Бугун 17 октябрь, 2026 йил, шанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11895 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 17.10.2026

      06:00 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Интернасьонал".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      14:00 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Касымпаша".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Интернасьонал".
      17:55 LIVE Чемпионат Турции. "Генчлербирлиги" - "Галатасарай". Прямая трансляция.
      20:00 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      20:55 LIVE Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Аланьяспор". Прямая трансляция.
      23:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Интернасьонал".
      01:00 Чемпионат Турции. "Генчлербирлиги" - "Галатасарай".
      03:00 "Бесконечная история". "1995 год".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Атлетико Паранаэнсе" - "Палмейрас". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 17.10.2026

      05:45 Плавание. Кубок мира. Финальный этап в Астане, Казахстан. Финалы.
      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Дзюдо. Fonbet Чемпионат России в Минеральных Водах. День 2.
      09:55 LIVE Плавание. Кубок мира. Финальный этап в Астане, Казахстан. Квалификация. Прямая трансляция.
      12:40 Триатлон. Чемпионская серия. Финальный этап в Понтеведре, Испания. Женщины.
      14:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:55 LIVE Плавание. Кубок мира. Финальный этап в Астане, Казахстан. Прямая трансляция.
      19:55 "Дело №".
      20:20 "Династия". Коростелёвы-Мориловы.
      20:50 "Лучшие из лучших".
      21:15 Художественная гимнастика. Гала-концерт "Любовь и свет" в Москве.
      23:05 Дзюдо. Fonbet Чемпионат России в Минеральных Водах. День 3.
      00:55 "Эволюция спорта".
      01:25 Плавание. Кубок мира. Финальный этап в Астане, Казахстан. Квалификация.
      03:40 Велотрек. Чемпионат мира в Китае.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 17.10.2026

      06:00 Хоккей с мячом. Кубок России. Финал.
      08:00 Смешанные единоборства. UFC 315 в Монреале, Канада. Предварительный кард. Майк Мэлотт против Чарли Радтке.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Команда МАТЧ".
      11:25 Д/ф "В поисках Джека Чарльтона".
      13:35 Новости.
      13:40 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:55 LIVE Плавание. Кубок мира. Финальный этап в Астане, Казахстан. Прямая трансляция.
      19:55 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:30 LIVE Футбол. Альфа-Банк Российская Премьер-Лига. 11-й тур. "Локомотив" (Москва) - "Краснодар". Прямая трансляция.
      23:35 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Рома" - "Дженоа". Прямая трансляция.
      01:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 LIVE Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Эдмонтоне, Канада. Хоакин Бакли против Майка Мэлотта. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 17.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Шэньчжэня в Китае. Финал. Сессия 2.
      08:00 Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 3.
      09:00 Велоспорт. Тур Энеко. Этап 3.
      10:00 Снукер. Открытый чемпионат Шэньчжэня в Китае. Финал. Сессия 2.
      11:30 Автоспорт. WEC. Этап 5. "Lone Star Le Mans" на Трассе Америк, США. Лучшие моменты.
      14:00 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      15:35 LIVE Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 4. Прямая трансляция.
      17:30 LIVE Велоспорт. Тур Энеко. Этап 4. Прямая трансляция.
      19:15 Велотрек. Чемпионат мира в Шанхае, Китай. День 4.
      21:00 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      23:00 Снукер. Открытый чемпионат Шэньчжэня в Китае. Финал. Сессия 2.
      01:00 Автоспорт. WEC. Этап 5. "Lone Star Le Mans" на Трассе Америк, США. Лучшие моменты.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      04:30 Автоспорт. WEC. Этап 6. "6 часов Фудзи" в Ояме, Япония. Лучшие моменты.
  • ФАЗА6-ТВканал
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Октябрь, 2026
Д С Ч П Ж Ш Я
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Буқалар футболга қизиқса...

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол ва юмор / Ҳажвиялар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футбол оламида содир бўлган ғалати воқеаларни эътиборингизга ҳавола қилишда давом этамиз. Умид қиламизки, бу сафарги маълумотлар ҳам сизни қизиқтиради.

ТЕШИЛГАН КОПТОК
Жуда ғалати голлардан бири Голландиянинг “Спарта” клуби ҳимоячиси томонидан ўз дарвозасига киритилади.
1973 йилда “Спарта” “Барселона”га қарши майдонга тушади. Ўша ўйинда “Спарта” ҳимоячиси вазиятлардан бирида тўпни ўз дарвозабонига узатади. Тўп эса ёрилиб кетиши натижасида ва бироз ҳавога кўтарилиб, тўғри дарвоза тўрига бориб тушади. Бош ҳакам эса эътироз ва муҳокамаларни эшитишни ҳам истамай, голни инобатга олади ва тўпни алмаштиришни буюради.

Яна бир қизиқ голлардан бири «Мадурейра» ва «Фламенго» клублари ўртасидаги ўйинда урилади.
“Фламенго” посбони тўпни ўйинга киритиши керак бўлади. У тўпни куч билан тепади, қолаверса, шамол ҳам яхшигина эсаётган, аниқроғи, рақиб дарвозаси томонга эсаётганди. Оқибатда тўп ажойиб тарзда “Мадурейра” дарвозаси тўридан жой олади. Бу жамоанинг посбони эса вазият бундай тус олишини, тўп тўғри дарвозасигача етиб келишини умуман кутмагани учун бутсасини хотиржам тўғирлаётганди. Оқибатда у тўпни қайтара олмайди ва ҳисоб очилади.

1980 йилда Руминиянинг «Политехника» жамоаси ва бразилиянинг «Атлетико»си ўртасида бўлиб ўтган матчда камдан-кам ҳоллардан бири кузатилади. Ўйин жуда шиддатли кечаётган пайтда бразилиялик ҳужумчи рақиб дарвозабони билан тўқнашиб кетади ва тўғри дарвоза тўсинига боши билан урилади. Зарба кучли бўлганидан бразилияликнинг боши дарвоза устунини иккига бўлиб юборади. Ҳакам дарҳол ўйинни тўхтатиб, дарвозани алмаштиришни буюради. Энг ажабланарлиси шундаки, орадан йигирма дақиқача вақт ўтгач, дарвозага калла қўйган ҳужумчи яна майдонга қайтади.

Шунга ўхшаш вазиятлардан яна бири Данияда юз беради. Мамлакат қуйи дивизионидаги жамоалар учрашуви вақтида ҳужумчилардан бири рақиб дарвозаси томон кучли зарба йўллайди. Тўп эса тўғри дарвоза устунига тегади ва зарба кучли берилгани боис устун синиб кетади. Бош ҳакам нима қилишини билмай қолади ва футбол федерациясига мурожаат қилади. Шу заҳоти майдонга олий лигада фаолият юритадиган беш нафар бош мураббий кучли зарба соҳибини кўриш учун тушиб келади. Таъкидлаш керакки, ўша ҳужумчи тез орада фаолиятини олий лигада давом эттира бошлайди.

Бразилиялик ҳимоячи Пинейро ўз дарвозасига гол киритиш бўйича рекордчи ҳисобланади. У бир мавсум давомида ўз дарвозасини нақ ўн бор нишонга олди. Қачонки ҳужум бўлганида Пинейро ўз дарвозасига гол уриб қўяверарди. Шунинг учун ҳам туғилган кунида дўстлари ҳимоячига компас совға қилишди ва рақиб дарвозасини кўрсатиб, шундай дейишди: “Эсингда тут, рақиб дарвозаси мана бу томонда”.

ТУМАНДАГИ КОПТОКЧА
Англия футболи ўзининг туманли об-ҳавоси билан машҳур. Шу боис бу ерда қизиқ воқеалар содир бўлиб туради. Қиш фаслида ўтган ўйинлардан бирида майдонни тўлиқ туман қоплаб олади. Натижада футболчилар ҳам, мухлислар ҳам майдонни тузук кўра олишмайди. Ҳатто ўйин якунланиб, мухлислар уйларига кетаётганларида ҳам туман тарқамаганди. Ўйин эса 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланади.  Ҳужумчилардан бири ўйиндан сўнг интервью бераркан, шундай дейди: “Мен тўртта гол урганимни биламан, аммо қайси дарвозага урганимни билмайман”. Бундан ҳам қизиғи, бош ҳакамнинг айтишича, майдонда ҳар бир жамоада 18 нафардан футболчи тўп сурган, буни назорат ва муҳокама қилишнинг эса об-ҳаво сабабли имкони бўлмаган.

Ҳиндистонда фаолият юритадиган англиялик ҳакамларнинг ҳаётини жаннатга қиёслаб бўлмаган. Бу ерда ишқибозлар шунчалик жаҳлдор ва исёнкор бўлганки, ўйин тугаётган вақтда жанжал кўтарилиб қолса, фанатларни полиция ходимлари тинчлантира олишмаган. Шунинг учун ҳакамларни ҳимоя қилиш учун махсус ўргатилган жанговар филлар тайёрлаб қўйилган. Улар тўполон бошланган вақтда ҳакамларни хартумига ўраб, майдондан олиб чиқиб кетган.

Футболга фақат филлар эмас, қуёнлар ҳам аралашган. Швециянинг кичик шаҳарчасида бўлиб ўтган ўйинлардан бирида майдонга кутилмаганда қуён чиқиб келади. У турли ҳайқириқлардан асло чўчимайди, ўзини қувлаган футболчиларга тутқич бермайди. Ҳакам футболчиларни таъқиб қилишдан тўхтатиб, ўйинни давом эттиришга рухсат берганидан сўнг эса қуён меҳмон жамоа дарвозасининг рўпарасига ўтириб олади ва ўйинни охиригача томоша қилади. Ўша ўйинда мезбонлар ғалаба қозонишади. Шундан сўнггина қуён жамоанинг азиз меҳмони сифатида ҳар бир ўйинни томоша қиладиган бўлган. Қолаверса, уни асло ранжитишмаган, чунки у клубнинг омад туморига ҳам айланганди.

Боливияда ҳам ҳайвонот дунёси ва футбол яқин алоқада. Бу мамлакатда кўплаб бургутлар футболга жуда қизиқишади. Баъзи пайтларда бу қушлар пастга, майдон томон учиб келишади-да, тирноғини коптокка ботириб, уни тоққа, инига олиб кетади. Балки, бургут болалари ҳам футболга жуда қизиқар.

Ҳар бир испан ҳаётида икки муҳим нарса бор: футбол ва коррида (тореадор ва буқа жанги). Испанлар бу икки спорт турида трагедия кўпроқ кузатилиши сабаб меҳр қўйишган. Баъзида эса бу икки спорт тури аралашиб ҳам кетади. Фуэнте шаҳрида худди ана шундай воқеа содир бўлади. Жамоалардан бири йирик ҳисобда ютқазаётган пайтда тўсатдан майдонга қони кўпчиган буқалар югуриб чиқади. Буни кутмаган ҳакам ва футболчилар эса жонларини сақлаб қолиш учун майдонни тезда тарк этишади. Буқаларни тинчлантириш ва майдондан чиқариб юборишнинг имкони бўлмайди. Полициячилар эса бу ишда ютқазган жамоа мухлисларини айблашади, улар шарманда бўлмаслик учун шундай йўл тутишган экан.

БУТСИСИЗ ЎЙИН
Англия жамоаларидан биринг бош мураббийси машғулотларда янги усулни жорий қилди. Яъни ўйинчилар майдонга фақат чап оёқларига бутси кийиб чиқадиган бўлишди. Бош мураббий футболчилар ана шу оёқда рақиб дарвозасини ишғол қилганларидан сўнггина ўнг оёққа ҳам бутси кийишга рухсат беришини айтди. Бу усул яхши натижа берди, футболчилар иккала оёқда ҳам тўп киритишни ўзлаштира бошлашди.

Дарвозабон алмаштириш бўйича рекорд натижа Англиянинг «Файтин Кокс» жамоасига тегишли ҳисобланади. Бу клубда бир йилда 13 нафар дарвозабон алмашган. Кимдир тўқнашувлар натижасида жароҳат олган, бошқа бири жамоадан кетиб қолган, хуллас, дарвозани қўриқлаш жуда хавфли бўлиб қолган ва клуб посбонлар футболни тарк этаверган. Бош мураббий топган янги дарвозабон оёғини синдириб олгач, дарвозани ҳатто ҳимоячи ва ярим ҳимоячилар ҳам қўриқлашган.

Низомжон Исломов тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:47, 31.10.2014. Ўқилди: 7344 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
2 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 9
4 Нефтчи Стипе Перица 8
5 Пахтакор Чинеду Стефан 8
6 Насаф Бобур Абдухолиқов 7
7 Пахтакор Достон Ҳамдамов 7
8 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 6
9 Нефтчи Жамшид Искандеров 6
10 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


Stadion.uz

Сайт фаолияти бўйича савол-жавоблар


Абдураҳмон Фозилов

Ўзбекистон футбол мухлислари


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.