Бугун 2 ноябрь, 2026 йил, душанба.

«
»

Аичи-Нагоя-ПараОсиё-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 207 117 111 435
2 Япония 64 60 62 186
3 Ўзбекистон 45 49 51 145
4 Ҳиндистон 30 35 49 114
5 Жанубий Корея 29 38 33 100
6 Эрон 26 36 40 102
7 Таиланд 19 40 66 125
8 Индонезия 15 21 37 73
9 Қозоғистон 12 16 22 50
10 Саудия Арабистони 8 8 1 17

Турнир жадвали

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 02.11.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 02.11.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 02.11.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 02.11.2026

      05:30 Автоспорт. WEC. Этап 7. "6 часов Барселоны" в Испании. Лучшие моменты.
      07:30 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Сантьяго.
      08:30 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на трудность. Финал. Мировая серия. Сантьяго.
      09:30 Снукер. Northern Ireland Open. Финал.
      11:00 Горнолыжный спорт. Зёльден. Женщины. Гигантский слалом. Кубок мира. 2-й заезд.
      11:45 Горнолыжный спорт. Зёльден. Мужчины. Гигантский слалом. Кубок мира. 2-й заезд.
      12:30 Снукер. Northern Ireland Open. Финал.
      14:30 Горнолыжный спорт. Зёльден. Женщины. Гигантский слалом. Кубок мира. 2-й заезд.
      15:30 Горнолыжный спорт. Зёльден. Мужчины. Гигантский слалом. Кубок мира. 2-й заезд.
      16:30 Снукер. Northern Ireland Open. Финал.
      18:30 Горнолыжный спорт. Зёльден. Женщины. Гигантский слалом. Кубок мира. 2-й заезд.
      19:15 Горнолыжный спорт. Зёльден. Мужчины. Гигантский слалом. Кубок мира. 2-й заезд.
      20:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Сантьяго.
      21:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на трудность. Финал. Мировая серия. Сантьяго.
      22:00 Горнолыжный спорт. Зёльден. Женщины. Гигантский слалом. Кубок мира. 2-й заезд.
      23:00 Горнолыжный спорт. Зёльден. Мужчины. Гигантский слалом. Кубок мира. 2-й заезд.
      00:00 Конный спорт. Конкур. Каир. Global Champions Tour.
      01:30 Снукер. Northern Ireland Open. Финал.
      02:00 Трейлраннинг.
      03:00 Трейлраннинг.
      04:00 Снукер. Wuhan Open. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ноябрь, 2026
Д С Ч П Ж Ш Я
           
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
           

Рўзиқул Бердиев: "Андижон"ни ҳимоя ва ҳужумида муаммо борлигини билардик"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

“Андижон” – “Насаф” ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

- “Андижон”дан яхшироқ ўйнамаган бўлсак ҳам бугун ғалаба қозондик. Бу эса футболда жуда муҳим. Агар бугун очко йўқотганимизда бунга фақат ўзимиз сабабчи бўлардик. Йигитларни ушбу ўйинга руҳий тарафдан тайёрлаш оғир эди. Чунки футболчилар барибир турнир жадвалига қарашарди. Тан олиш керак, “Андижон” бизга жиддий қаршилик кўрсатди. Жамоанинг ҳимояда ва ҳужумда муаммолари борлигини билардик.

- Бугун негадир “Насаф”нинг ўйини қовушмади...

- Гапимнинг бошида бежиз айтмадим: “Андижон”да яхши ўйнамадик, лекин уч очкога эга бўлдик. Ҳозир ечиниш хонасида футболчиларга бу охирги ёмон ўйинимиз бўлиши кераклигини талаб қилдим. “Насаф” асло бундай ёмон ўйин кўрсатмаганди. Албатта, бунга рақибимиз ҳам имконият бермади. Қолаверса, майдоннинг ҳолати ҳам яхши эмасди ва иккала жамоага ҳам таъсир кўрсатди.

- Учрашувдан аввал “Андижон”дан қандай ўйин кутгандингиз?

- Уларнинг йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ. Биламизки, “Андижон” ҳар бир учрашувда натижа учун ўйнаяпти. Уларга чиройли ёки мазмунли ўйин керак эмас, муҳими натижа кўрсатишни исташяпти. Шу боис рақиб жамоа маҳорати етганича бор кучи билан курашишини билардик.

- Ўйин охирларида яна бир марказий ҳимоячини туширдингиз. Бундан асосий мақсад нима эди?

- “Андижон” кўпчилик бўлиб ҳужумга берилишни бошлаганди. Ҳаттоки, тўртта ҳужумчи билан ҳам ўйнашди. Шунинг учун учинчи марказий ҳимоячини туширдик. Биз бу тактика бўйича кўп ўйинларни ўтказамиз. Ҳисобни сақлаб қолишимиз муҳим эди.

- Дилшод Раҳматуллаев рақобатда ютқазиб қўйгани учун захирада ўтирибдими?

- Йўқ. Дилшод етакчиларимиздан бири. Давралар оралиғида ёки танаффус пайтларида машғулотларда кам қатнашди. Спорт формасини тиклаши қийин бўлди. Аммо Раҳматуллаевга ишонамиз, шу боис жамоамизга таклиф қилганмиз.

- “Насаф” яна олдинги мавқеига қайта оладими?

- 2017 йилнинг охирларида “Пахтакор”ни 4:0 ҳисобида ютганимиздан кейин шу жамоани сақлаб қолишни ва чемпионлик учун кураша олишимизни раҳбариятга таъкидлагандик. Афсуски, бундай бўлмади. Молиявий томондан муаммолар бўлгач, бошқа йўлдан боришга қарор қилдик. Ҳозир ўша ўйинчиларимиз қаерда ўйнашаётганини биласизлар.

- Вазиятга реал қарасак, “Андижон”нинг Суперлигада қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Жуда оғир бўлади. Эшитдик, янги ҳомийлар топилибди. Янги мураббий келди. Аммо мураббий ҳам сеҳргар эмас. Унга ўйинчи, шароит ҳамда вақт керак. Аммо уларда вақт кам. “Андижон”га омад тилайман, бироқ клубга қийин бўлишини сиз билан биз кўриб турибмиз.

- Эшитишимизча, Ойбек Бозоров мавсум якунида хорижга кетар экан, шу ростми?

- Бу ҳақида эшитмадим. Ойбекни жамоамиз билан узоқ йиллик шартномаси бор.

Киритилди: 19:52, 15.09.2020. Ўқилди: 2264 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Тўпурарлар жадвали

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


Stadion.uz

Сайт фаолияти бўйича савол-жавоблар


Абдураҳмон Фозилов

Ўзбекистон футбол мухлислари


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.