Пахтакор

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Максим Шацких: “Беҳруз Асқаров ва Абдуқодир Ҳусанов турли хил футболчилар”

Максим Шацких: “Беҳруз Асқаров ва Абдуқодир Ҳусанов турли хил футболчилар”

“Пахтакор” клуби президенти маслаҳатчиси Максим Шацких Қозоғистон нашрига берган интервьюсида “Турон” сафида порлаётган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Беҳруз Асқаров ҳақида фикр билдирди.

22 ёшли Асқаров яқинда “Қизилжар”га қарши ўйинда захирадан майдонга тушиб, гол ва ассист муаллифи бўлди. Шунингдек, “Атирау”га қарши Қозоғистон Кубоги учрашувида ҳам голли узатма берди. Унинг ўйини нафақат Қозоғистонда, балки Ўзбекистонда ҳам катта эътибор қозонмоқда. Ҳатто уни келажакдаги Ҳусанов деб атаётганлар бор.

Бироқ Шацких бу таққослашга қўшилмайди:

"Ҳусанов ва Асқаров бутунлай бошқача футболчилар. Улар позицияси, жисмоний ҳолати ва техник жиҳатдан фарқ қилади. Мен Беҳрузни яхши биламан. Жуда яхши бола, тартибли ва истеъдодли. “Пахтакор”да у кўп вақт ўйнамаган, сабаби рақобат кучли эди, қолаверса, у тез-тез терма жамоада бўларди".

Мураббий унга бир нечта позицияда имкон берганини ҳам айтиб ўтди:

"Асқаровни ҳимоянинг турли нуқталарида ҳам синаб кўрганман — таянч зонаси, чап ва ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ҳам. У барча топшириқларни сифатли бажарган".

Шацких Асқаровнинг интеллектуал даражаси юқори баҳолади:

"Футбол — бу биринчи навбатда ақл спорти. Беҳрузда бу бор. Унга фақат кўпроқ ўйин амалиёти керак. Потенциали катта. Балки биринчи босқичдаёқ “Манчестер Сити”га ўта олмас, лекин у кучли жамоада ўйнашга қодир футболчи ҳисобланади".

Маълумот учун, Беҳруз Асқаров қишки трансфер ойнаси пайтида “Пахтакор”дан Қозоғистоннинг “Турон” клубига ижара асосида кўчиб ўтган эди. У Ўзбекистоннинг турли ёш тоифасидаги терма жамоалари сафида ўйнаган. Ҳозирда Ўзбекистон U-23 жамоасининг асосий таркиб футболчиси ҳисобланади.

Манба: daryo.uz

Киритилди: 13.04.2025 18:11. Ўқилди: 2859 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Биринчи лига

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

ФАЗА3-Кубок тестовый

Финал
05.09.2026
19:00 Пахтакор
2:1
Насаф

ФАЗА3-Лига тестовая

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 1 3
2 Насаф 1 0

Сўнгги учрашув

05.09.2026. ФАЗА3-Кубок тестовый. Финал.
19:00
Пахтакор
2-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ