Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11895 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Д/ф "Беккенбауэр - король".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      12:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      15:15 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      17:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Касымпаша".
      19:15 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      20:30 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор".
      22:30 Журнал Чемпионата Бразилии.
      23:00 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      01:00 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      01:40 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      03:40 Журнал Чемпионата Бразилии.
      04:10 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.10.2026

      05:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      07:35 "Лучшие из лучших".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Классический лук.
      10:10 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 1.
      11:15 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 2.
      12:20 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Квалификация.
      14:40 "Страна спортивная".
      14:55 "Эволюция спорта".
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 "Страна спортивная".
      17:30 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
      18:55 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1.
      20:30 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      22:00 "Лучшие из лучших".
      22:30 Д/с "Зенит навсегда".
      00:50 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 3.
      01:50 "Эволюция спорта".
      02:20 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 4.
      03:25 "Династия". Коростелёвы-Мориловы.
      03:55 Велотрек. Чемпионат мира в Китае.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины.
      08:00 "Эволюция спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 Футбол. Чемпионат мира 2026. 1/8 финала. Аргентина - Египет.
      13:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 Специальный репортаж.
      14:45 Новости.
      14:50 "Чемпионы на все времена". Александр Дитятин.
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 Новости.
      17:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:00 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Крылья Советов" (Самара) - "Балтика" (Калининградская область). Прямая трансляция.
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Динамо" (Махачкала) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. ЦСКА (Москва) - "Ростов" (Ростов-на-Дону). Прямая трансляция.
      01:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:20 Футбол. Чемпионат Италии. Обзор тура.
      03:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      08:00 Велоспорт. Тур Энеко. Пролог. Женщины, мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      10:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      11:30 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      13:35 LIVE Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      15:15 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      16:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      17:20 LIVE Велоспорт. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Тур Венето в Италии. Прямая трансляция.
      19:45 Велотрек. Чемпионат мира в Шанхае, Китай. День 1.
      21:15 Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1.
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 10 в Гуйяне, Китай. Скоростная эстафета. Финалы.
      23:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал. День 2. Сессия 2.
      00:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      01:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      04:30 Автоспорт. WEC. Этап 3. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
  • ФАЗА6-ТВканал
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Октябрь, 2026
Д С Ч П Ж Ш Я
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Хорватиянинг ноёб топилмаси

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Қатар-2022
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Сюрпризларга бой бўлган сўнгги ЖЧда асосий фаворитлардан бири бўлмиш Бразилияни чорак финалда мусобақадан чиқариб юборган Хорватия терма жамоаси таркибидаги барча футболчилар ажойиб ўйин кўрсатишди.

 Лекин улар орасида ярим финалга қадар 510 дақиқа тўлиқ тўп сурган ва айниқса «пентакампеонлар»га қарши ўйинда фидойилик намойиш этган Йосип Юрановични ҳар қанча мақтасак, шунча оз. Ҳимоячи жанубий америкаликларнинг асосий ҳужумчиси бўлган Винисиус Жуниорга умуман имконият қолдирмади. Бундан ташқари, ўз жамоаси уюштирган ҳужумларнинг ярмини айнан Юранович бошлаб берди.

Учрашувни шарҳлаб борган Гарри Невилл Йосипнинг вақтни чўзишларидан жиғибийрон бўлиб, тутақиб кетган бўлса, бошқалар таажжубдан ўйга ботишганди: тавба, қандай қилиб бу йигитни шу пайтгача эътибордан четда қолдирдик?

Юранович асл хорват йигити. Ён беришни ёқтирмайдиган, ўрни келганда чақиб олишга шай, қисқаси, рақиблари ёқтирмайдиган ҳимоячи аста-секин, майда, лекин ишончли қадамлар билан ярим финалга етиб келди ва иккинчи марта мундиалнинг бронза медали соҳибига айланди. Ҳозир Юранович 27 ёшда, лекин терма жамоада атиги 3 йилдан бери тўп сурмоқда: кўпчилик жамоадошларидан фарқли равишда, Йосип 18 ёшга қадар топ-лигаларда тўп сурмаган, ҳатто хорватиялик мухлисларга ҳам нотаниш эди.

Юрановичнинг ҳаваскор футболчидан «Селтик»нинг асосий таркибигача аста босиб ўтган йўли

Йосип Юранович фаолиятидаги кескин ўзгариш 2014 йилда юз берганди. Ўшанда Хорватиянинг 2-лигаси вакили бўлган «Дубрава» клуби ҳимоячиси Nike танловида иштирок этиб, мамлакатнинг энг яхши ҳаваскор футболчиси сифатида эътироф этилганди.

Юранович Марио Манжукич билан суратга тушган ва Лондонга саёҳат йўлланмаси билан тақдирланганди. Ўша даврдаги нотаниш ҳимоячи иштирокидаги видео остида энди 8 йилдан кейин у Винисиусни тўхтатди, деган ёзув пайдо бўлди.

Бироқ аслида, Йосип мутлақо устоз кўрмаган ҳаваскор эмасди. Болалик пайтида у икки нафар акалари билан академияга қатнаган, футболни биринчи муҳаббати, деб ҳисобларди. Лекин бошқа соҳаларда ҳам ишлаган. Масалан, дўстининг илтимосига кўра, унинг ўрнида официант вазифасини бажарганди. Ҳатто бу иш унга ёқиб қолганди: «Меҳмонлар билан мулоқотда бўлишни хуш кўраман».

Nike танловидаги муваффақиятдан кейин Юранович «Хайдук» эътиборини жалб этди. лекин у номдор жамоада талаб даражасида ўйнай олишига ҳеч ким ишонмаганди. Чунки Йосип камтарин жамоа мактабида шуғулланганди.

«Хайдук»да ҳимоячи тараққиётга эришиб, Хорватия чемпионатида йилнинг рамзий жамоаси таркибидан жой олди. Бироқ шиддатли парвозни намойиш эта олмади. Хорватиядаги 5 мавсумдан кейин Йосип бир йил Польшанинг «Легия»сида тўп сурди, кейин «Селтик»ка йўл олди. Бу фаолиятидаги ажойиб имконият эканлигини ҳимоячи ўз интервьюларида кўп таъкидлайди.

Юранович бошқа ҳимоячининг жароҳати туфайли терма жамоага жалб этилди, у ҳозир ҳам (топ-учрашувлардан кейин) ўзини устун ҳисобламайди

2019 йилда Златко Далич илк марта Юрановични терма жамоага чақирди. Чунки Тин Едвай жароҳат олиб, сафдан чиққан, ўнг қанотда бошқа ҳимоячи қолмаганди.

Шу тариқа чорлов олган қаҳрамонимиз энди бош мураббий учун шогирдларига ибрат бўладиган ўйинчи: мақсадга эришиш учун қанчалик сабр қилиш, ишлаш ва кутиш лозим. Хорватларнинг асл моҳияти шу.

«Агар учрашувнинг энг яхши ўйинчисини аниқлаш керак бўлса, мен Юрановични танлаган бўлардим. У Винисиусни «ўлдирди», ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам кўз очишга имкон бермади. Охир-оқибат, рақибларимиз Жуниорни захирага олишди. Чунки у ҳеч нарса қила олмади, Йосип эса қанотдаги ҳукмронликни давом эттирди.

Меҳнатсеварлик, ҳалоллик, ишонч ва тер тўкиш эвазига эришилган имконият тасодифий бўлмайди. Юрановичнинг фаолият йўли: ҳаваскорлик мақомидан бугунги савияга сакраш - ҳамма нарсани қилиш мумкинлигига мисол. У ўзича тер тўкди, курашди ва Бразилияга қарши ўйиннинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлди. У - терма жамоамизнинг бир футболчидаги ифодаси», - деганди Далич ярим финал йўлланмаси нақд бўлганидан кейин.

Матбуот хабарларига кўра, Юрановичга «Барселона», «Челси» ва «Атлетико» қизиқиш билдирган (таққослаш учун - бир йил аввал «Спартак» ҳақида миш-мишлар пайдо бўлганди). Бироқ ҳимоячи камтарлик билан «Селтик»дан кетмаслигини таъкидламоқда: «Мен 20-30 миллионли ўйинчи эмасман. Ўз агентимдан клублар таклифларини жўнатмаслигини илтимос қилдим. Ҳозир бу мавзу мени умуман қизиқтирмайди».

Ўзининг дастлабки интервьюсида ҳимоячи Модрич ва Мессининг ўйинларини ёқтиришини айтганди. Ҳозир у Хорватиянинг ярим ҳимоя чизиғини банклар мустаҳкамлигига қиёсламоқда (шу сабабли Модрич ва Брозовичга бемалол тўп узатиш мумкин), жамоадошларини эса Мессининг Аргентинасидан шунчаки, қўрқмасликка даъват этмоқда. Шунингдек, бош­қа жамоалардан ҳам.

ЮРАНОВИЧ «УНИОН»НИ ТАНЛАДИ

Йосип Юранович фаолиятини Бундеслигада давом эттиради. 27 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси «Селтик»дан «Унион»га ўтди. Трансфер қиймати - 8 млн. евро ва бонуслар. Берлин клуби Юранович билан 2027 йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзолади. Маълумот учун, Юранович ЖЧ-2022да Хорватия сафида 6та ўйинда майдонга тушиб, 1та голга ассистентлик қилди ва жамоа билан бронза медалларига сазовор бўлди.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 06:10, 30.01.2023. Ўқилди: 4192 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
2 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 9
4 Нефтчи Стипе Перица 8
5 Пахтакор Чинеду Стефан 8
6 Насаф Бобур Абдухолиқов 7
7 Пахтакор Достон Ҳамдамов 7
8 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 6
9 Нефтчи Жамшид Искандеров 6
10 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


Stadion.uz

Сайт фаолияти бўйича савол-жавоблар


Абдураҳмон Фозилов

Ўзбекистон футбол мухлислари


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.