Бугун 17 октябрь, 2026 йил, шанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11895 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 17.10.2026

      06:00 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Интернасьонал".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      14:00 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Касымпаша".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Интернасьонал".
      17:55 LIVE Чемпионат Турции. "Генчлербирлиги" - "Галатасарай". Прямая трансляция.
      20:00 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      20:55 LIVE Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Аланьяспор". Прямая трансляция.
      23:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Интернасьонал".
      01:00 Чемпионат Турции. "Генчлербирлиги" - "Галатасарай".
      03:00 "Бесконечная история". "1995 год".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Атлетико Паранаэнсе" - "Палмейрас". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 17.10.2026

      05:45 Плавание. Кубок мира. Финальный этап в Астане, Казахстан. Финалы.
      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Дзюдо. Fonbet Чемпионат России в Минеральных Водах. День 2.
      09:55 LIVE Плавание. Кубок мира. Финальный этап в Астане, Казахстан. Квалификация. Прямая трансляция.
      12:40 Триатлон. Чемпионская серия. Финальный этап в Понтеведре, Испания. Женщины.
      14:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:55 LIVE Плавание. Кубок мира. Финальный этап в Астане, Казахстан. Прямая трансляция.
      19:55 "Дело №".
      20:20 "Династия". Коростелёвы-Мориловы.
      20:50 "Лучшие из лучших".
      21:15 Художественная гимнастика. Гала-концерт "Любовь и свет" в Москве.
      23:05 Дзюдо. Fonbet Чемпионат России в Минеральных Водах. День 3.
      00:55 "Эволюция спорта".
      01:25 Плавание. Кубок мира. Финальный этап в Астане, Казахстан. Квалификация.
      03:40 Велотрек. Чемпионат мира в Китае.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 17.10.2026

      05:55 Новости.
      06:00 Хоккей с мячом. Кубок России. Финал.
      08:00 Смешанные единоборства. UFC 315 в Монреале, Канада. Предварительный кард. Майк Мэлотт против Чарли Радтке.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Команда МАТЧ".
      11:25 Д/ф "В поисках Джека Чарльтона".
      13:35 Новости.
      13:40 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:55 LIVE Плавание. Кубок мира. Финальный этап в Астане, Казахстан. Прямая трансляция.
      19:55 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:30 LIVE Футбол. Альфа-Банк Российская Премьер-Лига. 11-й тур. "Локомотив" (Москва) - "Краснодар". Прямая трансляция.
      23:35 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Рома" - "Дженоа". Прямая трансляция.
      01:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 LIVE Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Эдмонтоне, Канада. Хоакин Бакли против Майка Мэлотта. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 17.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Шэньчжэня в Китае. Финал. Сессия 2.
      08:00 Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 3.
      09:00 Велоспорт. Тур Энеко. Этап 3.
      10:00 Снукер. Открытый чемпионат Шэньчжэня в Китае. Финал. Сессия 2.
      11:30 Автоспорт. WEC. Этап 5. "Lone Star Le Mans" на Трассе Америк, США. Лучшие моменты.
      14:00 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      15:35 LIVE Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 4. Прямая трансляция.
      17:30 LIVE Велоспорт. Тур Энеко. Этап 4. Прямая трансляция.
      19:15 Велотрек. Чемпионат мира в Шанхае, Китай. День 4.
      21:00 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      23:00 Снукер. Открытый чемпионат Шэньчжэня в Китае. Финал. Сессия 2.
      01:00 Автоспорт. WEC. Этап 5. "Lone Star Le Mans" на Трассе Америк, США. Лучшие моменты.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      04:30 Автоспорт. WEC. Этап 6. "6 часов Фудзи" в Ояме, Япония. Лучшие моменты.
  • ФАЗА6-ТВканал
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Октябрь, 2026
Д С Ч П Ж Ш Я
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Катта олтилик: Англиянинг энг қадимий футбол клублари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Рейтинглар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

 Англиянинг етакчи жамоалари рўйхати сўнгги йилларда ўзгармади. Премьер-лиганинг олтита қадимий клуби ҳозир ҳам мавжуд. Аммо улар сиз кутгандек машҳур эмас. Тарихдаги дастлабки олтита клуб орасида йирик номлар деярли йўқ, баъзи номлар эса Премьер-лига томошабинларига мутлақо номаълум.

6. "Сток Сити"

1863 йилда ташкил этилган жамоа 1888 йилда илк бор тузилган Англия лигасининг асосчиларидан бири бўлган.

Сўнгги икки мавсумда "Кулоллар" учун вазият жуда ёмон бўлди ва жамоа ҳали ҳам чемпионшипга мослаша олмаяпти. Ғурурланишга ягона сабаб: “Ноттс Каунти” лигадан тушиб кетганидан сўнг, “Сток” лигадаги энг кекса клубга айланган.

Сток-он-Трент шаҳрини ифодаловчи клубнинг асл номи “Сток Рамблерс” эди. 1878 йилда бу ном оддийгина "Сток" га ўзгартирилди. 1925 йилда Сток-он-Трентга шаҳар мақоми берилгандан сўнг клуб "Сток Сити"га айланди.

Сток - бу рўйхатдаги энг машҳури. 2008 йилдан 2018 йилгача “кулоллар” Премьер-лигада ўйнаган ва 2011 йилда Англия кубоги финалига қадар этиб борган. "Сток" тарихидаги ягона жиддий соврин 1971/72 йилги мавсумда қўлга киритилган Лига кубогидир.

Клуб турли вақтларда иккита "Олтин тўп" соҳиби жамоада тўп сургани билан мақтаниши мумкин: Сер Стенли Меттьюс ва Майкл Оуэн. “Кулоллар” сафида Англия футболи тарихидаги энг яхши икки дарвозабон ҳам тўп тепган. Гордон Бенкс ўн йилни "Сток" сафида ўтказди, Питер Шилтон эса уч мавсум ўйнаган.

5. "Ноттс Каунти"

Клуб 1862 йилда ташкил топган. У ҳам “Сток” каби 1888 йилда яратилган лига асосчиларидан бири бўлган.

“Ноттс Каунти” Ноттингем шаҳри вакили бўлган энг машҳур клуб эмас, аммо "Қарғалар"да фахрланадиган кўп нарса бор. Улар Футбол Лигасининг турли даражаларида ташкил этилганидан то 2019 йилнинг майигача ўйнашди, ўшанда “Ноттс Каунти” тарихда биринчи марта тўртинчи дивизиондан тушиб кетган. Англия футболи тарихида ҳеч ким Футбол Лигаси чемпионатларида улардан кўп ўйин ўтказмаган.

Жамоанинг тарихдаги энг катта ютуғи - 1884 йилда Англия кубогидаги ғалаба. “Нотс Каунти” сўнгги бор инглиз футболи элитасида 1983/84 йилги мавсумда ўйнаган.

Бир вақтлар клуб менежерлари Сем Эллардайс, Ховард Кендалл, Нил Уорнок ва Ховард Уилкинсон каби таниқли мутахассислар бўлган.

4.“Варскоп Таун”

1861 йилда ташкил этилган.

Клуб Ноттингемширдаги Варскоп шаҳри вакили. Тарихда ҳеч қачон футбол лигаси даражасида ўйнамаган.

1892 йилдан 1899 йилгача “Варскоп” Шеффилд ва туман футбол лигасида, кейин эса Мидленд лигасида ўйнади. 1968 йилда “йўлбарслар” учта дивизионни ўз ичига олган Шимолий Премьер-лиганинг асосчиларидан бирига айланди.

2018/19 йилги мавсумда жамоа Шимолий графликлар Шарқий лигасида (тўққизинчи дивизион) ғолиб чиқди ва Шимолий Премьер-лигага қайтди.

Ўз тарихида бир марта “йўлбарслар” Англия кубогининг учинчи босқичига чиқишга муваффақ бўлишган (1954/55 йилги мавсум). У ерда жамоа “Свиндон”га минимал ҳисобда ютқазишган.

 3. "Ҳаллам"

1860 йилда ташкил этилган.

Клуб Шеффилднинг чеккасида жойлашган Кросспол жамоасидир. Унинг келиб чиқиши 1804 йилда “Ҳаллам” крикет клуби ташкил этилган пайтдан бошланади. Айнан унинг вакиллари Шеффилдда футбол жамоаси пайдо бўлишгач, ўз жамоаларини ҳам ташкил этишга қарор қилишган.

“Ҳаллам” бой тарихга эга. У жаҳон футболидаги илк кубок соҳиби. 1867 йилда клуб Англия кубоги ташкил этилишидан тўрт йил олдин Шеффилдда ўтказилган Ёудан кубогида ғолиб чиққан. Сандигейт Роад стадиони Гиннеснинг рекордлар китобига дунёдаги энг қадимги стадион сифатида киритилган. У 1804 йилда қурилган ва у эрда бир вақтнинг ўзида крикет ўйнаган. Сандигейтда биринчи футбол ўйини 1860 йилда бўлиб ўтган. Стадион 700 кишини сиғдира олади ва улар тарихий аҳамиятини сақлаб қолган ҳолда ҳеч нарсани ўзгартирмоқчи эмас. Яъни стадионга қўшимча трибуналар қурилиши шарт эмас.

“Ҳаллам” ҳозирда Шимолий графликлар Шарқий лигасида, тўққизинчи дивизионда ўйнайди.

2. "Крэй Уондерерс"

1860 йилда ташкил этилган.

Клуб Буюк Лондондаги Бромли шаҳри вакили ҳисобланади.

"Крэй Уондерерс" Лондон атрофида темир йўл линиялари қурилиши билан бир вақтда ташкил топган. Цент-Мери Крэй қишлоғида яшовчи ташриф буюрган ишчилар бўш вақтларида футбол ўйнашган ва шу тариқа жамоа тузадилар. Улар Лондон чемпионатида қатнашган биринчи майдон кейинчалик қабристонга айланган.

Жамоа Буюк Британия пойтахти турнирларида муваффақият қозонган, Кент округи футбол лигаси асосчиларидан бири эди. “Крэй Уондерерс” 1895 йилдан 1907 йилгача профессионал жамоа ҳисобланган. Клуб, шунингдек, “Арсенал” билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, уларга ўз иқтидорларини етказиб берди.

Ҳозир“Крэй Уондерерс” инглиз футболида 7 лига ҳисобланмиш Истмиан лигасида иштирок этади.

1. "Шеффилд"

1857 йилда ташкил этилган.

Вақти-вақти билан «Шеффилд»нинг дунёнинг энг кекса клуби сифатидаги мақомини шубҳа остига қўйишга уринишади, аммо бефойда. Бу унвон ҳам футбол уюшмаси, ҳам ФИФА томонидан расман тан олинган. 2004 йилда “Шеффилд” Жаҳон футбол федерациясининг хизматлари учун орденини ҳам қўлга киритди ва "Реал Мадрид"дан кейин бундай мукофотни қўлга киритган иккинчи клуб бўлди.

Шеффилдга Натаниэль Кресвик ва Уилям Перст асос солган. Улар клуб яратиш билан бирга Англияда илк бор футбол қоидаларини ҳам яратишган. Орадан олти йил ўтгач, Футбол Уюшмаси ўз қоидаларини нашр этган ва 1877 йилгача улар бир-бирига параллел равишда мавжуд эди. “Шеффилд” ва Лондон жамоалари навбатма-навбат у ёки бу қоида асосида футбол ўйнаши мумкин эди.

1860 йилда “Ҳаллем” ташкил топган  ва “Шеффилд” билан улар футболдаги биринчи клуб тўқнашувини ташкил қилишган. У 1857 йилги моделдаги “Шеффилд” ўйин низомига ишора қилиб, Қоидалар Дербиси сифатида танилди.

“Шеффилд” ҳеч қачон профессионал жамоа номига эриша олмаган. Клубнинг энг катта ютуғи 1904 йилда ҳаваскорлар ўртасидаги Англия кубогини қўлга киритиш бўлган. Умумий Англия кубогида жамоа тарихда бор-йўғи икки марта тўртинчи босқичга чиққан.

Ҳозир Шеффилд Шимолий Премер-лиганинг биринчи жануби-шарқий дивизионида, инглиз футболидаги саккизинчи даражали лигада ўйнайди.

Ўтмишда клубда олий дивизион даражасига чиққан футболчилар тўп сурган. Масалан, “Бёрнли”нинг ҳозирги ҳимоячиси Мэттью Лоутон 2008 йилда “Шеффилд”да ижарада ўйнаган эди.

Жамоани баъзи ишқибозлар “Шеффилд Юнайтед” билан адаштириб юборишади. Аммо улар икки хил жамоа ҳисобланади.

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:51, 07.03.2022. Ўқилди: 3684 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
2 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 9
4 Нефтчи Стипе Перица 8
5 Пахтакор Чинеду Стефан 8
6 Насаф Бобур Абдухолиқов 7
7 Пахтакор Достон Ҳамдамов 7
8 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 6
9 Нефтчи Жамшид Искандеров 6
10 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


Stadion.uz

Сайт фаолияти бўйича савол-жавоблар


Абдураҳмон Фозилов

Ўзбекистон футбол мухлислари


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.