Бугун 22 октябрь, 2026 йил, пайшанба.

Аичи-Нагоя-ПараОсиё-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 129 68 78 275
2 Япония 35 41 46 122
3 Ўзбекистон 33 37 36 106
4 Жанубий Корея 20 21 26 67
5 Эрон 18 26 29 73
6 Ҳиндистон 18 25 36 79
7 Таиланд 16 25 44 85
8 Қозоғистон 10 12 19 41
9 Индонезия 10 10 27 47
10 Малайзия 5 5 10 20

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11895 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 22.10.2026

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Витория".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Интернасьонал".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Сантос".
      12:00 Журнал Чемпионата Бразилии.
      12:30 Чемпионат Бразилии. "Атлетико Паранаэнсе" - "Палмейрас".
      14:30 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Бешикташ".
      16:30 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Витория".
      18:30 Журнал Чемпионата Бразилии.
      19:00 "Непобедимый".
      19:30 Чемпионат Турции. "Генчлербирлиги" - "Галатасарай".
      21:30 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Интернасьонал".
      23:30 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Аланьяспор".
      01:30 Журнал Чемпионата Бразилии.
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Витория".
      04:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Сантос".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 22.10.2026

      06:30 Д/ф "София и Софья - две медали".
      07:30 "Команда мечты".
      08:00 Бокс. Чемпионат России в Москве. Женщины. День 2.
      10:10 Бильярд. "Кубок Кремля" в Москве. Мужчины. Пул. Финал.
      11:45 "Небесная грация".
      12:05 "Формула-1. Гаснут огни".
      12:35 Спортивная гимнастика. Чемпионат мира в Нидерландах. Женщины. Команды.
      14:55 "Эволюция спорта".
      15:25 Велотрек. Чемпионат мира в Китае.
      19:05 "Страна спортивная".
      19:25 LIVE Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Рольф Суперлига. "Динамо-Урал" (Уфа) - "Факел Ямал" (Новый Уренгой). Прямая трансляция.
      21:25 "Команда мечты".
      22:00 LIVE Спортивная гимнастика. Чемпионат мира в Нидерландах. Мужчины. Многоборье. Прямая трансляция.
      01:00 "Вы это видели".
      01:55 "Страна спортивная".
      02:10 "Эволюция спорта".
      02:40 Бокс. Чемпионат России в Москве. Женщины. День 3.
      04:50 Плавание. Кубок мира. Финальный этап в Астане, Казахстан.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 22.10.2026

      06:05 Велотрек. Чемпионат мира в Китае.
      08:00 "Эволюция спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 Футбол. Чемпионат мира 2026. Матч за 3-е место. Франция - Англия.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Чемпионы на все времена". Юрий Морозов.
      16:55 LIVE Хоккей с мячом. Суперкубок России. "Динамо" (Москва) - "СКА-Нефтяник" (Хабаровск). Прямая трансляция.
      19:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:25 LIVE Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Рольф Суперлига. "Динамо-Урал" (Уфа) - "Факел Ямал" (Новый Уренгой). Прямая трансляция.
      21:25 Все на Матч! Прямой эфир.
      22:00 LIVE Спортивная гимнастика. Чемпионат мира в Нидерландах. Мужчины. Многоборье. Прямая трансляция.
      01:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:15 Бильярд. "Кубок Кремля" в Москве. Мужчины. Комбинированная пирамида.
      04:00 Баскетбол. Чемпионат России. Мужчины. Суперлига. "Динамо" (Уфа) - "Десна" (Брянск).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 22.10.2026

      05:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 2.
      07:00 Велошоссе. Чемпионат Европы в Любляне, Словения. Мужчины. Групповая гонка.
      08:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 2.
      10:00 Велошоссе. Чемпионат Европы в Любляне, Словения. Мужчины. Групповая гонка.
      11:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 2.
      13:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Лучшие моменты.
      14:00 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Презентация гонки 2027 года. Прямая трансляция.
      16:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 2.
      17:00 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 3. Прямая трансляция.
      21:00 Велошоссе. Чемпионат Европы в Любляне, Словения. Мужчины. Групповая гонка.
      22:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 3.
      23:00 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 3. Прямая трансляция.
      03:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 3.
      04:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
  • ФАЗА6-ТВканал
    • Сана: 22.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Октябрь, 2026
Д С Ч П Ж Ш Я
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Футбол дунёсини титратган уч «М»: Месси-Мбаппе-Мартинес

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Қатар-2022
Рукн: Янгиликлар
A A A

Олтин кубок Лионель Месси боши узра кўтарилиб, аргентиналиклар ва бу мамлакат футболи мухлислари байрамни бошлаб юборишгач, анча енгил тортдик, очиғи. Бутун оламга сукунат чўкди гўё. Бундай лаҳзаларда киши фақат ҳордиқ ҳақида ўйлайди. Бизда ҳам дастлаб шундай туйғу кечди. «Мақола ёзиш шартми? Шундай якундан сўнг кимдир уни ўқийдими?» - қабилидаги саволлар кўнгилда ғимирлади. Aргентина терма жамоаси асосий вақтнинг сўнгги дақиқаларида бўшашганини бир эсланг. Ўша пайт бўшашиш қошида бош егганида, Лео Месси жаҳон чемпиони бўлолмасди. У бир силтанди ва яна ўйинга қайтди. Биз ҳам ёзмаслик кайфиятидан устун турдик ва ўқиётганингиз мақола компьютер мониторига муҳрланди.

Дастлабки дақиқалардаги дилхиралик

Қайсидир мухлис ҳайрон бўлар, лекин ўйиннинг дастлабки дақиқаларида дилхиралик кўнглимизни чулғаб олди. Наҳотки, Франция термаси шу қадар енгил таслим бўлса?! Дидье Дешам шогирдларининг шамоллаб қолишгани, заҳарланишгани ҳақидаги миш-мишлар, наҳотки, рост бўлиб чиқса?! Йўқ, бундай финал бизга татимасди. Aргентина термаси яққол устунликда ва йирик ҳисобда ғалаба қозонганидами, турли гап-сўзлар кўпаярди, Қатар мундиалининг тантанавор руҳига соя тушарди, финал шукуҳига доғ босиларди. Килиан Мбаппе нима сабабдан ўйиннинг биринчи бўлимида кўзга ташланмагани, франциялик футболчилар қандай қилиб жуда жўн хатоларга йўл қў­йишгани, бундай ғайритабиий ҳолат замирида нималар ётгани бизга номаълум. Маълуми шуки, Aргентина миллий жамоаси ўйиннинг биринчи қисмида шундай фантастик тўп сурдики, унча-мунча зукко мухлис ҳам қатъий хулоса чиқариб қўйди: «Бўлди энди! Тамом! Aргентина - жаҳон чемпиони!» 

Тушунишимизча, Лео Месси, Aнхель ди Мария ва бошқа футболчилар шиддаткор-фусункор тўп суришгани боис, бундай сценарийни кутмаган ва унга руҳан тайёрланмаган Франция термаси дастлаб гангиб қолди. Гўё энг замонавий автомобиль бошқарувсиз қолиб, исталган томонга бурилаверди, қаёққа ва қандай юрганини ўзи билмади. Тахминлар, миш-мишлар аслида асоссиз эканлиги кейинроқ кўринди. Шунда билдикки, дастлабки дақиқаларда юзага келган дилхираликнинг асосий сабаби Aргентина термасининг зўр ўйини экан. Ўша лаҳзаларда буни билмасдик. Ўйин жараёнидаги воқелик бизни ҳам тахмин ва миш-мишларга ишонтираёзганди. Хайриятки, иккинчи бўлим якунида ҳаммаси ўзгариб кетди. 

Уйғониш зарурлигини ҳис қилиш - Мбаппе моҳияти

Жаҳон чемпионати финали якунланмоқда. Финал ҳуштаги чалинишига 10 дақиқа нари-берисида вақт бор. Aргентина термаси ҳимояни мустаҳкамлаб, учрашувни сокин кайфиятда якунлаш ниятида. Ҳисоб ҳам шунга яраша ишончли. Бундай вазиятда Осиё қитъаси терма жамоалари таслимчилик кайфиятида тўп суради одатда ва ўйин якунини интизорлик билан кутади. Миллий футболимизда-ку ўйин якунини бой бериш урфга кирган. Aйниқса, терма жамоамиз бу борада «пешқадам». Бироқ еврофутбол ўйинни осонгина бой беришни истамайди, бунга кўнмайди. Балки шунинг учундир қайта уйғонган Нидерландия термаси мундиал чорак финалида Лионель Месси ва унинг жамоадошларини жуда қийнади. Ҳар ҳолда, ғалабага 100 фоиз ишониб турган рақибни пенальтилар сериясигача олиб борди. Бу ҳаракати билан Aргентина термасини «Жа, ўзингга қаттиқ ишонаверма! Бошқалар ҳам ўйнашни билишади!» - дегандек огоҳлантирди. Қарангки, Мессининг адаши бу огоҳлик қўнғироғини яхши тушунмабди. Назаримизда, у шогирдлари биринчи бўлимдаёқ Франция термаси дарвозасига 3-4та гол уришларига ишонган, чоғи! Ҳа, бизнингча, Скалони шундай хаёлий режасига таянган. Aкс ҳолда, Aнхель ди Мария­ни захирага олмасди. Йўқ, унинг режасига хаёлий сифатини ишлатиш ноўрин, зеро, мураббий чиндан ҳам, ажо­йиб сценарий тузган. Бунинг асоси тинимсиз ҳаракат ва мунтазам босим, зарур голлар уришдан иборат эди. Юзаки қараганда, мазкур сценарий иш берди, Aргентина термаси икки гол фарқи билан олдинга ўтиб олди. 

Ўша вазиятда футбол аҳли Килиан Мбаппени унутди. Ҳа, унутди ва ўша унутиш палласида унутилаётган ва бир муддат ухлаб қолган даҳоча бир сесканди-ю кўзини очди, уйғонди, мундиал, майдон ва Мессини титратди. Бундайин қайтиш ва уйғониш бўлмаганида, Мбаппенинг Мбаппелиги қолмасди! Килиан уйғона олгани, бунга ўзида куч топгани учун ҳам даҳочадир. Мудроқлик кайфиятидан чиқиш ҳар қандай иқтидор имконидаги иш эмас. Энг қалтис вазият, ўйинни қутқариш имконсиздек кўринган пайт катта саҳнага қайтиш ва бунга куч топиш фақат даҳоларга юқтирилган! Килиан Мбаппе футбол дунёси хаёлларини бир муддат тўзғитди, қишнинг суронли кечасини ёлқинлантирди, оловлантирди. Турли-туман тахмин ва миш-мишларни мухлислар руҳиятидан улоқтириб ташлагани, футболнинг футболлигини финалда яна ўзига қайтаргани учун шу йигитга минг тасанно! 

Мессининг чемпион  бўлиши - футбол адолати рамзи

Қарийб 15 йилдирки, футбол дунёси икки қутбга бўлинган. Криштиану Роналду ва Лионель Месси рақобатининг кўзгуси саналади бу давр. Футболни сал-пал тушунадиган мухлис борки, бу иккисининг даҳолигига шубҳаланмайди асло. Қутбларга бўлинишнинг даҳолик ва даҳоларга алоқаси йўқ мутлақо. Ҳамма гап шахсий симпатия, ҳаётга муносабат, қайсидир услубни ёқтириш ва яна аллақанча жиҳатлар билан боғлиқ. Криштиану Роналду ва Лионель Месси рақобати жаҳон футболининг олтин даври, буюк тарихи ҳисобланади. Фақат тор дунёқарашга эга мухлисларгина «Мана, Месси зўр экан-ку, барибир! У жаҳон чемпионига айланди! Криштиану Роналду эса бундай мақомга кўтарилолмади!» - дейишади ўзларича. Ваҳоланки, даҳони даҳо юзага чиқаради, даҳолар биргаликда бутун бир даврни маълум ўзанга буришади. Бошқача айтганда, ёлғиз отнинг чанги чиқмас, чанги чиқса ҳам, донғи чиқмас. Шу маънода футболдаги олтин даврнинг мантиқий якуни сифатида икки даҳодан бири жаҳон чемпиони бўлиши шарт эди. Бундай бахт Мессига кулиб боқди. Унинг жаҳон чемпионига айлангани - шу маънода футбол адолати рамзидир!
 

Мулоҳазаларимиз хулосаси сифатида Лионель Месси феноменининг ашаддий мухлиси Ғуломжон Ҳамидов қаламига мансуб шеърни ҳукмингизга ҳавола қиламиз:

Мессининг мундиали

Эмилиано Мартинес,
Зарбаларни шартта кес.
Рақибларни ранжитгин,
О, реакциянг бунча тез.

Йўқ, йўқ, Месси чопмади,
Гўёки эсди шамол.
Узоқ вақт бахт топмади,
Ниҳоят, кулди камол!

О, Мбаппе - рицар, мард,
Ўзига юқтирмай гард.
«Хет-трик»ка эришди,
Эҳ, мағлублик - оғир дард!

Ди Мария бир чақнаб,
Тарих ёзди, шаън ёзди.
Шиддатин кўриб рақиб,
Гўё ақлдан озди.

Ким деди уни хатар,
Ким деди: ҳикмат ахтар.
Месси чемпион бўлди,
Қуллуқ сенга, ҳой, Қатар!

Шу шеър шукуҳи билан мулоҳазаларимизни якунлаймиз. Қатар мундиалининг шукуҳи узоқ вақт қалбларда сақланишига ишончимиз комил!

Муҳаммад ВАЛИ

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 08:36, 22.12.2022. Ўқилди: 3264 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
2 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 9
4 Нефтчи Стипе Перица 8
5 Пахтакор Чинеду Стефан 8
6 Насаф Бобур Абдухолиқов 7
7 Пахтакор Достон Ҳамдамов 7
8 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 6
9 Нефтчи Жамшид Искандеров 6
10 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


Stadion.uz

Сайт фаолияти бўйича савол-жавоблар


Абдураҳмон Фозилов

Ўзбекистон футбол мухлислари


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.