Бугун 20 октябрь, 2026 йил, сешанба.

  • Бундеслига
      • 20.10.2026 13:17
      • Майнц
      • 2:0
      • Айнтрахт Брауншвейг
      • 20.10.2026 13:17
      • Ҳанновер-96
      • 1:4
      • Ҳоффенҳайм
      • 20.10.2026 13:17
      • Байер
      • 2:1
      • Аугсбург
      • 20.10.2026 13:17
      • Шальке
      • 1:3
      • Боруссия Д
      • 20.10.2026 13:17
      • Бавария
      • 3:2
      • Герта
      • 20.10.2026 13:20
      • Вольфсбург
      • 3:0
      • Вердер

Аичи-Нагоя-ПараОсиё-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 58 39 31 128
2 Ўзбекистон 15 17 16 48
3 Япония 15 15 26 56
4 Жанубий Корея 11 7 13 31
5 Эрон 8 10 14 32
6 Ҳиндистон 6 9 13 28
7 Таиланд 5 11 20 36
8 Қозоғистон 4 6 10 20
9 Индонезия 4 3 16 23
10 Малайзия 3 3 3 9

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11895 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 20.10.2026

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Интернасьонал".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Атлетико Паранаэнсе" - "Палмейрас".
      10:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Бешикташ".
      12:00 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      12:40 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Витория".
      14:40 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Сантос".
      16:40 Чемпионат Турции. "Генчлербирлиги" - "Галатасарай".
      18:40 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      19:20 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Бешикташ".
      21:20 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Витория".
      23:20 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      00:40 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Интернасьонал".
      02:40 Чемпионат Бразилии. "Атлетико Паранаэнсе" - "Палмейрас".
      04:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 20.10.2026

      06:00 LIVE Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Китае. Пляжный спринт. Прямая трансляция.
      10:05 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1.
      11:35 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      13:00 Д/с "Зенит навсегда".
      15:20 "Эволюция спорта".
      15:45 Велотрек. Чемпионат мира в Китае.
      19:15 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Китае. Пляжный спринт.
      21:35 "Команда мечты".
      22:00 LIVE Спортивная гимнастика. Чемпионат мира в Нидерландах. Мужчины. Команды. Прямая трансляция.
      01:30 Парусный спорт.
      02:00 "Эволюция спорта".
      02:30 Бокс. Чемпионат России в Москве. Женщины. День 1.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 20.10.2026

      06:05 Велотрек. Чемпионат мира в Китае.
      08:00 "Эволюция спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 Футбол. Чемпионат мира 2026. 1/2 финала. Франция - Испания.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Династия". Коростелёвы-Мориловы.
      16:55 "Что за спорт?".
      17:30 Новости.
      17:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:40 Смешанные единоборства. UFC 293 в Сиднее, Австралия. Исраэль Адесанья против Шона Стрикланда.
      19:50 Футбол. Чемпионат Испании. Обзор тура.
      20:55 "Спорт. Док". Давид Белявский.
      22:00 LIVE Спортивная гимнастика. Чемпионат мира в Нидерландах. Мужчины. Команды. Прямая трансляция.
      01:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:30 Бильярд. "Кубок Кремля" в Москве. Мужчины. Пул.
      04:00 Дзюдо. Fonbet Чемпионат России в Минеральных Водах.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 20.10.2026

      05:30 Снукер. Northern Ireland Open. Первый раунд.
      07:00 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      08:00 Снукер. Northern Ireland Open. Первый раунд.
      10:00 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      11:30 Снукер. Northern Ireland Open. Первый раунд.
      13:30 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      15:00 Снукер. Northern Ireland Open. Первый раунд.
      17:00 LIVE Снукер. Northern Ireland Open. Первый раунд. Прямая трансляция.
      21:00 Спортивная стрельба.
      22:00 Снукер. Northern Ireland Open. Первый раунд.
      23:00 LIVE Снукер. Northern Ireland Open. Второй раунд. Прямая трансляция.
      03:00 Снукер. Northern Ireland Open. Первый раунд.
      04:30 Велоспорт. Любляна. Женщины.
  • ФАЗА6-ТВканал
    • Сана: 20.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Октябрь, 2026
Д С Ч П Ж Ш Я
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

“Андижон” U21 жамоамиз устози: «Раҳбар бизга мотивация беряптими, ишлаш умуман қийинчилик туғдирмайди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Янгиликлар
A A A

U21 мусобақасида ортда қолган биринчи давра баҳсларидан сўнг “Андижон” U21 жамоамиз 15 та учрашувда 10 ғалаба, 4 дуранг ва 1 мағлубият қайд этиб, тўплар нисбати 36:18 ни ташкил қилган ҳолда 34 очко жамғариб, якка пешқадамликни сақлаб келмоқда.

Табиийки, ёш жамоамиз бундай барқарор ва муваффақиятли ўйинлар ўтказаётганида аввало раҳбариятнинг яратиб бераётган шарт-шароитлари ва шунга яраша берилаётган имкониятдан унумли фойдалана олаётганликлари алоҳида эътиборга молик. Бунда эса “Андижон” U21 жамоасини бошқараётган Абдурашид Исмоиловнинг меҳнати катта. Ёшлар билан ишлашда катта тажрибага эга бўлган мутахассис қўл остида “Андижон” U21 ёрқин ва келажаги бор жамоа сифатида кўринмоқда. Бу эса натижаларда ҳам ўз аксини топяпти.

“Андижон” клуби матбуот хизмати биринчи давра якунлари бўйича Абдурашид Мухторович билан катта интервью уюштирди.

– “Андижон” U21 жамоамиз биринчи даврани якка пешқадам сифатида якунлади. Шундай экан, мавсумнинг дастлабки қисми сизда қандай таассурот қолдирди?

– Биз қишда ўқув-машғулот йиғинини 13 январдан бошлаганмиз. Вилоят ҳокими кубогида иштирок этиб, ғолиб чиқдик. Қисқа вақт мобайнида Фарғонада Ҳоким кубоги мусобақасида ҳам қатнашдик. Йигитларни ҳар томонлама текшириб олдик. Ёш футболчиларни ҳам жалб қилганмиз. Уларни мусобақалар давомида синаб олиш менга маъқул тушди. Ундан кейин ўртоқлик ўйинларини ҳам ўтказдик. Жаҳон чемпионати муносабати билан чемпионат эртароқ бошланди. 26 февраль куни биз уйдаги ўйинни сафарда ўйнадик ва “Сўғдиёна”ни 1:0 ҳисобида ютиб қайтдик. Футболчиларни шакллантириб, улар билан кўпроқ назарий билим машғулотларида ҳам ишладик. Менимча, ўз натижасини берди, деб ўйлайман. Ҳатто Андижон ва Фарғонадаги Ҳоким кубоги турнирларида иштирок этган чоғимизда ҳам икки маҳал машғулотларни тўхтатганимиз йўқ. Техник ва тактик жараёнларга эътибор қаратдик...

– Мусобақа давомида энг кўп (36) гол урган жамоа ҳам “Андижон” U21 бўлиб турибди. Ҳужумдаги сермаҳсулликнинг асосий сабаби нимада деб ўйлайсиз?

– Ҳимояланган ҳолатда ўйнатишни тўғриси, ёмон кўраман. Ҳужумкор футболни яхши кўраман. Ҳатто ҳимоячиларга кўрсатма бераётган пайтда ҳам иккала қанотдаги ҳимоячилар ҳужумда ҳам иштирок этишларини уқтираман. Тактик томондан алоҳида ишланмаларни ўйлаб чиқамиз. Масалан, учта ҳужумчи бўлса, унинг ортида марказда ва иккала қанот ўйинчилари ҳам олдинги чизиқдагиларга ёрдам беришади. Бунинг замирида катта меҳнат ва машаққат бор. Ҳимоячилар ҳужумда иштирок этиш учун 70–80 метр масофага бориб келишлари керак. Бунинг ҳаммаси машғулот пайтида ишланган услублардир. Йигитлардан доимо ҳужумкор футболни талаб қиламан. Ҳимоячи керак бўлса ҳужумда ўйнаяпти. Бу ҳозирги футболда катта нарса. Жаҳон чемпионатидаги кўп ўйинчиларни ҳозиргача кўриб, таҳлил қиляпман ва машғулотларимизда айрим услубларни қўлланма сифатида ҳам ишлатяпмиз.

Хамидулло Каримов 15 та учрашувда 16 та гол урди. Бизда яна Зулфиқор Акбаров, Муҳаммадали Абдурашидов каби ҳужумчиларимиз бор. Абдурашидов спорт формасини тиклаб боряпти. У бунгача жароҳати туфайли кўп ўйинларни ўтказиб юборганди. 50–60 фоиз тайёр футболчини асосий таркибга ҳам туширяпман. Нимага? Имконият қидиряпман, чунки потенциалини яхши билганим учун ёрдамчи мураббий билан маслаҳатлашиб керакли футболчиларга етишмаётган имкониятни беряпмиз.

Машғулотларимизда ҳам ҳужумкор футболга кўпроқ эътибор қаратамиз. Чунки энг яхши ҳимоя бу ҳужум. Бу доим менинг ёдимда туради. Гол урганимиздан кейин ҳам ҳимояга ётиб олишни ёмон кўраман. Доим йигитларга ҳужум, ҳужум ва ҳужумни талаб қиламан. Айтиб ўтганимдек, иккала қанот ҳимоячисининг 70–80 метрга ҳужумга бориб, яна ҳимояга қайтиб ўйнаши футболда катта нарса.

– Сиз “Андижон” U21 жамоаси устози сифатида ҳам натижа кўрсатяпсиз, ҳам асосий таркибга ўйинчиларни етиштириб беряпсиз. Иккаласини тенг балансда ушлаш сизга қийинчилик туғдирмаяптими?

– Мен 2006 йилгача футбол мактабида ёшлар билан ишлаганман. Устозим Муҳаммадқосим Тўхтасинов директорлик қилган. Ёшлар билан ишлашни бошлаганимда, 7–8 ёшли болалар билан жамоа тузиб, нимага эътибор қаратиш керак, ниманинг устида ишлаш лозим, мураббийликка киришдимми, шуни охиригача етказиш мақсадида иш бошлаганман. Муҳаммадқосим ака Тўхтасинов камчиликларни айтиб, менга йўл-йўриқ кўрсатарди. Бу соҳада ишлаб, янада тажрибам ўсишни бошлаган. Жароҳат туфайли футболчиликни тарк этгандим. Ҳақиқатан футболчилик ва мураббийлик қилиш бошқа-бошқа экан. Ёшлар билан ишлаган мураббий доим уларни қадрлайди ва қадрига етади. Яъни, аввал болалар билан ишлаб, кейинчалик катталар жамоасида ишлаш қулайлик туғдиради.

Менда чиниқиш борлиги учун битта ишни ушласам ва барча шароитлар бўлса, янада фахрланиб, бундан кучланиб ишлашга тайёр бўлавераман. Кеча йигитларга биринчи даврани биринчи ўрин билан тугатганимиз билан табриклаб, мотивация бердим. Ҳозирги ёш футболчиларнинг менталитетига кўп нарса боғлиқ. Бунда мураббийнинг роли катта. Йиллар ўтяпти, ҳозирги ёшларнинг менталитети бошқача. Масалан, илгари ёшлар билан ишлаган пайтимда унда хаёлини чалғитадиган телефон, интернет ёки бошқа нарсалар йўқ эди. Ҳозир эса телефон бўлмасин, худди яқин инсонни йўқотиб қўйгандек. Лекин шунда ҳам биринчи навбатда футболчилардан интизомни талаб қиламан. 2024 ва 2025 йилги мавсумларда ишладим ва мана учинчи йил. Ўйинчиларни назоратсиз қолдириб бўлмайди. Машғулотдан кейин ҳам футболчиларнинг бўш пайтида шуғулланишларини миясига сингдириб боряпман. Бу фақат ўзларига фойда. Охирги 4 та ўйинда таркибимиздаги юқори даражадаги футболчилар катта ҳажмдаги ишни қилишди. Албатта, қолганлар ҳам уларга кўмаклашишяпти. 2–3 та ўйинчимиз жароҳат олишганди, ўйлайманки, ҳозир ҳаммаси жойида ва муаммолар бўлмайди.

Сизнинг саволингизни тушундим. Қийинчилик туғдирган тақдирда ҳам у ўз савиясининг даражасида ишлаши ёки ишламаслиги керак. Ўтган йили Максим Шацких ишлаган пайтда бир қатор ўйинчиларимизни асосий таркибга берганмиз. Ҳозирги пайтда 28 нафар футболчи қўл остимда шуғулланяпти. Учтасини асосий жамоага берганмиз. Машғулотларимизда камчиликларимизни тўғрилаш учун доимо қаттиқ ҳаракат қиламиз. Ҳар учрашувдан аввал футболчиларга керакли сўзларни айтиб, мотивация бериб чиқараман.

Клуб раҳбари Зиёдбек Машрапов бизга жуда катта ёрдам беряпти. Қишдаги йиғинларда ҳам доимо биз билан гаплашди, қўллаб-қувватлади. Чемпионат бошланганидан кейин ҳам эътибор янада кучайди. Ўйинлар давомида футболчиларга ўзи ҳам мотивация бериб, жамоамиз учун мукофот пулларини ҳам берди. “Пахтакор” U21га қарши ўйиндан олдин ҳам ўйинчиларимиз билан ўзи гаплашиб, руҳлантирди ва мукофот пули берилишини алоҳида айтган ҳолда йигитларни қўллаб-қувватлади.

Зиёдбек Машраповга катта раҳмат айтаман. Керак бўлса, Суперлигадаги баъзи клублар ҳам U21 жамоамиздаги каби шароитларга эга эмас. Бизга яратиб берилаётган шароитлар бўйича ҳеч қандай муаммо йўқ. Сафар ўйинларига борсак ҳам Зиёдбек Шуҳратович биздан ҳол-аҳвол сўраб, камчиликлар йўқми, дейди.

Масалан, асосий жамоамизнинг “Пахтакор”га қарши ўйинини ёшлар таркибимиз аъзолари ҳам стадионда кузатишди. Бунинг учун доим шароитлар яратилади. Кейин ўйин бўйича таассуротлари билан ўртоқлашишади. Мураббий сифатида айтишим мумкинки, агар қизил карточка бўлмаганида бизнинг жамоамиз ғалаба қозонарди. Ислом Аҳмедов зўр тактика ва зўр позицияни эгаллади. Ҳужумкор ўйинчиларни туширди. Футболчилар юқори савиядалигини кўрсатиб қўйди. Фақат қизил карточкалар ўйин суръатини ўзгартирди. Ислом Аҳмедов захирадан ҳужумкор футболчиларни туширди. Агар 11 га 11 бўлганида 1:0 ҳисобида бўлса ҳам ютардик.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 23:57, 03.08.2026. Ўқилди: 870 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
2 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 9
4 Нефтчи Стипе Перица 8
5 Пахтакор Чинеду Стефан 8
6 Насаф Бобур Абдухолиқов 7
7 Пахтакор Достон Ҳамдамов 7
8 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 6
9 Нефтчи Жамшид Искандеров 6
10 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


Stadion.uz

Сайт фаолияти бўйича савол-жавоблар


Абдураҳмон Фозилов

Ўзбекистон футбол мухлислари


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.