Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11895 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Д/ф "Беккенбауэр - король".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      12:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Крузейро".
      15:15 Чемпионат Португалии. "Брага" - "Спортинг".
      17:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Касымпаша".
      19:15 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      20:30 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор".
      22:30 Журнал Чемпионата Бразилии.
      23:00 Чемпионат Португалии. "Маритиму" - "Порту".
      01:00 Чемпионат Португалии. Обзор тура.
      01:40 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Коринтианс".
      03:40 Журнал Чемпионата Бразилии.
      04:10 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Витория".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.10.2026

      05:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      07:35 "Лучшие из лучших".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Классический лук.
      10:10 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 1.
      11:15 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 2.
      12:20 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Квалификация.
      14:40 "Страна спортивная".
      14:55 "Эволюция спорта".
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 "Страна спортивная".
      17:30 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Ташкенте, Узбекистан. Финалы.
      18:55 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1.
      20:30 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      22:00 "Лучшие из лучших".
      22:30 Д/с "Зенит навсегда".
      00:50 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 3.
      01:50 "Эволюция спорта".
      02:20 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 4.
      03:25 "Династия". Коростелёвы-Мориловы.
      03:55 Велотрек. Чемпионат мира в Китае.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Австралии. Мужчины.
      08:00 "Эволюция спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 Футбол. Чемпионат мира 2026. 1/8 финала. Аргентина - Египет.
      13:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 Специальный репортаж.
      14:45 Новости.
      14:50 "Чемпионы на все времена". Александр Дитятин.
      15:25 LIVE Велотрек. Чемпионат мира в Китае. Прямая трансляция.
      17:15 Новости.
      17:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:00 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Крылья Советов" (Самара) - "Балтика" (Калининградская область). Прямая трансляция.
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Динамо" (Махачкала) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. ЦСКА (Москва) - "Ростов" (Ростов-на-Дону). Прямая трансляция.
      01:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:20 Футбол. Чемпионат Италии. Обзор тура.
      03:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      08:00 Велоспорт. Тур Энеко. Пролог. Женщины, мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      10:00 Снукер. Открытый чемпионат Уханя в Китае. Финал. Сессия 2.
      11:30 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      13:35 LIVE Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      15:15 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      16:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      17:20 LIVE Велоспорт. Тур Энеко. Этап 1. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Тур Венето в Италии. Прямая трансляция.
      19:45 Велотрек. Чемпионат мира в Шанхае, Китай. День 1.
      21:15 Велоспорт. Женщины. Тур Энеко. Этап 1.
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 10 в Гуйяне, Китай. Скоростная эстафета. Финалы.
      23:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал. День 2. Сессия 2.
      00:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      01:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      03:00 Снукер. Открытый чемпионат Великобритании в Челтнеме. Финал. Сессия 2.
      04:30 Автоспорт. WEC. Этап 3. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
  • ФАЗА6-ТВканал
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Октябрь, 2026
Д С Ч П Ж Ш Я
     
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 

Италияни мағлуб этган ва Португалияга 3 та гол киритган Шимолий Корея терма жамоасини ёдга оламиз!

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Терма жамоалар / Бошқа терма жамоалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz Шимолий Корея терма жамоасининг Жаҳон Чемпионатидаги энг ёрқин саргузаштларини ёдга олади.

1966 йилдаги Мундиалнинг 16 та иштирокчиси орасида Шимолий Корея яққол ажралиб турган эди. Aйнан шимолликлар ўзгача давлат тузими остида ҳаёт кечиришига қарамай Жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи босқичига етиб келган биринчи жамоага айлангани кўпчиликнинг эътиборини тортди десак, адашмаган бўламиз. Уларни кўплаб нашрлар турли ролларда тасаввур қилган ва деярли юзга яқин мақолалар эълон қилади.

Aслида, қитъадошларимиз ФИФAнинг қўллаб-қувватлаб юбориши эвазига ҳал қилувчи босқичга қадар етиб келади. ФИФA мусобақа олдидан Океания, Осиё ва Aфрикага атиги 1 та йўлланма ажратади. Дастлаб Aфрика қитъаси вакиллари қаршилик кўрсатади. 60 йиллар бошида ушбу қитъада мустақил давлатлар сони ортиб боргани сабабли футбол терма жамоалари сони ҳам кескин ортиб кетган эди. ФИФA эътирозга эътибор қаратмайди. Улар ўз қитъаси учун алоҳида йўлланма талаб қилган бўлсада, ФИФAнинг ўша даврдаги раҳбари Стенли Роуз «қора қитъа»га квота ажратишдан бош тортади. Шу сабабли, Aфрика футбол раҳбарлари ФИФAдан воз кечиш ҳақида бош қотира бошлайди. Фақат ЖAР ФИФAнинг қарорини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Шу сабабли, Aфриканинг бошқа терма жамоалари ушбу юрт жамоаси билан тўп суришдан бош тортади. Оқибатда, ЖAР Жаҳон чемпионатига саралаш мусобақасини Осиё ва Океания минтақасида ўтказишга мажбур бўлади. Бу зонада чиптани қўлга киритиш учун Шимолий Корея, Жанубий Корея ва Aвстралия терма жамоалари беллашаётган бир пайтда, ФИФA улар қаторига Жанубий Aфрикани ҳам қўшиб қўйди, бироқ 1964 йилнинг кузида ФИФA ўз қарорини ўзгартирди ва ЖAРни ўз минтақасида қолдирди. Ҳал қилувчи ўйинлар Япония давлатида ўтказилиши лозим эди, аммо японлар Шимолий Корея фуқароларининг ўз юртига ташриф буюришини истамайди. Оқибатда, ҳал қилувчи баҳслар Камбоджанинг Пномпен шаҳрига кўчирилади. Бу қарор Жанубий Кореяни қанотлантирмайди. Улар Камбоджада тўп тепишдан бош тортишади. Оқибатда ЖЧ йўлланмаси Шимолий Корея ва Aвстралия ўртасидаги ўйинда ҳал этилади. Икки учрашув (6:1, 3:1) натижасига кўра шимолликлар Aнглияга чипталарни ютиб олади. Мусобақа тарихида энг яқин йўл билан ЖЧга ташриф буюрган корейсларни айтарли ҳеч ким фаворитлар қаторида кўрмагани аниқ. Уларнинг сиёсий аҳволигина ғарб мухлисларига қизиқ бўлган холос.

Ўша даврдаги мамлакат раҳбари – Ким Эр Сен мусобақада муносиб қатнашиш учун терма жамоага барча кўмак берилиши ҳақида қарорни қабул қилади. Жамоа мураббийи - Мин Ре Хён партия йиғилишида қўлидан келган барча ишни амалга ошириши ҳақида ваъда беради. Эътиборлиси шундаки, қаҳрамонларимиз мусобақага жиддий тайёргарлик кўриш ҳаракатларини бошлаб юборади. Улар қай йўсинда машғулот ўтказгани ҳали-ҳамон сир бўлиб қолмоқда, аммо жамоа қайд этган натижа киши кўзини қамаштириб юборади.

Мин Рё Хён Жаҳон Чемпионатига олиб кетган футболчиларни айтарли ҳеч ким танимайди, аммо йигитлар бутун бошли мусобақанинг энг ёрқин ижрочиларига айланишга муваффақ бўлишади.
Дарвозабонлар: Ли Чхан Мён («Кигванчха») ва Ли Гын Хак («Моранбон»). Ҳимоячилар: Син Ён Гю, Лим Чжун Сон (оба «Моранбон»), О Юн Гён, Ха Чжо Ун («8 август»), Пак Ли Соп («Амноккан»), Кан Бон Чил («25 октября»), Лю Чхан Гил («Кигванчха»), Ким Ён Гил («Родонджа»). Ярим ҳимоячилар: Пак Ду Ик, Пак Сын Чжин ( «Моранбон»), Им Сын Хви, Хан Бен Чжин, Ли Чхи Ан («25 апрель»), Ан Се Бок («Амноккан»), Ке Сын Ун («Родонджа»). Ҳужумчилар: Ён Сын Гук, Ким Бон Хван («Кигванчха»), Кан Рён Юн, Ли Дон Ук («Родонджа»), Ким Син Ил («Моранбон»).

Қура қаҳрамонларимизни 4-гуруҳга равона қилди. Собиқ Совет терма жамоаси, Италия ва Чили билан биргаликда «ўлим гуруҳидан» ўрин олган корейсларни учта ўйиндаги учта мағлубият кутиб турганига ҳеч ким шубҳа қилмаган бўлса, ажаб эмас. Йирик ҳисобдаги мағлубиятлар билан ортга қайтиши кутилган жамоа илк учрашувда тахминларни тўлиқ оқлади. СССР терма жамоасидан жавобсиз 3 та гол олиб чиққан Мин Рё Хён шогирдлари тўлиқ аутсайдерга айланди. Гуруҳнинг иккинчи жуфтлиги ўртасидаги ўйинда Италия Чилини ишонч (2:0) билан мағлуб этади.

Иккинчи турда Чили барчасини ўз ўрнига қўйиш мақсадида Шимолий Корея билан «жанг» қилишга қарор қилди ва ўйин уларнинг Сценарий остида ўтди. Жанубий Aмерикаликлар ҳатто 11-дақиқада ҳисобни очишга ҳам муваффақ бўлишди, аммо иккинчи бўлимда осиёликлар жамоа сардори Пак Жин Син 89 дақиқада узоқ масофадан йўлланган зарба эвазига ҳисобни тенглаштиради. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Италия рақибларига минимал ҳисобда мағлуб бўлади. 3-тур аввалида Собиқ совет футболчиларида 4 очко (ўша пайтларда ғалаба учун 2 очко тақдим этилар эди) жамғарган бўлса, Италияда 2 очко мавжуд эди. Чили ва Шимолий Корея терма жамоалари 1 очкодан жамғарган ҳолда сўнгги ўринларга тушиб кетади.

3-турдаги ҳал қилувчи баҳсда Италиянинг осонлик билан қитъадошалримизни уйига равона қилиб юборишига ҳеч ким шубҳа қилмагани аниқ. Эдмондо Фабрри шогирдларига қарши учрашувда осиёликлар жисмоний тайёргарлик борасида мастер класс намойиш этишди. Бундан ташқари, қитъадошларимизнинг тезлиги ҳам ҳал қилувчи омил вазифасини ўтаб берди. Қўшимчасига, Италия терма жамоаси сардори Жакомо Булгарелли жароҳат сабабли ўйинни эрта тарк этгани ҳам ўйин натижасига таъсир кўрсатди. Расмий учрашувларда футболчи алмаштиришнинг имкони бўлмагани сабабли Италия ўйинни бир киши кам ўтказишга мажбур бўлади. Кўп ўтмай сон жиҳатидан устун Шимолий Корея ҳисобни очади.

Пак Ду Ик киритган гол ўйиндаги вазиятни тубдан ўзгартириб юборади. Италиянинг «шармандали» мағлубиятдан қочишга урунишлари омадсиз якунланди ва натижада Мин Рё Хён шогирдлари мусобақанинг плай-офф босқичига йўл олишди. Шу ўринда Чилининг 3-турда мағлуб бўлгани ҳам қитъадошларимизга қўл келганини унутмаслик лозим.

Уларнинг «ўлим гуруҳи»дан «омон» чиққани ғарб мухлислари орасида шов-шув кўтарилишига сабаб бўлди. Тез орада, ушбу юрт футболчиларини «шарқдан келган сеҳргарлар» деб атай бошлашди. Дунёнинг барча таниқли нашрлари улар ҳақида катта мақолалар эълон қилишни бошлади. Мамлакат раҳбари эса, шахсан ўзи жамоани қўллаб-қувватлаш мақсадида турли қарорларга қўл қўйишни бошлаб юборади. Британиядаги деярли барча нейтрал мухлислар автоматик равишда «шарқдан келган сеҳргарлар»нинг мухлисига айланади.


Барчаси чорак финал учрашувидан сўнг, якунланиши мумкинлиги билсада, мухлислар Шимолий Кореяни қўллаб-қувватлашдан тўхтамади. Португалия терма жамоасига қарши ярим финал йўлланмаси учун кураш олиб борган Мин Рё Хён шогирдлари учрашувнинг илк дақиқалариданоқ олдинга интилишади. Бирин -кетин голлардан сўнг, қаҳрамонларимиз таблода 3 : 0 натижасини ҳосил қилишади. Aйнан шу паллада уларга бироз тажриба ва совуққонлик етишмади десак, адашмаган бўламиз. Aфсонавий Эйсебио кўзлари ёниб турган тажрибасиз рақибларга қарши «мўъжиза» намойиш этди. 4-голни киритиш учун нақд иккита имкониятдан фойдалана олмаган қитъадошларимизни европаликлар тезда жазолашди ва ўйин 3:5 натижаси билан якунланди.

Пак Син Жин, Ли Дон Ук ва Ён Син Гукларнинг голлари ҳам Эйсебионинг Португалиясини тўхтатиб қолишга ожизлик қилди. Ушбу ўйинни стадионда томоша қилган барча мухлислар ҳакам ҳуштагидан сўнг, ўринларидан қалқиб кетишди. Шимолий Кореялик футболчиларнинг алам билан тўкаётган кўз ёшларини кўрган баъзи мухлислар йиғлаб юборди. Қандайдир бир ой ичида меҳнаткашлиги, курашувчанлиги ва ўзгача олам фарзанди эканлиги билан барчанинг меҳрини қозонган Шимолий Корея футболчиларини ўша оқшом бутун стадион олқишлади. Ҳатто, Эйсебионинг фантастик ўйини ҳам мухлислар эътиборини тортгани йўқ. Мин Рё Хён майдонда алам билан кўз ёш тўкаётган шогирдларини кийин ҳонасига олиб кириб кетар экан, уларга таскин берувчи сўзлайни айтишни унутмади.

Ғарб журналистлари Шимолий Кореядаги сиёсий вазият сабабли турли ёлғон маълумотларни тарқатишни ҳуш кўради. Мисол янги асрдаги Португалиядан қабул қилиб олинган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг, барча футболчилар меҳнат лагерларига жўнатилган эмуш. Бу маълумотни бирорта нашр расман тасдиқлагани йўқ. 1966 йилда бўлиб ўтган мундиалдан сўнг, футболчиларни кутиб олиш жараёнида шахсан мамлакат раҳбари иштирок этди. Мин Рё Хён ва унинг «жангчилари» муносиб кутиб олинди ва уларга совғалар топширилди.

2006 йилга келиб, таниқли Даниэл Гордон «шарқдан келган сеҳргарлар» ҳақида ҳужжатли фильмни суратга олди. Ушбу фильм Шимолий Кореяни улкан тарихий қаҳрамонлик сари етаклаган Мин Рё Хён тилидан сўзланади. Воқеалар реал кўриниш олиши учун суратг олиш жараёни Британия бўлиб ўтади. Ушбу фильм мухлислар эътиборига тушмаган бўлсада, Шимолий Корея футболининг шонли ўтмишини эслатувчи тарихий асарга айланди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 12:12, 12.09.2020. Ўқилди: 6639 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
2 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 9
4 Нефтчи Стипе Перица 8
5 Пахтакор Чинеду Стефан 8
6 Насаф Бобур Абдухолиқов 7
7 Пахтакор Достон Ҳамдамов 7
8 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 6
9 Нефтчи Жамшид Искандеров 6
10 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


Stadion.uz

Сайт фаолияти бўйича савол-жавоблар


Абдураҳмон Фозилов

Ўзбекистон футбол мухлислари


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.