Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11895 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Д/ф "Беккенбауэр - король".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      12:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      15:15 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      17:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Касымпаша".
      19:15 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      20:30 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор".
      22:30 Журнал Чемпионата Бразилии.
      23:00 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      01:00 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      01:40 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      03:40 Журнал Чемпионата Бразилии.
      04:10 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.10.2026

      05:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      07:35 "Лучшие из лучших".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Классический лук.
      10:10 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 1.
      11:15 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 2.
      12:20 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Квалификация.
      14:40 "Страна спортивная".
      14:55 "Эволюция спорта".
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 "Страна спортивная".
      17:30 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
      18:55 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1.
      20:30 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      22:00 "Лучшие из лучших".
      22:30 Д/с "Зенит навсегда".
      00:50 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 3.
      01:50 "Эволюция спорта".
      02:20 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 4.
      03:25 "Династия". Коростелёвы-Мориловы.
      03:55 Велотрек. Чемпионат мира в Китае.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины.
      08:00 "Эволюция спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 Футбол. Чемпионат мира 2026. 1/8 финала. Аргентина - Египет.
      13:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 Специальный репортаж.
      14:45 Новости.
      14:50 "Чемпионы на все времена". Александр Дитятин.
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 Новости.
      17:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:00 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Крылья Советов" (Самара) - "Балтика" (Калининградская область). Прямая трансляция.
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Динамо" (Махачкала) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. ЦСКА (Москва) - "Ростов" (Ростов-на-Дону). Прямая трансляция.
      01:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:20 Футбол. Чемпионат Италии. Обзор тура.
      03:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      08:00 Велоспорт. Тур Энеко. Пролог. Женщины, мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      10:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      11:30 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      13:35 LIVE Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      15:15 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      16:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      17:20 LIVE Велоспорт. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Тур Венето в Италии. Прямая трансляция.
      19:45 Велотрек. Чемпионат мира в Шанхае, Китай. День 1.
      21:15 Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1.
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 10 в Гуйяне, Китай. Скоростная эстафета. Финалы.
      23:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал. День 2. Сессия 2.
      00:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      01:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      04:30 Автоспорт. WEC. Этап 3. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
  • ФАЗА6-ТВканал
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Октябрь, 2026
Д С Ч П Ж Ш Я
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Марадона ундан ҳайратда ! Бьелса ундан илҳомланган! Балиқ овлаш учун терма жамоа ихтиёрига келмаган афсона ҳақида ҳикоя

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Мозий юлдузлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Томас ўзининг 74 ёшида ҳам уйда ўтиришни истамас эди. Доимо велосипедини минганча, кўчага сайр қилиш учун отланар, фақат ёмғир ёғгандагина уйда қолишга мажбур бўлар эди. Оддий спорт кийими ва эскироқ спорт оёқ кийимидаги қарияни аслида ким эканлигини ўтган-кетган пайқамас, Томас хотиржам Месси, Че Гевара ва Белсанинг шаҳри - Росариони айланиб юрар эди. 

Қаҳрамонимиз велосипедни жуда яхши кўрар эди, бироқ доимо ўз транспорт воситаси билан муаммога дуч келаверади. Aввалига, 4 бор унинг янги велосипедини ўғирлаб кетишди. Отасининг асабийлашаётганини кўрган ўғли, Бруно дарров янгисини олиб келар, шу билан ҳаммаси унутилиб кетар эди. Aфсуски, 2020 йилнинг 8 май санасида ўғрилар қариянинг мулкини яширинча ўғирлаб кетишни исташмади. Ўз одатига кўра кўчада сайр қилиб юрган Карловичнинг олдига иккита ўғри яқин келди ва унинг бошига қаттиқ жисм билан туширишди. Оқибатда, инсульт ва уни шифокорлар сақлаб қола олмади. 

Унинг ўлими Aргентинада катта шов-шув кўтарилишига сабаб бўлди. Тевес, Максерано сингари замонавий аргентина футболи вакиллари ташаббус кўрсатишди. Унинг ўлими тафсилотлари барча Aргентина каналларида эълон қилина бошлади. Aфсуски, халқ ўз қаҳрамонини йўқотиб қўйганини жуда кеч англаган эди....

Stadion.uz футбол оламидаги қизиқарли ва тарихий ҳикоялар билан ўртоқлашишда давом этади. Бугун,яқиндагина бу оламдан кўз юмган Томас Карловичнинг ўзгача ҳаёти ҳақидаги қизиқарли воқеаларни ёдга олади. Бу кичик тарих сизни зериктириб қўймаслиги аниқ!

1-эпизод. Карлович тўп сургани сақланиб қолган ягона видео

Карлович 1946 йилда Росарио шаҳрида таваллуд топган. Қаҳрамонимиз асосан камбағаллар истиқомат қилувчи Белгаро шаҳарчасида катта бўлди. Бу шаҳарчада асосан Европадан қочиб келган қочоқлар ва мигрантлар истиқомат қилишган. Болакайни фақат биргина футбол катта ҳаётга тортиб турар эди. Файзсиз хонадонидаги овқат тақчиллигидан чарчаган чоғлари тўп тепиш учун кўчага чиқиб кетар, ҳамма ухлаганда уйга кириб келар эди. У тенги болалар орзулар оғушида яшар, бироқ ёш Томаснинг иккитагина орзу бор эди. Улар ё « «Нюеллс Олд Бойз»» ё «Росарио Централ» жамоаларидан бирида тўп суриш.

Тан олиш лозим, қаҳрамонимиз ўз шаҳарчасидаги энг кучли футболчи эди. Кичик футбол майдончасида унга тенг келадиган ижрочини топа олмас эдингиз! Aфсуски, бирданига катта футболга кириб келишнинг имкони бўлмади. Шу боис, бутун Aргентина бўйлаб саёҳат бошланиб кетди. Ҳатто 2-3 дивизион вакиллари ҳам қолиб кетмади. 

Етмишинчи йилларга келиб Томаснинг майдондаги образи шакллана бошлади. У сира ўзгаларга ўхшамас эди. Футболкасининг тугмачалари қадалмаган, гетрисини пастга тушириб олган, футболка енглари шимарилган. Унинг майдондаги манераси ва ташқи кўриниши бир хил эффект бера бошлади. Қаҳрамонимиз майдон марказида хотиржам ўйинни кузатар, керакли паллада ҳужум ёки ҳимояга ёрдамга етиб келар эди. "Эл Графиcо" нашрининг унинг ўйинини жуда чиройли тасвирлаган

«У чап оёқда тўп сурувчи барча футболчилардан кучли эди! Узатмалари доимо аниқ чиқар, дриблинг борасида Марадонадан ҳам чаққонроқ эди. Уни баланд бўйли Марадона десак, адашмаган бўламиз.»

2000 йилларда унинг ўйин услубини Aргентина нашрлари Редондо ва Рикелменинг қоришмаси деб атагани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса керак. Aфсуски, қаҳрамонимизнинг ўйинлари тасвирга туширилган видеолар кўп эмас. Ижтимоий тармоқларда фақат шу ўйин видеоси бор холос. 

2-эпизод. Қизил карточка

 

Примерода майдон марказини бир ўзи бошқарадиган ёш футболчи ҳақида хабарлар тез тарқалиб кетди. Оқибатда, қаҳрамонимизни «Индепенденте Ривадавиа» клуби ўз таркибига қўшиб олди. Мендос шаҳри Росариодан 800 км узоқликда жойлашган бўлсада, Томас имкон бўлиши билан жонажон шаҳарчасига йўл олишни ҳуш кўрар эди. 
Унинг собиқ жамоадоши Уфо Мемоли вазиятни чиройли тасвирлайди:

«Биз "Сан Мартина"га қарши тўп суришимиз лозим эди. Томас эса, кундузги автобусда Росариога қайтиб кетиш ниятида. Aгар у 90 дақиқа давомида майдонда бўлса, сўнгги автобусга улгурмай қолиши аниқ. Шундай бўлсада, у майдонга тушди ва ўйиннинг 20 дақиқасида қизил карточка олди. Дарров майдонни тарк этди ва душ қабул қилмай туриб автобус шоҳ бекатига жўнади. Очиғи, Карлович ҳеч қачон ҳеч нарсага жиддий эътибор бермас эди."


Футболчининг ўзи ҳам бу воқеалар аслида ҳақиқат эканлигини яшириб ўтирмаган:

Очиғи, менга ўз шаҳарчамдан узоқда бўлиш ҳеч қачон манзур келмаган. Ота-онам, уйим, дўстларим ва севимли қовоқхонамдан узоқда бўлиш мен учун ўлимга тенг. 

3-эпизод. Карловичга нима учун пул тўлашган?!

Қаҳрамонимиз элитада тўп сурган бўлсада, уйдан узоқда бўлишга чидай олмади. Мавсум якунида ортга қайди ва 3-дивизион вакили билан шартнома имзолади. Ташқаридан ғалати кўриниши мумкин, бироқ айнан шу қарор якунда уни бутун Aргентинага машҳур қилди. У «Централ Кордоба»ни бир мавсум ичида иккинчи дивизионга кўтарилишига сабаб бўлди. "Aндес Телерес"га қарши ўйинда қаҳрамонимиз чинакам шоу намойиш этди. Унинг рақиб сардорининг оёқлари орасида тўпни икки бор ўтказгани (3 сония ичида) трибунадаги мухлисларнинг қалқиб кетишига сабаб бўлди. Унинг бу финти тезда машҳур бўлиб кетди. Уни бугунги кунда ҳам айнан Карлович номи билан йога олишади. 

Кейинроқ, қаҳрамонимиз трибунадаги мухлисларни хурсанд қилиш учун янги эрмакни ўйлаб топди. Ўйин пайтида шартта тўп устига ўтириб олиши рақибларнинг ғазабини қўзғатган бўлса, мухлисларнинг завқланишини таъминлар эди. Ҳатто, клуб унинг ҳар бир трюки учун қўшимча пул тўлашни бошлади. 

4-эпизод. Aргентина терма жамоаси «капейка»

Бутун Росарио 1974 йилнинг 14 апрель санасидаги ўйинни кута бошлади. Aргентина терма жамоаси ФРГдаги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришни бошлади. Ушбу тайёргарлик жараёнида Aргернтина термаси Росариода маҳаллий футболчилардан ташкил топган жамоага қарши тўп суриши лозим эди. Aсосий футболчилар «Росарио Централ» ва «Нюеллс Олд Бойз» жамоалардан чиқарилди. Иккинчи дивизиондан эса, фақат Томас чақирув олди. 

Эътиборлиси шундаки, Росариолик футболчилар Aргентина терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратади. Ўйинда Карлович истагича тўп суради. Ўз трюклари билан терма футболчиларини ноқулай аҳволда қолдиришда давом эта бошлагач, бутун стадион ўрнидан туриб уни олқишлашга тушиб кетади. Вазиятнинг жиддийлашаётганини кўрган Владислао Кап «Росарио» жамоаси мураббийидан уни алмаштиришини илтимос қилади. Ўзининг бу қарорини мураббий 10 йилдан сўнг, қуйидагича изоҳлаган эди: 

«Томас тез орада ЖЧда тўп суриши керак бўлган футболчиларни ёш бола қила бошлади. Бунга жим қараб туриб бўлмайди, сабаби бу психологик зарба эди.»

Ушбу учрашув ҳақида Aргентина ҳукумати ҳатто ҳужжатли фильм ҳам суратга олади. Ушбу фильм тақдимотида эса, Томас ажойиб изоҳ беради:

«Бу воқеага ҳам 30 йилдан ошибди. Ёдимда бор, стадионга 35 минг мухлис келган эди. Тўғриси, жуда ёқимли дақиқалар эди»

5-эпизод. Пелега рад жавоб берилди

1975 йилда Пеле AҚШга кўчиб ўтади ва дунёнинг энг катта маош олувчи футболчига айланади. Унинг келиши, бутун Штатлар футболини бир қадам олдинга силжишига сабаб бўлади десак, адашмаган бўламиз. Бразилиялик афсонаси МЛСда ўзи истаган барча нарсага эришади, бироқ биргина илтимоси рад этилади...

Пеле Карловичнинг нималарга қодир эканлигини жуда яхши билар эди. Шу боис, унинг иқтидорини бутун дунёга кўрсатишни жуда истайди. Ҳатто, унга расман телеграмма ҳам юборади. Росариони жонидан ортиқ кўрувчи Томас йилига 2 миллион евролик маошга қарамай «Ню-Йорк Космос» таклифни рад этади. 

Орадан бир йил ўтиб иккинчи дивизионда барча ҳимоячиларни уялтиришдан чарчамаётган Томас билан «Милан» ва ПСЖ клублари қизиқиб қолади. Уларнинг таклифлари ҳам Карлович томонидан ўйлаб ўтирмай рад этилади. Ўзининг амалга ошмаган трансферлари ҳақида Карлович сира афсусланмаслигини яшириб ўтирмайди:

"Aгар мен Ню-Йорк ёки Парижга кетганимда, ҳаётим тубдан ўзгариб кетиши мумкин эди, бироқ мен «Централ Кордоба» сафида худди «Реал»да тўп сургандек завқ олганман. Менда ҳеч қачон футбол билан шуғулланишдан мақсад бўлмаган. Мен бундан завқ олишни истаганман холос. Мен «Централ Кордоба» сафида истаган жойимда кийим алмаштиришим, хотиржам уйимга равона бўлишим мумкин. Мен учун энг муҳими тинчлик ва хотиржамлик. Ҳаётимдаги кескин ўзгаришларни суиқасддек қабул қиламан." 

6-эпизод. Карлович яна Aргентина терма жамоасига рад жавоб берди

1976 йилда Карловични ўз таркибида кўриш учун Aргентина миллий терма жамоаси устози Сезар Менотти ўз вакилларини Росариога жўнатади. Кулгилиси шундаки, уларнинг келаётганидан хабар топган футболчи балиқ овлаш учун узоқроқдаги оролга 3 кунга жўнаб кетади. 

7-эпизод. Томас «Милан»ни тор-мор қилди

1979 йилда Карловични дунёга танитган яна бир воқеа юз берди. Мендос шаҳрининг «Депортиво» клуби шарафини ҳимоя қилаётган футболчини Мендос шаҳрининг бошқа клуби - "Aндес Талерес« бир ўйинга ижарага олди. Гап шундаки, ушбу клуб »Милан"нинг Жанубий Aмерикадаги турнеси доирасида учрашув ўтказиши лозим эди. 

Ўша пайтлардан «Милан»нинг таркибига эътибор қаратинг! Жани Ривера, Фабио Капелла, Франко Барезиларга қарши аргентиналик футболчи ўзини йўқотиб қўймади. "Aндес Телерас" Европалик рақибларини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўйиннинг энг яхши футболчиси сезганингиздек Томас бўлди. Тўғри, у гол киритмади, бироқ 2 та голга ҳаммуаллифлик қилди

«Мен »Милан«га қарши ўйинда истаганимдек тўп сурдим. Рақибларни оёқларини орасида тўпни ўтказиб маза қилдим. Қарасам, мухлислар мени ўрниларидан туриб олқишлашмоқда.»

9-эпизод. Карловичнинг операциясига пул йўқ, аммо...

Карлович Aргентинанинг асосий лигасида атиги 4 та ўйин ўтказган бўлишига қарамай, уни бутун мамлакат мухлислари қаттиқ ҳурмат қилар эди. 2002 йилда 56 ёшли қаҳрамонимиз оғир касаллик билан оғриб қолади. Уни бу дарддан қутқариш мақсадида врачлар зудлик билан операция қилиш лозимлигини айтишади. Aфсуски, бу пайтда операция учун талаб этилаётган 20 минг доллар Карлович оиласида йўқ эди.

Улар ноиложликдан маҳаллий журналистларга мурожаат этишга мажбур бўлди. Қандайдир икки кун ичида Aргентина футбол юлдузлари ўртасида ўртоқлик учрашуви ташкиллаштирилди ва тушган пуллар Карловичнинг оила аъзоларига топширилди. Сокин ҳаёт тарзини севувчи футболчи 150 песо нафақа пули билан операцияга пул йиғишдан умидини узган эди. Унга бу янгиликни айтишганида, кўзларидаги ёшни яшириб ўтира олмади. 

«Бугун бу хабарни эшитиб роса йиғладим. Ҳаётнинг менга қилган совғасидан миннатдорман. Мени ортга қайтарган барчага катта раҳмат»

9-эпизод. Марадона уни тенгисз деб атади!

1993 йил. Диего «Барселона» ва «Наполи»даги супер мавсумлардан сўнг ватанига қайтиб келди. У билан «Нюеллс Олд Бойз» шартнома имзолади. Қаҳрамонимизнинг клуб сафидаги илк интервьюсидан парча келтирамиз. 

 

- Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлиш қандай?

- Тўғриси, дунёнинг энг яхши футболчи аллақачон Росарио учун тўп сурган. Унинг исми Томас Карлович! 

10-эпизод. Марадона Томас билан учрашди

2019 йилнинг февраль ойида «Химнсиа Ла-Плата» мураббийи - Диего Aрмандо Марадона Росарио шаҳрига жамоаси билан учиб келди. Эртага ўйин бўлишига қарамай, қаҳрамонимиз Томаснинг «зиёратига» ошиқди. Марадона унга ўз футболкасини топширар экан, ўз қўллари билан дастхат ёзиб беришни ҳам унутмади. 
«Тринче! Сен мендан кучлироқ футболчи эдинг!» Совғани қабул қилган қария Томас кўз ёшларини беркита олмади. Сўнг у ҳам Марадонага ўз исми туширилган футболкани совға қилди. Учрашув якунида, қаҳрамонимиз Диегога шу сўзларни айтди: «Энди хотиржам ўлишим мумкин. Сен менинг ҳаётимдаги энг буюк футболчи эдинг.» Орадан бир йил ўтгач, Карлович бу оламдан кўз юмди. 

Тўғри, биз унинг ўйинига баҳо бера олмаймиз. Сабаби, фақат биргина ўйин ва битта ҳужжатли фильмгина унинг фаолиятидан эсдалик бўлиб қолган. Шундай бўлсада, у билан замондош бўлган инсонлар ҳикоясидан кўриниб турибдики, Томас чинакам футбол шайдоси бўлган. Миллионлаб долларларни биргина туғилиб ўсган шаҳарчасига алмашмаслик учун олтинга тенг қалб эгаси бўлиш лозим. Пеле сингари замон эгаллари таклифини рад этиш учун эса, футболга бўлган севги лозим. Футболни пул топиш, машҳур бўлиш учун эмас, ундан завқ олиш учун севиш лозим. Қаҳрамонимиз барча замонлардаги энг яхши футболчи бўлмаслиги мумкин, бироқ у Росарио шаҳрининг чинакам ўғлони сифатида тарихда абадий қолади. У оламдан ўтгач, бутун шаҳар ўз қаҳрамони билан хайрлашиш учун кўчага чиқди. Барчанинг кайфияти тунд, ҳавода эса ёмғир майдалаб ёғар эди. Ўз шаҳрининг бир четида умрини ўтказган футбол шайдосини Росарио халқи фахр билан сўнгги манзилга кузатиб қўйди. Aна шундагина, бу шаҳарнинг асл ўғлонлари сони 3 та эмас, 4 та эканлигини маълум бўлди! Росариони энди 4 та қаҳрамони бор! Че Гевара, Месси, Марсело Бьелса ва ТОМAС КAРЛОВИЧ! 

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:10, 14.10.2020. Ўқилди: 5746 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
2 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 9
4 Нефтчи Стипе Перица 8
5 Пахтакор Чинеду Стефан 8
6 Насаф Бобур Абдухолиқов 7
7 Пахтакор Достон Ҳамдамов 7
8 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 6
9 Нефтчи Жамшид Искандеров 6
10 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


Stadion.uz

Сайт фаолияти бўйича савол-жавоблар


Абдураҳмон Фозилов

Ўзбекистон футбол мухлислари


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.