Бугун 17 октябрь, 2026 йил, шанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11895 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 17.10.2026

      06:00 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Интернасьонал".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      14:00 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Касымпаша".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Интернасьонал".
      17:55 LIVE Чемпионат Турции. "Генчлербирлиги" - "Галатасарай". Прямая трансляция.
      20:00 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      20:55 LIVE Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Аланьяспор". Прямая трансляция.
      23:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Интернасьонал".
      01:00 Чемпионат Турции. "Генчлербирлиги" - "Галатасарай".
      03:00 "Бесконечная история". "1995 год".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Атлетико Паранаэнсе" - "Палмейрас". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 17.10.2026

      05:45 Плавание. Кубок мира. Финальный этап в Астане, Казахстан. Финалы.
      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Дзюдо. Fonbet Чемпионат России в Минеральных Водах. День 2.
      09:55 LIVE Плавание. Кубок мира. Финальный этап в Астане, Казахстан. Квалификация. Прямая трансляция.
      12:40 Триатлон. Чемпионская серия. Финальный этап в Понтеведре, Испания. Женщины.
      14:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:55 LIVE Плавание. Кубок мира. Финальный этап в Астане, Казахстан. Прямая трансляция.
      19:55 "Дело №".
      20:20 "Династия". Коростелёвы-Мориловы.
      20:50 "Лучшие из лучших".
      21:15 Художественная гимнастика. Гала-концерт "Любовь и свет" в Москве.
      23:05 Дзюдо. Fonbet Чемпионат России в Минеральных Водах. День 3.
      00:55 "Эволюция спорта".
      01:25 Плавание. Кубок мира. Финальный этап в Астане, Казахстан. Квалификация.
      03:40 Велотрек. Чемпионат мира в Китае.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 17.10.2026

      06:00 Хоккей с мячом. Кубок России. Финал.
      08:00 Смешанные единоборства. UFC 315 в Монреале, Канада. Предварительный кард. Майк Мэлотт против Чарли Радтке.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Команда МАТЧ".
      11:25 Д/ф "В поисках Джека Чарльтона".
      13:35 Новости.
      13:40 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:55 LIVE Плавание. Кубок мира. Финальный этап в Астане, Казахстан. Прямая трансляция.
      19:55 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:30 LIVE Футбол. Альфа-Банк Российская Премьер-Лига. 11-й тур. "Локомотив" (Москва) - "Краснодар". Прямая трансляция.
      23:35 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Рома" - "Дженоа". Прямая трансляция.
      01:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 LIVE Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Эдмонтоне, Канада. Хоакин Бакли против Майка Мэлотта. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 17.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Шэньчжэня в Китае. Финал. Сессия 2.
      08:00 Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 3.
      09:00 Велоспорт. Тур Энеко. Этап 3.
      10:00 Снукер. Открытый чемпионат Шэньчжэня в Китае. Финал. Сессия 2.
      11:30 Автоспорт. WEC. Этап 5. "Lone Star Le Mans" на Трассе Америк, США. Лучшие моменты.
      14:00 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      15:35 LIVE Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 4. Прямая трансляция.
      17:30 LIVE Велоспорт. Тур Энеко. Этап 4. Прямая трансляция.
      19:15 Велотрек. Чемпионат мира в Шанхае, Китай. День 4.
      21:00 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      23:00 Снукер. Открытый чемпионат Шэньчжэня в Китае. Финал. Сессия 2.
      01:00 Автоспорт. WEC. Этап 5. "Lone Star Le Mans" на Трассе Америк, США. Лучшие моменты.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      04:30 Автоспорт. WEC. Этап 6. "6 часов Фудзи" в Ояме, Япония. Лучшие моменты.
  • ФАЗА6-ТВканал
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Октябрь, 2026
Д С Ч П Ж Ш Я
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Яшил майдон «роботлари»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Тақвимнинг тиғизлиги ва сермашаққат ўйинлар жадвали замонавий футболдаги энг долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.

Бу эса футболчиларнинг чарчаб қолишларига, жароҳатларга сабаб бўлмоқда. 2023 йилда Европада йирик мусобақалар ўтказилмаган бўлсада, топ,лигалар бешлигида 50 нафардан кўпроқ футболчилар клуб ва терма жамоа таркибида 4500 дақиқадан кўпроқ тўп сурдилар. Яъни, 90 дақиқалик 50та учрашувда иштирок этдилар. Улар орасида чайирлик бўйича пўлатдан қолишмайдиган «робот» ўйинчилар ҳам бор.

10. ЭДЕРСОН («Манчестер Сити» ва Бразилия т.ж.) - 5175 дақиқа, 58та учрашув

«Сити» камдан-кам ҳолларда асосий дарвозабонисиз майдонга тушади. 2023 йилда Эдерсон АПЛ доирасидаги 40та учрашувнинг 36тасида «шаҳарликлар» шарафини ҳимоя қилди. Жорий мавсумнинг бирорта беллашувини ўтказиб юбормади. Шунингдек, йил бошидан бери ЕЧЛнинг плей-офф босқичида тўлиқ тўп сурди, нуфузли совринни қўлга киритди ва Англия Кубоги турниридаги «Бристоль Сити»га қарши баҳсда жароҳат олган касбдоши Ортега ўрнида 45 дақиқа тўп сурди.

9. Бриан КРИСТАНТЕ («Рома» ва Италия т.ж.) - 5230 дақиқа, 65та учрашув

«Бўрилар» ярим ҳимоячиси ўтган мавсумда ЕЛнинг барча ўйинларида иштирок этиб, финалгача етиб борган, жумладан, 120 дақиқалик беллашувларда ҳам тўп сурганди. 2023 йил ҳисобидан, «А» сериясининг 38та учрашувида (17таси жорий мавсумда) тўп сурди. Бундан таш­қари, «Скуадра Адзурра» сафида Евро-2024нинг саралаш босқичи ва МЛ ўйинларида 9 марта майдонга тушди.

8. Франческо АЧЕРБИ («Интер» ва Италия т.ж.) - 5236 дақиқа, 62та учрашув

«Роботлар» рўйхатидаги энг ёши улуғ футболчи. 35 ёшли Ачерби ўзига хос ажойиб марафонни намойиш этди. Ўтган мавсумда «Лацио»дан ижарага берилган фахрий 49 марта (35таси 2023 йилда) майдонга тушди. Шунингдек, 2022|23 йиллар мавсумидаги ЕЧЛ турнирининг плей-офф босқичида тўлиқ тўп сурди. Ўтган йил июлида Ачерби «нерадзурри»нинг тўла қонли ўйинчисига айланди ва бошлағич таркибдаги 20та ўйинда деярли тўлиқ ўйнади. ЕЧЛ доирасидаги «Реал Сосьедад»га қарши беллашувни 14 дақиқа барвақт тарк этганидан таш­қари, албатта.

7. Федерико ВАЛЬВЕРДЕ («Реал» ва Уругвай т.ж.) - 5317 дақиқа, 67та учрашув

Жароҳатлар роса авжига чиқиб, ҳеч кимни аямай қолган паллада, «қироллик клуби»нинг суянган тоғига айланган энг ишончли ва барқарор ўйинчи. Вальверде жорий мавсумдаги 18та ўйинда иштирок этди, 12тасида тўлиқ тўп сурди. Умуман олганда, клуб ва терма жамоа миқёсидаги 7та турнирда Федерико ўзининг универсаллиги ва фидойилиги эвазига барча позицияларда самарали тўп сурди. Жумладан, 2023 йилда у «Реал»нинг ЕЧЛдаги ўйинларида ва Уругвай терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш босқичида майдонга тушди.

6. РОДРИ («Манчестер Сити» ва Испания т.ж.) - 5414 дақиқа, 66та учрашув

Хосеп Гвардиоланинг етакчи ярим ҳимоячиси жорий мавсумдаги 5 хил турли мусобақаларда 24та учрашувда (18таси тўлиқ) майдонга тушди, 5та гол ва 6та ассистни расмийлаштирди. Шунингдек, ўтган мавсумдаги ЕЧЛ плей-офф босқичида 7та беллашувда иштирок этди. Бундан ташқари, ўтган йили 9 марта Испания терма жамоаси шарафини ҳимоя қилди.

5. Неманья ГУДЕЛЬ («Севилья» ва Сербия т.ж.) - 5420 дақиқа, 64та учрашув

Ўтган йили Неманья «Севилья» билан 5та турли мусобақаларда иштирок этди. Шунингдек, Сербия терма жамоасининг Евро-2024 саралаш босқичидаги 10та ўйинидан 8тасида майдонга тушди. Шу тариқа Гудель Европанинг энг барқарор ўйинчиларидан бирига айланиб, Ла Лиганинг 36та беллашувида «Севилья» таркибида тўп сурди.

4. Мануэль АКАНЖИ («Манчестер Сити» ва Швейцария т.ж.) - 5434 дақиқа, 68та учрашув

2022|23 йиллар мавсуми арафасида Манчестерга келган футболчи қисқа вақт ичида «шаҳарликлар»нинг асосий ўйинчилари сафига кўтарилди ва барча турнирлардаги 72та беллашувда тўп сурди. Жумладан, ўтган йилда 7та мусобақада иштирок этиб, 5тасида зафар қучди. Халқаро аренада эса Аканжи Швейцария термасининг Евро-2024 саралаши доирасидаги 9та ўйинда тўлиқ ўйнади.

3. Деклан РАЙС («Арсенал» ва Англия т.ж.) - 5437 дақиқа, 65та учрашув

«Тўпчилар» сафига 105 млн. фунтли рекорд трансфер эвазига қўшилган Деклан ўта қисқа вақт ичида муваффақиятга бурканди, 4та турнирда 27 марта майдонга тушди. Буларнинг 19тасида у тўлиқ тўп сурди. Мазкур натижа Райснинг ўтган мавсум иккинчи ярмидаги «Вест Хэм» таркибида ўтказган 29та ўйинига қўшимча бўлди. Ўшанда «болғачилар» ЕЛ турнирида ғолиб чиқишганди. Деклан шунингдек, Англия термаси билан 9 марта майдонга тушди: 8 марта Евро-2024 саралаш босқичида ва Шотландия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида.

2. Антонио РЮДИГЕР («Реал» ва Германия т.ж.) - 5514 дақиқа, 67та учрашув

Бундестимнинг 30 ёшли ҳимоячиси «қироллик клуби» ҳимоя чизиғининг юраги ҳисобланади. Ўтган мавсумда у ЕЧЛ плей-офф босқичидаги барча беллашувларда, жорий мавсумда эса гуруҳ босқичи ўйинларида тўлиқ иштирок этди. Фақат «Унион»га қарши беллашувда захирадан майдонга тушди. Шунингдек, Рюдигер Германия термаси таркибида 9 марта майдонга тушиб, барча ўйинларни тўлиқ ўтказди.

1. Бруну ФЕРНАНДЕШ («МЮ» ва Португалия т.ж.) - 6288 дақиқа, 72та учрашув

Ниҳоят, топ-5 лигаларидаги пешқадам «робот». Нима учун у асабий, ўзини тута олмайдиган ва бу учун кўп танқидларга дуч келадиган йигит эканлиги энди тушунарли. Португалиялик футболчи бутун вужуди билан ишга кўмилган. Чарчоқ аломатлари жароҳатларда эмас, майдондаги асабий ҳолатларда намоён бўлади. Жорий мавсумда футболчи «қизил иблислар»нинг 27та учрашувидан 25тасида майдонга тушди, 23та ўйинда тўлиқ тўп сурди. Жумладан, АПЛ доирасида 18 марта иштирок этди, битта ўйинни дисквалификация туфайли ўтказиб юборди. ЕЧЛ гуруҳ босқичидаги барча беллашувларда ҳам Бруну тўлиқ қатнашди ва турли мусобақаларда 5та гол ва шунча ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Албатта, Фернандеш Португалия термасининг Евро-2024 саралаш босқичидаги ўйинларда ҳам фаол иштирок этиб, 6та гол ва 7та самарали узатмани амалга оширди.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:41, 07.02.2024. Ўқилди: 2570 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
2 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 9
4 Нефтчи Стипе Перица 8
5 Пахтакор Чинеду Стефан 8
6 Насаф Бобур Абдухолиқов 7
7 Пахтакор Достон Ҳамдамов 7
8 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 6
9 Нефтчи Жамшид Искандеров 6
10 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


Stadion.uz

Сайт фаолияти бўйича савол-жавоблар


Абдураҳмон Фозилов

Ўзбекистон футбол мухлислари


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.