатимиз футболини ривожланиши йўлида ўз фикр мулоҳазалари билан мақолалар тақдим этишда давом этмоқдалар. Халқимизда «юзга айтганнинг захри йўқ» ёки «дўст ачитиб гапирар, душман кулдириб», деган топиб мақоллар бежизга айтилмаган.

Мақтовни ўз ўрнида қойиллатдик, лекин камчиликларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтамиз, чидайсизлар энди. Аввало сайтга қўйилаётган хабарларда оддий грамматик хатоларни кўп учраши сайт нуфузига соя солмоқда. «Қозонга яқин юрсанг, қораси юқади» деб бежиз айтилмаган, охирги вақтларда юриб ўйналадиган, юқори тезлик орзу бўлган миллий чемпионатимизни кенг ёритиб борадиган сайтимиз, айнан тезлик борасида, бошқа сайтлардан орқада қола бошлагани бизни ташвишга солмоқда. Ахборот асрида ҳар қандай хабарни биринчи ва ҳаққоний тарзда ўқувчига етказиш орқали сайт ўз имиджини юқори даражага олиб чиқишини истаб қолган бўлардик.

Сайтимизни ҳам бир жамоа деб оладиган бўлсак, бу жамоа дарвозасини ўзининг долзарб мақолалари билан Ҳасанали ота ҳимоя қиладилар, гоҳида ўйин темпини тушириб, вақтни чўзиш орқали ҳакамлардан (мухлислардан) огоҳлантириш олишларини инобатга олмаса, ўз вазифаларини аъло даражада бажармоқдалар. Ҳимояда Олимхўжа Бўронов жамоа сардори сифатида бехато ҳаракатлари, рақибларига имкон қолдирмаслиги билан ажралиб турибди. Қанот ярим ҳимоясида Фарход Норбўтаевнинг ажойиб дриблинглари, абжирлиги рақибда қўрқув уйғотиши табиий ҳол бўлиб қолди, рақиблар айнан ундан ҳайиқиб турадилар. Марказда жамоа «легионери» Отабек Йўлдошев ва Шуҳрат Шокиржонов рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмай, жамоа ҳужумини ҳам бошлаб берадилар. Асосан захирадан тушишига қарамай ҳужумкор ярим ҳимоячи Рустам Сулаймонов ўзининг чиройли ҳаракатлари жамоа ўйинини нафақат кучайтиради, балки кайфиятини ҳам кўтаради. Ҳужум чизиғида Қаҳрамон Асланов шедевр голлари билан мухлисларни шод қилмоқда. Ўтган мавсум бу ҳужумчининг сермаҳсуллигига бироз путур етган бўлса-да, умид қиламизки, бу мавсум яна чиройли голлари билан аввалги формасини қайта тиклаб олади. Шунингдек, захира ўриндиғида қолиб кетаётган бир қатор журналистларимга ҳам асосий таркибга қайтишларини тилаб қоламиз.

Яна бир бор севимли сайтимизни 3 ёшга тўлиши муносабати «Мухлис минбари» номидан чин қалбимиздан табриклаймиз. Блогимиз ўз номи билан «Мухлис минбари» экан, шундай қувончли кунда биз ҳам табриклайлик, яхши ниятларимизни билдирайлик, деб навбат кутиб турган фаол юзерларимизга минбаримиздан жой бериб, уларнинг самимий ниятларини ҳам тақдим этишни лозим топдик.

Табриклар
Std.uz сайтини 3 ёши билан табриклайман, аудиторияси кенгайиб, нафақат Ўзбекистонда, балким жаҳон брэндлари қаторига киришини тилаб қоламан.
Bauyrzhan

Биз учун севимли ва ҳаётимиздан ажралмас ўрин эгаллаган STADION.UZ сайтини келгуси фаолиятларида ОМАДлар тилайман. Олдин ҳам айтганман, яна айтаман, std.uz бизга ҳаётни ҳам ўргатяпти. Шу сайт баҳонасида қанчадан-қанча дўсту биродар орттирдик. Бунга жойлардаги стадиончилар учрашувлари ва 2 марта бўлиб ўтган пойтахтимиздаги учрашувлар мисол бўла олади. «Гулла, яшна, СТАДИОНим! STADION.UZ сайти админларига ҳам куч-қувват тилаб қоламан. Ҳурмат билан,
MUNITEDMAN (Фаррухбек)

«Стадион» ижодкорларини чин қалбимдан табриклайман! Уларнинг ижодига омадлар, бундан-да баланд чўққиларга чиқсин, албатта, биз билан биргаликда. Инсонга ҳар доим ҳам маслаҳатлар эмас, балки айрим дамларда қўллагувчилар керак бўлади... Билингки, биз сиз билан ҳар доим. Футболимиз ўсишига ёрдамларингиз тегаверсин! «Стадион» биринчилардан. Яна бир бор табриклайман!
AZAMREAL

Бундан тахминан 2-2,5 йилча олдин ижтимоий тармоқда бир мухлиснинг ёзган фикрлари эътиборимни тортди. Унда Std.uz сайти ҳақида илиқ фикрлар билдирилган эди эди. Футбол ишқибози эмасманми, дарҳол шу сайтга кириб кўрдим ва сайтдаги мақолалар, турфа хабарлару шарҳлар каминага жуда манзур бўлди. Шундан буён қадрли std.uz’даги ҳар бир хабарлар ва янгиликларни мароқ билан ўқиб кузатиб бораман. Бугун севимли Std.uz сайтини 3 ёши билан муборакбод этаман. Севимли сайтимиз ижодкорларига ўчмайдиган чироқ, тезкор ва узилмайдиган интернет, ютқазмайдиган МТЖ ва барча юзерларга ҳаёт йўлларида бахт-саодат, соғлиқ ва саломатлик тилаб қоламан. Ўйлайманки, сайтимиз бундан буён янада фаоллиги билан биз азиз мухлисларни қалбини янада хушнуд айлайди. Туғилган кунинг билан, STADION.UZ. Ҳурмат билан,
RASULCHIK FCB ва WATCHMAN никли мухлис

Мен шу сайтга аъзо бўлганимга икки йил бўлди. Шу вақт ичида футболимизми қувончли ғалабаларини ва мағлубиятларини шу сайт аъзолари билан биргаликда баҳам кўрдик. Мен шу сайт орқали жуда кўплаб дўстлар, ака-укалар билан танишдим. Бунинг учун сайт ижодкорларига раҳмат айтаман. Бундан ташқари дунё футболида бўлаётган энг сўнгги хабарларни тезкорлик билан биз футбол мухлисларига етказиб бераётгани учун уларга раҳмат айтаман. Кейинги фаолиятларига омад тилайман. Худо хоҳласа, 2017 йил ЎЗБEКИСТОН ЖАҲОН ЧEМПИОНАТИГА ЧИҚДИ, БИЗ КEЛАСИ ЙИЛ РОССИЯ-2018ГА БИРГА БОРАМИЗ, дeган хабарни ҳам шу STADION.UZ сайтда ўқишни насиб қилсин.
ABDUAZIZ

STADION.UZ сайтини 3 ёши билан муборакбод этаман. «Стадион»да юзерларнинг аҳиллиги абадий бўлсин! STADION.UZ ходимларига ҳам омад! Энг янги футбол хабарлари доимо «Стадион»да биринчи булсин!
ELMUS

Std.uz сайти шу ўтган 3 йил давомида мураккаб синов даврини босиб ўтди. Лекин сайт ижодкорлари бир дам бўлса-да тинмай меҳнат ва изланишда давом этишди. Std.uz сайти айни вақтда минглаб, балки миллонлаб мухлислар қалбидан жой эгаллади. Шу фурсатдан фойдаланиб, сайт ижодкорларига ижодий баркамоллик, келгуси фаолиятларида ғайрат ва шижоат тилаб қоламан. Ҳурмат билан,
KASPERSKIY

Мен 2 йилдан буён STADION.UZ сайтининг ашаддий мухлисиман. Менга сайтнинг хабарларни тезкор ва сифатли ёритиши ёкади. Гуруч курмаксиз бўлмайди, дейишганидек, сайтнинг ҳам баъзи камчиликлари бор. Мисол учун, АПЛ, Ла Лига ўйинлари тўлиқ ёритиладию (ҳатто онлайн тарзида), аммо Италия «А» серияси ҳақида ҳатто кичкинагина шарҳ ҳам чиқмайди. Бу сайтда фақат «Реал», «Барса», «МЮ», «Челси» мухлислари эмас, «Интер», «Ювентус», «Милан» мухлислари ҳам бор. Яна Роналду ва Месси ҳақидаям хабарлар одамни энсасини қотирворади. Шу камчиликлар бартараф этилса, ўйлайманки, сайт бунданда гуллаб яшнайди. Олға, STADION.UZ!
FINEPLEY

STADION.UZ уч ёшда!
Стадион нуқта уз уч ёшга тўлди,
Ушбу сайт мухлиси – кўринг тўйини,
Футболдан хилма-хил янгилик айтиб,
Бутун жаҳон узра чўзди бўйини.

Мана, уч йилдирки кўнгилга яқин,
Қаддингдан айланай фидокор дўстим,
Яна баланд бўлгай сенинг парвозинг,
Парвозинг-ла хушнуд булгайдир халқим.

Қаранг, ўйин каби тезкор сурати,
Маҳорат мактаби – шону шуҳрати,
Доимий ҳамроҳим стадион нуқта уз,
Сайтларнинг ичида сенсанг қудрати.
Абдумажид ҚОДИРОВ

STADION.UZ сайти бизни шундай бирлаштирдики, бугун бўладиган Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўйинини Водийдаги сайтимиз юзерлари билан биргаликда Андижон шаҳрида бирга кўришга ахд қилдик. Бизни бирлаштирганинг, дўстлаштирганинг учун сенга катта раҳмат STADION.UZ. Яна бир бор уч ёшинг муборак!

Шавкатбек Неъматов (ShavkatFCB)
Мамуржон Тиллабоев (Mamrino)

P.S. Ҳа айтганча, яна бир таклифимиз ёддан кўтарилай дебди. Жаҳон футболининг энг катта муаммоларидан бири, бу футболчиларнинг ёш кичрайтиришларидир, STADION.UZ сайти ҳам футбол қозонида қайнар экан, нега энди бундан фойдаланмаслиги керак. Келинг, сайтнинг туғилган кунини 2012 йил 31 декабрь эмас, 2013 йил 4 январь деб белгилайлик ва шу кунни юзерлар билан учрашув ташкил этиб нишонлайлик, атиги 5 кунга «ўқланган» STADION.UZни ФИФА жазоламаса керак, а лаббай?

Киритилган сана: 18.01.2015 02:49. Ўкилди: 14140 марта.
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.