Пахтакор

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Элит ОЧЛ. «Пахтакор» Тошкентда «Ал-Ҳилол»ни мағлуб этди

Элит ОЧЛ. «Пахтакор» Тошкентда «Ал-Ҳилол»ни мағлуб этди

"Пахтакор" Элит Осиё чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичи доирасида ўз майдонида Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клубини қабул қилиб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувнинг бошиданоқ мезбонлар фаол ҳаракат қилиб, бир неча хавфли ҳужумлар уюштиришди.  

Фламарионнинг 29-дақиқада киритган голи учрашувдаги ягона тўп бўлди. Унинг голига Риаскос ажойиб узатма билан ёрдам берди.

Орадан 2 дақиқа ўтиб, Алижонов жарима майдончасида рақибларни доғда қолдириб, чап оёғи билан узоқ бурчакни нишонга олишга ҳаракат қилди, "Ал Ҳилол" посбони бир амаллаб тўпни қайтариб қолди.

"Пахтакор" танаффусга қадар ҳимояда қаттиқ туриб, рақибга имкон қолдирмади. Жонатан дарвоза устунида ишончли ҳаракат қилди ва бир неча бор жамоасини қутқариб қолди.  

Ўйиннинг 70-дақиқасида тошкентликлар иккинчи голни уришга яқин келишди. Алижоновнинг узатмасидан сўнг Холматов дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди ва дастлаб оёқ билан тўпга зарба берди, посбон уни қайтарганидан сўнг бош билан ҳам уриниб кўрди, аммо бу сафар ҳам тўп дарвозага кирмади — ҳимоячи тўпни тепб юборишга улгурди.

Иккинчи бўлимда "Ал-Ҳилол" гол уришга ҳаракат қилган бўлса-да, "Пахтакор"нинг ташкилланган ҳимояси уларга жавоб қайтаришга имкон бермади. 90+8 дақиқада ўйин якунланди ва "Пахтакор" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди!  

Жавоб ўйини бир ҳафтадан сўнг "Ал-Ҳилол" майдонида ўтказилади.

Элит ОЧЛ, нимчорак финал
ПАХТАКОР" - "Ал Ҳилол" 1:0
Гол: Фламарион 29.
"Пахтакор": Жонатан, Алижонов, Азмиддинов, Абдуллаев, Адҳамзода, Бўриев, Лукка, Холматов, Ҳамдамов, Фламарион, Риаскос.
Захира: Шевченко, Назаров, Ҳамралиев, Ибрагимов, Ортиқбоев, Жўрақўзиев, Сергеев, Маҳаммаджонов, Ресан, Абдумажидов, Саитов, Ҳошимов.
"Ал Ҳилол": Буну, Носир Давсари, Булайҳи, Кулибали, Халифа Давсари, Невеш, Милинкович-Савич, Кайо Сезар, Малком, Салим Давсари, Леонардо.
Захира: Алями, Овайс, Ғаннам, Қаҳтани, Ҳарби, Канно, Муҳайш, Турки, Ҳадҳуд, Ҳамддан.

Манба: stadion.uz

Киритилди: 04.03.2025 23:04. Ўқилди: 2559 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Биринчи лига

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

ФАЗА3-Кубок тестовый

Финал
05.09.2026
19:00 Пахтакор
2:1
Насаф

ФАЗА3-Лига тестовая

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 1 3
2 Насаф 1 0

Сўнгги учрашув

05.09.2026. ФАЗА3-Кубок тестовый. Финал.
19:00
Пахтакор
2-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ