Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11895 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.10.2026

      05:20 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      06:00 Д/ф "Беккенбауэр - король".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      12:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      15:15 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      17:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Касымпаша".
      19:15 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      20:30 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор".
      22:30 Журнал Чемпионата Бразилии.
      23:00 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      01:00 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      01:40 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      03:40 Журнал Чемпионата Бразилии.
      04:10 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.10.2026

      05:40 "Страна спортивная".
      05:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      07:35 "Лучшие из лучших".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Классический лук.
      10:10 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 1.
      11:15 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 2.
      12:20 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Квалификация.
      14:40 "Страна спортивная".
      14:55 "Эволюция спорта".
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 "Страна спортивная".
      17:30 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
      18:55 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1.
      20:30 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      22:00 "Лучшие из лучших".
      22:30 Д/с "Зенит навсегда".
      00:50 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 3.
      01:50 "Эволюция спорта".
      02:20 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 4.
      03:25 "Династия". Коростелёвы-Мориловы.
      03:55 Велотрек. Чемпионат мира в Китае.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.10.2026

      05:55 Новости.
      06:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины.
      08:00 "Эволюция спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 Футбол. Чемпионат мира 2026. 1/8 финала. Аргентина - Египет.
      13:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 Специальный репортаж.
      14:45 Новости.
      14:50 "Чемпионы на все времена". Александр Дитятин.
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 Новости.
      17:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:00 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Крылья Советов" (Самара) - "Балтика" (Калининградская область). Прямая трансляция.
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Динамо" (Махачкала) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. ЦСКА (Москва) - "Ростов" (Ростов-на-Дону). Прямая трансляция.
      01:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:20 Футбол. Чемпионат Италии. Обзор тура.
      03:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      08:00 Велоспорт. Тур Энеко. Пролог. Женщины, мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      10:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      11:30 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      13:35 LIVE Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      15:15 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      16:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      17:20 LIVE Велоспорт. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Тур Венето в Италии. Прямая трансляция.
      19:45 Велотрек. Чемпионат мира в Шанхае, Китай. День 1.
      21:15 Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1.
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 10 в Гуйяне, Китай. Скоростная эстафета. Финалы.
      23:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал. День 2. Сессия 2.
      00:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      01:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      04:30 Автоспорт. WEC. Этап 3. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
  • ФАЗА6-ТВканал
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Октябрь, 2026
Д С Ч П Ж Ш Я
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Блог

Абдумутал Абдуназар

«Катта»лар ичидаги «кичик»

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Ризқ

Баҳо:
+1; -0

Шахсан мен, Абрамовни Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий бўлганидан бошлаб жуда кўп танқид қилганман. Кераксиз мураббий эканлиги, тажрибаси йўқлиги, Абрамов билан бирон натижага эриша олмаслигимизни "баралла" айтгандим.

Кейинчалик эса Қатардаги Осиё Кубоги баҳсларидан сўнг, Унга бўлган муносабатим деярли 180 градусга ўзгариб кетди. Бугун У ҳақда танқидий фирк билдирган инсонга ғалати нигоҳ билан қарайдиган бўлиб қолдим. У кўрсатган натижалари билан, мени шунга ўтгатди. Айни вақтда Лондон-2012 йўлланмасидан қурқ қолган бўлсак ҳам Карленовичга бўлган муносабатим ўзгаргани йўқ. Бундан кейин ҳам ўзгармайди!

Фикр

Facebook’ ижтимоий тармоғидаги "Футбол+" конференциясида билдирилган фикрлар орасида, бир мухлиснинг олимпиачиларимизнинг кўрсатган натижаси борасидаги изоҳи менга жуда ёқди:

Amir Salyamov: Institutdan maqsad diplom to'g'rimi? 4 kursni oxirgacha o'qib diplom olmasak, hammasi 0 bo'ladiku. Buyam shunaqada.

Ҳақиқатдан ҳам. Жамоа ҳар қанча зўр ўйин кўрсатмасин, ҳар қанча ғалаба қозонмасин, керакли паллада, керакли натижани қайд этмаса ва талаб қилинган иш амалга ошмаса, ўша жамоанинг аввал кўрсатган натижалари "копейка" бўлиб қолади. Бунга Ироқ ва БАА олимпиачиларига қарши ўйиннинг ўзидаёқ шоҳид бўлгандик. Уммонга қарши ўйинда эса учинчи марта бунинг тасдиғини кўрдик. Яни, Амир Салямов айтганидек, 4 йил ўқиб якунда дипломсиз қолишимиз, йиллаб тайёргарлик кўриб оҳир-оқибат борган жойимиз плей-офф бўлиши билан баробардир.

Ишонч

Шахсан мен дарвозамиздан иккинчи тўпни ўтказиб юборганимиздан кейин ҳам, дуранг қила олишимизга ишонгандим. Хатто, 85-дақиқа ўтиб бораётган бир паллада, олимпиачиларимиз битта гол уриб олишса албатта голдан руҳланишади ва вазиятни биз томонга ўзгартира олишади, деган сўз ич-ичимда бонг ураётганди. Афсуски ундай бўлиб чиқмади...

...14 март куни БАА билан ўйин якунланишидан 10 дақиқа олдин, журналистлар учун ажратилган жойдан, матбуот анжуманлар залига тушиб кетмоқчи бўлдим. Аниқроғи эртароқ футболчилар ва мураббийларни ечиниш хонасига "кузатмоқчи", Абрамовга эса далда бермоқчи эдим. Афсуски ўйиндан кейинги матбуот анжуманига журналистларни хавфсизлик ҳодимлари бироз кечроқ қўйиб юборишди.

Лекин режам ўзгармади. Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Абрамов иштирок этди. Пресс-конференциядан чиқишда фақатгина Зафар Қосимов, Вадим Абрамов ва Шухрат Мақсудовга ўйин учун миннатдорчилик билдирди холос. Бир кун аввал аввал қарсаклар билан кутиб олган журналистлар, ўша куни сукут ила Абрамовни "еб қўяй" дейишаётганди. Ўша вазиятда мен ҳам Абрамовга бирон нима демоқчи бўлдим. Лекин кўпчилик борлиги учун, тўғриси бироз уялдим. Аммо фикримдан қайтмадим. Чунки унга далда керак, деб ўйлаётгандим.

"Жар" стадионидан чиқишда арабларнинг қайсидир канали ўз муҳлислари билан байрам қилаётган эди. Ва ушбу байрамни ўз каналларига Тошкентдан туриб тўғридан-тўғри намойиш ҳам қилишаётганди. Уларга қараб бир жаҳлим чиқди, бир эса хавас қилдим. Абрамов томон шошдим. У боши эгик, кайфияти йўқ, тушкун холатда Шухрат Мақсудов билан бирга кетаётган эди. Тўҳтатдим:

-Вадим Карленович, мағлубиятдан хафа бўлманг. Умидни сўндирманг. Руҳингизни туширманг. Биз Сизга ишонамиз. Албатта ижобий натижа қайт этамиз. Кейинги ўйинларда ҳам бутун Ўзбекистон Сизлар билан....

Вадим Абрамов: Да, спасиба, спасиба болшая..

Шухрат Мақсудов: раҳмат катта..

Шахсан мен, Абрамовга ишонгандим. Ишончимни оқлашига, ишонгандим. Йўқ, Сиз тушунган маънода ёки бошқалар изоҳлаган тарзда "ишонгандим" эмас. У натижа кўрсатишига ишонгандим, умид қилгандим. Чунки унинг психологик жиҳатдан ўта кучли мутахасис эканлигини билардим. Одамларни тушуниш доираси ҳам анча кенглигига, матбуот анжуманидаги фикрлари орқали ва футболчиларга руҳий жиҳатдан аъло даражада далда бера олишини қисман билардим. Буни ўша Япония билан ўйин бошланишидан аввал футболчиларга айтган фикрларидан ҳам билсак бўлади.

Уммон билан ўйинда эса...

...Абрамов бугун хато қилгани йўқ. Абрамов олдинроқ, Ироқ билан ўйиндаёқ хато қилганди. Ўша ўйин, биз олимпидага чиқмаслигмизни англатиб бўлган экан аслида. ЙЎҚ(!), бу фикрим ҳам нотўғри! Аслида, Ироқ - БАА учрашувида майдонда тушган Жасим Файсал бизни тақдиримизни ҳал қилиб бўлган экан. Бу ҳам Яратганнинг иши. Агар У хоҳламаса, БААни ютган тақдиримизда ҳам Лондонга бора олмаслимиз мумкин эди. Қандайдир сабаб, қандайдир изоҳлар бунга йўл қўймслиги ҳам мумкин эди.

Бир одам олимдан, ризқ нима деб сўраган экан. Олим эса, юзингга бир мушт ейишинг ҳам, овқатсиз қолиб оч қолишинг ҳам, бой бўлиб кетишингу, камбағал бўлишинг ҳам ризқ. Умуман барча нарса инсон учун ризқ, деган экан. Жасим Файсалнинг иккита сариқ карточка билан майдонга тушиши ва БАА олимпиачиларига 3 очко ёзилиши ҳам, араблардан аламли тарзда ўз уйимизда мағлуб бўлишимиз ҳам, Ветьнамга бориб у ердан ҳам қуруқ қўл билан қайтишмиз ҳам, бизнинг ризқимиз экан аслида. Буни инкор қила олмаймиз. Инкор қилишга ҳаққимиз ҳам йўқ. Нима ҳам қилардик!...

Асосийси ҳаёт давом этади...

Абрамовдаги тушкун холатни тасаввур қилиб, ўзимдаги руҳий тушкунликдан чиқиб кетяпман. Чунки, Сизу биздан кўра, бугун унга қийин... жуда ҳам қийин...

Киритилган сана: 30.03.2012 01:32. Ўкилди: 15940 марта.
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.