Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11895 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Д/ф "Беккенбауэр - король".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      12:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      15:15 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      17:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Касымпаша".
      19:15 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      20:30 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор".
      22:30 Журнал Чемпионата Бразилии.
      23:00 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      01:00 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      01:40 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      03:40 Журнал Чемпионата Бразилии.
      04:10 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.10.2026

      05:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      07:35 "Лучшие из лучших".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Классический лук.
      10:10 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 1.
      11:15 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 2.
      12:20 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Квалификация.
      14:40 "Страна спортивная".
      14:55 "Эволюция спорта".
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 "Страна спортивная".
      17:30 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
      18:55 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1.
      20:30 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      22:00 "Лучшие из лучших".
      22:30 Д/с "Зенит навсегда".
      00:50 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 3.
      01:50 "Эволюция спорта".
      02:20 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 4.
      03:25 "Династия". Коростелёвы-Мориловы.
      03:55 Велотрек. Чемпионат мира в Китае.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины.
      08:00 "Эволюция спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 Футбол. Чемпионат мира 2026. 1/8 финала. Аргентина - Египет.
      13:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 Специальный репортаж.
      14:45 Новости.
      14:50 "Чемпионы на все времена". Александр Дитятин.
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 Новости.
      17:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:00 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Крылья Советов" (Самара) - "Балтика" (Калининградская область). Прямая трансляция.
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Динамо" (Махачкала) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. ЦСКА (Москва) - "Ростов" (Ростов-на-Дону). Прямая трансляция.
      01:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:20 Футбол. Чемпионат Италии. Обзор тура.
      03:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      08:00 Велоспорт. Тур Энеко. Пролог. Женщины, мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      10:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      11:30 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      13:35 LIVE Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      15:15 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      16:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      17:20 LIVE Велоспорт. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Тур Венето в Италии. Прямая трансляция.
      19:45 Велотрек. Чемпионат мира в Шанхае, Китай. День 1.
      21:15 Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1.
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 10 в Гуйяне, Китай. Скоростная эстафета. Финалы.
      23:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал. День 2. Сессия 2.
      00:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      01:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      04:30 Автоспорт. WEC. Этап 3. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
  • ФАЗА6-ТВканал
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Октябрь, 2026
Д С Ч П Ж Ш Я
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Блог

Лутфулло Турсунов

Ла Лига бўйича эксперт

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

“Реал”нинг олтин боши”. Узоқ кутилган чемпионлик қандай қўлга киритилди?

Баҳо:
+0; -0

Машҳур мураббий Арриго Саккининг бир гапи бор: “Ёмон ўйинларни ким ютса, ўша чемпион бўлади”. Испания чемпионатининг якунланган мавсуми бу фикрни тўла асослади. “Барселона” ўзининг ёмон ўтказган ўйинларида кўпроқ очко йўқотди, “Реал Мадрид” эса қийин баҳсларида асосий рақибига қараганда кўпроқ очко йиға олди. Охир-оқибат, шу жиҳат “Қироллик клуби”га орзиқиб кутилган чемпионликни тақдим этди.

Ла Лигада ғалаба қозониш мураккаб вазифа. Бу чемпионатда ҳар бир учрашувга жиддий ёндашиш талаб этилади. Йўқотилган исталган очко ҳал қилувчи бўлиши мумкин, барқарорлик бўлмаса, ғолибликни орзу қилиб ҳам бўлмайди. Зайниддин Зидан жамоаси, биринчи навбатда, барқарорлик эвазига бу мавсумда барча рақибларидан устун бўлди. Айнан барқарор ўйини билан “олтин дубл” (Ла Лига ва Чемпионлар Лигаси ғолиблиги) қайд этишга яқин турипти. Бунинг нақадар мураккаб вазифа эканини мадридликлар сўнгги “олтин дубли”ни бундан 59 йил олдин қўлга киритганини эслатиш кифоя. Зидан салкам 60 йиллик тўсиқни йўққа чиқаришга жуда яқин турибди.

Нега айнан Зидан? “Реал Мадрид” эмас? Мадридликлар гарчи доимо суперклуб саналиб келинган бўлса-да, барча мусобақаларда бирдек курашадиган жамоа саналмайди. Шунинг учун ҳам “Олтин требл” (бир мавсумда ҳам чемпионат, ҳам мамлакат кубоги, ҳам ЕЧЛ ғолиблиги) қайд этган Европанинг етти жамоаси орасида “Қироллик клуби”ни учратмаймиз. Дарвоқе, ушбу мавсумда Зидан жамоаси “олтин дубл” қайд этишга яқин турган бўлса, унинг ЕЧЛ финалидаги рақиби – “Ювентус” Европа футболи тарихида “олтин требл”га эришган саккизинчи жамоа бўлишга уринади.

Зиданга қайтамиз. Футбол афсонаси жамоани қабул қилиб олгач, биринчи қилган иши – футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга қаратилган эди. Буни у нафақат машғулотлар орқали, балки ўзининг ротациялари орқали ҳам амалга оширди. Зайниддин таркибдаги барча шогирдларига имкон қадар бир хил ўйин амалиётини бера олди. Суперклубларда кам кузатиладиган ҳолат бу. Масалан, Зиданнинг устози саналган Анчелотти бунинг буткул тескариси эди. У барча мусобақаларда асосий таркибга таянган ҳолда кураш олиб борарди. Балки шунинг учундир, барча мусобақаларда ғолиб чиқишга жамоанинг кучи етмасди. Зидан шогирдлари эса ҳозир мавсум якуни эканига қарамай, ажойиб жисмоний ҳолатда бўлиб туришибди. Бутун мавсум давомида шу темпни ушлаб тура олишди улар.

Ҳар сафар унинг қўл остида таркибдаги 18 футболчи тайёр ҳолда турди – ҳам жисмоний, ҳам руҳий, ҳам тактик жиҳатдан. Уларнинг исталгани исталган вақтда жамоасига фойда бера олди. Ҳеч бири ўйиннинг умумий суратини бузиб қўймади. Энрикенинг “Барселона”сида эса бунинг акси бўлди. Каталонияликлар очко йўқотган кўпгина баҳсларда айнан икки-уч нафар ротация вакилларининг қўпол хатолари қимматга тушди.

Бир эсланг-а, ҳатто Данило ва Коэнтрау, Касилья ёки Марианонинг жамоасига очко олиб келган ўйинлар бўлди. Иско, Начо, Хамес, Асенсио, Васкес ва Мората каби “захирачилар”нинг чемпионликдаги улушини эса гапирмаса ҳам бўлади. Уларнинг ҳар бири бир қанча муҳим голлар иштирокчиларига айланишди. Зидан уларни таркибнинг иккинчи таркиби аъзолари сифатида “ўтириб” қолишига ўзининг ротациялари орқали барҳам берди. Асосий таркиб саналган вакиллар ЕЧЛни забт этаётган бир вақтда, айнан “захирачилар” Ла Лигадаги ғолибликда кўпроқ ҳисса қўшишди.

Тенг тақсимланган куч Зиданга турли жароҳат ва дисквалификацияларни оғриқсиз ўтиб кетишига йўл очди. Исталган мураббий Бэйлдек футболчиси жароҳатдан боши чиқмай қолса, муаммо гирдобида қолган бўларди. Исталган мураббий, мавсумнинг асосий қисмини Роналдудек етакчиси сезиларли даражада бўш ўтказса, чора топа олмай қоларди. Зидан эса буни қийинчиликсиз эплади. Бензема йўғида Моратани, Роналдуни ўрнига ёш Асенсиони, Рамос ёки Марсело ёрдам бера олмаганда Начони катта саҳнага олиб чиқаверди. Бэйлнинг йўқлигида Иско ундан муҳимроқ футболчи эканига барчани ишонтириб қўйди ҳатто.

Охирги “Эл-классико”да учралган мағлубият “Реал”ни қийин аҳволга солиб қўйганди – энди жамоанинг хато қилишга ҳаққи йўқ эди. Зидан қандай йўл тутди? Кейинги ўйинда “Риасор”да бутунлай бошқа таркибни майдонга туширди. Ахир “Барселона” бу ерда очко йўқотганига кўп вақт бўлмаган эди. Ишонч билдирилган “иккинчи” таркиб ишончни тўла оқлади.

Жисмоний ҳолат, ротация ва мураббийнинг ҳар бир футболчини ўйинга руҳан ва тактик тайёрлай олиши қийин кечган ўйинларда ҳам очко олиш иконини берди. Бундай баҳсларнинг аксариятида сўнгги дақиқаларда урилган голлар жамоага якунда чемпионликни тақдим қилди.

Зидан шу вақтга қадар “Қироллик клуби”га муаммо туғдириб келган тўсиқларни, нохуш анъаналарни четга улоқтириб ташлади. Бутун жамоани бир мақсад атрофида бирлаштирди, ўз характерини сингдирди. Шу учундир у Флорентино Переснинг энг омадли мураббий-топилмасига айланди. Одатда бошқа мураббийлар ишига ортиқча аралашиб, жамоа ўйинига зарар келтириб юрган президент ҳам ўзини иккинчи планга олди. Бу мавсумда вазият тўлалигача мураббий бошқарувида бўлди. Ва шу тарзда тўғри изга тушиб олган “Реал” ўз мухлисларига кетма-кет қувончли онларни тақдим қиляпти.

Киритилган сана: 23.05.2017 18:19. Ўкилди: 11264 марта.
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.